ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Спорт вазирининг 30.05.2025 й. 5-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.06.2025 й. 2923-5-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.06.2025 й.

N 2923-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СПОРТ ВАЗИРИНИНГ

30.05.2025 й.

N 5-мҳ


БУЙРУҒИ



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақидаги қарорга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 ноябрдаги ПҚ-389-сон "Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб этиш орқали жисмоний реабилитация қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2024 йил 18 декабрдаги ПҚ-443-сон "Ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 2017 йил 7 августдаги 5-мҳ-сон "Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2923, 2017 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 939-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                       И.А. Илхамов






Буйруққа

ИЛОВА



Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш

ҳамда ушбу реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақидаги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Қарорда:


a) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида";


б) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.".


2. Низомнинг матни мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.






Ўзгартиришларга

ИЛОВА



"Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига

киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни

юритиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига (бундан буён матнда реестр деб юритилади) киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш тартибини белгилайди.


1-боб. Умумий қоидалар


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

спорт тури - жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолият тури бўлиб, у инсоннинг спорт мусобақаларига ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриши билан ажралиб туради, спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидаларга, низомга (регламентга) эга бўлади;

спорт турининг тармоғи - фарқловчи белгиларга эга бўлган ҳамда битта ёки бир нечта спорт мусобақалари дастурлари турларини ўз ичига оладиган спорт турининг қисми.

2. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни реестрга киритиш ва ундан чиқариш ҳамда реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (бундан буён матнда ваколатли орган деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

3. Спорт тури ва спорт турининг тармоғини эътироф этиш учун у спорт турига мос белгига, аниқ мусобақа қоидаларига, машғулот ўтказишнинг ўзига хос хусусиятларига, спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмасининг мавжудлиги, спорт инфратузилмаси, фойдаланиладиган спорт анжомлари ва жиҳозларига эга бўлиши, спортчиларнинг қатнашиши, одамнинг жисмоний ва ақлий ривожланиш қобилияти ҳамда ҳаракат фаоллигини такомиллаштиришга, шунингдек соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилиши лозим.

4. Реестр Ўзбекистон Республикасида ривожлантирилаётган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича ягона базани яратиш мақсадида юритилади.


2-боб. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини

эътироф этиш учун қўйиладиган талаблар


5. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари эътироф этилиши учун улар қуйидаги талабларга мос келиши лозим:

спорт турлари ва спорт тури тармоқлари бошқа эътироф этилган спорт турларидан ва спорт тури тармоқларидан ҳамда уларнинг қоидалари мазмуни, мусобақалар жараёнлари ва уларни баҳолаш усуллари, машғулот жойи, фойдаланиладиган спорт анжомлари (ҳимоя воситаларидан ташқари) ва жиҳозлари бўйича ажралиб турувчи ўзига хос хусусиятларга эга бўлиши;

Ўзбекистон Республикасида эътироф этилган спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номларидан фарқланувчи ҳамда қисқартмалардан фойдаланилмаган ўзининг номига эга бўлиши (спорт тури тармоқларини ҳисобга олмаганда);

Ўзбекистон Республикасида спорт машғулотлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш талабларига жавоб берадиган спорт инфратузилмасининг мавжудлиги;

спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича халқаро спорт ташкилотининг мавжудлиги;

спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент) мавжудлиги;

турли даражадаги спорт мусобақаларига спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурларининг мавжудлиги;

спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар) камида еттитасида ривожланганлиги, ушбу Низомга 2-иловасида назарда тутилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно;

шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, зўравонлик ва шафқатсизликни, ижтимоий, ирқий, миллий, диний ва бошқа муросасизликни ҳамда камситишнинг ҳар қандай шаклини тарғиб қилмаслиги.

6. Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ваколатли орган томонидан, истисно тариқасида, реестрга тўғридан-тўғри киритилади.


3-боб. Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш


7. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризаси асосида ваколатли орган томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 6-банди бундан мустасно.

8. Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш учун ваколатли органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) спорт тури ёки спорт тури тармоғининг аниқ номи кўрсатилган ариза;

б) спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш ва уларда иштирок этишга доир талаблар, тартиб ва шартлар белгиланадиган қоидалар, низом (регламент);

в) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари ривожланаётганлиги тўғрисида спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти томонидан тасдиқланган маълумотнома.

9. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш тўғрисидаги ариза ваколатли орган раҳбарининг буйруғи билан ташкил этиладиган доимий фаолият юритадиган Спорт турларини ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт турлари реестрига киритиш ва реестрдан чиқариш бўйича эксперт комиссияси (бундан буён матнда Эксперт комиссияси деб юритилади) томонидан бир ой муддатда кўриб чиқилиб, спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида хулоса берилади.

10. Эксперт комиссияси 11 нафар кишидан кам бўлмаган таркибда тузилади, унга ваколатли органнинг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари ёки мутахассислари, Ўзбекистон Миллий олимпия ва паралимпия қўмиталари, республика спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда бошқа жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларининг вакиллари киритилади.

Эксперт комиссиясига ваколатли орган раҳбарининг тегишли ўринбосари раислик қилади.

11. Эксперт комиссиясининг хулосаси асосида ваколатли орган Ҳайъатининг навбатдаги йиғилишида спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш ёки эътироф этишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ваколатли орган томонидан мазкур Низом талабларига асосан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари реестрга киритилади.

Қабул қилинган қарордан кўчирма Ҳайъат йиғилишидан сўнг беш иш куни ичида аризачига юборилади.

12. Республика спорт федерацияси (уюшмаси) ёки жисмоний тарбия-спорт ташкилоти ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни бартараф этган ҳолда такроран мурожаат қилишга ҳақли.

13. Ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ҳар тўрт йилда бир маротаба мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эканлиги бўйича қайта кўриб чиқилади, охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бундан мустасно.

14. Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:

спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини мазкур Низомнинг 5-бандида белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги;

мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки тақдим этилган ҳужжатларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганлиги;

муқаддам ваколатли орган Ҳайъати томонидан қабул қилинган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этишни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларнинг бартараф этилмаганлиги.


4-боб. Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини реестрга киритиш


15. Реестр ваколатли орган томонидан эътироф этилган спорт турларининг тизимлаштирилган рўйхатидан иборат бўлади.

16. Реестр қуйидаги олтита бўлимдан иборат бўлади:

биринчи бўлим - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

иккинчи бўлим - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

учинчи бўлим - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

тўртинчи бўлим - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

бешинчи бўлим - миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

олтинчи бўлим - халқ ўйинлари (этноспорт).

17. Реестрга киритилган спорт тури ва спорт турининг тармоқларига ўн битта белгидан иборат тартиб рақами (код) берилади. Ҳар бир сон қуйидагиларни аниқлайди:

а) биринчи, иккинчи ва учинчи сонлар - спорт турининг базали тартиб рақами 001 дан 999 гача;

б) тўртинчи ва бешинчи сонлар - спорт тури тармоқларининг базали тартиб рақами 01 дан 99 гача, спорт тури тармоқлар бўлмаса - 00;

в) олтинчи сон - спорт билан шуғулланиш мавсумини ҳамда ўйинли ва ўйинли эмас спорт турини аниқлайди:

0 - мавсумли эмас, ўйинли эмас;

1 - ёзги, ўйинли эмас;

2 - қишки, ўйинли эмас;

3 - мавсумли эмас, ўйинли;

4 - ёзги, ўйинли;

5 - қишки, ўйинли;

г) еттинчи ва саккизинчи сонлар - спорт турининг нуфузини аниқлайди:

01 - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

02 - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

03 - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

04 - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

05 - миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари;

06 - халқ ўйинлари (этноспорт);

д) тўққизинчи сон - спорт турининг идоравий мансублигини билдиради:

0 - ҳеч қандай ташкилотга мансуб эмас;

1 - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига;

2 - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига;

3 - Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Марказий Кенгашига;

4 - Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига;

5 - Ўзбекистон Адаптив спорт турлари ассоциациясига;

6 - Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси;

е) ўнинчи сон - махсус белги:

0 - спорт тури билан шуғулланиш чекланмаган;

9 - фақат махсус давлат тизимларида ривожлантириш мумкин;

ё) ўн биринчи сон - спорт тури билан шуғулланувчиларнинг жинсини билдиради:

1 - эркаклар ва аёллар;

2 - эркаклар;

3 - аёллар.

18. Ҳар бир спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилган рақам (код)лар улар реестрдан чиқарилган тақдирда, ушбу рақам (код)лар бошқа спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига берилиши мумкин эмас.

19. Реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари бўйича қуйидагиларга рухсат этилади:

олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари мутахассисларини тайёрлаш;

спорт мактаблари ва уларнинг бўлимларини очиш;

турли ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларни ўтказиш;

спортчиларга спорт унвонлари ва разрядларни, спорт ҳакамлари ва тренерларга малака тоифалари бериш;

Ўзбекистон Республикаси номидан турли халқаро спорт мусобақаларида иштирок этиш;

қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа мақсадларда фаолият олиб бориш.

20. Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари аризалари асосида Эксперт комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида аризачига юборилади.


5-боб. Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини реестрдан чиқариш


21. Спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлади:

республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт турларини ёки спорт турининг тармоқларини реестрдан чиқариш юзасидан берилган аризалари асосида;

спорт турларини ёки спорт турининг тармоқлари бўйича спортчилар, тренерлар ва ўтказилаётган спорт мусобақалари тўғрисидаги маълумотларнинг ваколатли органнинг "ERP sport" ягона электрон бошқарув тизимига бир йил давомида киритилмаганлиги;

спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин спорт тури ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилишига тўсқинлик қилувчи фактларнинг аниқланганлиги (қонунчилик ҳужжатларига зид ёки сохта ҳужжат ва маълумотларни тақдим этилганлиги);

спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига таклиф киритилмаганлиги ёки тасдиқланган календарь режаси асосида спорт тадбирларини ўтказмаганлиги;

спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан бир йил давомида тегишли республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари ва уларнинг захирасини шакллантириш ва тасдиқлаш учун ваколатли органга тақдимнома киритилмаганлиги;

спорт турлари ёки спорт турининг тармоқлари эътироф этилганидан кейин бир йил давомида реестрдаги республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг фаолият юритмаётганлиги ёки фаолияти тугатилганлиги.

Мазкур бандда белгиланган қоидалар охирги Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқларига нисбатан қўлланилмайди.

22. Мазкур Низомнинг 20-бандида келтирилган ҳолатлар асосида спорт турлари ва спорт тури тармоқларини реестрдан чиқариш Эксперт комиссияси томонидан ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган муддатда берилган хулосасига мувофиқ ваколатли органнинг навбатдаги Ҳайъати қарори билан амалга оширилади.

Қабул қилинган қарордан кўчирма беш иш куни ичида спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотларига юборилади, фаолияти тугатилган спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари бундан мустасно.


6-боб. Реестрни юритиш


23. Реестр ваколатли орган томонидан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда электрон кўринишида давлат тилида юритилади юритилади, реестрдаги спорт турлари ва спорт тури тармоқларининг номлари бундан мустасно.

Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини эътироф этиш, Реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шу жумладан спорт турини ёки спорт турининг тармоғини Реестрдан чиқариш тўғрисида ваколатли органнинг ҳайъат қарори қабул қилингандан кейин уч кун ичида ваколатли органнинг тегишли масалани Ҳайъат муҳокамасига тақдим этган бўлимнинг маъсул ходими бу ҳақда реестрга тегишли ёзув киритади.

24. Реестрнинг нусхаси ваколатли органнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар асосида мунтазам янгилаб борилади.


7-боб. Якуний қоидалар


25. Мазкур Низом кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси спорт турлари бўйича реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари такроран эътироф этилиши талаб этилмайди.

Бунда, муқаддам реестрга киритилган спорт турлари ва спорт турининг тармоқлари ушбу Низомнинг 1-иловасидаги шаклга мувофиқ янги рақам (код) бериш орқали қайтадан расмийлаштирилади.

26. Республика спорт федерациялари (уюшмалари), жисмоний тарбия-спорт ташкилотлари ваколатли органнинг Ҳайъати қароридан ҳамда унинг аъзоларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан бевосита судга шикоят қилишга ҳақли.

27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.






Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт

турлари реестрига киритиш, чиқариш ҳамда

ушбу реестрни юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

СПОРТ ТУРЛАРИ РЕЕСТРИ

Т/р

Спорт

турининг

номи


Спорт

турининг

хос рақам

коди


Спорт тури

тармоғи-

нинг номи


Спорт тури тармоғининг

хос рақам коди


Спорт тури

ёки спорт тури

тармоғини

эътироф этиш учун

ариза киритган

спорт федерацияси

(уюшмаси),

жисмоний

тарбия-спорт

ташкилоти


Спорт турлари

ва спорт турининг

тармоқларини

эътироф этилган

сана


Спорт турлари

ва спорт

турининг

тармоқларини

Реестрдан

чиқарилган

сана

а

б

в

г

д

е

ё

Биринчи бўлим - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига

киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари

1.














2.














...














Иккинчи бўлим - Олимпия ва Осиё ўйинлари дастурига

киритилмаган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари

1.














2.














...














Учинчи бўлим - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига

киритилган спорт турлари ва уларнинг тармоқлари

1.














2.














...














Тўртинчи бўлим - Паралимпия ва Параосиё ўйинлари дастурига

киритилмаган адаптив спорт турлари ва уларнинг тармоқлари

1.














2.














...














Бешинчи бўлим - Миллий спорт турлари ва уларнинг тармоқлари

1.














2.














...














Олтинчи бўлим - халқ ўйинлари (этноспорт)

1.














2.














..














       





Спорт турларини ва спорт турининг

тармоқларини эътироф этиш, уларни спорт

турлари реестрига киритиш, чиқариш ҳамда

ушбу реестрни юритиш тартиби

тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА



Республика маъмурий-ҳудудий тузилмаларда

ривожланганлиги истисно этилувчи спорт

тури ёки спорт турининг тармоқларини

РЎЙХАТИ

Спорт тури

йўналишлари номи


Спорт турлари ва спорт турининг тармоқларини номи


Адаптив спорт турлари

Паралимпия спорт турлари

Бочча


Голбол


Пара академик эшкак эшиш


Пара бадминтон


Пара волейбол


Пара велоспорт (трек ва шоссе)


Пара дзюдо


Пара енгил атлетика


Пара камондан отиш


Пара каноэда эшкак эшиш


Пара қиличбозлик


Пара пауэрлифтинг


Пара сузиш


Пара стол тенниси


Пара таэквондо


Пара триатлон


Пара ўқ отиш


Пара баскетбол аравачада


Пара регби аравачада


Пара теннис аравачада


5х5 футбол (кўзи ожизлар футболи)


Пара қояни забт этиш


Пара от спорти


Пара тоғ чанғиси


Пара сноуборд


Пара хоккей


Пара биатлон


Пара тоғ чанғи спорти


Аравачада кёрлинг


Пара армрестлинг


Кўзи ожизлар спорт турлари (кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар)

Велоспорт-тандем


Велоспорт-шоссе


Пауэрлифтинг


Стол тенниси (showdown)


Шахмат


Тор-бол


Футзал


Сурдлимпия спорт турлари (кар ва заиф эшитувчилар)

Бадминтон


Баскетбол


Велоспорт-шоссе


Волейбол


Соҳил волейболи


Дзюдо


Енгил атлетика


Каратэ (WКF)


Стол тенниси


Сув полоси


Сузиш


Таэквондо (WТ)


Теннис


Ўқ отиш


Футбол


Футзал


Шахмат


Эркин кураш


Юнон-рум кураши


Пауэрлифтинг


Боулинг


Гандбол


Махсус олимпиада спорт турлари қлий ва интелектуал ривожланишда нуқсони мавжуд)

Баскетбол


Бадминтон


Боулинг


Бочча


Бадиий гимнастика


Волейбол


Дзюдо


Енгил атлетика


Спорт гимнастикаси


Стол тенниси


Сузиш


Футбол (7x7)


Футзал


Сноуборд


Сноушуинг


Тоғ чанғиси


Конькида пойга


Фигурали учиш


Чанғи спорти


Гандбол


Бошқа адаптив спорт турлари*

Армрестлинг


Пара каратэ


Тош кўтариш


Пауэрлифтинг


Шахмат


Шашка


Киберспорт


Футбол (ампутантлар)


Ноолимпия спорт турлари

Автомобиль спорт тури

Картинг


Картинг слалом


Авто слалом


Ралли


Автокросс


Айланма пойга


Дрифт ва бошқа йўналишлари


Қишки спорт турлари

Қишки Осиё, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари

             

Изоҳ: *) Паралимпия ўйинлари, ақлий нуқсонлилар, кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар ва сурдлимпия ўйинларининг халқаро дастурига киритилмаган бошқа адаптив спорт турлари.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 21 июнь

























































Время: 0.2710
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск