ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июнь, 2025 й. / Қимматли қоғозлар қонунчилиги /

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 28.05.2025 й. 05-сон "Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 19.06.2025 й. 1899-9-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.06.2025 й.

N 1899-9




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАР МИЛЛИЙ

АГЕНТЛИГИ ДИРЕКТОРИНИНГ

28.05.2025 й.

N 05



БУЙРУҒИ



"Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги ПҚ-291-сон "Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2008 йил 29 ноябрдаги 2008-41-сон буйруғи (рўйхат рақами 1899, 2009 йил 6 февраль) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.


3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Директор                                                             Д.Р. Ли






Буйруққа

ИЛОВА



"Қимматли қоғозлар бозори профессионал

иштирокчисининг ички назорати тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида"ги буйруққа

киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча


1. Буйруқнинг муқаддимаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ буюраман:"


2. Низомда:


a) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг ички назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларга татбиқ қилинади, тижорат банклари ва суғурта ташкилотлари бундан мустасно.".


б) 5-банд "остида" деган сўздан кейин "бўлган" деган сўз билан тўлдирилсин.


в) 13-1-банддаги "малака гувоҳномасига" деган сўзлар "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


г) 14-бандда:

иккинчи хатбошидаги "малака гувоҳномасига" деган сўзлар "малака сертификатига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

олтинчи хатбошидаги "банкрот" деган сўз "тўловга қобилиятсиз" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


д) 15-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


е) 17-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назоратчи қонунчилик ҳужжатлари ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.".


ж) 18-банднинг саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Назоратчига қонунчилик ҳужжатларида ва (ёки) Йўриқномада белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.".


з) 19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"19. Назоратчи қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлигини аниқлангандан сўнг бир иш куни ичида ушбу холат юзасидан профессионал иштирокчининг ижроия органига ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига ёзма равишда ахборот бериши шарт.".


и) 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Профессионал иштирокчига келиб тушган ва назоратчи фаолиятига тегишли бўлган ариза ва шикоятлар кўриб чиқиш учун назоратчига юборилади. Бундай ариза ва шикоятлар профессионал иштирокчи томонидан келиб тушган куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса кейинги иш куни рўйхатдан ўтказилиши керак.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 24 июнь





















































Время: 0.1955
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск