ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Июль, 2025 й. / Меҳнат қонунчилиги асослари /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 16.06.2025 й. 6-сон "Гидридланган мойлар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 14.07.2025 й. 2218-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.07.2025 й.

N 2218-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

САНОАТ, РАДИАЦИЯ ВА ЯДРО ХАВФСИЗЛИГИ

ҚЎМИТАСИНИНГ

16.06.2025 й.

N 6


ҚАРОРИ



Гидридланган мойлар ишлаб чиқариш ходимлари

учун хавфсизлик қоидаларига ўзгартиришлар

киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 18 мартдаги 66-сон буйруғи (рўйхат рақами 2218, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 166-модда) билан тасдиқланган Гидридланган мойлар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишилган.


3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Қўмита раиси                                                     А.В. Рафиқов






Қарорга

ИЛОВА



Гидридланган мойлар ишлаб чиқариш ходимлари

учун хавфсизлик қоидаларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.".


2. 5 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"8. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ва йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ташкилотнинг мустақил таркибий бўлинмалари бўлиб, улар бевосита ташкилот раҳбарига бўйсунади.".


4. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"13. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилади ҳамда ташкилот ходимларини ва иш жойларини ушбу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.".


5. 14-банддаги "ГОСТ 17.2.3.02-78" деган сўзлар "ГОСТ 17.2.3.02-2014" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


6. 32-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ 18 ёшга тўлмаган шахслар зарарли ва ноқулай меҳнат шароитига эга ишларга қабул қилинмаслиги лозим.".


7. 35 - 37-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Ташкилот раҳбарияти, касаба уюшмаси қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлинмалари билан биргаликда ҳар йили дастлабки (меҳнат шартномасини тузаётганда) ва даврий (меҳнат фаолияти давомида) мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаши зарур.

36. Мажбурий тиббий кўриклар ташкилотга тиббиёт хизмати кўрсатувчи даволаш-профилактика муассасалари томонидан, агар улар бўлмаган тақдирда ташкилот жойлашган жойдаги ҳудудий даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилади.

37. Иш берувчи мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёхуд мажбурий тиббий кўрик натижаларига кўра тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажаришдан бўйин товлаган шахсларни ишдан четлаштириши шарт.".


8. 40-банддаги "ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" деган сўзлар "ШНҚ 2.01.05-24 "Табиий ва сунъий ёритиш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 48-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 50-банддаги "ҚМҚ II 89-80 "Саноат ташкилотларининг бош плани" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.17-21 "Саноат корхоналарининг бош режаларини лойиҳалаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 56-банддаги "ҚМҚ 2.09.02-85 "Ишлаб чиқариш бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


12. 57-банддаги "ҚМҚ 2.09.04-98 "Ташкилотнинг маъмурий ва маиший бинолари" деган сўзлар "ШНҚ 2.09.02-23 "Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


13. 67-банддаги "ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.05-22 "Иситиш, вентиляция ва кондициялаш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


14. 73-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"73. Иш жойларида, хоналарда ва ташкилот ҳудудида шовқин ва тебранишнинг даражаси СанҚваМ 0120-01 "Иш жойларида шовқиннинг йўл қўйилган даражасининг санитария меъёрлари", СанҚваМ 0122-01 "Иш жойларида умумий ва локал тебранишнинг санитария меъёрлари", ГОСТ 12.1.003-2014 ва ГОСТ 12.1.012-2004 талабларига мувофиқ бўлиши керак.".


15. 76-банддаги "ҚМҚ 2.04.01-98 "Биноларни ички сув қувури ва канализацияси" деган сўзлар "ШНҚ 2.04.01-22 "Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш" шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


16. 81-банддаги "санитария-эпидемиология хизматлари" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


17. 83-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"83. Гидридланган мойлар ишлаб чиқариш технологик жараёнлари ГОСТ 12.3.002-2014 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.".


18. 99-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"99. Ишлаб чиқариш жараёнлари ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва олиб боришда ГОСТ 12.1.033-81 талабларига ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 14 июль



































Время: 0.1522
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск