ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2025 й. / Ташқи иқтисодий фаолият /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2025 й. 463-сон "Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2025 й.

N 463




ЖАҲОН САВДО ТАШКИЛОТИНИНГ ИМПОРТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ҚЎМИТАСИГА ХАБАРНОМА ЮБОРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда миллий қонунчиликни мазкур халқаро ташкилотнинг битим, қоида ва меъёрларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби;

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш лозим бўлган ҳолатлар.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига расман аъзо бўлган санасидан бошлаб кучга киради.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ушбу қарор расман кучга киргандан кейин икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия раиси Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 11 август




































Время: 0.1063
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск