ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Август, 2025 й. / Ташқи иқтисодий фаолият /

Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 23.07.2025 й. 463-сон карорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 23 июлдаги

463-сон карорига

ИЛОВА



Жаҳон савдо ташкилотининг Импортни лицензиялаш

қўмитасига хабарнома юбориш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Жаҳон савдо ташкилотининг (кейинги ўринларда - ЖСТ) Импортни лицензиялаш қўмитасига хабарнома юбориш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


импортни лицензиялаш - импортни лицензиялаш тартибини амалга ошириш учун қўлланадиган, тегишли маъмурий органга ариза ёки бошқа ҳужжатларни (божхона мақсадлари учун талаб қилинадиган ҳужжатлардан ташқари) тақдим этиш орқали импорт қилиш учун дастлабки шарт сифатида талаб этиладиган маъмурий тартиб-таомил;


импортни автоматик лицензиялаш - барча ҳолларда аризанинг маъқулланиши кафолатланган импортни лицензиялаш (импорт бўйича статистика маълумотлари ва бошқа муҳим маълумотларни тўплаш мақсадида амалга ошириладиган лицензиялаш);


импортни автоматик бўлмаган тарзда лицензиялаш - автоматик тарзда импортни лицензиялаш таърифига кирмайдиган лицензиялаш;


Импортни лицензиялаш қўмитаси - ЖСТга аъзо давлатларнинг вакилларидан ташкил топган, ЖСТнинг Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги битим қоидаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилувчи орган;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги;


ЖСТнинг Хабарномалар марказий реестри - ЖСТга аъзо давлатлар томонидан юбориладиган хабарномалар тўпланадиган ички маълумотлар базаси.



2-БОБ. ЖСТНИНГ ИМПОРТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ҚЎМИТАСИГА

ХАБАРНОМА ЮБОРИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲОЛАТЛАР


3. Импортни лицензиялаш билан боғлиқ аризани топшириш тартибига оид қоидалар ва барча маълумотлар, шунингдек, шахслар, корхоналар ва ташкилотларнинг бундай аризаларни топшириш талаблари мурожаат қилинадиган давлат органи(лари) ва лицензиялаш талабига эга бўлган товарлар рўйхатини ўз ичига олган ҳолда, тегишли расмий манбаларда хорижий давлат ва тижоратчиларга танишиш имконини берадиган тарзда ваколатли орган томонидан эълон қилиниб, Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиб борилиши лозим.

Аъзолар ушбу хабарномалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдириши ва зарур бўлганда бошқа аъзолардан тегишли масалалар бўйича тушунтиришлар сўраши мумкин. Бундай мулоҳаза ва тушунтириш сўровномалари тегишли делегацияларга ва маълумот учун ЖСТ Котибиятга ёзма равишда ушбу масалалар кўтариладиган йиғилиш ўтказилишидан йигирма бир кун, камида ўн иш куни олдин юборилиши керак. Саволларга жавоблар ёзма равишда саволларни берган делегациялар ва маълумот учун ЖСТ Котибиятга юборилиши керак. Саволлар ва жавоблар ЖСТ Котибият томонидан тарқатилади.


4. Импортни лицензиялаш тартиб-таомилларига ёки импорт қилинадиган ва лицензияланиши зарур бўлган товарлар рўйхатига киритилган ҳар қандай истиснолар, чекловлар ёки ўзгартиришлар ваколатли орган томонидан Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиши орқали эълон қилиниши лозим.

Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари тўғрисидаги хабарномалар қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

лицензиялаш талабига эга бўлган товарлар рўйхати;

мувофиқлик бўйича маълумот олиш учун алоқа орган(лар)и;

аризаларни топшириш учун маъмурий орган(лар);

импорт тартиб-таомиллари эълон қилинган нашр санаси ва номи;

Импорт тартиб-таомиллари тўғрисидаги битимнинг 2 ва 3-моддасида келтирилган таърифларга мувофиқ автоматик ёки автоматик бўлмаган лицензиялаш тури эканлигини кўрсатиш;

импортни автоматик лицензиялаш тартиб-таомиллари ва уларнинг маъмурий мақсади;

импортни лицензиялашнинг автоматик бўлмаган тартиб-таомили назарда тутилган бўлса, импортни лицензиялаш тартиби орқали амалга оширилаётган чора-тадбирлар кўрсатилиши;

лицензиялаш тартиб-таомилининг кутилаётган давомийлиги, агар буни баъзи бир эҳтимоллик билан тахмин қилиш имкони бўлса ёки бўлмаса, бу маълумотни тақдим эта олмаслик сабаблари.



3-БОБ. ЖСТНИНГ ИМПОРТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ҚЎМИТАСИГА ХАБАРНОМА ЮБОРИШ ТАРТИБИ


5. Импортни лицензиялаш қўмитасига тақдим этилиши режалаштирилган хабарнома лойиҳаси (кейинги ўринларда - хабарнома лойиҳаси)ни ишлаб чиқиш тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан манфаатдор давлат органлари, шунингдек, ваколатли орган билан биргаликда амалга оширилади.


6. Хабарнома лойиҳаси тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ушбу Низомга иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади.


7. Хабарнома лойиҳаси тартибга солинадиган масалалар уз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ишлаб чиқилгандан кейин манфаатдор давлат органлари ва ваколатли орган билан ўн иш кунида келишилади.


8. Хабарнома лойиҳаси юзасидан Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилгандан сўнг тартибга солинадиган масалалар ўз ваколатига кирадиган давлат органи томонидан ваколатли органга беш иш кунида тақдим этилади.


9. Хабарнома ваколатли орган томонидан инглиз тилида ЖСТнинг Хабарномалар марказий реестрига ҳамда Импортни лицензиялаш қўмитасига электрон шаклда беш иш кунида юборилади.


10. Ваколатли орган томонидан хабарноманинг якуний матни мазмунига таъсир кўрсатмайдиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


11. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА



Жаҳон савдо ташкилотининг

Импортни лицензиялаш тартиб-таомиллари

тўғрисидаги битимининг 5.1-5.4-моддалари бўйича

ХАБАРНОМА ШАКЛИ*


Қуйидаги [кун, ой, йил] санасидаги хабарнома [ХАБАРНОМА ЮБОРАЁТГАН АЪЗО] делегациясининг илтимосига биноан тарқатилмоқда.

Т/р

Кўрсаткичлар


Хабарнома маълумотлари


1.

Хабарнома юбораётган аъзо



2.

Янги норматив-ҳуқуқий хужжат номи



3.

Эълон қилннган сана


[кун/ой/йил]

4.

Кучга кирган сана


[кун/ой/йил]

5.

Веб-саҳифа ҳаволаси



6.

ЖСТ Котибиятга норматив-ҳуқуқий ҳужжат нусхаси (PDF) илова қилиндими?


] Ҳа

] Йўқ

7.

Хабарнома тури


[  ] (а) Лицензиялаш бўйича янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат**;

(ушбу ҳолатда 8-14 кўрсаткичлар тўлдирилади)

[  ] (б) Аввал хабарнома юборилган норматив-хуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар

(ушбу ҳолатда 15-16 кўрсаткичлар тўлдирилади)


8.

Лицензияланиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати


(маҳсулотнинг ТИФ ТН кодлари ва батафсил тавсифлари тақдим этилади. Агар рўйхат узун бўлса, маълумотлар MS WORD форматда илова қилинади)


9.

Лицензиялашнинг хусусияти


Автоматик [  ]

Автоматик бўлмаган [  ]


10.

Маъмурий чора-тадбир мақсади

q ижтимоий ахлоқ нормаларига риоя этиш


q инсон ҳаёти ва соғлиғини, шунингдек, ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсини ҳимоя килиш; атроф- муҳитни муҳофаза қилиш


q савдо статистикасини йиғиш ёки бозор назоратини амалга ошириш


q патентлар, товар белгилари ва муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя килиш, фирибгарликка оид ишларнинг олдини олиш


q БМТ низоми ва бошқа халқаро шартномалар (масалан, S1TIES, Базель конвенцияси, Роттердам конвенцияси, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва бошқа) бўйича мажбуриятларни бажариш


q квота (жумладан, тариф квоталари) бошқаруви


q қурол-яроғ, ўқ-дорилар ёки портловчи моддалар импортини тартибга солади ва миллий хавфсизликни таъминлайди


q бошқалар (тегишли бандлар белгиланади)


11.

Аризаларни қабул қилувчи маъмурий орган(лар)


вазирлик/идора [  ]

манзил [  ]

веб-саҳифа [  ]

телефон [  ]

электрон почта манзили [  ]


12.

Лицензия олиш мезонлари тўғрисида маълумот берувчи орган


вазирлик/идора [  ]

манзил [  ]

веб-саҳифа [  ]

телефон [  ]

электрон почта манзили [  ]


13.

Лицензиялаш жараёнининг кутилаётган муддати



14.

Хабарноманинг инглиз тилидаги қисқача мазмуни



15.

7-позиция хабарнома маълумотлари устунининг (б) хатбошисида янги ўзгартириш(лар) тури


(a) тугатиш

(b) тўхтатиб туриш

(c) мавжуд тартибларда аниқ тафсилотларни ўзгартириш:

q қамраб олинадиган маҳсулотлар;

q маъмурий чора-тадбир мақсади;

q автоматик ёки автоматик бўлмаган;

q лицензиялаш муддати;

q миқдор/қиймат чеклаш хусусияти;

q ариза берувчиларнинг мувофиқлиги;

q мувофиқлик бўйича алоқа орган(лар)и;

q ариза топшириш учун маъмурий орган(лар);

q ҳужжатлар талаблари (жумладан, ариза шакли);

q ариза топшириш муддати;

q лицензия бериш учун маъмурий орган(лар);

q лицензия учун берилган аризани кўриб чиқиш муддати;

q лицензия тўлови/маъмурий тўлов;

q депозит/аванс тўлови ва тегишли шартлар;

q апелляция қоидалари/тартиблари;

q лицензия амал қилишининг тугаш санаси;

q лицензиянинг бошқа шартлари (узайтириш, ўтказиш имконияти, фойдаланмаслик учун жарима ва бошқалар);

q валюта талаблари;

q бошқалар: _________________

(тегишли бандлар белгиланади)


16.

Ўзгаришларни батафсил баёни



       

*) Хабардор қилувчи Аъзо, шунингдек, ушбу шаклни ҳар томонлама ва тўлиқ тўлдириш орқали хабардор қилинган тегишли қонун/низом/тартибга оид 1.4(a) ва 8.2(b)-моддалари бўйича ўзининг хабардор қилиш мажбуриятларини бажарганлиги тушунилади,

**) Лицензиялашнинг янги Низоми/тартиби деганда ҳар қандай янги киритилган қонун, низом ёки тартиб-қоидалар ҳамда амалда бўлган, лекин Қўмитага биринчи марта хабар қилинган қонунлар тушунилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 11 август














































Время: 0.1096
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск