ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Архив / Август, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13.08.2025 й. 512-сон "Маданий мерос соҳасига оид маъмурий регламентларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.08.2025 й.

N 512




МАДАНИЙ МЕРОС СОҲАСИГА

ОИД МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида" 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида" 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон Фармони билан:

моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш;

Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома бериш;

археология ашёсининг Археология ашёлари давлат каталогига киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумот бериш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар:

Моддий маданий мерос объектини Моддий маданий мерос объектларининг давлат кадастрига киритиш ва ундан чиқариш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;

Миллий музей фондининг Давлат каталогида музей ашёлари ва музей коллекцияларининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;

Археология ашёси Археология ашёлари давлат каталогига киритилгани ёки киритилмагани ҳақида маълумот бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда - ЯИДХП) орқали кўрсатилади.


4. Маданий мерос агентлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ давлат хизматларининг ЯИДХП орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб боришни жорий этсин.


5. Адлия вазирлиги:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;

ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентлар талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги 269-сон қарорига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


7. Маданий мерос агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги директори Б.Г. Абдикаримов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 13 августдаги

512-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг

"Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш

ва улардан фойдаланишни янада такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 29 июлдаги

269-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-бандда:

иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.


2. 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

         

          

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 14 август









































































Время: 0.1267
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск