ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.09.2025 й. 606-сон қарорига 3-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

2025 йил 27 сентябрдаги

606-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев

номидаги мукофот тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофот (кейинги ўринларда - мукофот)га номзодларни кўриб чиқиш, ғолибларни аниқлаш ва уларни тақдирлаш тартибини белгилайди.


2. Мукофот билан режиссура соҳасида фаол ижод қилаётган, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган ўттиз беш ёшдан ошмаган иқтидорли режиссёрлар театрлар репертуарини долзарб мавзудаги саҳна асарлари билан бойитишга қўшган муносиб ҳиссаси учун тақдирланади.

Мукофот билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин. Бир шахс мукофот билан бир марта мукофотланади.


3. Мукофот ғолибларини аниқлаш учун ҳар икки йилда бир маротаба ушбу Низомга мувофиқ танлов ўтказилади.


4. Мукофот ғолибига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида бир марталик пул мукофоти ҳамда мукофотнинг диплом ва статуэткалари берилади.



2-БОБ. МУКОФОТГА НОМЗОДЛАРНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ВА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


5. Мукофотга номзодларни тақдим этиш, кўриб чиқиш ва тақдирлаш ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


6. Фаол ижод қилаётган ёш режиссёрларни мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифлар вазирлик ва идоралар, бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан танлов ўтказиладиган йилнинг 15 январига қадар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тақдим этилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги номзодлар бўйича таклифларни кўриб чиқади ҳамда танлов ўтказиладиган йилнинг 1 февралига қадар Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳамда ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотларга тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга (кейинги ўринларда - Комиссия) тақдим этади.


8. Комиссия танлов ўтказиладиган йилнинг 1 мартига қадар номзодларнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни қуйидаги мезонлар асосида баҳолайди ҳамда энг муносиб бир нафар номзод бўйича якуний қарор қабул қилади:

ёш истеъдод эгаларининг қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилган ва юқори натижаларга эришгани;

ўз ижодий фаолияти давомида янги, замонавий мавзудаги миллий мумтоз ҳамда жаҳон классик асарларини саҳналаштиргани, шу билан бир қаторда, янги талқиндаги экспериментал асарларга қўл ургани;

мамлакатимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва театр санъати нуфузини жаҳон миқёсида оширишда муносиб ҳисса қўшгани;

турли жанр ва йўналишдаги спектаклларни саҳналаштиргани ҳамда республика ва халқаро миқёсдаги давлат тадбирлари, фестивалларни ташкил этиш ва ўтказишда режиссёр сифатида иштирок этгани.

Комиссия мукофотга тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита масъулдир.


9. Комиссия қарори асосида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг мукофот билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи танлов ўтказиладиган йилнинг 10 мартига қадар қабул қилинади.


10. Мукофот 27 март - Халқаро театр куни арафасида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири ёки унинг тегишли ўринбосари томонидан тантанали тарзда топширилади.


11. Бир марталик пул мукофоти ҳамда диплом ва статуэткаларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади.



3-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

        

          




Низомга

ИЛОВА



Ёш режиссёрлар учун Баҳодир Йўлдошев

номидаги мукофотга номзодларни тақдим этиш,

кўриб чиқиш ва тақдирлаш

СХЕМАСИ

           

      

Босқичлар

        


     

Субъектлар

       


     

Чора-тадбирлар

     


       

Муддатлар

     











1-босқич


       

Вазирлик ва идоралар,

бошқа давлат

ва нодавлат

ташкилотлари

      


Мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифларни Маданият вазирлигига тақдим этади.


Ҳар икки йилда бир

марта 15 январга

қадар











2-босқич


Маданият вазирлиги


          

Мукофот билан тақдирлаш бўйича таклифларни белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда Драматурглар учун Маҳмудхўжа Беҳбудий номидаги мукофот ҳамда ёш режиссёрлар учун Ўзбекистон Республикаси халқ артисти ва санъат арбоби Баҳодир Йўлдошев номидаги мукофотга тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича комиссияга (Комиссия) тақдим этади.

         


1 февралга қадар











3-босқич


Комиссия


      

Номзодлар бўйича ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва энг муносиб номзод бўйича якуний қарор қабул қилади.

       


1 мартга қадар











4-босқич


Маданият вазирлиги


          

1. Мукофот билан тақдирлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг буйруғи қабул қилинади.


2. Мукофот 27 март - Халқаро театр куни муносабати билан ўтказиладиган тадбирда топширилади.

        


       

10 мартга қадар



27 март




         

           

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 октябрь

















































































Время: 0.1039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск