ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.2025 й. 613-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.2025 й.

N 613




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН

ЕР  УЧАСТКАЛАРИГА  ИЖАРА  ҲУҚУҚИНИ

КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ СИФАТИДА ГАРОВГА

ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

қонунчилик ҳужжатларида ёки ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ер участкасига ижара ҳуқуқини ижарага берувчининг розилигисиз кредит таъминоти сифатида гаровга қўйиш;

ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйишни расмийлаштириш;

ижара ҳуқуқидан гаровга олувчининг талабларини қаноатлантириш;

ундирув қаратилган ер участкасига ижара ҳуқуқини очиқ кимошди савдосида реализация қилиш тартиби.


2. Тижорат банклари ва микромолия ташкилотларига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, ички қоидаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тавсия этилсин.


3. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2025 йил 2 октябрь





































































Время: 0.1005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск