ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Демография. Аҳолини рўйхатга олиш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2025 й. 629-сон "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.10.2025 й.
N 629
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АҲОЛИ
ВА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РЎЙХАТГА
ОЛИШ ТАДБИРИНИ ЎТКАЗИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида" 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-173-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш учун саволнома шакллари рўйхати 3-иловага ҳамда мазкур шакллар 3.1-3.6-иловаларга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда натижаларини эълон қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш ишларида ахборот-коммуникация технологияларини самарали қўллаш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) таркиби 5-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот медиа-режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ишчи гуруҳ:
бир ой муддатда Миллий статистика қўмитасининг "Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими" (кейинги ўринларда - рўйхатга олиш ахборот тизими) негизида, қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаларини қўшган ҳолда мазкур тизимни такомиллаштиришни, синовдан ўтказишни ва унинг узлуксиз ишлашини;
2025 йил 15 октябрга қадар рўйхатга олиш ахборот тизими ўрнатиладиган "маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмалари хатловдан ўтказилишини;
2025 йил 1 ноябрга қадар рўйхатга олиш жараёнларини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун "Колл-марказ" ташкил этиш ишларини;
2025 йил 1 декабрга қадар рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини "маҳалла еттилиги" тизими ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни;
2026 йил январь - февраль ойлари давомида рўйхатга олиш ахборот тизими сервер қуввати ҳамда "OneID" тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.
Бунда Миллий статистика қўмитаси Ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади.
3. Рақамли технологиялар вазирлиги Миллий статистика қўмитаси билан ҳамкорликда рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида:
рўйхатга олиш ахборот тизими ва маълумотлар базаси учун зарур сервер қувватларини ажратиш;
"маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмаларини ҳимояланган виртуал алоқа канали (VPN) билан таъминлаш;
респондентларга қулайлик яратиш мақсадида "OneID" тизимида рўйхатга олишнинг осонлаштирилган тартибини жорий этсин ва мазкур тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминласин;
рўйхатга олиш жараёнида мурожаатларни қабул қилиш учун ташкил этиладиган "Колл-марказ" учун республика доирасида ишловчи ягона қисқа рақам ажратсин;
статистика органлари ҳамда туман ва шаҳар рўйхатга олиш штабларини юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
4. Белгилансинки, рўйхатга олиш тадбирида рўйхатга олувчи сифатида иштирок этадиган "маҳалла еттилиги" тизимида ишловчи ходимлар тегишли бўлган вазирлик, идора ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан:
Миллий статистика қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этиладиган сўровномага асосан рўйхатга олиш тадбирида иштирок этган ходимлар учун рағбатлантириш тўловлари ажратилади;
2025 йил 1 ноябрга қадар "маҳалла еттилиги" тизимидаги мавжуд бўш иш ўринлари малакали мутахассислар билан тўлдирилади ва уларни ўқитиш жараёнларидаги иштироки таъминланади;
маҳаллаларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказишда ҳаққонийлик ва шаффофлик тамойилларига риоя қилиниши учун "маҳалла еттилиги"нинг масъулияти белгилаб қўйилсин.
5. Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси рўйхатга олиш тадбирида тўпланган маълумотларнинг сифатини таъминлаш мақсадида:
2025 йил 1 ноябрдан бошлаб рўйхатга олиш ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича "маҳалла еттилиги" ходимлари учун амалий ўқув-семинарларини ташкил этсин;
аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларини рўйхатга олиш ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш чораларини кўрсин;
рўйхатга олиш ишларининг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан кунлик назорат тизими жорий этилсин.
6. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш маълумотларини йиғиш ва таҳлил қилиш жараёнида фойдаланиш учун:
2025 йилнинг 15 октябрь ва 2026 йилнинг 15 январь ҳолатига Адлия вазирлиги оила таркиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар базасини ҳамда Ички ишлар вазирлиги аҳолининг доимий яшаш ва вақтинча турган жойи тўғрисидаги маълумотлар базасини электрон шаклда мазкур саналардан кейинги кунда;
2025 йил 15 октябрь ва 2026 йил 1 январь ҳолатига Кадастр агентлиги рўйхатга олиш жараёнида фойдаланиш учун маҳаллаларнинг чегаралари ҳамда ҳар бир жисмоний ва юридик шахсларга тегишли ер участкалари контурлари кўрсатилган ҳолда янгиланган электрон хариталарни, шунингдек, ушбу ер участкалари бўйича идентификаторлар, тоифалари ва бошқа зарур маълумотлар билан бирга, маълумотлар базасини мазкур саналардан кейинги кунда тақдим этсин.
7. Ички ишлар вазирлиги рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш жараёнига жалб этиладиган шахсларнинг хавфсизлигини таъминласин. Бу борада Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида Миллий гвардия ички ишлар органларига кўмаклашсин.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш, бирламчи маълумотларни қайта ишлаш ва якуний маълумотларни чоп этиш билан боғлиқ харажатларни Ўзбекистон Республикасининг 2025-2027 йиллар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар доирасида молиялаштиришни таъминласин.
9. Ташқи ишлар вазирлиги Миграция агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи, аммо рўйхатга олиш даврида вақтинча хорижий давлат ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун хориждаги консуллик бўлимлари томонидан рўйхатга олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширсин ва уларнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда - интернет тармоғи) орқали рўйхатдан ўтишларини таъминласин.
10. Миллий статистика қўмитаси:
Ўзбекистон Республикасининг "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги Қонуни талабларига қатъий риоя этилишини;
рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ишларини бажариш учун ҳудудий статистика органларига фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб этиладиган мутахассисларнинг бир ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорда белгиланишини таъминласин;
рўйхатга олиш тадбирига тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш ва дастлабки маълумотларни эълон қилиш даврига қадар статистика органлари ва бошқа вазирлик, идоралардан мутахассисларни жалб қилган ҳолда штаб ташкил этсин ҳамда мазкур штаб аъзоларини ҳар ой Жаҳон банки иштирокида амалга оширилаётган "Ўзбекистонда статистика тизими салоҳиятини мустаҳкамлаш" лойиҳаси (кейинги ўринларда - лойиҳа) доирасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 20 бараваригача миқдорда рағбатлантириш чораларини кўрсин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иккитадан умумий ўрта таълим мактабида рўйхатга олишнинг аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини оммалаштириш мақсадида "Статистика синфлари"ни ташкил қилсин ва уларни тадбир доирасида харид қилинадиган мебель жиҳозлари ва компьютер техникалари билан жиҳозлаш чораларини кўрсин;
рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқиб, вақтинча жалб қилинадиган "маҳалла еттилиги" тизими ходимларини рўйхатга олиш гувоҳномаси билан таъминласин;
2026-2027 йилларда рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотларини қайта ишлаш мақсадида бюджет маблағлари ҳисобидан рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишловчи мутахассисларни фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида ишга жалб қилиш ҳамда якуний маълумотларни чоп этиш ишларини ташкил қилсин.
Бунда вақтинча жалб қилинадиган рўйхатга олиш маълумотларини қайта ишловчи мутахассисларнинг бир ойлик иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 7 баравари миқдорида этиб белгиланишини таъминласин.
11. Миллий статистика қўмитасига рўйхатга олиш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, кейинчалик статистика дастурида белгиланган ишларни самарали ташкил этиш мақсадида лойиҳа доирасида амалдаги меъёрлардан ташқари Миллий статистика қўмитаси марказий аппаратига 1 та электромобиль ва ҳудудий статистика органларига 14 та "Дамас" автомобили сотиб олишга рухсат берилсин.
12. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоғида кенг ёритилишини таъминласин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг 7-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Миллий статистика қўмитаси раиси Б.С. Ҳамраев ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
ДАСТУРИ
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларида респондентларга тегишли шахсга доир маълумотларни тўплашда фойдаланиладиган саволлар рўйхати аҳолини рўйхатга олиш дастури ҳисобланади.
Рўйхатга олиш дастури қуйидаги саволларни ўз ичига олади:
1. Асосий демографик кўрсаткичларга тегишли саволлар:
фамилияси, исми, отасининг исми;
туғилган санаси, тўлиқ яшаган ёши;
жинси;
уй хўжалигида биринчи кўрсатилган шахс (оила бошлиғи) билан қариндошлик муносабати;
никоҳ ҳолати (15 ёш ва ундан катта шахслар учун);
туғилган жойи.
2. Аҳолининг механик ҳаракати ва миграциясига тегишли саволлар:
яшаб турган туман/шаҳарда яшаш муддати;
яшаб турган туман/шаҳарга қаердан кўчиб келганлиги;
яшаб турган туман/шаҳарга қачон кўчиб келганлиги;
узлуксиз бир йил давомида бошқа мамлакат ҳудудида яшаганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудидан қачон кўчиб келганлиги;
бошқа мамлакат ҳудудига қачон кўчиб кетганлиги;
бошқа мамлакатга нима сабабдан кетганлиги.
3. Аҳолининг миллий хусусиятлари ва фуқаролигига тегишли саволлар:
фуқаролиги;
миллати (вояга етмаган болалар учун эса ота-оналари ёки вояга етган яқин қариндошлари жавоблари асосида белгиланади).
4. Аҳолининг таълим даражасига тегишли саволлар:
таълим даражаси;
ўқишни ёки ёзишни билиши;
илмий даражасининг мавжудлиги;
7 ёшгача бўлган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотига бориши;
ҳозирги вақтда таълим олиши.
5. Уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолатига тегишли саволлар:
яшаш учун даромад манбаи.
6. Аҳолининг бандлигига тегишли саволлар:
асосий меҳнат фаолияти;
иш жойи жойлашган манзил;
аҳолини рўйхатга олиш бошланган кунга қадар охирги бир ҳафта ичида фаолият туридан қатъи назар, иш ҳақи тўланадиган ёки даромад келтирадиган ҳар қандай иш билан машғул бўлганлиги;
аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилаётган йилнинг январь ойида иш излаганлиги, таклиф этилган ишга икки ҳафта мобайнида жойлашиш имконияти, ишга жойламаслик сабаби.
7. Болалар сонига тегишли саволлар:
дунёга келтирган фарзандлари сони.
8. Турар жой хусусиятларига тегишли саволлар:
турар жойнинг тўлиқ манзили;
турар жойнинг мулкчилик шакли;
турар жойнинг тури;
турар жойнинг умумий майдони, шу турар жойдаги яшаш хоналари сони, яшаш хоналарининг майдони;
турар жойнинг қурилган вақти;
турар жой ташқи деворларининг асосий материаллари;
турар жойдаги мавжуд қулайликлар, санитария-гигиена шароитлари;
турар жойда яшовчи уй хўжаликлари ва оилалар сони, уларнинг таркиби (респондентнинг аҳолини рўйхатга олиш вақтида қаерда эканлиги, ушбу турар жойда доимий, вақтинча яшаши ёки вақтинча яшамаслиги, ушбу турар жойда яшамаслик сабаби ва муддатлари кўрсатилган ҳолда).
9. Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари тўғрисидаги шахсга оид маълумотларни тўплаш бўйича саволлар рўйхати:
жинси;
туғилган санаси;
фуқаролиги (чет давлат фуқаролари учун);
доимий яшайдиган давлати;
Ўзбекистонга келиш санаси;
Ўзбекистонга келиш сабаби.
10. Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан бериладиган саволлар:
муассаса номи;
муассаса тури;
ушбу муассасада рўйхатдан ўтадиган жами респондентлар сони;
уйсизлар ва уларнинг сони;
ушбу муассасадаги респондентлар рўйхати.
11. Қишлоқ хўжалиги соҳасида рўйхатдан ўтказиш саволлари:
хўжаликнинг ҳуқуқий мақоми;
хўжаликда қишлоқ хўжалиги фаолияти билан бандларнинг бир йилда ишлаган ойлари;
хўжаликда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг асосий мақсади;
хўжаликдаги ер участкасига бўлган эгалик ҳуқуқи;
хўжалик тасарруфидаги умумий ер майдони ва улардан фойдаланиш турлари;
қишлоқ хўжалиги ерларини суғоришда фойдаланадиган сув манбалари;
қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш усуллари;
хўжаликдаги амалда суғорилган ер майдонлари;
хўжаликда экилган бир йиллик экин майдонлари;
хўжаликдаги кўп йиллик экинлар майдонлари ва турлари;
хўжаликда экилган кўчатлар майдони;
қишлоқ хўжалигида фойдаланилган ўғит турлари;
xўжаликдаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари, паррандаларининг бош сони ва уларни сақлаш усуллари;
xўжаликнинг балиқ боқиш (аквакультура) билан шуғулланиши ва сув ҳавзаларининг тури.
Изоҳ.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва планшет қурилмалари ёрдамида рўйхатга олишда саволлар сони ва мазмунини сақлаган ҳолда таҳририй ўзгартириш ва қайта гуруҳларга ажратилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасида 2026 йилда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича Республика комиссиясига рўйхатга олиш дастурига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилади.
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва
қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш
саволномаси шакллари
РЎЙХАТИ
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастури асосида ишлаб чиқилган рўйхатга олиш саволномаси шакллари қуйидагилардан иборат:
1-шакл. "Яшаш учун фойдаланиладиган турар жой хусусиятлари, ушбу турар жойда яшовчи уй хўжалиги аъзолари рўйхати" - 3.1-илова;
2-шакл. "Шахсга доир саволнома" - 3.2-илова;
3-шакл. "Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома" - 3.3-илова;
4-шакл. "Аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома" - 3.4-илова;
5-шакл. "Жисмоний шахслар учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича саволнома" - 3.5-илова;
6-шакл. "Юридик шахслар учун қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича саволнома" - 3.6-илова.
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида аҳоли
ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга
тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда
натижаларини эълон қилиш бўйича
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Чора-тадбир номи |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари
|
Масъул ижрочилар |
РЎЙХАТГА ОЛИШНИ ЎТКАЗИШ БЎЙИЧА ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ТАДБИРЛАР
|
||||
1. |
Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш (кейинги ўринларда - рўйхатга олиш) бўйича ташкилий-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш. |
1. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ташкилий режасини тузиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш. |
2025 йил 15 октябрь |
Миллий статистика қўмитаси |
2. Рўйхатга олиш жараёнларига вақтинча жалб этиладиган ходимларнинг лавозим мажбуриятларини ишлаб чиқиш. |
2025 йил 15 октябрь |
Миллий статистика қўмитаси |
||
3. Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишнинг шахсга доир маълумотларига ишлов бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. |
2025 йил 1 декабрь |
Миллий статистика қўмитаси |
||
II. РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ
|
||||
2. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) фаолиятини йўлга қўйиш. |
1. Ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқлаш. |
2025 йил 15 октябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Ҳудудий комиссиялар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш. |
2025 йил 20 октябрь |
|||
3. Туман (шаҳар)ларда рўйхатга олиш штаби фаолиятини ташкил этиш. |
2025 йил 1 ноябрь |
|||
3. |
Аҳоли пунктларида яшовчи аҳоли сони кўрсатилган ҳолда кўчалар бўйича хонадон ва уйлар рўйхатини шакллантириш. |
1. Туман ва шаҳарлар бўйича аҳоли сони кўрсатилган ҳолда кўчалар бўйича хонадон ва уйларнинг рўйхатини янгилаш. 2. Янгиланган хонадонлар рўйхатини ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. |
2025 йил 15 октябрь |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси |
4. |
Рўйхатга олишнинг ташкилий режасини ишлаб чиқиш. |
1. Туман ва шаҳарларни рўйхатга олиш участкаларига бўлган ҳолда ташкилий режаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил 25 октябрь |
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш бўйича республика комиссияси (кейинги ўринларда - республика комиссияси), Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича йиғма ташкилий режаларни тасдиқлаш. |
2025 йил 1 ноябрь |
|||
3. Республика бўйича йиғма ташкилий режани тасдиқлаш. |
2025 йил 15 ноябрь |
|||
5. |
Рўйхатга олиш ишларига жалб этиладиган "маҳалла еттилиги" ходимларининг рўйхатини шакллантириш. |
1. Рўйхатга олишда иштирок этадиган ходимлар ва кўзда тутилмаган ҳолатларни инобатга олган ҳолда захира (рўйхатга олиш участкаларига бир нафардан) ходимлар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимлар (Ички ишлар ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларидан олинган захира ходимларини қўшган ҳолда) рўйхатини тасдиқлаш. |
2025 йил 1 ноябрь |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар |
6. |
"Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш" ахборот тизимини (кейинги ўринларда - рўйхатга олиш ахборот тизими) ишлаб чиқиш, синовдан ўтказиш ва узлуксиз ишлашини таъминлаш. |
1. Хавфсизлиги таъминланган ҳолда, Интернет жаҳон ахборот тармоғи (кейинги ўринларда - интернет тармоғи) орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида шахсга доир маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва натижаларини чиқариш имкониятини берувчи рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш. |
2025 йил 15 октябрь |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ |
2. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини ишлаб чиқиш. |
2025 йил ноябрь |
|||
3. Рўйхатга олиш ахборот тизимини синовдан ўтказиш. 4. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. |
2026 йил январь- февраль |
|||
7. |
Шахсга доир ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маъмурий маълумотларни шакллантириш. |
1. Ўзларининг маълумотлар базасидаги шахсга доир маъмурий маълумотларни фуқаролар бўйича 2026 йил 15 январь ҳолатига Миллий статистика қўмитасига тақдим этиш. 2. Қишлоқ хўжалиги фаолиятига оид маъмурий маълумотларни хўжаликлар кесимида Миллий статистика қўмитасига 2026 йил 15 январь ҳолатига тақдим этиш. |
2026 йил 15 февраль |
Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Кадастр агентлиги ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар |
8. |
"Маҳалла еттилиги" ходимларини бир марталик рағбатлантириш. |
1. Миллий статистика қўмитасидан рўйхатга олишда иштирок этадиган "маҳалла еттилиги" ходимларининг сонини олиш. |
2025 йил 20 декабрь |
Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. "маҳалла еттилиги" ходимларини бир марталик рағбатлантириш тўғрисида ишларни ташкил этиш. |
2026 йил 5 март |
|||
9. |
Рўйхатга олиш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш. |
1. Рўйхатга олишни ўтказишга жалб қилинадиган ходимларни ўқитиш учун яроқли бўлган мебеллар ва алоқа воситалари билан жиҳозланган вақтинча бинолар ёки хоналар ажратиш. |
2025 йил 15 декабрдан - 2026 йил 15 январгача |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Туман (шаҳар) рўйхатга олиш штабларини ва рўйхатга олиш участкаларини канцелярия (ручка, қалам, А4 қоғоз, степлер, скрепка, рўйхатга олиш китоби, папка ва бошқалар) жиҳозлари, зарур ҳолларда транспорт воситалари билан таъминлаш. |
2025 йил октябрь - 2026 йил февраль |
|||
3. Амалга оширилган ишлар бўйича мониторинг қилиш. |
Доимий |
|||
10. |
"Маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмаларининг хатловдан ўтказилишини ташкил этиш. |
"Маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмаларини хатловдан ўтказиш. |
2025 йил 15 октябрь |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ |
11. |
Рўйхатга олиш жараёнларини техник қўллаб -қувватлаш. |
1. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун зарур бўладиган сервер қувватларини аниқлаш ва харид қилиш. |
2025 йил 20 октябрь |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ |
2. Рўйхатга олиш ахборот тизими учун "OneID" тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлаш. |
2026 йил январь - февраль |
|||
3. Рўйхатга олиш жараёнини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун "Колл-марказ" ташкил этиш. |
2025 йил 1 ноябрга қадар |
|||
12. |
Рўйхатга олишни планшет қурилмалари билан таъминлаш. |
1. Хатлов натижасида аниқланган планшет қурилмалари сонини Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳидан олиш. 2. Планшет қурилмалари носоз ёки мавжуд бўлмаган "маҳалла еттилиги" ходимларини планшет қурилмалари билан таъминлаш чораларини кўриш. |
2025 йил 1 декабрь |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Миллий статистика қўмитаси |
13. |
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳудудларни юқори тезликдаги алоқа каналлари билан таъминлаш ва рўйхатга олиш ахборот тизими ҳамда маълумотлар базаси учун махсус жой ажратиш. |
1. Рўйхатга олиш даврида рўйхатга олиш ахборот тизими ва маълумотлар базаси учун "Электрон ҳукумат" тизимининг маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш ягона марказидан зарур қувватларни ажратиш. |
2025 йил 1 ноябрь |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
2. Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида статистика органлари ҳамда туман (шаҳар) рўйхатга олиш штабларига юқори тезликдаги алоқа каналларини ажратиш. |
2025 йил 1 декабрь |
|||
3. Рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида "маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмаларини ҳимояланган виртуал шахсий тармоқ (VPN) алоқа канали билан таъминлаш. |
2025 йил декабрь - 2026 йил февраль |
|||
14. |
Ахборот тизимининг махсус мобил иловасини планшет қурилмаларига ўрнатишни ташкил этиш. |
1. Рўйхатга олиш ахборот тизимининг махсус мобил иловасини "маҳалла еттилиги" ходимлари ва бошқа жалб қилинадиган ходимларнинг планшет қурилмаларига ўрнатишни таъминлаш. |
2025 йил 1 декабрь |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Рақамли технологиялар вазирлиги |
2. "Маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмаларига JPS кузатув тизимини ўрнатиш. |
2025 йил 1 декабрь |
|||
3. Ўрнатилган махсус мобил иловани тўлиқ ишлаш ҳолатига келтириш. |
2026 йил 15 январь |
|||
15. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатдан ўтказишнинг рўйхатга олиш ахборот тизимини экспертизадан ўтказиш. |
Рўйхатга олиш ахборот тизимини ахборот ва киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш. |
2025 йил 15 декабрь |
"Киберхавфсизлик маркази" ДУК, Миллий статистика қўмитаси |
16. |
Рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар аъзолари, статистика органлари ва ҳудудий олий таълим ташкилотлари ходимларини ўқитиш. |
1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш. |
2025 йил октябрь |
Миллий статистика қўмитаси, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси |
2. Миллий статистика қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий статистика бошқармалари ходимларини ўқитиш. |
2025 йил октябрь |
|||
3. Ҳудудий комиссия аъзолари, статистика органлари ва олий таълим ташкилотларидан танланган тренерларни ўқитиш. |
2025 йил ноябрь- декабрь |
|||
17. |
Рўйхатга олишга жалб этиладиган ходимларни ўқитиш. |
1. Ўқитиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
2025 йил ноябрь |
Миллий статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси |
2. "Маҳалла еттилиги" ходимларини (захирага олинган ходимларни қўшган ҳолда) ўқитиш. |
2026 йил ноябрь- декабрь |
|||
18. |
Республикадаги таниқли санъаткорлар, кино ва театр актёрлари, ёзувчилар, шоирлар иштирокида рўйхатга олиш тадбирини аҳоли ўртасида кенг оммалаштириш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этишга чорлаш бўйича ишларни белгиланган тартибда ташкил этиш. |
1. Сценарий асосида видеоролик ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш. |
2025 йил 15 ноябрь |
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Миллий статистика қўмитаси, Кинематография агентлиги |
2. Республика ва маҳаллий ОАВда махсус кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш. 3. Газета ва журналларда мақолалар бериб бориш. |
2025 йил ноябрь - 2026 йил февраль |
|||
19. |
Рўйхатга олишнинг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш. |
1. ОАВ ва давлат органларининг расмий веб-сайтларида туркум мақолалар, кўрсатувлар, эшиттиришлар бериб бориш. 2. Видеороликлар ва ижтимоий рекламалар тайёрлаш ҳамда уларни телевидениеда намойиш этиш ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 3. Тарқатма материаллар (буклет, флаер ва бошқалар) тайёрлаш ва уларни аҳолининг кенг оммасига етказиш. 4. Баннерлар тайёрлаш ва ўрнатиш. 5. Маҳаллалар, олий таълим ташкилотлари, мактаблар, лицейлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ҳамда бошқа корхона ва ташкилотларда семинарлар ташкил этиш. 6. Белгиланган тартибда СМС-хабарнома юборишни ташкил этиш ва бошқа ахборот-тарғибот ишларини амалга ошириш. |
2025 йил ноябрь - 2026 йил февраль |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикасида рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш ҳудудий комиссиялар, БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг Тошкентдаги ваколатхонаси |
|
||||
20. |
Рўйхатга олиш ишларининг сифатли ўтказилишини ташкил этиш. |
1. Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш жараёнларини белгиланган муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этиш. |
2026 йил 15-31 январь |
Республика комиссияси, Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Миграция агентлиги, ҳудудий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Планшет қурилмалари орқали рўйхатга олиш ишларини респондентлар яшайдиган (вақтинча бўлиб турган) турар жой ва нотурар жойларга, биноларга ташриф буюрган ҳолда уйма-уй юриб сўров ўтказиш орқали сифатли ўтказилишини ташкил этиш. |
2026 йил 4 февраль - 28 февраль |
|||
21. |
Интернет тармоғи орқали рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш. |
1. Вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари ўз тизимида фаолият олиб бораётган барча ходимларнинг интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтишларини ташкил этиш. 2. Вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан рўйхатга олиш даврида кунлик тартибда Миллий статистика қўмитасига ўз тизимида фаолият юритаётган ходимларининг интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтганликлари бўйича шахслар кесимида маълумот тақдим этиш. |
2026 йил 15-31 январь кунлари |
Давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари |
22. |
Рўйхатга олишнинг қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли маълумотларни тўплаш. |
1. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхона ҳамда ташкилотларга рўйхатга олишнинг мазмун- моҳиятини етказиш. |
2025 йил октябрь - 2026 йил январь |
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси, Ўзбекистон фермерлари кенгаши, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, ҳудудий комиссиялар, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
2. Фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи корхона ҳамда ташкилотлар томонидан интернет тармоғи орқали маълумотларни юборишни ташкил этиш. |
2026 йил 15 январь - 28 февраль |
|||
23. |
Рўйхатга олиш жараёнларида иштирок этувчи ходимларнинг ва рўйхатга олиш учун ажратиладиган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш. |
1. Жиноятчилик кўп учрайдиган ҳудудлар ва тарбияси оғир оилалар рўйхатларини шакллантириш ва ҳудудий статистика органларига тақдим этиш. |
2025 йил 1 ноябрь |
Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия |
2. Рўйхатга олиш жараёнларида жамоат тартибини сақлаш мақсадида рўйхатга олувчи гуруҳларга бир нафар ходим бириктириш. 3. Рўйхатга олиш ишларига жалб этилган шахсларнинг ва рўйхатга олиш учун ажратиладиган бино ва иншоотларнинг хавфсизлигини таъминлаш. 4. Ҳудудларда тинчлик ва осойишталикни, жамоат тартибини, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш. |
2025-2026 йил январь - февраль |
|||
24. |
Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни тўплаш, рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш. |
1. Аҳолининг айрим тоифалари бўйича шахсга доир маълумотларни йиғишга жалб этиладиган ходимлар рўйхатини тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан шакллантириш. |
2025 йил 1 ноябрь |
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита, "SOS Ўзбекистон Болалар маҳаллалари" уюшмаси ва бошқа махсус контингентга эга муассасалар |
2. Планшет қурилмалари ёрдамида, бириктирилган масъул ходимлар томонидан аҳолининг айрим тоифалари бўйича рўйхатга олиш варағи шакллари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларини тўлдириш. |
2025 йил ноябрь - декабрь |
|||
IV. МОДДИЙ-ТЕХНИК ВА МОЛИЯВИЙ ТАЪМИНОТ
|
||||
25. |
Рўйхатга олишнинг харажатлар ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш. |
Рўйхатга олиш харажатлари ҳисоб-китобини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш: иш ҳақи харажатлари; рағбатлантириш харажатлари; асосий воситалар харид қилиш ва махсус рўйхатга олиш ахборот тизимини ишлаб чиқиш учун харажатлар; ходимларни ўқитиш харажатлари; хизмат сафари харажатлари; транспорт ижараси харажатлари; меъёрий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва чоп этиш харажатлари; видеоролик, ижтимоий реклама ва тарқатма материаллар тайёрлаш харажатлари; рўйхатга олиш натижаларини чоп этиш харажатлари; кутилмаган ва бошқа харажатлар. |
2025-2026 йилар давомида |
Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар |
26 |
Рўйхатга олиш жараёнларида зарур бўладиган моддий-техник воситалар, ҳужжатлар ва бошқа зарур воситалар харид қилиш ҳамда ҳудудларга етказиш. |
1. "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонун талаблари асосида моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни заруратга кўра харид қилиш. 2. Харид қилинган моддий-техник ва бошқа зарур воситаларни ҳудудларга етказиб бериш. |
2025-2026 йилар давомида |
Миллий статистика қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, тегишли вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликлари |
|
||||
27. |
Рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини тайёрлаш. |
1. Интернет тармоғи орқали ва планшет қурилмалари ёрдамида йиғилган шахсга доир бирламчи маълумотларни умумлаштириш. 2. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар кесимида рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотларини шакллантириш. |
2026 йил 1 июль |
Миллий статистика қўмитаси |
28. |
Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини тайёрлаш. |
1. Махсус ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда аҳолини рўйхатга олишнинг натижаларини қайта ишлаш ва таҳлил қилиш. 2. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг якуний маълумотлар базасини шакллантириш. 3. Республика ва ҳудудлар даражасида таҳлилий маълумотлар ва жадвалларни тайёрлаш. |
2027 йил 1 июль |
Миллий статистика қўмитаси |
29. |
Рўйхатга олишнинг якуний маълумотларини эълон қилиш ва ҳужжатларни сақлаш. |
1. Якуний маълумотларни эълон қилиш. 2. Якуний маълумотларни расмий нашр эттириш ва тарқатиш. |
2027 йил 1 ноябрь |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, "Ўзархив" агентлиги |
3. Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини ҳамда бошқа ҳужжатларини архивда сақлашга тайёрлаш. |
2028 йил 31 март |
|||
4. Доимий сақлаш муддатига эга ҳужжатларни давлат архивига топшириш. |
Белгиланган муддатларда |
|||
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ
хўжалигини рўйхатга олиш ишларида ахборот-
коммуникация технологияларини самарали
қўллаш ва ахборот хавфсизлигини
таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Б.С. Ҳамраев |
- |
Миллий статистика қўмитаси раиси, Ишчи гуруҳ раҳбари |
О.М. Умаров |
- |
рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
З.М. Зияев |
- |
Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
Ж.С. Инагамов |
- |
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари |
Н.У. Мухаммадиев |
- |
адлия вазирининг ўринбосари |
З.К. Курбанов |
- |
ички ишлар вазири ўринбосари |
Ж.И. Абдиев |
- |
Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари |
М.С. Мирмаксудов |
- |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари |
А.Р. Мансуров |
- |
"Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази" давлат муассасаси директори |
О.Н. Мирзаев |
- |
"Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси директори |
У.Б. Усманов |
- |
"UNICON SOFT" MЧЖ бош директори |
Изоҳ.
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Заруратга кўра мазкур ишчи гуруҳга бошқа вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳам жалб этилиши мумкин.
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
6-ИЛОВА
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга
олиш тадбирларини ўтказишнинг аҳамияти
ва мазмун-моҳияти бўйича тарғибот
МЕДИА-РЕЖАСИ
Т/р |
Маълумотлар ва медиа маҳсулотлар тури |
Амалга ошириш механизмлари |
Амалга ошириш муддатлари
|
Ижрочилар |
1. |
Аҳоли орасида рўйхатга олиш тадбирини кенг тарғиб қилиш мақсадида оммавий жойларда ташвиқот баннер ва плакатларини ўрнатиш. |
Қисқа ва таъсирчан шиорлар ишлаб чиқилиб, туман-шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда аҳоли гавжум жойлар (бозорлар, йирик савдо марказлари, марказий кўчалар) аниқланади ҳамда уларда баннер ва плакатлар ўрнатилади. |
2025 йил октябрь - декабрь |
Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
2. |
Рўйхатга олиш тадбирининг аҳамиятини аҳолига кенг тарғиб этиш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда машҳур шахслар иштирокида интервью ва репортажлар тайёрлаш. |
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари ҳамда машҳур шахслар (спортчилар, санъаткорлар, депутатлар, блогерлар) иштирокида видеоролик ва интервьюлар тайёрланиб, улар телевидение, радио, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эфирга узатилиб, кенг тарқатилади. |
2025 йил октябрь - декабрь |
Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
3. |
Ижтимоий тармоқлар орқали аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирига кенг жамоатчилик эътиборини қаратиш, тадбирнинг аҳамияти ва мақсадларини кенг тарғиб этиш. |
"Telegram", "Instagram", "Facebook", "X" ва "YouTube" каби ижтимоий тармоқларда инфографика, видеоролик, интервью ва подкастлар тайёрланиб, улар кенг тарқатилади, хештеглар орқали флешмоб ва челленжлар ташкил этилади ҳамда фаол блогерлар билан самарали ҳамкорлик қилинади. |
Доимий |
Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий статистика қўмитаси |
4. |
Аҳолига рўйхатга олиш жараёни ҳақида мобиль алоқа операторлари орқали "СМС-хабарнома" юбориш. |
Мобиль операторлар билан ҳамкорлик ўрнатилиб, аҳолининг барча қатламига қисқа ва аниқ матнли СМС-хабарномалар юборилади. Хабарларда расмий веб-сайт ва "Колл-марказ" рақамлари кўрсатилиб, аҳолига тўғри йўналиш берилади. |
2025 йил декабрь -2026 йил февраль |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
5. |
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда машҳур шахсларнинг биринчилардан бўлиб онлайн рўйхатдан ўтганлиги ҳақида қисқа репортажлар тайёрлаб, уларни кенг тарқатиш. |
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, спортчилар, санъаткорлар, депутатлар ва блогерларнинг онлайн рўйхатдан ўтиш жараёнлари тасвирга олиниб, қисқа репортажлар тайёрланади, тайёрланган материаллар телевидение, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилади. |
2026 йил январь- февраль |
Маданият вазирлиги, Спорт вазирлиги, вазирлик ва идоралар, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
6. |
Жамоат жойлари, таълим ташкилотлари ва жамоат транспортларида аҳолига рўйхатга олиш тадбири ҳақида тарқатма материаллар тарқатиш. |
Махсус буклетлар тайёрланиб, улар мактаб ва олий таълим ташкилотлари, метро бекатлари, автобус ва электропоездлар, самолётлар, бозорлар ҳамда бошқа гавжум жойларда аҳолига тарқатилади. |
2025 йил декабрь |
Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
7. |
Бозорлар, вокзаллар ва бошқа жамоат жойларида аҳолини рўйхатга олиш тадбири ҳақида радио ва аудио хабарларни доимий бериш. |
Бозорлар, вокзаллар, аэропортлар, савдо марказлари ва бошқа гавжум жойларда овоз узатиш тизимлари орқали қисқа, аниқ ва таъсирчан аудио хабарлар тайёрланиб, доимий равишда аҳолига етказилади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Туман (шаҳар) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
8. |
Маълумотларнинг тезкорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида аҳолини онлайн рўйхатдан ўтишга кенг жалб этиш, уларни рағбатлантириб бориш ҳамда ушбу жараённи кенг ёритиш. |
Маълумотларнинг тезкорлиги ва ишончлилигини таъминлаш мақсадида аҳолини онлайн рўйхатдан ўтишга жалб этиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш, машҳур шахслар ва блогерларни жалб қилиш, қулай онлайн платформа ва жамоат жойларида QR-кодлар орқали рўйхатдан ўтиш имкониятини яратиш, иштирокчиларни рағбатлантириш жараёнлари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Миллий статистика қўмитаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
9. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш саволномаларини тўлдириш тартиби бўйича видео қўлланма тайёрлаш ва тарқатиш. |
Саволномаларни тўлдириш жараёнини қадамма-қадам кўрсатадиган оддий ва тушунарли видео қўлланма тайёрланиб, унда ҳар бир босқич амалий мисоллар билан тушунтирилади. Тайёрланган видеолар телевидение, ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайт ва "YouTube" канали орқали тарқатилади. |
2026 йил январь |
Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
10. |
Тарғибот материалларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири аҳамиятини аниқ мисоллар орқали ёритиш, шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлиги ва аҳоли демографиясига оид муҳим кўрсаткичларни қамраб олиш орқали тадбирнинг аҳамиятини чуқур очиб бериш. |
Инфографика, мақола, видеоролик ва буклетларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг келгусидаги натижаларини тарғиб этиш орқали рўйхатга олиш аҳоли сони, уй-жой, меҳнат бозори, озиқ-овқат хавфсизлиги, ижтимоий хизматлар ва қишлоқ хўжалиги ривожига қандай таъсир кўрсатишини аниқ мисоллар орқали кўрсатилади. Шу билан бирга, мамлакатдаги озиқ-овқат хавфсизлиги, демографик сиёсат ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишда рўйхатга олишнинг ўрни кенг тарғиб қилинади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
11. |
Аҳолини фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантириш мақсадида махсус видеоролик тайёрлаш ва уни кенг жамоатчиликка тарқатиш. |
Видеоролик орқали аҳолига рўйхатдан ўтиш жараёнида ҳеч қандай код ёки шахсий маълумотлар телефон ёки ижтимоий тармоқлар орқали сўралмаслиги, фақат махсус ишлаб чиқилган ягона расмий платформа орқали амалга оширилиши тушунтирилади. "Шахсий маълумотларингизни фирибгарларга берманг - онлайн рўйхатдан ўтинг" шиори остида махсус видеоролик тайёрланиб, тарқатилади. |
2026 йил январь- февраль |
Миллий статистика қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
12. |
Ёш болалар аудиторияси учун рўйхатга олиш жараёнининг аҳамиятини содда ва қизиқарли шаклда тушунтирувчи мультипликацион роликлар тайёрлаш. |
Болалар учун мультфильм услубида видеороликлар тайёрланиб, уларда рўйхатга олишнинг аҳамияти ва аҳоли ҳаётига таъсирини оддий мисоллар орқали кўрсатилади. Тайёрланган роликлар телевидение, ижтимоий тармоқлар ва мактабларда намойиш этилади. |
2025 йил октябрь - декабрь |
Болалар контентини ривожлантириш маркази, Миллий статистика қўмитаси, Оммавий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
13. |
Саволномаларни тўлдириш жараёнида аҳолида пайдо бўлиши мумкин бўлган саволларга тез ва аниқ жавоб бериш учун сунъий интеллект чат-ботлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш. |
Рўйхатга олиш жараёнида саволларга жавоб берувчи махсус чат-бот яратилиб, унинг имкониятлари ҳақида видеороликлар ва мақолалар тайёрланади. Ижтимоий тармоқлар, оммавий ахборот воситалари ва расмий веб-сайтлар орқали аҳоли чат-бот хизматидан фойдаланишга йўналтирилади. |
2025 йил октябрь - декабрь |
Миллий статистика қўмитаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
14. |
Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнлари, унинг аҳамияти ва янгиликлари ҳақида доимий интервьюлар ва репортажлар ташкил этиш. |
Рўйхатга олиш жараёнида иштирок этаётган мутахассислар, фаол фуқаролар ва масъул шахслар билан телевидение ва радиоларда махсус кўрсатувлар тайёрланади, газета ва журналларда мақолалар нашр этилади, интернет нашрлари орқали материаллар эълон қилиб борилади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
15. |
Мавзу юзасидан соҳа мутахассислари иштирокида қизиқарли подкастлар тайёрлаш ва тарқатиш. |
Рўйхатга олишнинг аҳамияти ва жараён босқичлари юзасидан экспертлар, олимлар ва жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлар ёзиб олиниб, "YouTube" ва "Telegram" орқали ёритилади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Миллий статистика қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
16. |
ОАВ ва кенг жамоатчилик учун матбуот анжумани ва брифинглар ташкил этиш. |
Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон Миллий матбуот марказида рўйхатга олиш жараёнининг мақсади, аҳамияти ва босқичлари ҳақида масъул раҳбарлар ва мутахассислар иштирокида матбуот анжуманлари ва брифинглар ташкил этилиб, аҳоли хабардор қилиб борилади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Ўзбекистон Миллий матбуот маркази, Халқаро пресс-клуб, Миллий статистика қўмитаси |
17. |
Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг расмий веб-сайтларида махсус саҳифа яратиш ва унда рўйхатга олиш жараёнига оид савол-жавоблар, қўлланмалар ва янгиликларни доимий жойлаштириб бориш. |
Барча вазирлик ва идораларнинг расмий веб-сайтларида "Рўйхатга олиш - 2026" махсус саҳифаси ишга туширилади, унда фуқаролар учун йўриқномалар, видеоқўлланмалар ва янгиликлар тизимли равишда жойлаштириб борилади. Фуқаролар учун онлайн мурожаат қилиш имконияти яратилади. |
2025 йил октябрь - 2026 йил февраль |
Рақамли технологиялар вазирлиги, вазирлик ва идоралар, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
18. |
Телевидениеда "Савол ва жавоб" кўрсатувини ташкил этиш, унда мутахассислар иштирокида аҳолининг саволларига жонли эфирда жавоб бериш. |
Телевидение орқали мунтазам эфирга узатиладиган махсус интерактив кўрсатув тайёрлаш йўлга қўйилади. Унда аҳоли томонидан онлайн ва телефон орқали йўлланган саволларни тўплаб, мутахассислар иштирокида жонли эфирда уларга жавоб бериб борилади. |
2025 йил октябрь - 2026 йил февраль |
ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Миллий статистика қўмитаси |
19. |
Олий ва ўрта таълим ташкилотларида махсус семинар ва очиқ дарслар ўтказиш, ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш. |
Олий ва ўрта таълим ташкилотларида соҳа мутахассислари иштирокида очиқ дарслар ташкил этилади. Семинарларда рўйхатга олишнинг аҳамияти, саволномаларни тўлдириш жараёни ва ёшларнинг фаол иштирокига оид маърузалар қилинади. |
2025 йил октябрь - 2026 йил январь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
20. |
"Мен рўйхатдан ўтдим!" шиори остида онлайн флешмоб ва челленжлар ташкил қилиш (селфи ёки видео шаклида). |
Ижтимоий тармоқларда махсус ҳештеглар билан флешмоб уюштирилади, рўйхатдан ўтган фуқаролар ўз селфи ва видеоларини улашиши тарғиб қилинади, машҳур блогерлар флешмобга жалб этилади. Энг яхши пост ва видеолар муаллифлари рағбатлантирилиб борилади. |
2026 йил январь - февраль |
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Миллий статистика қўмитаси |
21. |
Мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, банклар, давлат хизматлари марказлари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа ташкилот ҳамда муассасаларда электрон экранлар орқали рўйхатга олиш жараёнлари ҳақидаги маълумотларни тарқатиш. |
Мактаблар, соғлиқни сақлаш муассасалари, банклар, давлат хизматлари марказлари ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа ташкилот ҳамда муассасаларда электрон экранларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мақсади, аҳамияти ҳақидаги маълумотлар, инфографика ва видеороликлар мунтазам жойлаштириб борилади. |
2025 йил декабрь - 2026 йил февраль |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Адлия вазирлиги, тижорат банклари, Миллий статистика қўмитаси |
22. |
Чет элда яшовчи ватандошлар учун алоҳида тарғибот дастурини ишлаб чиқиш ва уларга онлайн рўйхатдан ўтиш имкониятлари ҳақида тушунтириш. |
Элчихона ва бошқа дипломатик алоқалар орқали махсус ахборот материаллари тарқатилади, ватандошлар учун вебинарлар ва онлайн учрашувлар ташкил қилинади. Рўйхатдан ўтиш жараёни бўйича видеоқўлланмалар юборилади. |
2025 йил октябрь - 2026 йил февраль |
Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
23. |
Корхона ва ташкилотларда "Рўйхатга олиш куни" акцияларини ташкил қилиш - ходимларни биргаликда рўйхатдан ўтказиш. |
Корхона ва ташкилот раҳбарлари билан ҳамкорликда ходимлар бир кун давомида уюшган ҳолда рўйхатдан ўтказилади ва бу жараёнлар оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилади. |
2026 йил январь - февраль |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ЎзМТРК, Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий статистика қўмитаси |
24. |
Рўйхатдан ўтган фуқаролар учун махсус "электрон сертификат" бериш ва уни ижтимоий тармоқларда улашиш имкониятини яратиш. |
Рўйхатдан ўтиш платформасига электрон сертификат бериш функцияси қўшилади. Рўйхатдан ўтган ҳар бир фуқаро сертификатни PDF ёки JPG форматда юклаб олиш ва ижтимоий тармоқларда махсус хештег билан улашиш имкониятига эга бўлади. Сертификат дизайни ёшлар ва турли тоифадаги аҳоли учун мотивацион тарзда ишлаб чиқилади. |
2026 йил январь - февраль |
Миллий статистика қўмитаси |
25. |
Жамоат жойлари, мактаб, олий таълим ташкилотлари, метро ва бошқа жамоат транспортларида махсус QR-код ўрнатиш, ундан саволномага телефон орқали кириш имкониятини яратиш. |
Жамоат жойларига ёрқин ва кўзга кўринадиган баннер ҳамда стикерлар кўринишида QR-кодлар ўрнатилади. QR-код орқали фуқаролар телефонлари орқали махсус платформага йўналтирилиб, саволномани тўлдириш имкониятига эга бўлади. QR-кодлар жамоат транспорти ичида, метро бекатларида, таълим ташкилотлари ва бозорларда жойлаштирилади. |
2025 йил декабрь - 2026 йил февраль |
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Транспорт вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
26. |
Stat.uz сайтида Ўзбекистон харитаси орқали ҳудудларда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш жараёнларининг бажарилиш даражасини фоиз ҳисобида акс эттирувчи интерактив доска жойлаштириш. |
Stat.uz веб-сайтида махсус интерактив модул ишлаб чиқилади. Ҳар бир ҳудуд бўйича маълумотлар реал вақт режимида янгиланиб бориладиган, харитада турли рангларда кўрсатиладиган ва фойдаланувчилар учун қулай интерфейс яратилади. Интерактив доска оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиниб, кенг жамоатчиликка етказилади. |
2026 йил январь - февраль |
Миллий статистика қўмитаси |
27. |
Мобиль иловалар орқали push-хабарлар юбориш. |
Оммабоп иловалар орқали рўйхатдан ўтиш ҳақида эслатмалар ва маълумотларни push-хабарнома шаклида тарқатиш тавсия этилади. |
2026 йил январь - февраль |
Рақамли технологиялар вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси |
28. |
Статистика органларида "Очиқ эшиклар куни" тадбирини ташкил қилиш. |
Барча аҳоли учун очиқ мулоқот майдонини яратилади. Фуқароларга рўйхатга олиш жараёни, унинг аҳамияти ва ахборот хавфсизлиги ҳақида атрофлича маълумот бериб борилади. Мутахассислар иштирокида савол-жавоб сессиялари ташкил этилиб, рўйхатга олиш жараёни амалий намойиш қилиб борилади. |
2025 йил октябрь- декабрь |
Ҳудудий статистика бошқармалари, туман-шаҳар статистика бўлимлари |
29. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини энг яхши тарғиб қилган журналист ва блогерлар ўртасида танлов ўтказиш. |
Оммавий ахборот воситаларида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини энг яхши тарғиб қилган журналистлар ва блогерлар ўртасида "Энг яхши тарғибот материали" танлови ўтказилиб, ғолиблар тақдирланади. |
2025 йил декабрь - 2026 йил январь |
Миллий статистика қўмитаси |
30. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини кенг аҳолига, жумладан, имконияти чекланган шахсларга сурдотаржимон орқали етказиш. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бўйича тайёрланган видеороликлар ва "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатиладиган материалларда имконияти чекланган шахслар учун сурдотаржимондан фойдаланилади. |
2025 йил декабрь - 2026 йил январь |
Миллий статистика қўмитаси, ЎзМТРК |
31. |
Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири тарғиботига оид материаллар мониторингини юритиш. |
Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда аҳоли ҳамда қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини тарғиб қилишга оид материалларни мунтазам мониторинг қилиниб, жамоатчилик билдирган таклифлар ўрганилади ва аҳоли томонидан энг кўп бериладиган саволларга жавоблар тайёрланади. |
2025 йил октябрь -2026 йил февраль |
Миллий статистика қўмитаси, Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
2025 йил 7 октябрдаги
629-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "2023 йилда Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 11 ноябрдаги 710-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги статистик маълумотлар базасини кенгайтириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2021 йил 26 февралдаги 104-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 19 майдаги ПҚ-5116-сон қарори)" 2021 йил 6 октябрдаги 624-сон қарорига илованинг 5-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида" 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)" 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 940 ва 1007-бандлари.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2022 йил 9 августдаги 438-сон қарорига 1-илованинг 61 ва 74-бандлари.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2025 йил 1 мартдаги 135-сон қарорига 1-илованинг 82-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 9 октябрь