ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Октябрь, 2025 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар /Ўзбекистон Республикасининг 23.10.2025 й. ЎРҚ-1091-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига таълим хизматларини кўрсатиш соҳасини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.07.2025 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.09.2025 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
23.10.2025 й.
N ЎРҚ-1091
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА ТАЪЛИМ
ХИЗМАТЛАРИНИ КЎРСАТИШ СОҲАСИНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН
ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА
КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2025 йил 29 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2025 йил 4 сентябрда маъқулланган
Мамлакатимизда мактабдан ташқари таълим тизимининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини такомиллаштириш, ёшларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга болалар билан тенг равишда катта ёшдагиларнинг ҳам билим олишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганлигини инобатга олиб, уларга ҳам ўқув марказлари, ахборот-кутубхона ва соғломлаштириш таълим ташкилотлари томонидан таълим хизматлари кўрсатилмоқда. Бу эса катта ёшдагиларнинг қўшимча таълим олиши учун аниқ ҳуқуқий асослар яратилишини ҳамда қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйилишини талаб этмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига мактабдан ташқари таълим тури қўшимча таълим турига алмаштирилишини ҳамда ушбу соҳадаги хабардор қилиш тартибини, ваколатли органларнинг аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мазкур Қонун нафақат болаларнинг, балки барча ёшдаги фуқароларнинг қўшимча таълим олишга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, уларнинг қўшимча касбий билим ва кўникмаларни эгаллаши учун асос бўлиб хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини таъсис этиш тўғрисида"ги 226-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонлари тўғрисидаги Низомнинг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 64-модда; 1997 йил, N 2, 64-модда; 1998 йил, N 5-6, 114-модда, N 9, 164-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 12, 688-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда; 2024 йил, N 8, 832-модда; 2025 йил, N 3, 374-модда) ўттиз учинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари муассасаларнинг" деган сўзлар "қўшимча таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, N 9, 244-модда; 2015 йил, N 12, 452-модда; 2016 йил, N 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, N 6, 300-модда, N 10, 605-модда, N 12, 772-модда; 2018 йил, N 1, 1-модда, N 7, 431, 433-моддалар, N 12, 783-модда; 2019 йил, N 1, 1-модда, N 5, 265-модда, N 8, 470-модда, N 9, 588-модда, N 11, 791-модда, N 12, 884, 891-моддалар; 2020 йил, N 3, 203-модда, N 11, 652-модда, N 12, 691-модда; 2021 йил, N 1, 7, 13-моддалар, 4-сонга илова, N 8, 803, 804-моддалар, N 10, 973-модда, N 12, 1198-модда; 2022 йил, N 5, 464-модда, N 6, 577-модда; 2023 йил, N 4, 272-модда, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 9, 958-модда, N 10, 1080-модда, N 12, 1285, 1297-моддалар; 2025 йил, N 2, 201-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 63-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари давлат таълим" деган сўзлар "давлат қўшимча таълим" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 70-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 71-модда биринчи қисми 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 72-модда 1-бандининг иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрда қабул қилинган "Таълим тўғрисида"ги ЎРҚ-637-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 9, 538-модда; 2021 йил, 4 сонга илова, N 10, 968-модда; 2023 йил, N 11, 923-модда; 2024 йил, N 2, 101-модда, N 9, 958, 964-моддалар, N 11, 1188-модда; 2025 йил, N 2, 188-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 7-модданинг саккизинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 14-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"14-модда. Қўшимча таълим
Қўшимча таълим болалар ва катта ёшдагиларнинг ижодий қобилиятини шакллантиришга ҳамда касбий кўникмаларини ривожлантиришга, интеллектуал ва жисмоний такомиллашувга бўлган индивидуал эҳтиёжларини қаноатлантиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга, соғлиғини мустаҳкамлашга ва бўш вақтларини самарали ташкил этишга қаратилган бўлиб, у қуйидаги турларни ўз ичига олади:
болалар учун қўшимча таълимни;
катта ёшдагилар учун қўшимча таълимни.
Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантириш, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантириш мақсадида амалга оширилади.
Бунда давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек тижорат ташкилотлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ва бошқа йўналишларда болалар учун қўшимча таълим ташкилотларини ташкил этиши мумкин.
Болалар учун қўшимча таълим ташкилотлари жумласига болалар ва ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, "Баркамол авлод" болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари, студиялар, ахборот-кутубхона ҳамда соғломлаштириш муассасалари киради.
Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим уларнинг таълимга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш, қўшимча билим ва кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш учун ташкил этилади.
Қўшимча таълим бериш тартиби таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланади";
3) 26-модда иккинчи қисмининг:
ўн иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
ўн тўртинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 30-модда олтинчи қисмининг:
биринчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар "таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги" деган сўзлар "таълим соҳасидаги ваколатли республика ижро этувчи ҳокимият органлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 31-модданинг биринчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "болалар учун қўшимча" деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси "ва олий таълим ташкилотлари" деган сўзлардан кейин "шунингдек катта ёшдагилар учун қўшимча таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;
7) 34-модда иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
8) 38-модданинг иккинчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
9) 49-модданинг иккинчи қисмидаги "Мактабдан ташқари" деган сўзлар "Қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
10) 55-модданинг биринчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
11) 57-1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Болалар учун қўшимча таълим, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти шаклида таълим хизматларини кўрсатишга доир фаолият Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини, катта ёшдагилар учун қўшимча таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш шаклидаги фаолият эса Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилиш орқали амалга оширилади".
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 15 октябрда қабул қилинган "Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида"ги ЎРҚ-641-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, N 10, 594-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, N 6, 570-модда; 2024 йил, N 9, 956, 958-моддалар, N 10, 1079-модда; 2025 йил, N 1, 7-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 11-модданинг тўққизинчи хатбошисидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
2) 38-модданинг:
учинчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
ўнинчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 40-модданинг:
номидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, N 7, 661-модда; 2022 йил, N 4, 340-модда, N 5, 465-модда; 2023 йил, N 2, 103-модда, N 3, 185-модда, N 7, 533-модда, N 9, 710-модда, N 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, N 1, 5, 7-моддалар, N 2, 105, 112-моддалар, N 7, 628-модда, N 8, 819-модда, N 9, 957, 958-моддалар; 2025 йил, N 1, 3, 6-моддалар, N 2, 189, 197-моддалар, N 3, 376-модда, N 4, 519, 520, 521-моддалар, N 5, 644, 645-моддалар) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 3-илованинг 11-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"
11. |
Қўшимча таълим фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик тўғрисида хабарнома |
Нодавлат қўшимча таълим (болалар учун), шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти. |
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги |
Нодавлат қўшимча таълим (катта ёшдагилар учун), шу жумладан чет тилларини ўргатиш фаолияти. |
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
";
2) 4-илова III бўлими 5-позициясининг "Хабарноманинг номи" деган устунидаги "Мактабдан ташқари" деган сўзлар "Қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 1 февралда қабул қилинган "Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги ЎРҚ-901-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2024 йил, N 2, 101-модда) 11-моддасининг биринчи қисмидаги "мактабдан ташқари" деган сўзлар "қўшимча" деган сўз билан алмаштирилсин.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2025 йил 24 октябрь