Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /

2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш Дастури (ЎзР ВМ 19.05.2005 й. 128-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2005 йил 19 майдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини

замонавийлаштириш, ахборот-коммуникация

технологиялари негизида хизматларнинг янги

турларини жорий этиш ва ривожлантириш

ДАСТУРИ


Ушбу дастур Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.



I. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПОЧТА АЛОҚАСИНИНГ ҲОЗИРГИ АҲВОЛИ


Мамлакатнинг почта алоқаси шохобчалари таркибий жиҳатдан "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти шохобчаларидан иборатдир, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

189 та туман ва шаҳар узелларидан, 2991 та алоқа бўлимларидан (улардан 2305 таси қишлоқ жойларда) иборат бўлган 14 та минтақавий филиаллар;

3 та ихтисослаштирилган филиал - "Халқаро почтамт", "Халқаро тезкор почта", "Ўзбекистон маркаси";

почта жўнатмаларининг мунтазам равишда ташилишини таъминловчи 1 та темир йўл, 34 та авиа, 529 та автомобиль йўналишлари.

"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарорига мувофиқ "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида универсал хизматларни эксклюзив амалга оширувчи миллий оператор ҳисобланади, шунингдек халқаро почта айирбошлашни амалга оширади.

Почта хизматлари бозорида анъанавий хизматлар, шу жумладан ёзма хат-хабарларни, жўнатмаларни, почта пул жўнатмаларини юбориш ва бошқа хизматлар кўрсатилади. "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти табиий монополист ҳисобланадиган почта алоқасининг маҳаллий хизматлари сегментидан фарқли равишда, халқаро хизматлар сегментида рақобат мавжуд, унда 10 тадан ортиқ маҳаллий, хорижий фирмалар фаолият кўрсатмоқда.

"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ табиий монополиялар субъектлари фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида белгиланган. Почта хизматларининг ривожланаётган бозори шароитларида умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат томонидан тартибга солишни фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси операторлари фаолиятини лицензиялаш воситасида жорий этиш зарурияти пайдо бўлади.

Асосий воситалар ва мол-мулкнинг (почта тарозилари, мебеллари ва шу кабилар) эскириши 57 фоизни, почта автотранспорти парки бўйича - 73 фоизни ташкил қилади, бу минтақаларда почта жўнатмаларини айирбошлаш ва манзиллар бўйича ажратиш жараёнининг тезлигига салбий таъсир кўрсатади ҳамда уларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш имконини бермайди (вилоят марказлари ўртасида 3 кун, бошқа аҳоли пунктларигача - 10 кунгача).

Ахборот-коммуникация технологияларининг етарли жорий этилмаганлиги сабабли почта алоқаси корхоналари томонидан хизматларнинг янги турлари кўрсатилмаяпти, уларнинг турлари кенгаймаяпти, почта жўнатмаларини ишлаш ва етказиб беришни автоматлаштириш даражаси пастлигича қолмоқда, бу кўрсатилаётган хизматлар сифатига жиддий таъсир кўрсатмоқда.



II. ДАСТУРНИНГ АСОСИЙ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида хизматларнинг янги турларини ривожлантириш, Ўзбекистоннинг барча ҳудудида почта алоқаси универсал хизматларининг кафолатли ва сифатли кўрсатилишини таъминлаш ушбу Дастурнинг асосий мақсади ҳисобланади.

Қўйилган мақсаддан келиб чиққан ҳолда қуйидаги мақсадли вазифаларни амалга ошириш назарда тутилмоқда:

норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, почта алоқаси фаолият кўрсатишининг бозор механизмларини кенг жорий этиш, тармоқда замонавий ва самарали инфратузилмани шакллантириш, рақобатни ривожлантириш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва янада ривожлантириш;

хизматларнинг янги турлари комплексини жорий этиш, уларнинг турларини кенгайтириш, сифатли почта алоқаси хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

почта алоқаси тармоқларида янги ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш;

умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси шохобчалари инфратузилмасини замонавийлаштириш ва ривожлантириш учун хорижий инвестицияларни, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш.



III. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

НЕГИЗИДА ПОЧТА АЛОҚАСИ ШОХОБЧАЛАРИНИ

ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ ВА ХИЗМАТЛАРНИНГ

ЯНГИ ТУРЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ


3.1. Почта шохобчаларини замонавийлаштириш:

турли хил почта жўнатмаларини етказиб беришда аниқ тарификацияни таъминлаш учун почта алоқаси узелларини ва бўлимларини зарур миқдордаги электрон ўлчов воситалари билан жиҳозлаш;

вилоятлараро, вилоятлар ва туманлар ички автомобиль почта йўналишларини мақбуллаштириш учун минтақалараро айирбошлаш пунктларини ташкил этиш;

почта жўнатмаларини ва пул маблағларини ташувчи почта автомобиль техникаси паркини янгилаш, шунингдек уларни кўчма алоқа воситалари билан қўшимча жиҳозлаш;

почта алоқаси корхоналарида видеокузатиш ва фойдаланишни электрон назорат қилиш тизимларининг техник имкониятларини кенгайтириш;

почта жўнатмаларини ва даврий матбуотни ишлаш, манзиллар бўйича ажратиш айирбошлаш пунктларини портатив рентген-телевизион қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек қўлда ишлатиладиган металл детекторлар билан қўшимча жиҳозлаш;


3.2. Почта алоқасининг янги хизмат турлари комплексини жорий этиш:

почта хизматлари - электрон почта, гибрид почта, электрон почта маркаси, "Товарларни почта орқали етказиб бериш", почта жўнатмаларини етказиб беришни Интернет ёки телефон орқали назорат қилиш тизими;

интерактив хизматлар - компьютер технологияларига асосланган сўзлашув пунктларидаги телефон, факсимил алоқа хизматлари, электрон маълумотнома тизими, Интернетдан фойдаланиш;

молиявий хизматлар - пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда молиявий тўловлар бўйича операциялар, электрон пул жўнатмалари, ҳисоб-китоб-касса операциялари бўйича хизматлар;

почта жўнатмаларини ишлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларида янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.


3.3. Почта алоқаси шохобчаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш:

почта жўнатмаларини етказиб бериш, ишлаш, манзиллар бўйича ажратиш ва мониторингини юритиш тизимини тегишли равишда замонавийлаштирган ҳолда почта инфратузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

маълумотларни узатишнинг мавжуд корпоратив тармоғини замонавийлаштириш йўли билан почта алоқасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, унга почта алоқасининг барча филиалларини, туман, шаҳар узеллари ва бўлимларини улаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида янги хизматлар турларини кўпайтириш учун иш ўринларини компьютер технологиялари билан тегишли равишда жиҳозлаш;

маълумотлар узатиш тармоғи орқали газеталарга, даврий, бошқа матбаа нашрларига ва турли товарларга буюртмаларни қабул қилиш, шунингдек уларни буюртмачиларга тегишли почта алоқаси бўлимлари орқали етказиб бериш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш;

маълумотлар узатишнинг замонавий технологиялари (АТМ, Frame Relay, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet)ни қўлланган ҳолда халқаро пул жўнатмаларини етказиб бериш бўйича почта алоқаси хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

2002-2010 йилларда компьютерлаштиришни ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастурини амалга оширишда қатнашиш.


3.4. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш:

қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва стандартлар талабларига мувофиқлаштириш юзасидан уларга ўзгартиришлар киритиш, тегишли фаолият турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш бўйича почта операторлари фаолиятини лицензиялаш механизмини жорий этиш;

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қароридан келиб чиққан ҳолда почта алоқаси корхоналари томонидан пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш;

ахборот-коммуникация технологияларини қўлланган ҳолда почта хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш бўйича фаолиятни тартибга соладиган почта алоқасининг тармоқ ишлаб чиқариш-технологик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.



IV. ДАСТУРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

ВА МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


4.1. Амалга ошириш босқичлари:

Дастурни иловага мувофиқ Тадбирлар режасига биноан 2005-2010 йиллар мобайнида амалга ошириш назарда тутилади.

Биринчи босқичда (2005-2007 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:

телекоммуникациялар тизимини яратиш, унга тегишли миқдорда иш ўринларига эга бўлган почта алоқасининг 14 та минтақавий ва битта ихтисослаштирилган филиалини, 189 та туман ва шаҳар узелларини ҳамда 622 та шаҳар ва қишлоқ алоқа бўлимларини улаш;

почта алоқасининг автоматлаштирилган узеллари ва бўлимларида ахборот-коммуникация технологияларига асосланган янги хизмат турларини ташкил этиш ва жорий қилиш;

махсус почта мебеллари билан жиҳозлаш, хизмат кўрсатиш инфратузилмаларини белгиланган талабларга мувофиқлаштириш;

автомобиль паркини янгилаш ва почта хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган махсус автомобиль техникасини сотиб олиш.

Иккинчи босқичда (2008-2010 йиллар) қуйидагилар назарда тутилади:

почта алоқасининг қолган 1865 та шаҳар ва қишлоқ бўлимларини автоматлаштиришни тугаллаш, уларни ташкил этилаётган корпоратив тармоққа қўшимча равишда интеграциялаш;

почта алоқаси бўлимлари негизида 1065 та фойдаланиш ўринларига мўлжалланган, Интернетдан жамоа бўлиб фойдаланиладиган 204 та минтақавий пунктлар ташкил этиш;

почта алоқаси узеллари ва бўлимларини замонавий электрон ўлчов воситалари билан қўшимча жиҳозлаш;

минтақавий почтани ишлаш ва етказиб бериш муддатларини жадаллаштириш учун иккита минтақалараро айирбошлаш пунктлари ташкил этиш.


4.2. Дастурни молиялаштириш:

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг ўз маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг маблағлари, хорижий инвестициялар, тижорат банкларининг кредитлари, шунингдек халқаро молия ташкилотларининг грантлари Дастурни молиялаштириш манбалари ҳисобланади.

Илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш негизида почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштиришга молиявий ресурсларни мақсадли жалб этиш фаолиятни фаоллаштириш ва янги хизматлар комплексларини шакллантириш имконини беради.





Дастурга

ИЛОВА


2010 йилгача почта алоқаси шохобчаларини замонавийлаштириш,

ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг

янги турларини жорий этиш ва ривожлантириш

Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш

муддатлари

Амалга

ошириш

шакли


Молиялаштириш

манбалари

Масъул бажарувчилар

1

2

3

4

5

6

        

I. ПОЧТА АЛОҚАСИ ШОХОБЧАЛАРИНИ ЗАМОНАВИЙЛАШТИРИШ

        

1.

Почта алоқаси узеллари ва бўлимларини почта жўнатмаларининг ҳар хил турларини жўнатишда аниқ тарификацияни таъминлаш учун зарур миқдордаги электрон ўлчов воситалари билан жиҳозлаш.


2005-2010 йиллар

Ишлар жадвали

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

2.

Вилоятлараро, вилоят ва туман ички автомобиль почта йўналишларини мақбуллаштириш учун минтақалараро айирбошлаш пунктларини ташкил этиш.


2008-2010 йиллар

Идоравий буйруқ

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти


3.

Почта жўнатмалари ва пул маблағларини ташийдиган почта автомобиль техникаси паркини янгилаш ва уларни ҳаракатланадиган алоқа воситалари билан қўшимча жиҳозлаш.


2005-2007 йиллар

Идоравий буйруқ

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

4.

Почта алоқаси корхоналарида видеокузатиш ва электрон назорат тизимларининг техник имкониятларини кенгайтириш.


2005-2007 йиллар

Идоравий буйруқ

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти


5.

Почта жўнатмаларини ишлаш, манзиллари бўйича ажратиш ва даврий матбуот айирбошлаш пунктларини портатив рентген-телевизион қурилмалар билан жиҳозлаш, шунингдек уларни қўлда ишлатиладиган металл детекторлар билан қўшимча жиҳозлаш.


2008-2010 йиллар

Идоравий буйруқ

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

         

II. ПОЧТА АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИНИНГ

ЯНГИ ТУРЛАРИ КОМПЛЕКСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

         

6.

Почта хизматлари - электрон почта, гибрид почта, электрон почта маркаси, Интернет ёки телефон орқали почта жўнатмаларининг ҳаракатини назорат қилиш тизими.

Интерактив хизматлар - сўзлашув пунктларида компьютер технологияларига асосланган телефон, факсимил алоқа хизматлари, электрон маълумотнома тизими, Интернетдан фойдаланиш.

Молиявий хизматлар - молиявий тўловлар бўйича операциялар, электрон пул жўнатмалари, ҳисоб-китоб-касса операциялари бўйича хизматлар.


2005-2007 йиллар

Идоравий буйруқ

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

7.

Почта жўнатмаларини ишлаш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш жараёнларида янги ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш.


2005-2007 йиллар

Идоравий буйруқ

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти


           

III. ПОЧТА АЛОҚАСИ ШОХОБЧАЛАРИДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

           

8.

Почта жўнатмаларини етказиб бериш, ишлаш, мазиллари бўйича ажратиш ва уларнинг мониторингини олиб бориш тизимини тегишли равишда замонавийлаштирган ҳолда почта инфратузилмасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


2005-2010 йиллар

Техник-иқтисодий асосларни босқичма-босқич ишлаб чиқиш

"Ўзбекистон

почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

9.

Маълумотлар узатишнинг мавжуд корпоратив тармоғини замонавийлаштириш йўли билан почта алоқасининг автоматлаштирилган тизимини яратиш, унга почта алоқасининг барча филиалларини, туман, шаҳар узеллари ва бўлимларини улаш, ахборот-коммуникация технологиялари негизида хизматларнинг янги турларини кўрсатиш учун иш ўринларини компьютер технологиялари билан тегишли равишда жиҳозлаш.


2005-2010 йиллар

Ташкилий-техник тадбирлар

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

10.

Маълумотларни узатиш тармоғи орқали газеталарга, даврий, бошқа босма нашрларга ва ҳар хил товарларга буюртмалар қабул қилиш йўли билан электрон савдо тизимини ташкил этиш ҳамда уларни почта алоқасининг тегишли бўлимлари орқали буюртмачиларга етказиб бериш.


алоҳида жадвал бўйича

Ташкилий-техник тадбирлар

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

11.

Маълумотлар узатишнинг замонавий технологиялари (ATM, Frame Relay, Fast Ethernet, Gigabit Ethernet)ни қўллаган ҳолда халқаро пул жўнатмаларини жўнатиш бўйича почта алоқаси хизматлари кўрсатишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


2005-2010 йиллар

Ташкилий-техник тадбирлар

Хорижий молия ташкилотлари грантлари ва кредитлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

        

IV. НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

        

12.

Қонун ҳужжатларини халқаро амалиёт ва стандартларга мувофиқлаштириш юзасидан уларга ўзгартиришлар киритиш, фаолиятнинг тегишли турлари бўйича умумий равишда фойдаланиладиган почта алоқаси хизматлари кўрсатиш юзасидан почта операторлари фаолиятини лицензиялаш механизмини жорий этиш.


2005-2006 йиллар

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги

13.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини бошқаришни такомиллаштириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қароридан келиб чиққан ҳолда почта алоқаси корхоналари томонидан пенсия ва нафақаларни етказиб бериш бўйича норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш.


2005 йил

Пенсия ва нафақаларни тўлаш тўғрисида янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

14.

Ахборот-коммуникация технологияларини қўлланган ҳолда почта хизматларини жорий этиш ва кўрсатиш бўйича фаолиятни тартибга солувчи почта алоқасининг тармоқ ишлаб чиқариш-технологик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


алоҳида жадвал бўйича

Тармоқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари

"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти маблағлари

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 19-20-сон, 144-модда.































Время: 0.1871
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск