ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2026 й. 246-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2026 йил 15 майдаги
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини
ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича
Ҳукумат комиссияси тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Агропортал - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан танланган ер участкалари бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформаси;
"Агробиллинг" ахборот тизими - ахборот тизими хизматларидан фойдаланганлик учун юридик ва жисмоний шахслар томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг қишлоқ хўжалиги ягона биллинг тизими;
буюртмачи - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш юзасидан таклиф киритган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари;
ер фонди тоифасини ўзгартириш - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини уларнинг асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартириш орқали ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш;
ер тузиш лойиҳаси - суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирни инобатга олган ҳолда тегишли объектни жойлаштириш, шунингдек, суғориладиган ерларнинг қисқариши билан боғлиқ зарарлар, тугалланмаган харажатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги кўрсатиб ўтилган ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
ер участкаси - ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш жойига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
ижрочи - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
ишчи орган - Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
суғориладиган ерлар - қишлоқ хўжалигида фойдаланиш ва суғориш учун яроқли бўлган, сув ресурслари шу ерларни суғоришни таъминлай оладиган суғориш манбаи билан боғланган доимий ёки муваққат суғориш тармоғига эга бўлган ерлар;
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар - қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари табиий ёғингарчилик ҳисобидан етиштириладиган ерлар;
ўрмон фонди ерлари - ўрмон билан қопланган, шунингдек, ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар - қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ёки ушбу мақсадга мўлжалланган ерлар;
яйлов - чорва моллари учун озуқа бўлган ўсимликларнинг табиий қопламига эга ерлар.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда - ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф) Ҳукумат комиссиясига ишчи орган орқали тақдим этади.
4. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаш, киритиш, кўриб чиқиш ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш тартиб-таомиллари Агропортал орқали амалга оширилади.
Бунда ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари тўлиқ қопланиб, туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан сўнг Агропорталга киритилади.
5. Ҳукумат комиссияси томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича ўзгартирилади.
2-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН
ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ
ТОИФАСИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА
ТАКЛИФЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
6. Буюртмачи ҳар бир ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер участкасидан рухсат этилган фойдаланиш турини белгилаган ҳолда ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантириш ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда Агропортал орқали ижрочига буюртма беради:
давлат мулки сифатида рўйхатдан ўтказилган ер участкасининг рангли кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема), жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами;
ер участкасидан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳисобидан кутиладиган фойда тўғрисида маълумотлар;
ер участкасини бошқа тоифага ўтказиш ҳисобидан яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар;
фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси томонидан ижрочи билан келишилган ҳолда шакллантирилади;
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган, амалга ошириш режалаштирилган лойиҳа бўйича ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси. Бунда фойдали қазилма конлари, белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастрига киритилган ер участкалари бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси томонидан бериладиган тушунтириш хати асос ҳисобланади;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари;
тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари;
тоифасини ўзгартириш таклиф этилаётган ер участкаси жойлашган ҳудуднинг ўзида ёки бошқа маъмурий-ҳудудий бирликда жойлашган, суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари.
Ҳар бир лойиҳага ўзига хос рақам берилади.
7. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан ер тузиш лойиҳаси ижрочи томонидан тайёрланади.
Бунда ер тузиш лойиҳасини тайёрлаш ишлари буюртмачи буюртмасига асосан ижрочи томонидан шартнома асосида бажарилади.
8. Ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан материаллар ижрочи томонидан Агропортал орқали ушбу Низомнинг 9-бандида назарда тутилган ташкилотлар ва идоралар билан келишилади.
9. Ижрочи беш иш куни мобайнида Агропорталда қуйидаги маълумотлар асосида ер участкаси ҳужжатларининг йиғмажилдини шакллантиради:
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасидан ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкаларининг туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарруфида бўш турган ер участкалари сифатида ҳисобга олингани бўйича маълумот;
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтидан ер участкасининг тупроқлари тўғрисидаги маълумотлар (типи, таркиби, сифати ва унумдорлиги);
Ҳудудий ирригация тизимлари ҳавза бошқармасидан ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари бўйича хулоса;
"Рақамли ҳукумат" тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасидан ер участкасининг захирага олинган ва (ёки) олинмагани, давлат рўйхатидан ўтказилгани ва (ёки) ўтказилмагани (кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисида давлат реестридан кўчирма ва ер участкаси кадастр режаси) ҳамда ер участкасидаги мавжуд давлат кадастри объектлари тўғрисидаги маълумотлар;
"Ҳудудгазтаъминот" АЖнинг ҳудудий филиалидан ерости ва ерусти газ қувурлари объекти бўйича маълумот;
"Ўзтелеком" АЖ ҳудудий филиалидан алоқа объектлари бўйича маълумот;
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ҳудудий филиалидан энергетика объектлари бўйича маълумот;
Автомобиль йўллари қўмитасининг ҳудудий бошқармасидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари объектлари бўйича маълумот;
"Темир йўл инфратузилма" АЖ "Минтақавий темир йўл узели" филиалларидан темир йўллар объектлари бўйича маълумот;
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳудудий бошқармасидан табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар объектлари бўйича маълумотлар;
ҳудудий фавқулодда вазиятлар бошқармасидан ёнғинга қарши масофалар бўйича маълумотлар;
"Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ҳудудгазтаъминот" АЖлари ҳудудий филиалларидан газ етказиб бериш қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
"Ўзсувтаъминот" АЖ таркибидаги ҳудудий сув таъминоти ташкилотларидан сув қувурлари объектлари бўйича маълумотлар;
ҳудудий маданий мерос бошқармасидан муҳофаза қилинадиган объектлар ва ҳудудлар бўйича маълумот;
ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармасидан ер участкасидан сўнгги 5 йил ичида фойдаланиш ҳолати, шунингдек, янгидан ўзлаштириладиган ер участкаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш бўйича маълумот;
ҳудудий иқтисодиёт ва молия бош бошқармасидан қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ҳисобини юритиш ва уни ишлатиш бўйича маълумот;
"Ўзбекгидрогеология" давлат муассасасининг Давлат геологик мониторинг хизмати ҳудудий гидрогеология станциясининг янгидан ерларни ўзлаштириш учун ер участкасининг ерости сувлари тўғрисида хулосаси (лалми ва яйлов ерлар учун);
"Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси ер участкасида мавжуд ерусти ва ерости қазилма бойликлари ва конлари тўғрисида хулоса;
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳудудий бошқармасидан амалга ошириладиган лойиҳа бўйича киритиладиган инвестициялар ҳисобидан кутиладиган фойда ҳамда яратиладиган иш ўринлари ва бошқа самарадорлик кўрсаткичлари бўйича техник-иқтисодий асосномалар тўғрисида маълумотлар (ер участкаси инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун танланганда);
ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидан тоифаси ўзгартирилиши таклиф этилаётган ер участкасининг тасдиқланган мастер-режаси, бош режаси, батафсил режалаштириш лойиҳаси бўйича лойиҳалаштирилаётган қурилиш учун хулоса;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг ўрмон фонди ерлари тоифасини ўзгартириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ижобий хулосалари;
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ёки "Давлат экологик экспертизаси маркази" ДМдан давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани ҳақида хулоса.
10. Қуйидаги ҳолатларда ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмайди:
танланган ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимликлари тасарруфида бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинмаган ерлар тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тақдим этилганда;
алоҳида қимматга эга бўлган ва тупроқ унумдорлиги туманнинг ўртача балл бонитетидан юқори бўлган унумдор суғориладиган ерлар;
ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф этилаётган ер участкасида ноқонуний бино ва иншоотлар ҳамда бошқа қурилишлар мавжуд бўлганда;
қурилиш объекти жойлашув жойидаги ҳолатга мос келмаганда;
кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар баҳоланмаганда;
ер фонди тоифаси ва (ёки) ер турида фарқ мавжуд бўлганда;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш манбалари ва муддатлари, қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирлари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари жойлашган жойи (географик координаталари), умумий майдони, тоифаси ва тури (амалдаги ҳолат бўйича), кадастр рақами, контурлари сони ва рақами тўғрисида маълумотлар, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари тақдим этилмаганда;
моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари ва уларнинг қўриқланадиган тегралари ерларига нисбатан;
ушбу Низомнинг 9-бандидаги ташкилотлар ва идоралардан салбий маълумот ёки хулоса тақдим этилганда.
Бунда ижрочи Агропорталга ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилмаслиги тўғрисида маълумотни киритиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш учун буюртмачига қайтаради.
11. Буюртмачи ижрочи томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, такрорий равишда мурожаат қилади.
12. Ижрочи ер тоифасини ўзгартириш бўйича таклиф юзасидан буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Агропорталда шартнома тузади.
13. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун буюртмачи томонидан ижрочига Агропорталда тузиладиган шартнома асосида қуйидаги миқдорда тўловлар амалга оширилади:
ер участкасининг майдони 1 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари;
ер участкасининг майдони 1 гектардан 10 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари;
ер участкасининг майдони 10 гектардан 100 гектаргача бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари;
ер участкасининг майдони 100 гектардан ортиқ бўлганда - базавий ҳисоблаш миқдорининг қирқ баравари.
Автомобиль йўли ва темир йўл линияси, электр линиясига устунлар ўрнатиш учун лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиқиб, тегишли шартнома асосида амалга оширилади.
Тўлов Агробиллинг тизими орқали амалга оширилиб, маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖ (кейинги ўринларда - Ягона оператор)нинг банк ҳисобварағига йўналтирилади.
14. Ягона оператор уч иш кунида ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасидан тушган маблағларнинг 11,25 фоизини - Агропортални такомиллаштириш, фойдаланувчиларни техник қўллаб-қувватлаш учун ўз банк ҳисобварағида олиб қолиб, қолган маблағлардан банк хизматлари бўйича тўловларни чегириб қолган ҳолда ижрочининг ҳисобварағига ўтказади.
15. Ижрочи буюртмачи билан шартнома тузилгандан кейин ўн иш куни муддатда (катта узунликдаги линияли объектлар бундан мустасно) электрон шаклда ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади.
16. Ижрочи ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни амалга оширади:
ер участкасининг амалдаги ҳолати билан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг мувофиқлигини жойига чиққан ҳолда ўрганади;
қурилиш объектининг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилаётганини аниқлайди;
қурилиш объекти шаҳар қурилиши ҳужжатларига тааллуқли бўлганда, тасдиқланган шаҳар бош режасидан нусха олади;
ер участкасида давлат кадастри объекти мавжуд бўлганда, ер тузиш лойиҳасини қўшимча тарзда давлат кадастрини юритувчи ташкилот билан келишади;
ер участкасида кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорлар мавжуд бўлганда, туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан кўчмас мулк ва (ёки) кўп йиллик дарахтзорларни баҳолатиш ҳамда уларнинг баҳолатиш ҳужжатини ер тузиш лойиҳасига илова қилади.
17. Ер участкасининг ер тузиш лойиҳасида қуйидагилар акс эттирилади:
қурилиш объектининг ердан фойдаланиш мақсадига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартириш;
қурилиш объектини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари орқали ўтказишда уларнинг ер участкаси контурлари чегараси, ички йўллар ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсири инобатга олинган ҳолда жойлаштирилгани асосланиши;
қурилиш объектининг жойлаштирилиши ҳисобидан ер участкаси тупроғи унумдорлигининг пасайиши, ирригация ва мелиорация тизимининг бузилиши билан боғлиқ зарарлар;
ер участкасида қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори, уни қоплаш ҳамда сарфлаш муддатлари, сидириб олинган тупроқнинг унумдор қатламидан фойдаланиш манзиллари;
ер участкаси мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига етказиладиган зарарлар;
ер участкасида агротехника тадбирлари учун сарфланган харажатлар;
ер тоифаси ўзгартирилаётган ердан охирги тўрт йилда олинган даромад (соф фойда);
янгидан ўзлаштириладиган ер участкасининг манзилли рўйхати.
18. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни фойдаланиш турига кўра қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ушбу Низом талаблари асосида ўтказилади, бунда:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ушбу ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
19. Буюртмачи ҳар ойнинг 25-санасида ижрочи томонидан тақдим этилган йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳаси асосида ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни Агропортал орқали ушбу Низомга 2, 2а, 3, 4 ва 5-иловаларга мувофиқ шаклда жамланган ҳолда, ишчи органга юборади.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан электрон рақамли имзоси билан расмий хат имзоланади.
20. Ишчи орган беш иш куни ичида:
буюртмачи томонидан киритилган ер тоифасини ўзгартириш, қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турини қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради;
таклифларни ушбу Низомга 2, 2а, 3, 4, 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади.
Бунда суғориладиган ер участкаларини ер тоифасини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан имзоланадиган ушбу Низомга 8-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ хулоса тақдим этилади.
АЪЗОЛАРИНИНГ ХУЛОСАЛАРИНИ КЎРИБ
ЧИҚИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
21. Ҳукумат комиссияси аъзолари беш иш куни ичида ишчи орган томонидан Агропортал орқали тақдим этилган таклифларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолайди.
Бунда киритилган таклифлар юзасидан таклиф ва эътирозлар мавжуд бўлган тақдирда, Ҳукумат комиссияси аъзосининг расмий хати Агропорталга бириктирилади.
22. Ишчи орган беш иш куни ичида:
Ҳукумат комиссияси аъзоларининг таклиф ва эътирозлари, шунингдек, суғориладиган ер участкалари учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан тақдим этилган хулосалар асосида Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди;
тайёрланган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади.
Бунда Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасига Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 44-1-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси илова қилинади.
23. Вазирлар Маҳкамаси уч иш куни ичида:
Ишчи орган томонидан киритилган Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини кўриб чиқиб, имзолаш учун Ҳукумат комиссияси раисига Агропортал орқали киритади;
Ҳукумат комиссияси баёнини расмийлаштиради ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали ишчи органга юборади.
24. Ишчи орган расмийлаштирилган Ҳукумат комиссияси баёнига асосан уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади.
25. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилгандан кейин уч иш куни ичида ишчи орган томонидан белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
26. Ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши қабул қилинганидан сўнг Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига уч иш куни ичида юборилади.
Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ер фонди тоифасини ўзгартириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойишида белгиланган муддатлар ва тартибда ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади.
27. Ишчи орган томонидан тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотлар уч иш куни ичида қуйидагиларга юборилади:
тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига;
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига.
28. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ қопланмаган тақдирда, ер участкаларининг тоифасини ўзгартириш, ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш, ер участкаларига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатларни тайёрлаш тақиқланади.
29. Ушбу Низом талабларини қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди
тоифаларини ўзгартириш
СХЕМАСИ
Босқичлар
|
Субъектлар
|
Тадбирлар
|
Муддатлар
|
|||
I. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ ТОИФАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ
|
||||||
1-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича таклифларни (кейинги ўринларда -таклиф) тайёрлайди ва мазкур таклифга йиғмажилд ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш учун "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасига Агропортал орқали мурожаат қилади.
|
Доимий |
|||
2-босқич |
"Ўздаверлойиҳа" давлат илмий- лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмаси |
1. Таклифларни ташкилотлар билан Агропортал орқали келишади ва электрон шаклда ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантиради. 2. Буюртма асосида шартнома ҳужжатларини тайёрлайди ва буюртмачи билан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан шартнома тузади. 3. Ер тузиш лойиҳасини тайёрлайди ва уни Агропортал орқали буюртмачига юборади.
|
5 иш куни ичида 1 иш куни ичида 10 иш куни ичида |
|||
4-босқич |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
|
Таклифларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда - ишчи орган) Агропортал орқали киритади. |
Ҳар ойнинг 25-санасида |
|||
5-босқич |
Ишчи орган |
1. Буюртмачи томонидан киритилган таклифларни кўриб чиқади ва умумлаштиради. 2. Таклифларни ушбу Низомнинг 2, 2а, 3, 4, 5, 6 ва 7-иловаларга мувофиқ шаклда Ҳукумат комиссияси аъзоларига келишиш учун Агропортал орқали юборади.
|
5 иш куни ичида |
|||
II. ҲУКУМАТ КОМИССИЯСИ АЪЗОЛАРИНИНГ ХУЛОСАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ВА ҚАРОР ҚАБУЛ ҚИЛИШ
|
||||||
1-босқич |
Ҳукумат комиссияси аъзолари |
Ишчи орган томонидан тақдим этилган таклифлар ва хулосаларни кўриб чиқиб, электрон рақамли имзолари билан имзолаб, тегишли баён шаклида қарорлар қабул қилинишини таъминлайди.
|
5 иш куни ичида |
|||
2-босқич |
Ишчи орган |
Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳасини тайёрлайди ва кўриб чиқиш ва тегишли қарор қабул қилиш учун Вазирлар Маҳкамасига Агропортал орқали юборади.
|
5 иш куни ичида |
|||
3-босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
Ҳукумат комиссияси баёни лойиҳаси кўриб чиқилиб, Ҳукумат комиссияси раиси томонидан имзоланади. Ҳукумат комиссияси баёни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Агропортал орқали Ишчи органга юборади.
|
3 иш куни ичида |
|||
4-босқич |
Ишчи орган |
Ҳукумат комиссияси баёнига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига белгиланган тартибда киритади.
|
3 иш куни ичида |
|||
5-босқич |
Ишчи орган |
Адлия вазирлигидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ва (ёки) Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
|
3 иш куни ичида |
|||
III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИНГ ЕР ФОНДИ ТОИФАЛАРИНИ ЕР ФОНДИНИНГ БОШҚА ТОИФАСИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ УЧУН ТЕГИШЛИ ОРГАНЛАРГА ЮБОРИШ
|
||||||
1-босқич |
Вазирлар Маҳкамаси |
Ер фонди тоифаларига ўзгартириш тўғрисида қабул қилинган тегишли Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва (ёки) Вазирлар Маҳкамасининг фармойишини Кадастр агентлигига юборади.
|
3 иш куни ичида |
|||
2-босқич |
Кадастр агентлиги |
Ер фондига ҳамда қишлоқ хўжалиги ерлари фойдаланиш турига тегишли ўзгартиришлар киритади.
|
15 иш куни ичида |
|||
3-босқич |
Ишчи орган |
Тоифаси ўзгартирилган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни қуйидагиларга юборади: тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш ёки жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш учун Агропортал орқали "YERELEKTRON" автоматлаштирилган ахборот тизимига; қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилган ер участкалари бўйича ижрочига.
|
3 иш куни ичида |
|||
2-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон
фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа
тоифасига ўтказиладиган суғориладиган
ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Туман (шаҳар) ҳоким- лиги тасар- руфида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси
|
Кадастр рақами |
Контур рақами |
Жами ер майдони, га |
Шундан
|
Тупроқ балл бонитети |
Ер эгаси, фойдала- нувчи ва ижара- чиларга еткази- ладиган зарар миқдори, минг сўм |
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудга- рчилиги ўрни, минг сўм |
Сув билан таъмин- лан- ганлик даражаси |
Ер участка- сидан кейинги беш йил ичида фойда- ланиш ҳолати |
Ўзгар- тириш таклиф этила- ётган ер фонди тоифаси |
Таклиф этила- ётган фойда- ланиш мақсади |
Асос |
|
суғориладиган ерлар, га |
бошқа ерлар, га |
|||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
|
||||||||||||||||
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
2а-ИЛОВА
Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган суғориладиган
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ер
участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги
ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш,
сарфлаш, тупроқнинг унумдор қатламини сидириб
олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш, янгидан
ерларни ўзлаштириш тадбирлари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Суғори- ладиган ерлар, га |
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш
|
Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш
|
Янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари
|
||||||||||
миқдори, минг сўмда |
манбаси |
муддати |
маблағ- ларни сарфлаш йўналиш- лари
|
сақлаш манзили |
фойда- ланиш ҳудуди |
фойда- ланиш муддати |
ҳудуд номи |
контур рақами |
майдони, га |
амалга ошириш муддати |
ер- ларни ўзлаш- тира- диган субъ- ект- лар номи
|
молия лашти- риш манба- лари
|
|||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
3-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ
хўжалиги ерларидан (фойдаланиш турини ўзгартириш)
қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига
ўтказиладиган суғориладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Кадастр рақами |
Контур рақами |
Жами суғорила- диган ер майдони, га |
Тупроқ балл бони- тети |
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгар- чилиги ўрни, минг сўм
|
Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури
|
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади |
Асос |
|
||||||||||
|
||||||||||
|
||||||||||
|
||||||||||
|
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
4-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг
бошқа тоифасига ўтказиладиган суғорилмайдиган
(лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Туман (шаҳар) ҳокимлиги тасарру- фида бўш турган ер участкаси сифатида рўйхатга олинган қарор рақами ва санаси
|
Кадастр рақами |
Контур рақами |
Жами ер майдони, га |
Шундан
|
Тупроқ балл бонитети |
Ер эгаси, фойдала- нувчи ва ижара- чиларга еткази- ладиган зарар миқдори, минг сўм |
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгар- чилиги ўрни, минг сўм
|
Ўзгар- тириш таклиф этила- ётган ер фонди тоифаси |
Таклиф этила- ётган фойда- ланиш мақсади |
Асос |
||
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га |
яйлов ерлар, га |
бошқа ерлар, га |
|||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
|
|||||||||||||||
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
5-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг
қишлоқ хўжалиги ерларидан(фойдаланиш турини
ўзгартириш) қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи
ерлар турига ўтказиладиган суғорилмайдиган
(лалмикор, яйлов ва бошқалар) ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Кадастр рақами |
Контур рақами |
Жами ер майдони, га |
Шундан
|
Тупроқ балл бони- тети |
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгар- чилиги ўрни, минг сўм
|
Ўзгартириш таклиф этилаётган қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури
|
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади |
Асос |
||
суғорилмайдиган (лалмикор) ерлар, га |
ташландиқ (бўз) ерлар, га |
яйлов ерлар, га |
|||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
|
|||||||||||||
Изоҳ. Таклифлар ишчи органга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари биринчи раҳбарлари томонидан имзоланган ҳолда тақдим этилади.
6-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг
бошқа тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ
хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат
кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш бўйича қайта
ишлаш учун қайтариладиган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Контур рақами |
Жами ер майдони, га |
Шундан
|
Тупроқ балл бони- тети |
Ўзгар- тириш таклиф этила- ётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжали- гига хизмат кўрса- тувчи ерлар тури
|
Таклиф этила- ётган фойда- ланиш мақсади |
Қайтариш учун асос |
|||
суғорила- диган ерлар, га |
суғорил- майдиган (лалмикор) ерлар, га |
яйлов ерлар, га |
бошқа ерлар, га |
|||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
7-ИЛОВА
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган
ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа
тоифаларига ўзгартириш, шунингдек, қишлоқ
хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат
кўрсатувчи ерлар турига ўтказиш рад
этилган ер участкалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Ердан фойдала- нувчи номи |
Контур рақами |
Жами ер майдони, га |
Шундан
|
Тупроқ балл бони- тети |
Ўзгартириш таклиф этилаётган ер фонди тоифаси ёки қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар тури
|
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади |
Рад этиш учун асос |
|||
суғорила- диган ерлар, га |
суғорил- майдиган (лалмикор) ерлар, га |
яйлов ерлар, га |
бошқа ерлар, га |
|||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
|
||||||||||||
8-ИЛОВА
Суғориладиган ер участкаларининг тоифасини
ер фондининг бошқа тоифаларига ўзгартириш,
шунингдек, қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ
хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар
турига ўтказиш бўйича
ХУЛОСА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ёки Тошкент шаҳри: |
|
Туман номи: |
|
Ҳудуд номи: |
|
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ердан фойдаланувчи номи: |
|
Кадастр рақами: |
|
Контур рақами: |
|
Умумий ер майдони (гектар): |
|
Ш.ж.: суғориладигани (гектар): |
|
Тупроқ балл бонитети: |
|
Ер эгаси, фойдаланувчи ва ижарачиларга етказиладиган зарар миқдори (сўмда) |
|
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрни (сўмда) |
|
Ер участкасининг ўзгартирилаётган ер фонди тоифаси: |
• аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари |
• саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар |
|
• табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар |
|
• тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар |
|
• ўрмон фонди ерлари |
|
• сув фонди ерлари |
|
• қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ер турига ўтказилаётган ер участкаси |
|
Таклиф этилаётган фойдаланиш мақсади: |
|
Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун асос: |
|
Сўровномани кўриб чиқиш:
|
|
Ер участкасини бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олиш: |
• Ҳисобга олинган • Ҳисобга олинмаган |
Ер участкасидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар сифатида фойдаланиш: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ер фонди тоифасини ўзгартириш учун тупроқ-мелиоратив ва иқтисодий шароитлари |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ер фонди тоифасини ўзгариши оқибатида сув билан таъминланиш даражасига таъсири |
• Таъсир қилади • Таъсир қилмайди |
Ер участкасининг сув билан таъминланганлик даражаси ва гидротехника иншоотлари мавжудлиги: |
• Фоизда, мавжуд • Фоизда, мавжуд эмас |
Сув хўжалиги объектлари бўйлаб, суғориладиган ерларга энг кам салбий таъсирининг инобатга олингани: |
• Инобатга олинган • Инобатга олинмаган |
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга энг кам салбий таъсирини инобатга олган ҳолда жойлаштирилгани: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплаш манбаси ва муддати: |
• Мавжуд, тўғри келади • Мавжуд эмас, тўғри келмайди |
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдорини қоплашдан тушадиган маблағларни сарфлаш йўналишлари: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш тадбирларини амалга ошириш муддати, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Суғориладиган ерлар ўрнига уларнинг майдонидан кам бўлмаган майдонда икки йил ичида янгидан ўзлаштириладиган ва суғориладиган ерларга ўтказиладиган ер участкалари, ушбу тадбирларни амалга ошириш муддатлари, ижрочилари ва молиялаштириш манбалари: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ер фонди тоифаси ўзгартириладиган ер участкасидан келгусида фойдаланиш мақсади: |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ер участкасида ноқонуний қурилма (лар): |
• Мавжуд • Мавжуд эмас |
ХУЛОСА:
|
|
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги |
• Мақсадга мувофиқ • Мақсадга мувофиқ эмас |
Берилган сана: 2026 йил "___" __________
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 май