ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.05.2026 й. 246-сон "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.05.2026 й.
N 246
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН
ВА ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИНИ ЕР ФОНДИНИНГ
БОШҚА ТОИФАСИГА ЎТКАЗИШ ҲАМДА ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ
ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИ ЎРНИНИ
ҚОПЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1062-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2022 йил 12 апрелдаги ПҚ-204-сон қарорига мувофиқ Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда - Ҳукумат комиссияси) ташкил этилгани;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни жорий этишни янада жадаллаштириш орқали самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2025 йил 12 августдаги ПФ-130-сон Фармонига мувофиқ "Рақамли қишлоқ хўжалиги" ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда - Агропортал) орқали:
қишлоқ хўжалиги ерлари тоифасини ўзгартириш юзасидан аризалар бериш, уларнинг ҳолатини онлайн кузатиб бориш ва натижаларини тақдим этиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича белгиланган тартибда тўланадиган компенсация тўловини автоматик ҳисоблаш, тўловларни амалга ошириш ва ундирилган тўловлар ҳисобини юритиш амалга оширилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш юзасидан таклифларни тайёрлаш, таклифларни кўриб чиқиш, Ҳукумат комиссияси томонидан ваколатли органларнинг хулосалари асосида тегишли қарор қабул қилиш Агропортал орқали амалга оширилишини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблаш, қоплаш ҳамда уларнинг ҳисобини юритиш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни қоплаш тартибини назарда тутувчи Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ушбу комиссияга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини ер фондининг бошқа тоифасига ўтказиш, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартириш бўйича таклифлар киритиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг компенсация тўловлари тўғрисидаги маълумотлар 2026 йил 1 июлдан бошлаб фақат Агропортал орқали амалга оширилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерлари тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган ер участкаси Агропортал орқали "YERELEKTRON" ААТга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун юборилади ҳамда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ер участкасининг бошланғич нархига қўшилган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг рухсат этилган фойдаланиш турини (қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига) ўзгартиришда ушбу ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг мазкур ер участкасига бўлган ҳуқуқлари сақлаб қолинади ҳамда туман (шаҳар)лар давлат ҳокимияти органларининг тасарруфига қайтариш талаб этилмайди;
қишлоқ хўжалиги ерларидан қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ерлар турига ўтказилаётган ер участкаси эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплаб берилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2026 йил 24 февралдаги ПФ-29-сон Фармонига мувофиқ кўп квартирали уйлар қурилиши учун танланган ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар фақатгина қуйидаги шартлар мавжуд бўлганда кўриб чиқилади:
1 - 4-тоифаларга кирувчи ер участкалари ҳисобидан истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги ҳақидаги масала тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларида кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинган бўлса;
тегишли ҳудудда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилиши яқин ва узоқ истиқболда озиқ-овқат хавфсизлигига ва барқарор ривожланишга салбий таъсир кўрсатмаслиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг хулосаси мавжуд бўлса;
1 - 4-тоифаларга кирувчи ер участкаларида урбанизация мақсадларидан келиб чиқиб, реновация, қайта ихтисослаштириш, реконструкция қилиш ва бўш турган ерлардан фойдаланиш имкониятлари Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси томонидан таҳлил қилинган ҳолда тегишли ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш зарурати юзасидан ижобий хулоса берилган бўлса.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ҳукумат комиссиясининг фаолияти ҳамда ер участкаси тоифасини ўзгартириш жараёнларининг Агропортал орқали электрон шаклда амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Ушбу қарор 2026 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2026 йил 15 майдаги
246-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Агросаноат мажмуи ва қишлоқ хўжалигида рақамлаштириш тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 17 декабрдаги 794-сон қарори қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:
"2-1. Рақамлаштириш лойиҳаларини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича харажатларни Давлат бюджети параметрларида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун ажратилган маблағлар доирасида мазкур ишларни ижрочи ташкилотлар томонидан "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга шартнома асосида тўлашга рухсат берилсин:
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг норматив қийматини аниқлаш;
яйлов ва пичанзорларда ўсимлик турлари бўйича геоботаник тадқиқотлар ўтказиш;
табиий яйловлар мониторинги ва қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш ҳамда тупроқ бонитировкаси ва суғориладиган ерларда агрокимёвий ва тупроқ шўрланиш картограммаларини тузиш;
тупроқ (ерлар) мониторингини ўтказиш;
қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи туманларнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган ва лойиҳалаштиришдан олдин амалга ошириладиган ер тузиш чизмаларини ишлаб чиқиш ишлари".
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламентида:
"а" кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти";
"б" кичик банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Қишлоқ хўжалиги вазирлигига - қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари бўйича";
б) 30-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ер участкасининг эгалари, мулкдорлари, фойдаланувчилари ва ижарачиларига қопланиши керак бўлган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари (мавжуд бўлган тақдирда) миқдорлари ва уларни қоплаш муддатлари".
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган "E-auksion" электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори (лотнинг бошланғич нархини босқичма-босқич пасайтириш механизми қўлланилганда, нобудгарчилик миқдори пасайтирилмайди)";
еттинчи-ўн бешинчи хатбошилар тегишлича саккизинчи-ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори";
еттинчи-ўн биринчи хатбошилар тегишлича саккизинчи-ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 3-банд қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори - қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларини, шу жумладан, жисмоний шахслар эгалигидаги ва фойдаланишидаги қишлоқ хўжалиги ерларини қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиш, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачиларнинг ҳуқуқлари чекланиши ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар фаолиятининг таъсири оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашуви туфайли қопланадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни";
б) 10-банднинг биринчи хатбошисидаги "давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган" сўзларидан кейин ", шунингдек, Агропортал орқали "YERELEKTRON" ААТга юборилган ер фонди тоифалари ўзгартирилган" сўзлари билан тўлдирилсин;
в) 15-банд қуйидаги мазмундаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:
"г) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифалари ўзгартирилган ер участкалари бўйича қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини белгилаш учун "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига";
г) қуйидаги мазмундаги 17-2-банд билан тўлдирилсин:
"17-2. Аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкаларининг бошланғич нархини белгилашда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдори ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш ишлари ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид харажатлар сифатида ҳисобга олинади ва ер участкаларини баҳолаш жараёнида инобатга олинади";
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"ер участкаси қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг миқдори";
ўн тўртинчи-ўн саккизинчи хатбошилар тегишлича ўн бешинчи -ўн тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
е) қуйидаги мазмундаги 39-1-банд билан тўлдирилсин:
"39-1. Ер участкаларининг қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг нобудгарчиликлари миқдорини қоплаш учун алоҳида тўланган компенсация тўловлари суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг 90 фоизи, лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда мос равишда 10 ва 5 фоизи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ўтказилади";
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"ер участкаси ер участкаларини танлаш материалларини келишиш, хулосалар олиш ва маълумотлар тақдим этиш учун мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган ташкилотларга юбориш талаб этилмайди ("Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юбориш ва келишиш бундан мустасно)";
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Бунда ижара шартномасида дирекция билан аукцион ғолиби ўртасида инвестиция мажбуриятлари бажарилиши ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари ўз вақтида тўланиши тўғрисида битим имзолаш мажбурияти юкланади";
з) 43-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"43. Ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилишдан келиб тушган пул маблағлари мазкур Низомнинг 39-банди "а" - "е" кичик бандларида назарда тутилган, ҳақиқатда қилинган харажатлар, шунингдек, мазкур Низомнинг 39-1-бандида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги тўловлари чегириб қолинган ҳолда ягона дирекцияга ўтказилади".
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланиш турлари ва капитал қурилиш объектларининг ягона классификаторини амалга киритиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2024 йил 30 сентябрдаги 614-сон қарорида:
а) 4-илова (Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш маъмурий регламенти)да:
20-банд иккинчи хатбошидаги "асосий турини ўзгартириш имкониятини кўрсатилади ва" сўзларидан кейин "қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан келишилади ҳамда" сўзлари билан тўлдирилсин;
1-илованинг "5-босқич" позицияси "Ўздаверлойиҳа" ДИЛИнинг ҳудудий бўлинмалари субъекти "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"Табиий ва қишлоқ хўжалигини районлаштириш ҳужжатларига, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши томонидан тасдиқланган ҳудудларни ихтисослаштириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш йўналишларига мувофиқ ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш имкониятини ўрганади;
Ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турини ўзгартириш юзасидан тегишли хулосаларни шакллантиради;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали келишилади.";
б) 4-1-илова (Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мос бўлган объектларни жойлаштиришни (қуришни) назарда тутувчи ички хўжалик ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти)да:
1-банд учинчи хатбошидаги "тасдиқлашга" сўзидан кейин "ҳамда деҳқон хўжаликларига" сўзлари билан тўлдирилсин;
2-банд саккизинчи хатбошидаги "ерлари тоифасидаги" сўзларидан кейинги "суғорилмайдиган" сўзи чиқариб ташлансин;
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"4. Ер тузиш лойиҳасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғорилмайдиган ерларда қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектлар (чорва молларини парваришлаш ва сақлаш, енгил конструкцияли иссиқхона ва музлаткичли омборхоналар, саралаш ва қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган суғориш технологиялари қурилмалари ва ҳовузлари, трансформатор станциялари, муқобил энергия иншоотлари, дала шийпони, техника парки ҳамда Фойдаланиш мақсадлари бўйича капитал қурилиш объектларининг классификаторида назарда тутилган бошқа объектлар) ижарага берилган жами ер майдонининг бир фоизидан ошмаган, бироқ чорвачилик йўналишида 1 гектардан, бошқа йўналишларда 20 сотихдан кўп бўлмаган қисмидаги дала четида жойлаштирилиши мумкин".
8-банд иккинчи хатбошидаги "давлат реестридан кўчирма" сўзлари "ижарага берилган жами ер майдонларининг (барча кадастр рақамлари бўйича) давлат реестридан кўчирмалари" сўзлари билан алмаштирилсин;
"3-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "ишлаб чиқиш юзасидан" сўзлари "ишлаб чиқиб" сўзлари билан алмаштирилсин;
"4-босқич" позицияси "Тадбирлар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳасини ва хулосаларни кўриб чиқиб, тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади."
"5-босқич" позицияси "Тадбирлар" устунидаги "1. Ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади." сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2025 йил 18 сентябрдаги 594-сон қарорининг 2-банди еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги "контур" сўзи "жами ер" сўзлари билан алмаштирилсин.
2026 йил 15 майдаги
246-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб
ҳисобланаётган айрим қарорлари
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2023 йил 30 майдаги 222-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида" 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарорига 2-илованинг 2-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишни мувофиқлаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2025 йил 10 январдаги 4-сон қарорига илованинг 2-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 май