ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Май, 2026 й. / Айрим тармоқларнинг фаолияти / Қишлоқ хўжалиги /Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.05.2026 й. 246-сон қарорига 2-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2026 йил 15 майдаги
2-ИЛОВА
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари,
ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар,
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши
нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ
хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган
ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ва Фуқаролик кодексига мувофиқ ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдорини аниқлаш ва уларнинг ўрнини қоплаш тартибини белгилайди.
Ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.
2. Зарарларнинг ўрни ер участкалари жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилаётганда тегишлича Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағлари ҳисобидан, шунингдек, фаолияти ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, ер участкалари ижарачилари ҳамда мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланишига ёки яқин атрофдаги ерларнинг сифати ёмонлашувига сабаб бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган объектларни қуришда ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари лойиҳа-смета ҳужжатларида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
3. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ўзини ўзи молиялаштириш асосида фаолият кўрсатадиган ва ер тузиш лойиҳасини тузадиган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимлари (бош бошқармалари) томонидан баҳолаш ташкилотини жалб этган ҳолда ер участкасини танлаш босқичида аниқланади.
4. Ер участкаси олиб қўйиладиган ва ер участкаси ажратиладиган ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорлари кўрган зарарлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари бўйича аниқланган миқдорларига рози бўлмаган ҳолатда судга мурожаат қилишлари мумкин.
2-БОБ. ЕР УЧАСТКАЛАРИ ЭГАЛАРИ,
ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРИ, ИЖАРАЧИЛАРИ ВА
МУЛКДОРЛАРИНИНГ ЗАРАРЛАРИНИ ҚОПЛАШ
5. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва тўлиқ ҳажмда (шу жумладан, бой берилган фойда) қопланади:
ерлар олиб қўйилган, қайта сотиб олинган ёки вақтинча эгаллаб турилганда;
сувни муҳофаза қилиш зоналари, қирғоқбўйи минтақалари, сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари, ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари, курорт табиий ҳудудлар зоналари, давлат биосфера резерватлари зоналари, давлат қўриқхоналари, буюртма қўриқхоналар, давлат табиат ёдгорликлари, моддий маданий мерос объектлари, сув ташламалари, йўллар, трубопроводлар, алоқа ва электр узатиш линиялари атрофида муҳофаза зоналари белгиланиши муносабати билан уларнинг ҳуқуқлари чекланганда;
сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида ерларнинг сифати ёмонлашган тақдирда.
6. Жисмоний ва юридик шахсларга тегишлича мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, доимий эгалик қилиш, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкаларини ёки уларнинг қисмларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишда Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонунида назарда тутилган зарарлар қопланади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасини ёки уларнинг бир қисмини жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олиш Ўзбекистон Республикасининг "Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда ер участкасининг мулкдори ҳамда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари номидан тенг шартлар асосида тузиладиган ер участкасининг олди-сотди шартномасини тузиш орқали амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкасини савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объекти ёхуд турар жой ҳамда бошқа бино билан бирга ёки бинонинг бир қисми билан бирга жамоат эҳтиёжлари учун қайта сотиб олишда:
ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг бозор қиймати;
ер участкасининг бозор қиймати;
ер участкасида жойлашган кўп йиллик дов-дарахтларнинг бозор қиймати;
кўчиш, шу жумладан, бошқа кўчмас мулк объектини вақтинча ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар;
ер участкасидан ва унда жойлашган кўчмас мулк объектларидан фойдаланишдан олиниши мумкин бўлган бой берилган фойда (бунда ер участкаси ва унда жойлашган кўчмас мулк объектлари бўшатиб қўйилган пайтдан эътиборан аввалги фаолиятни тиклашга қадар бўлган, бироқ бир йилдан ортиқ бўлмаган муддатдаги фойда ёки мавсумий ҳосилдан олиниши мумкин бўлган фойда ҳисобга олинади);
ҳуқуқ эгасининг қонунчилик ҳужжатларида ёки келишувда назарда тутилган бошқа харажатлари ва зарарлари қопланади.
Ер участкалари ёки уларнинг бир қисми вақтинча эгаллаб турилганда:
юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулкида бўлган ер участкасининг қиймати;
турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек, агар ер олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, ажратиладиган участкадан ташқаридаги объектлар қиймати;
мева-резавор, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар қиймати;
тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати;
бой берилган фойда қопланади.
Қишлоқ хўжалиги оборотига киритилган ва ўзлаштирилган ер майдонларига сарф этилган маблағларнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланади.
7. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер олиб қўйилиши билан боғлиқ ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган зарарлар қопланмайди.
8. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 18-моддасида назарда тутилган чет эл юридик ва жисмоний шахсларининг мулки бўлган ер участкаси қиймати ерни олиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтда унинг бозор қийматидан келиб чиқиб, баҳолаш ташкилотлари томонидан аниқланади.
9. Турар жойлар, иморатлар ва иншоотлар, шу жумладан, қурилиши тугалланмаган, шунингдек, агар ер участкаси олиб қўйилиши муносабати билан улардан бундан кейин фойдаланиш мумкин бўлмаса, объектлар қиймати Ўзбекистон Республикасининг "Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда баҳоланади.
10. Мева берадиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар кўчатларнинг қиймати ҳамда уларни экиш ва мева бергунга ёки шох-шаббаларнинг туташиб кетишига қадар етиштириш харажатлари баҳолаш давридаги жорий нархлари бўйича баҳоланади.
Мева бермайдиган мева-резавор дарахтлари, шунингдек, шохлари туташмаган иҳота дарахтлари ва бошқа кўп йиллик дарахтлар амалдаги харажатлар бўйича баҳоланади.
11. Сарфланган материаллар (уруғлик, минерал ва органик ўғитлар, заҳарли дорилар, гербицидлар ва ҳоказолар) қийматини ҳамда амалда бажарилган ишлар қийматини (тупроқни экишга тайёрлаш, тозалаш ва дренаж тармоғини тозалаш, уруғ экиш, суғориш, қишлоқ хўжалиги экинларига ишлов бериш ва бошқаларни) ўз ичига оладиган тугалланмаган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қиймати бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари бўйича қабул қилинади.
12. Ер участкаларидаги бинолар ва иншоотлар бузилган ҳолда ер участкалари олиб қўйилиши билан боғлиқ юридик шахсларнинг бой берилган фойдаси қиймати тегишли йиллар учун молиявий фаолият тўғрисидаги ҳисоботдан қабул қилинадиган охирги уч йилдаги йиллик ўртача соф фойдадан ва янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган даврдан келиб чиқиб аниқланади. Янги жойда фаолиятни тиклаш учун зарур бўлган давр ер участкасини олиш учун вақт, бузилиши керак бўлган бундай объектни лойиҳалаштириш ва қурилишнинг норматив муддатлари ҳисобланади.
Ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқаришда бой берилган фойда миқдори қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариладиган ер участкасидан олинадиган охирги уч йилдаги ўртача йиллик соф даромад миқдорининг янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, уларни маданийлаштириш ишлари ва тупроқ унумдорлигини ошириш бўйича бошқа ишлар лойиҳалаштириладиган, бажариладиган тўрт йилга кўпайтирилган суммаси сифатида аниқланади.
Бир йилдаги соф фойда суммаси 1 га қишлоқ хўжалиги ерларига охирги 3 йилдаги ўртача йиллик соф даромаддан келиб чиқиб ва олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ер майдонига кўпайтириш орқали аниқланади.
13. Ер участкаларининг бир қисми олиб қўйилиши ёки вақтинча эгаллаб турилиши натижасида суғориш, қуритиш ва йўл тармоқлари, эрозияга қарши ва селга қарши объектлар ва иншоотлар (тизимлар) иши қисман ёки тўлиқ бузилганда ер участкаси ажратиладиган юридик ва жисмоний шахслар янги объектлар ва иншоотлар (тизимлар)ни қуришга ёки мавжудларини реконструкция қилишга мажбурдир.
14. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти кўрган зарарлари, агар муҳофаза, санитария ва иҳота зоналари ўрнатилиши муносабати билан бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) ёки ерни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш мўлжалланаётган тақдирда, қопланади.
Бинолар ва иншоотларни бузиш (кўчириш) билан боғлиқ ҳолда кўрилган зарарлар миқдори ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қуриш учун ер участкалари ажратиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, зарурат бўлганда, уларнинг муҳофаза, санитария ва иҳота ҳудудлари, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ер майдонлари, тури ва сифати, ушбу ҳудудларда ердан бундан кейин фойдаланиш режими, шунингдек, ушбу ҳудудларга ер участкаларига бўлган ҳуқуқ чекланиши билан етказилган зарарлар миқдори аниқланади.
15. Сув ҳавзалари, каналлар, коллекторлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари ва дов-дарахтлар учун зарарли моддалар чиқарадиган бошқа объектлар қуриш ва улардан фойдаланишнинг таъсири ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳосил камайишига ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифати ёмонлашувига олиб борадиган бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида юзага келган таъсир натижасида қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорларнинг сифати ёмонлашуви билан боғлиқ бўлган зарарлар миқдори қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашувига олиб келадиган сабабларни тугатиш бўйича тадбирлари ва ушбу ерларнинг илгариги сифат ҳолатини тиклаш бўйича тадбирлари қиймати сифатида аниқланади.
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг ёмонлашган сифатини тиклаш учун зарур бўлган харажатларга тупроқ, агрокимё ва бошқа махсус текширишлар ҳамда лойиҳа-қидирув ишлари, шунингдек, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ ушбу экин майдонларининг сифатини тиклашни таъминлайдиган тадбирларни амалга ошириш харажатлари киритилади.
16. Ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли уларнинг кўрган зарарларини, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан зарар етказилган юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳисоб-китоб (жорий) ҳисобрақамларига ўтказилади.
Ўрмон фонди ер участкаларини олиб қўйиш, қайта сотиб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари чекланиши ёхуд ўрмон фонди ерларининг сифати ёмонлашуви туфайли улар кўрган зарарни, шу жумладан, бой берилган фойдани қоплаш учун мўлжалланган маблағлар уларга ер участкаси ажратиладиган тегишли юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлигининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
3-БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЎРМОН
ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИ
НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ
ЎРНИНИ ҚОПЛАШ
17. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг зарарларини қоплашдан ташқари янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд ерларнинг маҳсулдорлигини ошириш учун мелиорация ва агромелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмонзорлар ишлаб чиқариш фаолиятидан чиқарилиши муносабати билан тармоқда ишлаб чиқарилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни тиклаш мақсадида қопланади.
Олинмаган маҳсулотни тиклаш бўйича давр сифатида тўрт йил қабул қилинади, шу давр ичида янги ерларни ўзлаштириш ёки мавжуд суғориладиган ерларни мелиоратив жиҳатдан яхшилаш учун ер участкаси танланиши, лойиҳалаштириш, қурилиш ва мелиорация ишлари, шунингдек, агромелиорация тадбирлари амалга оширилиши керак.
18. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари қуйидаги ҳолларда аниқланади ва қопланади:
қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари, шу жумладан, деҳқон ва хўжалигини юритиш учун жисмоний шахсларга берилган ер участкаларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини олиб қўйиш, ҳақ тўлаб олиш ёки вақтинча эгаллаб туриш ҳамда уларни қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ёки қишлоқ ва ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлган, лекин қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг фойдаланишдан чиқариб юборилишига олиб келадиган мақсадлар учун бериш;
қурилаётган сув омборлари, сув таъминоти манбалари, курортлар, магистраль каналлар ва коллекторлар, йўллар, қувурлар, электр энергияси узатиш ва алоқа линиялари, шунингдек, бошқа объектлар атрофидаги муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, қўриқлаш, санитария ва ҳимоя ҳудудлари чегараларини белгилаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларини фойдаланишдан чиқарган ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказган ҳолда, ер участкалари фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқларини чеклаш;
юридик ва жисмоний шахслар фаолиятининг таъсири натижасида ер сифатининг ёмонлашиши.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 87-моддасига мувофиқ ер участкалари қуйидагилар учун олиб қўйилган ҳолатларда қопланмайди:
ер участкалари дафн этиш жойларини ташкил қилиш учун, давлат таълим ва даволаш муассасалари, интернатлар, болалар уйлари қуриш учун олиб қўйилганда;
ер участкалари сув хўжалигига мелиоратив объектлар ва гидротехника иншоотлари қурилиши учун ажратилганда;
ер участкалари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш учун берилганда;
ер участкалари мудофаа эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда;
ер участкалари умумий фойдаланишдаги темир йўллар, автомобиль йўллари ёки аэропортлар, аэродромлар, аэронавигация объектлари қурилиши учун олиб қўйилганда;
ер участкалари Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасини жиҳозлаш эҳтиёжлари учун олиб қўйилганда.
Қолган барча ҳолларда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни тўлиқ қопланиши лозим.
19. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган экин ерлари, кўп йиллик дов-дарахтлар (боғлар, узумзорлар, тутзорлар, мева кўчатлари, мевазорлар ва бошқалар), бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидаги ерларнинг майдонидан келиб чиқиб ҳисобланади.
20. Ер участкалари берилаётган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича маблағлар тўлаб берилиши мажбурий ҳисобланади ва қуйидагича тақсимланади:
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 90 фоизи, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 95 фоизи Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
суғориладиган ерлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 9 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 1 фоизи "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга, лалми ерлар, суғориладиган ва лалми бўз ерлар, пичанзорлар ва яйловлар учун компенсация тўловининг (ҳисобланган маблағнинг) 4,5 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси ва 0,5 фоизи "Агросаноатни рақамлаштириш маркази" МЧЖга ўтказилади.
21. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 9 ва 44-1-моддалари талаблари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер тоифасидан ер фондининг бошқа тоифасига ўзгартирилган ер майдонларини олувчи жисмоний ёки юридик шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплаш бўйича маблағлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган тақдирда, ер участкаси берилган шахсга талабнома юборилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
22. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш мақсадида очилган даромад ғазна ҳисобварақларига тушган маблағлар ҳисоби ва маълумоти бўйича Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг тегишли ахборот тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Давлат молиясини бошқариш ахборот тизимига "Рақамли ҳукумат" тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинган ҳолда маълумот алмашинилади.
23. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
24. Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, чўлланишга қарши курашиш агентлиги ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича:
ер участкалари берилган шахсларга талабномалар юборади;
қопланмаган маблағларни ундириш учун талабномалар киритилган кундан бир ой ўтгач, судларга даъво аризалари киритади, аукцион савдоларида сотилган ер участкаларининг тўловлари бундан мустасно.
25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда уларнинг ҳудудий бошқармалари ушбу маблағларнинг ўз вақтида тушишини ва ҳисобга олинишини, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
26. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича келиб тушган маблағларнинг алоҳида ҳисоби юритилади ва мазкур маблағлар, қоида тариқасида, тегишли ер участкаси олиб қўйилган туман (шаҳарлар) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 88-моддасига мувофиқ қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун йўналтирилади:
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
тупроқ ҳосилдорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик ерларидан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиш даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ер тузиш, ер кадастри, ер мониторинги ва тупроқ жиҳатидан изланишлар олиб бориш бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига келиб тушган маблағлардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қарорига биноан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштиришни кўпайтиришга, қишлоқ хўжалик ерларидан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга қаратилган бошқа тадбирларни амалга оширишда ҳам фойдаланилиши мумкин.
27. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари юқорида назарда тутилган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига тегишлилиги бўйича тушган маблағлар доирасида ишларнинг буюртмачилари ҳисобланади, ишлар режаларини тасдиқлайди, молиялаштиришни бошлайди ва ишларни ташкил этади.
28. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига тушган маблағлар ушбу жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ штат бирликларини сақлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни тўлаш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш, нобудгарчиликлар ҳисобини юритиш жараёнларини рақамлаштириш ва бошқа мақсадлар учун йўналтирилади.
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришни самарали ташкил этиш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги учун белгиланган бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармаси маблағлари ҳисобидан вазирлик марказий аппаратида 3 та штатдан иборат алоҳида бўлим ва вазирликнинг барча ҳудудий органларида 1 штат бирлигидан иборат алоҳида лавозим ташкил этилади ҳамда бюджет маблағлари ҳисобидан сақланадиган штат бирликлари учун қўлланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
29. Ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушадиган маблағлар алоҳида ҳисобга олиб борилади. Улардан қуйидаги мақсадларда белгиланган тартибда фойдаланилади:
ўрмонлар ва ўрмон мевали дарахтзорларини барпо этиш ва тиклаш, қумли ерлар, сув ҳавзалари ҳамда дарёларнинг қирғоқбўйи минтақаларида дарахтзорлар барпо этиш, шунингдек, ўрмон ерлари ҳолатини яхшилашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириш;
тоғ ёнбағирларида супа олиш ва эрозияга қарши бошқа тадбирларни амалга ошириш;
янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерларни комплекс реконструкция қилиш;
коллектор-дренаж тармоқларини қуриш ва қайта қуриш, суғориладиган ерларни капитал режалаштириш ҳамда уларнинг сув билан таъминланиши даражасини ошириш;
пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш;
ўрмон тузиш, ўрмон кадастри, ўрмонзорлар мониторинги бўйича лойиҳа ҳужжатларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ёки тузатиш;
автоматлаштирилган ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш;
ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича қарзларни ундириш учун судларга даъво аризалари киритилганда, давлат божларини ва суд харажатларини тўлаш.
30. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар бўйича дебитор қарздорликнинг ундирилган суммаси унга қўшиб ёзилган пеня билан бирга ушбу Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда тақсимланади.
Айрим ҳолларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларининг қарорлари асосида улардан Қорақалпоғистон Республикасининг ёки тегишли вилоят (Тошкент шаҳри)нинг бошқа туманларида фойдаланиш мумкин.
31. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартибида тушган маблағларнинг фойдаланилмаган қолдиқлари ҳисобот йилида олиб қўйилмайди, кейинги йилга ўтади ва улардан ушбу Низомнинг 26, 28 ва 29-бандларига мувофиқ ишларни бажариш учун фойдаланилади.
32. Ер ажратиш лойиҳасини натурага кўчириш фақат ер участкалари бериладиган юридик ва жисмоний шахслар томонидан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни қоплангандан кейин амалга оширилади.
33. Илгари берилган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича ҳисобланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
34. Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори олиб қўйилаётган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифати, унумдорлиги ва фойдаланиш самарадорлиги ҳисобга олинган ҳолда, шунингдек, янги ерларни ўзлаштириш ишларини бажариш даврида йўқотилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қиймати ҳисобга олинган ҳолда уларнинг ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб белгиланади.
35. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нқ/хм = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки}
бунда:
Нқ/хм - қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги, минг сўм;
Cсуғ. - суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) олиб қўйиладиган 1 гектари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cлал. - олиб қўйиладиган 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cп.я. - олиб қўйиладиган 1 га пичанзор ва яйловлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Бб - олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
Sсуғ. - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Sлал. - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
S б. суғ. - олиб қўйиладиган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
S б.лал. - олиб қўйиладиган лалми бўз ерлар майдони, га;
Sп.я. - олиб қўйиладиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Ки - ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
36. Олиб қўйиладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фондининг суғориладиган ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорини ҳисоблашда қўлланади.
37. Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон фонди ерларининг тупроқ сифати тупроқ бонитировкаси маълумотлари бонитет балларида қабул қилинади. У ҳақида маълумотлар мавжуд бўлмаган янгидан ўзлаштириладиган ер участкалари бўйича бонитет баллари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ер ажратиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнида аниқланади.
Олиб қўйиладиган суғориладиган экин майдонлари (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши натижасида етказилган зарар қиймати бонитет баллари бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади.
38. Олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар ўрнига бериладиган бир хил янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати табиий ҳудудлардаги жойига қараб 1 гектар учун қуйидаги миқдорларда қабул қилинади:
текислик (ёғинлар билан таъминланмаган) ҳудудида - 5 345 минг сўм;
текислик-адир (ёғинлар билан ярим таъминланган) ҳудудида - 7 904 минг сўм;
тоғолди ва тоғ (ёғинлар билан таъминланган) ҳудудида - 9 655 минг сўм.
Қишлоқ хўжалигидан, шунингдек, ўрмон фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун олиб қўйиладиган лалми ерлар ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар эгаллаган ерлар, пичанзорлар учун компенсация тўлови, олиб қўйилаётган ер майдонлари жойлашган жойларни ҳисобга олувчи коэффициентлар қўлланилмаган ҳолда, худди шундай янги ерларни ўзлаштириш учун талаб этиладиган маблағнинг лалми ерлар, пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш билан боғлиқ харажатларнинг 20 баробари миқдорида ҳисобланади.
39. Олиб қўйиладиган суғориладиган ва лалми бўз ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати олиб қўйиладиган суғориладиган ерлар ушбу Низомнинг 36-бандига мувофиқ ва лалми экин ери ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қийматига 0,1 коэффициентни қўллаган ҳолда аниқланади.
40. Пичанзорлар ва яйловлар олиб қўйилиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори озуқанинг йўқотиладиган ҳажмини қоплаш учун пичанзорлар ва яйловларнинг тегишли майдонларини тубдан яхшилаш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади.
Пичанзорлар ва яйловларнинг маҳсулдорлиги у билан боғлиқ бўлган баландлик минтақаларига қараб пичанзорлар ва яйловларни тубдан яхшилаш қиймати ушбу Низомига 2-иловага мувофиқ қабул қилинади.
41. Қишлоқ хўжалиги ерлари қишлоқ хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун вақтинча фойдаланиш учун ёки ижарага олиб қўйилган ва берилган ҳолатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори қишлоқ хўжалиги экин майдонларини доимий фойдаланиш учун олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорига фоиз нисбатида ҳисоблаб чиқилади.
Вақтинча фойдаланиш учун ерни олиб қўйишда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдорлари қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нқ/хвф = |
(Нқ/хн х Й1 х 4)+ (Нқ/хн х Й2 х 2) + (Нқ/хн х Й3 х 1), |
|
100; |
бунда:
вақтинча берилган ер участкасини қишлоқ хўжалигини юритиш учун яроқли ҳолатга келтириш мақсадга мувофиқ бўлмаган ёки бузилган ерлар қишлоқ хўжалигидан бошқа соҳада фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириладиган тарзда тупроқ қатлами бузилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори тўлиқ ҳажмда қопланади.
Нқ/хн - қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланиш учун олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Й - қишлоқ хўжалиги ерлари доимий фойдаланишга олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги нобудгарчиликлари суммасидан қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилгани учун ҳисобланадиган фоиз миқдори 10 йилгача - 4 фоиз (Й1х4), 11 йилдан 30 йилгача - ҳар бир йил учун 2 фоиздан (Й2х2) ва 31 дан 50 йилгача - 1 фоиздан (Й3х1);
фоиз миқдори қишлоқ хўжалиги ерлари олиб қўйилган ҳар бир йил учун 10 йилгача 4 фоиз, 11 йилдан 30 йилгача - 2 фоиз ва 31 йилдан 50 йилгача - 1 фоиз миқдорида қабул қилинади.
42. Ўрмонзорларни сақлаш ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришининг зарур даражасини таъминлаш мақсадида ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори ерларни маданийлаштириш ва тупроқнинг унумдорлигини ошириш тадбирларини амалга ошириш, янги хўжаликлар ташкил этиш ва олиб қўйилган ўрмонларни тиклаш зарурлиги ҳисобга олинган ҳолда тенг қийматли янги ерларни ўзлаштириш харажатлари зарурлигидан келиб чиқиб аниқланади. Бундан ташқари, суғориладиган деҳқончилик ҳудудида суғориш қиймати, тоғли ҳудудида - супа олиш ёки оддий гидротехника иншоотлари ўрнатиш қиймати, чўл ҳудудида - кўчма қумларни мустаҳкамлаш қиймати ҳисобга олинади.
43. Ўрмонзорларни ўрмон хўжалиги юритиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун муддатли (вақтинча) фойдаланиш учун олиб қўйиш ва беришда ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 41-бандида белгиланган тартибда аниқланади.
44. Ўрмон билан қопланган ва дарахти сийрак ерлар, шунингдек, ўрмон ўсимликлари, уруғликли, тугунчали ва саноат плантациялари бўлган ёнғоқ мевали, мевали ва бошқа қимматли турлар билан банд бўлган ерлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари суммаси янги ерларни ўзлаштириш ва монанд дарахтзорлар барпо этиш бўйича ишларни бажариш даврида ўрмон маҳсулотларини сотишдан олинадиган фойда ва қўшимча фойдаланиладиган маҳсулотлар нобудгарчилиги ҳисобга олинган ҳолда қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Нў/х = {[(Cў/суғ. х Бў/б х Sў/суғ. х 10) + (Cў/лал. х Sў/лал. х 20) + (Cў/п.я. х Sў/п.я. х 20)] х Ки} + Т (Фўр.маҳ. + Фўр.қўш.)
бунда:
Нў/х - ўрмон билан қопланган майдонлар олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори, минг сўм;
Сў/суғ. - олиб қўйиладиган 1 гектар суғориладиган ўрмон ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш зарурлигидан келиб чиқиб аниқланадиган ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг солиштирма миқдори ушбу Низомнинг 37-бандига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади, минг сўм;
Cў/лал. - олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг лалми шудгор ва суғорилмайдиган ўрмон билан қопланган ерлар ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cў/п.я. - олиб қўйиладиган 1 гектар ўрмон ерларининг пичанзор ва яйловлари ўрнига тенг қийматли янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Бў/б - олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерлари тупроқларининг ўртача бонитет баллари, балл;
Sў/суғ. - ўрмон ўсимликлари билан қопланган олиб қўйиладиган суғориладиган ўрмон ерларининг майдони, га;
Sў/лал. - олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган лалми шудгор ва ўрмон билан қопланган ерлари майдони, га;
Sў/п.я. - олиб қўйиладиган табиий ҳудудлар бўйича ўрмон ерларининг жойлашишига қараб суғорилмайдиган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 - олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар компенсация тўловини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 - олиб қўйиладиган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар компенсация тўловини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Ки - ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти;
Т - янги ерларни ўзлаштириш ишларини лойиҳалаштириш ва бажариш учун зарур бўлган вақт, йил (ўртача тўрт йилда қабул қилинади);
Фўр.маҳ. - 1 гектардан ўрмон маҳсулотларини (ёғоч-тахта, ёнғоқ, мева, уруғлик, резавор мева) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм;
Фўр.қўш. - 1 гектар ўрмонга қайта ҳисоблаганда қўшимча маҳсулотларни (доривор ва бошқа фойдали ўсимликлар, пичан, асаларичилик маҳсулотлари ва бошқа маҳсулотлар) реализация қилишдан олинган ўртача уч йилдаги фойда (хўжаликнинг ҳисобот маълумотлари бўйича қабул қилинади), йилда/га минг сўм.
45. Ёнган, нобуд бўлган ўрмон ўсимликлари ўрни, ўрмоннинг дарахт кесиш учун ажратилган дарахтзорга айланмаган жойлари олиб қўйилганда, ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларини қоплашнинг базис ставкалари ушбу Низомнинг 3-бандига мувофиқ лалми экин ерлари олиб қўйилгандаги базис ставкаларга, бўш ётган ер ва яланглик олиб қўйилганда - лалми бўз ерлар олиб қўйилганлиги учун базис ставкаларга тенглаштирилади.
46. Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг ҳуқуқлари чекланиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, агар қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорларни қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқаришидан чиқариш ёки уларни камроқ қийматли ерга ўтказиш мўлжалланаётган тақдирда қопланади.
47. Қурилаётган объектларнинг муҳофаза, санитария ва ҳимоя ҳудудларидаги ўрмонзорлар муомаладан чиқарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда аниқланади.
48. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари бошқа суғорилмайдиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерларига ўтказилганда қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари миқдори суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилишидан нобудгарчиликлар миқдори билан суғориладиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлари олиб қўйилиши нобудгарчиликлари миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
49. Қурилаётган объектлардан фойдаланишда келиб чиқадиган қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ерлар сифати ёмонлашиши ҳолатлари объектларни қуриш лойиҳаларида назарда тутилиши ва ер ажратишда ҳисобга олиниши керак.
50. Ернинг сифати ёмонлашиши муносабати билан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари ушбу Низомнинг 2 ва 3-бобларига мувофиқ замонавий ҳолатида ўрмонзорларни олиб қўйишдан нобудгарчиликлар ва ерларнинг кутилаётган ёмонлашишидан кейинги миқдори ўртасидаги тафовут сифатида аниқланади.
51. Янги ерларни суғориш ва ўзлаштириш қиймати, лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтзорлар олиб қўйилганда, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ушбу қийматни инобатга олиб ҳисобланган миқдори, шунингдек, ушбу Низомнинг 38-банди ва унга 1 ва 2-иловаларда назарда тутилган пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг маълумотлари бўйича қурилиш материаллари нархлари индексининг ўтган йилги ўзгариши даражасидан келиб чиқиб, жорий йилнинг 31 декабрига қадар ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан индексация қилиниши лозим.
ЧИҚАРИШИ НОБУДГАРЧИЛИКЛАРИНИНГ
ЎРНИНИ ҚОПЛАШ БЎЙИЧА КОМПЕНСАЦИЯ
ТЎЛОВЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ
52. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари ҳисоби "E-ijara" АТда юритилади.
53. "E-ijara" АТда ер фондининг бошқа тоифасига ўтказилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали қуйидаги ташкилотлардан олинади:
ер участкасининг жойлашган манзили, майдони, ер турлари, контур рақами ҳамда ҳуқуқ тўғрисидаги маълумотлар - Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасидан;
тупроқ балл бонитети кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтидан;
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича компенсация тўловлари миқдори тўғрисидаги маълумотлар - Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг "Ўздаверлойиҳа" давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларидан.
5-БОБ. ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЕРЛАРНИНГ ҚИШЛОҚ
ХЎЖАЛИГИ МУОМАЛАСИДАН ЧИҚИШИГА САБАБ
БЎЛГАН ҲОЛЛАРДА ЕТКАЗИЛГАН ЗАРАР
МИҚДОРИНИ ҚОПЛАШ
54. Ер тўғрисидаги қонунчиликка зид равишда тегишли рухсат олмасдан ўзбошимчалик билан ерларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган юридик ва жисмоний шахслар томонидан етказилган зарар қопланади.
Қуйидагилар юридик ва жисмоний шахслар томонидан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўладиган ҳоллар ҳисобланади:
ерларни фойдаланишдан чиқаришга, ҳосилдорлик пасайишига, тупроқнинг бузилиши ёки йўқ бўлиб кетишига олиб келадиган бошқа ҳаракатлар (сунъий кўл ва балиқхоналар ташкил этиш, қурилиш материаллари ва зарарли тупроқ ҳамда тош тўкиш);
ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқлари мавжуд бўлмаган ҳолда чегара тўсиқлари билан эгаллаб олиш, шу жумладан, ушбу ер участкаларида қурилиш ишларини амалга ошириш, улардан қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни яроқсиз ҳолга тушириш, уларни ишлаб чиқариш чиқитлари ва бошқа чиқиндилар, кимёвий ва радиоактив моддалар ҳамда оқова сувлар билан ифлослантириш;
жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун берилган қишлоқ хўжалиги ерларига эгалик ҳуқуқини бевосита ёки яширин шаклда бузувчи битимлар тузиш ёки бошқа ҳаракатлар содир этиш, ер участкасини ёки унинг бир қисмини ҳуқуқи бўлмаган шахснинг тўлиқ эгалигига, вақтинча фойдаланишга ёхуд бошқача тарзда фойдаланишга топшириш, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадларда фойдаланиш учун бериш.
55. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда - Агроинспекция)нинг Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими ҳамда Агроинспекциянинг ҳудудий бошқармалари томонидан ушбу Низомнинг 61-бандига мувофиқ аниқланади.
56. Ушбу Низомнинг 61-бандига асосан ҳисобланган зарар суд тартибида ундирилади ва ундирилган маблағларнинг 95 фоизи Республика бюджетига ҳамда 5 фоизи Агроинспекцияни ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
57. Республика бюджетига келиб тушган маблағлардан ушбу Низомнинг 26 ва 28-бандларида белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун фойдаланилади.
58. Суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар (шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари)ни аниқлашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса, қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилот маълумотига асосан суғориладиган ерлар тупроқларининг бонитет балл кўрсаткичи инобатга олинади.
Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши ҳолатлари аниқланган ерларда қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилиши мумкин.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши оқибатида етказилган зарар ва нобудгарчиликлар миқдорини ҳисоблашда суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонлари балл бонитети аниқланмаган бўлса ёки қўшимча равишда тупроқ сифатини ўрганиш (балл бонитетини аниқлаш) ишлари ўтказилгани учун тупроқ бонитировкаси ишларини бажарувчи ташкилотга белгиланган тартибда хўжалик шартномаси асосида тўловлар амалга оширилади.
59. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агроинспекция ушбу Низомнинг 60-бандида кўрсатилган маблағларнинг ҳисобга олинишини ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўналтирилишини таъминлайди.
60. Ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар миқдори қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ез/м = {[(Cсуғ. х Бб х Sсуғ. х 10) + (Cлал. х Sлал. х 20) + (Cсуғ. х Бб х Sб.суғ. х 10 х 0,1) + (Cлал. х Sб.лал. х 20 х 0,1) + (Cп.я. х Sп.я. х 20)] х Ки},
бунда:
Ез/м - ўзбошимчалик билан ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар, минг сўм;
Cсуғ. - суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдонларининг (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно) қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарарнинг бир бонитет балли учун қиймати ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cлал. - 1 га лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомнинг 38-бандига мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Cп.я. - 1 га пичанзор ва яйловларни қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқиши бўйича етказилган зарар қиймати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ қабул қилинади, минг сўм;
Бб - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган ерлар тупроқларининг ўртача бонитет балли кўрсаткичи, балл;
Sсуғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги экинлари майдони (суғориладиган бўз ерлар бундан мустасно), га;
Sлал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар майдони, га;
Sб.суғ. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган бўз ерлар майдони, га;
Sб.лал. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми бўз ерлар майдони, га;
Sп.я. - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган пичанзорлар ва яйловлар майдони, га;
10 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари ва суғориладиган бўз ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 10 баробарга ошириш коэффициенти;
20 - қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарилган лалми шудгор ва суғорилмайдиган кўп йиллик дарахтлар, лалми бўз ерлар, пичанзор ва яйлов ерлар бўйича етказилган зарар қийматини 20 баробарга ошириш коэффициенти;
Ки - ушбу Низомнинг 51-бандига мувофиқ қабул қилинадиган қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари суммасини индексация қилиш коэффициенти.
61. Ушбу Низомда назарда тутилган ер участкалари эгалари, ердан фойдаланувчилар, ижарачиларига ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликлари, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарарларни аниқлаш тартибини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
1-ИЛОВА
Олиб қўйиладиган суғориладиган қишлоқ хўжалиги
ерлари ўрнига бериладиган улар билан бир хил янги
ерларни суғориш ва ўзлаштириш, шунингдек,
ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан
чиқиши бўйича етказилган зарар
ҚИЙМАТИ
Ҳудудлар |
1 гектар бир хил ерларни суғориш ва ўзлаштиришнинг бир бонитет балли учун қиймати, минг сўм
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
1624 |
Андижон |
2784 |
Бухоро |
2321 |
Жиззах |
1857 |
Қашқадарё |
1857 |
Навоий |
1857 |
Наманган |
2553 |
Самарқанд |
2784 |
Сурхондарё |
3016 |
Сирдарё |
1857 |
Тошкент |
2784 |
Фарғона |
2553 |
Хоразм |
2321 |
Тошкент шаҳри |
2784 |
2-ИЛОВА
Пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш
ҚИЙМАТИ
Вертикал зоналарга бўлиниш
|
1 гектар пичанзорлар ва яйловлар ҳолатини тубдан яхшилаш қиймати, минг сўм
|
шундан
|
|
тубдан яхшилаш қиймати |
ўрни қопланадиган маҳсулотнинг қиймати
|
||
Чўл минтақаси |
888,0 |
183,2 |
704,8 |
Адир минтақаси |
1037,9 |
324,6 |
713,3 |
Тоғ минтақаси |
1457,2 |
243,1 |
1214,1 |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2026 йил 16 май