ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий хизматни ўташ. Шартнома бўйича ҳарбий хизмат /

Мудофаа вазирлигининг 07.08.2026 й. 29-сон, Марказий банк Бошқарувининг 30.07.2026 й. 10507-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 03.09.2026 й. 2767-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.09.2026 й.

N 2767-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ

07.08.2026 й.

N 29


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

30.07.2026 й.

N 10507


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли

ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ

банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги

қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз

кучини йўқотган деб топиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги Қонуни талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Марказий банки бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда акциядорлик тижорат Халқ банки билан келишилган.


3. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мудофаа вазири

Ш.Г. Халмухамедов

Марказий банк раиси

Т.А. Ишметов

     





Қарорга

ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Марказий банки бошқарувининг 2016 йил 16 февралдаги 1, 338-В-сон "Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги муддатли ҳарбий хизматчилари пул таъминотининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкида очилган омонат ҳисобварақларига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2767, 2016 йил 11 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 10-сон, 100-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 15-мҳ-сон "Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик тизими такомиллаштирилиши муносабати билан вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3313, 2021 йил 28 июль) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) илованинг 321-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сон "Давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруғига (рўйхат рақами 3552, 2024 йил 15 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон) илованинг 64-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 4 сентябрь



























































Время: 0.0039
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск