ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Базада янги / Ноябрь, 2026 й. / Давлат органлари фаолиятининг қонуний асослари / Алоҳида соҳалар фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.11.2026 й. ПФ-250-сон "Кинематография соҳасига замонавий бошқарув усулларини жорий қилиш ва "O`zbekfilm" миллий кино брендини яратишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.11.2026 й.

N ПФ-250




КИНЕМАТОГРАФИЯ СОҲАСИГА

ЗАМОНАВИЙ БОШҚАРУВ УСУЛЛАРИНИ

ЖОРИЙ ҚИЛИШ ВА "O`ZBEKFILM" МИЛЛИЙ

КИНО БРЕНДИНИ ЯРАТИШНИ ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Миллий кино соҳасида давлат бошқарувининг янги институционал моделини ва ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этиш, бозор муносабатларига асосланган самарали молиялаштиришни йўлга қўйиш ҳамда "O`zbekfilm" миллий кино брендини яратишни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий киноиндустрияни ривожлантириш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


I. Асосий мақсадлар


1. Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:

(а) соҳага замонавий бошқарув моделини жорий этиш, такрорланувчи ваколатларни мақбуллаштириш, миллий киноиндустрияни босқичма-босқич иқтисодиётнинг муҳим тармоғига айлантириш, лойиҳаларни давлат томонидан молиялаштиришда янгича механизмларни йўлга қўйиш;

(б) "O`zbekfilm" миллий кино брендини яратиш ва оммалаштириш, лойиҳаларни молиялаштириш, ишлаб чиқариш, муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш, маркетинг, дистрибуция, кинопрокат, намойиш қилиш, фестивалларда иштирок этиш ва фильмлар экспортини йўлга қўйишни ўз ичига олган яхлит занжирни замонавий талаблар асосида янгилаш;

(в) миллий кино меросини сақлаш, реставрация қилиш ва рақамлаштириш, шунингдек, янги авлод ижодкорларини тайёрлаш ҳамда халқаро тажриба алмашинувига кенг йўл очиш;

(г) давлат томонидан молиялаштириладиган лойиҳаларни амалга оширишда хусусий сектор улушини 100 фоизга етказиш;

(д) ижодкорларнинг ўзини ўзи бошқариш институтини жорий этиш орқали соҳага профессионал меъёрларни татбиқ этиб бориш.


II. Кино соҳасида бошқарувнинг янги институционал моделини жорий этиш


2. Қуйидагилар:

(а) Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги 19 та ташкилот 1-иловага мувофиқ;

(б) Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси тугатилсин.


3. Кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишга оид вазифа ва ваколатлар 2-иловага мувофиқ Маданият вазирлигига юклансин ҳамда тугатилаётган Кинематография агентлигининг бошқарув штат бирликлари ҳисобидан вазирлик марказий аппарати тузилмасида Кино санъати департаменти ташкил этилсин.


4. Маданият вазирлиги марказий аппарати тузилмасида вазирнинг биринчи ўринбосари - Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори лавозими негизида вазирнинг биринчи ўринбосари - Кино санъати департаменти бошлиғи лавозими жорий этилсин.


5. Маданият вазирлиги муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси (кейинги ўринларда - Миллий кинокомпания) ташкил этилсин ҳамда унинг асосий фаолият йўналишлари, молиялаштириш манбалари ва устав фондига (устав капиталига) қўшиладиган давлат кўчмас мулк объектлари рўйхати 3, 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон кино санъати музейи "O`zbekfilm" давлат музейи, Ўзбекистон Миллий кино санъати саройи "O`zbekfilm" миллий киносаройи, Ўзбекистон миллий кинофонди эса "O`zbekfilm" миллий кинофонди деб қайта номлансин ҳамда улар бўйича тегишли давлат органининг бошқарув функцияси чекланмаган муддатга Миллий кинокомпанияга ҳақ тўлаш шартисиз берилсин.


7. Қуйидагилар:

(а) Маданият вазирлигининг "Қорақалпоқфильм" давлат муассасаси негизида Миллий кинокомпания ва Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги муассислигида "Қорақалпоқфильм" масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш;

(б) Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва бир гуруҳ киноижодкорларнинг Киношунослар клубини ташкил этиш, унда профессионал киношунослар ва кинотанқидчилар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда унинг Кинематографик матбуот халқаро федерациясига (FIPRESCI) аъзо бўлишига кўмаклашиш, клубнинг йиллик махсус мукофотини таъсис этиш;

(в) Ўзбекистон кино арбоблари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон кино саноати вакиллари уюшмаси олий органларининг мазкур уюшмаларни қўшиб юбориш йўли билан Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатасини (кейинги ўринларда - Палата) ташкил этиш ҳамда Палатанинг 5-иловага мувофиқ асосий фаолият йўналишларини белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


8. Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг:

(а) Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган "Кўҳинур" санаторияси мулкий мажмуасини Миллий кинокомпанияга беғараз асосда мулк ҳуқуқи билан бериш;

(б) Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги санаторияларда Миллий кинокомпаниянинг тавсияси асосида ҳар йили 300 нафаргача соҳа вакилларининг бепул дам олиши

ва соғлиғини тиклаши учун йўлланмалар ажратиб бориш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


9. Белгилансинки, 8-банднинг "а" кичик бандида назарда тутилган мулкий мажмуа Миллий кинокомпанияга берилганда солиқ солиш базасига киритилмайди ҳамда ушбу санаторияни сақлаш билан боғлиқ харажатлар Миллий кинокомпанияга ажратилган субсидия, санаториянинг пулли хизмат кўрсатишдан топган маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.


10. Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилсин. Бунда:

(а) Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан мазкур мактаб учун зарур бинонинг қурилиши, унинг замонавий ўқув ва техник жиҳозлар билан таъминланиши, иқтидорли ўқувчилар учун стипендия ва мукофотлар таъсис этилиши, шунингдек, унинг фаолияти тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин;

(б) Миллий кинокомпания мазкур мактабнинг ўқув-ижодий фаолияти юқори савияда йўлга қўйилиши, мактабда профессионал ёш киноижодкорлар тайёрланиши, улар учун етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида машғулотлар ўтказилишини, шунингдек, ўқувчиларнинг халқаро кинотадбирларда иштирок этишини таъминласин.


III. Киноиндустрия соҳасини молиялаштириш ва лойиҳаларни амалга оширишнинг самарали механизмларини жорий этиш


11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

(а) Миллий кинокомпания мамлакатда киноиндустрияни ривожлантиришнинг таянч маркази ва соҳадаги бош оператор ҳисобланади;

(б) кино соҳасида давлат буюртмаси тартиби бекор қилинади ҳамда соҳа давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари татбиқ этилмаган ҳолда Миллий кинокомпанияга Давлат бюджетидан субсидия ажратиш йўли билан молиялаштирилади;

(в) Миллий кинокомпания ўтказадиган питчинг (лойиҳа ҳимояси) якунлари бўйича белгиланадиган ижодий жамоалар ва киностудиялар томонидан лойиҳалар Миллий кинокомпанияга ажратилган субсидия ҳисобидан амалга оширилади;

(г) 6-иловада белгиланган вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларнинг ҳар бири уларга ажратилган Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва давлат мақсадли жамғармалари, тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан ҳар йили биттадан фильм ишлаб чиқариш учун Миллий кинокомпанияга у томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб асосида маблағлар ажратиб боради.


12. Миллий кино санъатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:

(а) миллий юксалиш ғоясига хизмат қилувчи, бой тарихимиз ва замонавий ютуқларимизни дунё экранларига олиб чиқишга қаратилган алоҳида аҳамиятга эга фильмларга Миллий кинокомпания таклифи асосида Маданият вазирлиги томонидан "Умуммиллий кинолойиҳа" мақоми берилади.

Бунда 7-иловага мувофиқ инсон қадрини юксалтиришга қаратилган еттита миллий дастурнинг мазмун-моҳиятини акс эттирган лойиҳаларга устуворлик берилади;

(б) соҳага илғор хорижий тажрибани татбиқ этиш, замонавий киноиндустрия моделини жорий қилиш ҳамда маҳаллий мутахассисларнинг касбий салоҳиятини ошириш мақсадида Миллий кинокомпания томонидан 8-иловага мувофиқ йўналишларда "Кинодрайвер" лойиҳалар амалга оширилиши таъминланади.


IV. "O`zbekfilm" миллий кино брендини яратиш, оммалаштириш ва халқаро даражада илгари суриш


13. Белгилансинки, "O`zbekfilm" брендини миллий ва халқаро кинобозорларда кенг тарғиб қилиш мақсадида:

(а) киностудиялар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан яратилган фильмларнинг "O`zbekfilm" бренди остида дистрибуциясини амалга ошириш ҳуқуқи Миллий кинокомпания билан тузиладиган шартномага асосан берилади, шунингдек, Миллий кинокомпания ушбу фильмларга бўлган мулкий ҳуқуқларни сотиб олиши мумкин;

(б) "O`zbekfilm" бренди остидаги фильмларнинг қуйидаги харажатлари Миллий кинокомпания томонидан белгиланган миқдорда қопланиши мумкин:

(i) маркетинг харажатлари;

(ii) хорижий тилларга дубляж қилиш, субтитрлаш ҳамда халқаро кинофестиваллар ва кинобозорларга олиб чиқиш харажатлари.


14. Миллий кинокомпаниянинг 10 гектар ер майдонида:

(а) кино хизматлари жамланган ягона индустриал кластер - "O`zbekfilm" кино шаҳарчаси;

(б) халқаро стандартларга мос, илғор рақамли технологиялар ҳамда "Dolby Atmos" технологияси асосидаги студия билан жиҳозланган замонавий Дубляж ва овозлаштириш маркази ташкил этилсин.


15.Тошкент шаҳар ҳокимлиги Миллий кинокомпания ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан биргаликда нуфузли лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда "O`zbekfilm" кино шаҳарчаси, шу жумладан, Дубляж ва овозлаштириш маркази пухта лойиҳа асосида қурилиши ва замонавий тарзда жиҳозланишини мазкур Фармонда назарда тутилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан таъминласин.


V. Киноиндустрия соҳасида сунъий интеллект технологияларини жорий этиб бориш ва рақамлаштириш


16. Миллий кинокомпания Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда:

(а) 2027-2028 йилларда сунъий интеллект моделлари учун Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, визуал миллий мероси ва ўзига хослигига оид маълумотлар базаси - махсус дата-сетни яратсин ҳамда унинг мунтазам равишда бойитиб борилишини йўлга қўйсин;

(б) Миллий кинокомпания базасида "O`zbekfilm AI Lab" замонавий лабораториясини ташкил этсин ҳамда илғор технологик тенденциялар асосида модернизация қилиб борсин. Бунда лабораторияда соҳа мутахассисларини тайёрлаш ва малакасини ошириш, сунъий интеллект ечимларини кино соҳасида жадал жорий қилиш ҳамда махсус дата-сетни яратиш ва бойитиб бориш каби ишлар амалга оширилади;

(в) "President AI Award" танлови ҳамда Тошкент халқаро кинофестивали доирасида сунъий интеллект технологиялари асосида яратилган фильмлар бўйича алоҳида танлов йўналишларини белгиласин;

(г) ҳар йили Миллий кинокомпаниянинг тавсияси асосида соҳа мутахассисларини хорижий давлатларга амалиёт ўташ ва малака оширишга юборишни ҳамда замонавий технологияларни миллий киноиндустрия соҳасига жорий қилиб боришни таъминласин.


17. Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 16-бандида назарда тутилган харажатлар учун ҳар йили Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 октябрдаги "Сунъий интеллект технологияларига асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-320-сон қарори доирасидаги маблағлар ҳисобидан Миллий кинокомпаниянинг ҳисоб-китобига асосан унга зарур маблағлар ажратиб борилади.


18. Миллий кинокомпания унга ажратилган субсидия ҳисобидан:

(а) 2028 йил 1 январга қадар Киночипталарнинг ягона ахборот тизими ҳамда "O`zbekfilm" миллий онлайн киноплатформасини (кейинги ўринларда - Киноплатформа) ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

(б) хорижий архивларда сақланаётган Ўзбекистон кино меросига оид аудиовизуал асарлар, овоз ёзувларини босқичма-босқич мамлакатга қайтариш, шунингдек, кино мероси объектларини реставрация қилиш, рақамли форматга ўтказиш ҳамда Киноплатформага жойлаштириш, шунингдек, "O`zbekfilm" миллий кинофондига топшириш чораларини кўрсин.


19. Белгилансинки, 2028 йил 1 январдан бошлаб:

(а) давлат маблағлари ҳисобидан яратилган барча фильмлар ҳамда давлат архивларидаги кино мероси объектлари бепул асосда Киноплатформа базаси учун рақамли форматда мажбурий равишда тақдим этиб борилади;

(б) хусусий киностудиялар ва муаллифларнинг фильмлари Киноплатформага шартнома асосида жойлаштириб борилади;

(в) мамлакатдаги барча кинотеатрлар ва бошқа кино намойиш фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотлар Киночипталарнинг ягона ахборот тизимига мажбурий тартибда интеграция қилиниб, ҳар бир сеанс, сотилган чипта ва тушумлар бўйича реал вақт режимида автоматлаштирилган маълумот алмашинуви йўлга қўйилади.


VI. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат


20. Қуйидагилар:

(а) Тугатилаётган Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг оммавий савдоларга чиқариладиган давлат мулки объектлари рўйхати 9-иловага мувофиқ;

(б) Қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириладиган киноиндустрия объектларининг манзилли дастури 10-иловага мувофиқ;

(в) Кинематография соҳасида давлат бошқарувини мақбуллаштириш ва миллий киноиндустрияни ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 11-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


21. Белгилансинки:

(а) ушбу Фармоннинг 9-иловасида кўрсатилган объектларни сотишдан тушган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда тўлиқ миқдорда Миллий кинокомпаниягa йўналтирилади;

(б) 2027 йилдан бошлаб ҳар йили Миллий кинокомпаниягa республика бюджетидан субсидия учун зарур маблағлар Миллий кинокомпания тақдим этган сўровнома асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;

(в) Миллий кинокомпаниянинг умуммиллий кинолойиҳалари ва "Кинодрайвер" лойиҳаларини молиялаштириш манбалари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари томонидан белгиланади;

(г) Миллий кинокомпанияга йўналтирилган маблағлардан, шу жумладан, Давлат бюджети маблағларидан умумий сумманинг 15 фоизи миқдори Миллий кинокомпания фаолияти учун ажратилади;

(д) 2026 йил 1 декабрдан 2036 йил 1 январга қадар:

(i) Миллий кинокомпания томонидан субсидиялар ҳисобидан амалга оширилган лойиҳалар жараёнида қабул қилиб олинадиган моддий қимматликлар, шунингдек, кўчмас мулкларни ва асосий воситаларни ижарага бериш ёки реализация қилишдан олинган даромадлар солиқ солиш базасига киритилмайди;

(ii) Миллий кинокомпания соф фойдасидан Давлат бюджетига ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар тўламайди. Бунда олинган барча маблағлар тўлиқ миқдорда фильмлар ишлаб чиқариш ҳамда Миллий кинокомпания фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилади.


22. 2030 йил 1 июнга қадар Миллий кинокомпания томонидан шакллантириладиган рўйхатга асосан Миллий кинокомпания ва у белгилаган субъектлар томонидан киностудиялар фаолияти ҳамда ушбу Фармонда назарда тутилган қурилиш-монтаж ишлари учун импорт қилинадиган товарлар, қурилиш материаллари, асбоб-ускуналар, инвентарлар, техникалар, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар, дастурий таъминот ва кинотранспорт воситалари божхона божидан озод этилади.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 12-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатлари 13-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


25. Маданият вазирлиги Миллий кинокомпания билан биргаликда миллий ва халқаро киноиндустриянинг замонавий тенденциялари ҳамда мазкур Фармон ижроси натижаларидан келиб чиқиб, соҳани ривожлантириш юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклифлар киритиб борсин.


26. Ушбу Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили Х.Р. Салихов ҳамда маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.


27. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари С.Ш. Мирзиёева зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Кинематография агентлигининг фаолияти

тугатилаётган тизим ташкилотлари

РЎЙХАТИ


1. "Ўзбекфильм" миллий киноконцерни" давлат муассасаси


2. "Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси" давлат муассасаси*


3. "Қорақалпоқкино" агентлиги**


4. Кинематография агентлигининг Андижон вилояти ҳудудий бўлими


5. Кинематография агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлими


6. Кинематография агентлигининг Жиззах вилояти ҳудудий бўлими


7. Кинематография агентлигининг Навоий вилояти ҳудудий бўлими


8. Кинематография агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий бўлими


9. Кинематография агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бўлими


10. Кинематография агентлигининг Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими


11. Кинематография агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий бўлими


12. Кинематография агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бўлими


13. Кинематография агентлигининг Фарғона вилояти ҳудудий бўлими


14. Кинематография агентлигининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими


15. Кинематография агентлигининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими


16. Кинематография агентлигининг Тошкент шаҳри ҳудудий бўлими


17. "Шарқ юлдузи кино" давлат муассасаси


18. "Дўрмон киноижодкорлар уйи" давлат унитар корхонаси


19. "Ёшлик" киностудияси" масъулияти чекланган жамияти***


*) хроникал фильмлар ишлаб чиқариш вазифаси Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига ўтказилади;


**) кинематография соҳасидаги тегишли ваколат ва вазифалар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига ўтказилади;


***) устав фондидаги давлат улуши Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли.

      

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Маданият вазирлигининг кинематография соҳасида

ягона давлат сиёсатини амалга оширишга оид

ВАЗИФА ВА ВАКОЛАТЛАРИ


1. Кинематография соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ва узоқ ҳамда ўрта муддатли стратегик дастурларни ишлаб чиқиш орқали соҳани умумбашарий ва миллий қадриятлар уйғунлигида тараққий эттириш.


2. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани тизимли такомиллаштириш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш.


3. Фильмларни оммавий намойиш этишга, дистрибуция қилишга ва кинотеатрлар фаолиятига қўйиладиган ягона талаблар ҳамда меъёрларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг ижроси устидан давлат назоратини таъминлаш.


4. Кинотеатрлар ва кино намойиши ташкилотларининг Киночипталар ягона ахборот тизимига мажбурий интеграция қилиниши ҳамда сеанслар, чипталар ва тушумлар ҳисоби реал вақт режимида юритилишини назорат қилиш.


5. Хорижий кинокомпаниялар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фильмларни тасвирга олиш ҳамда фильмларнинг оммавий намойиши соҳасидаги ваколатли орган вазифаларини амалга ошириш.


6. Соҳада муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар ҳимоясини кучайтириш, кино ва видеомаҳсулотларни ноқонуний равишда олиб кириш ва реализация қилишнинг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўриш.


7. Соҳа учун кадрлар тайёрлаш тизимини мувофиқлаштириш, олий ва касбий кино таълими дастурларини такомиллаштириш.


8. Кинематография соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ҳукуматлараро шартнома ва битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

        

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

3-ИЛОВА



"O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясининг

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Кинематография соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган субсидия ҳисобидан питчинг асосида лойиҳалар амалга оширилишини ташкил қилиш.


2. "O`zbekfilm"ни мамлакатнинг ягона ва марказий миллий кино бренди сифатида глобал майдонда тизимли илгари суриш, миллий киномаҳсулотларини халқаро бозорлар ва фестивалларда ягона бренд остида намойиш этиш.


3. Ўзига тегишли бўлган кўчмас мулкларни, автомототранспорт воситаларини, ишлаб чиқариш майдонлари, павильонлар, техника парки ва бошқа асосий воситаларни тижорат асосида электрон онлайн аукцион ўтказмасдан мустақил реализация қилиш, шу жумладан, ижарага ва иккиламчи ижарага бериш, сервис хизматларини кўрсатиш ҳамда ижара шартлари ва тўлов миқдорини белгилаш.


4. Жаҳоннинг етакчи компаниялари, продюсерлик марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, биргаликда киномаҳсулотлари яратиш ҳамда уларнинг экспортини кенгайтириш, хорижий мутахассисларни шартнома асосида жалб этиш.


5. Соҳада соғлом ижодий рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда замонавий корпоратив бошқарув ва бозор механизмларини жорий қилиш.


6. Соҳага виртуал суратга олиш, рақамли ишлов бериш ва сунъий интеллект технологияларини, замонавий медиа ечимларни татбиқ этиб бориш.


7. Жаҳоннинг етакчи рақамли ва стриминг платформалари билан ҳамкорлик қилиш, дистрибуция шартномаларини тузиш орқали миллий фильмларни глобал тармоқларга олиб чиқиш.


8. Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни ривожлантириш, мамлакатда киномаҳсулотлари ишлаб чиқаришда хорижий кинокомпанияларга ташкилий, ишлаб чиқариш ва техник жиҳатдан кўмаклашиш ҳамда миллий кинолокацияни хорижий давлатларда илгари суришни ягона "O`zbekfilm" миллий кино бренди остида амалга ошириш.


9. Болалар ва оилавий контент ҳамда миллий анимация саноатини устувор равишда ривожлантиришга кўмаклашиш, тарбиявий ва маърифий медиа экотизимини шакллантиришда иштирок этиш.


10. Миллий кино мероси ва аудиовизуал архив фондини ("Олтин фонд") рақамлаштириш, реставрация қилиш ва тарихий кинотасмаларнинг ишончли сақланишини таъминлашга кўмаклашиш.


11. Замонавий кинопавильонлар ва юқори технологик инфратузилмани барпо этиш, кинотехника ва кинотранспорт воситаларини харид қилиш.


12. Мутахассисларнинг хорижда малака ошириши, стажировка ўташи ва маҳорат сабоқларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, фильмларнинг халқаро кинофестиваллар ва танловлардаги иштирокини таъминлаш.


13. Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ва Киношунослар клуби фаолиятига кўмаклашиш, соҳа фахрийлари, ижодкорларини моддий рағбатлантириш ва жамоаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, соҳа вакилларининг халқаро майдонда тан олиниши даражаси ва нуфузини мунтазам ошириб бориш.


14. Кино соҳасида трендлар таҳлили асосида "ғоялар банки"ни шакллантириш, бозор ва томошабин талабига мос келадиган энг яхши сценарий лойиҳаларини ҳамда киноижодкорларни селекция қилиш.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

4-ИЛОВА



"O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясини

МОЛИЯЛАШТИРИШ МАНБАЛАРИ


1. Республика бюджетидан соҳа учун ҳар йили ажратиладиган субсидиялар.


2. Миллий кинокомпанияга ажратилган маблағлар, жумладан, Давлат бюджети маблағлари умумий суммасининг 15 фоизи миқдорида ушбу компаниянинг ўз фойдаси сифатида олиб қолинадиган маблағлар.


3. Миллий кинокомпанияга тегишли фильмларни маҳаллий ва хорижий кинотеатрлар, телевидение ҳамда рақамли платформаларда прокат қилиш, лицензиялаш ва дистрибуция қилишдан олинадиган даромадлар.


4. Миллий кинокомпаниянинг интеллектуал мулк объектлари, товар белгилари, франшиза, мерчендайзинг ва адаптация ҳуқуқларини тижоратлаштиришдан тушадиган маблағлар.


5. Миллий кинокомпаниянинг вақтинча бўш турган маблағларини, шу жумладан, Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган фоизли даромадлар.


6. Маданият вазирлиги тизимидаги кинематография соҳасидаги давлат активлари ва мулкларини сотиш, ижарага бериш ва бошқа шаклда реализация қилишдан олинадиган маблағлар.


7. Шартномаларга мувофиқ "O`zbekfilm" бренди остида ишлаб чиқилган фильмларда бренд ва маҳсулотларни жойлаштиришдан олинадиган тушумлар.


8. Халқаро ва хорижий ташкилотлар грантлари, беғараз ёрдамлар, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ва меценатлик кўмаклари.


9. Қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

4а-ИЛОВА



"O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясининг устав

фондига (устав капиталига) қўшиладиган

давлат кўчмас мулк объектлари

РЎЙХАТИ

         

Т/р

Объект номи

Манзили

Эгаллаган

майдони

(га)


Бино

ва иншоот

майдони

(м2)

       

1.

"Ўзбекфильм" миллий киноконцерни биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй


10,620

47 081

2.

Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1А-уй


1,634

9 691

3.

"Дўрмон" киноижодкорлар уйи биноси


Тошкент вилояти Қибрай тумани Арғин шаҳарчаси "Янги Арғин" МФЙ Ёзувчилар уйи кўчаси


3,362

3 690

              

Изоҳ: мазкур рўйхат ва кадастр ҳужжатларида активларнинг номланишида ҳамда бино ва иншоотлар эгаллаган майдони кўрсаткичларида ёки балансда сақловчисида тафовут мавжуд бўлган тақдирда, ушбу активлар кадастр ҳужжатлари асосида аниқланади.

          

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатасининг

АСОСИЙ ФАОЛИЯТ ЙЎНАЛИШЛАРИ


1. Кино соҳаси вакилларининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқларини жамоавий асосда бошқариш, уларнинг интеллектуал мулк объектларига бўлган мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кўмаклашиш ҳамда асарларни депонентлаш.


2. Кино соҳасида ўзини ўзи бошқариш тизимини жорий этиш ҳамда ушбу тамойил асосида соҳага оид муайян қоидалар, меъёрлар ва касбий мезонларни ишлаб чиқиш ҳамда уларга риоя этилишини мониторинг қилиш.


3. Кино соҳаси вакилларининг, шу жумладан, режиссёрлар, актёрлар, сценаристлар, операторлар, продюсерлар, кинорассом ва композиторлар, аниматорлар, дистрибьюторлар, прокатчилар, киностудия ва кинотеатрлар раҳбарларини (вакилларини) ихтиёрийлик асосида бирлаштириш.


4. Кино соҳаси вакилларининг профессионал салоҳиятини баҳолаш, уларнинг касбий тоифаларини белгилаш ва миллий рейтингини юритиш ҳамда Миллий кинокомпанияга лойиҳаларни саралаш ва молиялаштиришда фойдаланиш учун тавсия қилиб бориш.


5. Кино соҳаси вакилларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотларда ифода этиш.


6. Кино соҳасининг алоҳида касбий йўналишлари бўйича юридик шахс бўлмаган ҳолда профессионал гильдиялар ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритишига кўмаклашиш.


7. Бозор конъюнктураси ва соҳа хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳар йили кино соҳасида харид қилинадиган товарлар, ишлар ва хизматларнинг бозор нархлари индикаторларини шакллантириш ҳамда фойдаланиш учун Миллий кинокомпанияга тавсия этиб бориш.


8. Кино соҳаси вакиллари томонидан эришилган ютуқларни эътироф этиш, соҳа мукофотларини таъсис қилиш ҳамда муносиб номзодларни Миллий кинокомпания билан биргаликда давлат мукофотларига тавсия этиш.


9. Киноижодкорларнинг, шу жумладан, ёш мутахассисларнинг касбий малакасини ошириш, уларнинг хорижда ўқиши, стажировка ва амалиёт ўташини ташкил этиш ҳамда хорижий мутахассислар иштирокида маҳорат дарслари ўтказиш.


10. Миллий кино маҳсулотларини халқаро кинобозорлар ва нуфузли кинофестивалларга олиб чиқишга ҳамда уларда киноижодкорлар иштирокини таъминлашга кўмаклашиш.


11. Кино соҳасига оид масалалар бўйича экспертлик ва таҳлилий фаолиятни амалга ошириш, статистик маълумотларни тўплаш ҳамда маркетинг ва социологик тадқиқотларни ўтказиш, шунингдек, Миллий кинокомпанияга эксперт ва мутахассисларни тавсия этиб бориш.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

6-ИЛОВА



Фильмлар ишлаб чиқариш учун ҳар йили

маблағ ажратиб борадиган вазирлик,

идора, корхона ва ташкилотлар

РЎЙХАТИ

        

1. Бош прокуратура


2. Ички ишлар вазирлиги


3. Мудофаа вазирлиги


4. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги


5. Рақамли технологиялар вазирлиги


6. Энергетика вазирлиги


7. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси


8. Транспорт вазирлиги


9. Маданият вазирлиги


10. Таълим ва илм-фан вазирлиги


11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги


12. Спорт вазирлиги


13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


14. Сув хўжалиги вазирлиги


15. Божхона қўмитаси


16. Солиқ қўмитаси


17. Туризм қўмитаси


18. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси


19. Давлат активларини бошқариш агентлиги


20. Ёшлар ишлари агентлиги


21. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси


22. "Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ


23. "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ


24. "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖ


25. "Навоийуран" давлат корхонаси


26. "Ўзбекнефтгаз" АЖ


27. "Ўзтрансгаз" АЖ


28. "Ҳудудгазтаъминот" АЖ


29. "Ўзбекгидроэнерго" АЖ


30. "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ


31. "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ


32. "Uzbekistan Airways" АЖ


33. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ


34. "Ўзбектелеком" АЖ


35. "Ўзмиллийбанк" АЖ


36. "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ


37. "Агробанк" АТБ

                 

Изоҳ. Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан ушбу рўйхатга қўшимчалар киритилиши мумкин.

      

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

7-ИЛОВА



Миллий дастурлар доирасида инсон қадрини

ошириш ва миллий юксалишга хизмат қилувчи

"Умуммиллий кинолойиҳа"ларнинг

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

                

1. Билим ва малакани келгуси тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш.


2. Халқнинг соғлом бўлиши ва узоқ умр кўришини таъминлаш.


3. Иқтисодиётни юқори технология ва меҳнат унумдорлиги моделига ўтказиш.


4. Сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартириш.


5. Суд мустақиллигини кучайтириш ва қонун устуворлигини таъминлаш.


6. Маҳаллани жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантириш.


7. Ўзбекистоннинг тинчлик ва дўстлик диёри, бағрикенг ўлка сифатидаги нуфузини ҳар томонлама юксалтириш.

           

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатнинг энг муҳим масалалари юзасидан мурожаатномалари ва кўрсатмаларини инобатга олиб, Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш ушбу йўналишларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

        

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

8-ИЛОВА



"Кинодрайвер" лойиҳалар

ЙЎНАЛИШЛАРИ

         

1. Жаҳон прокат бозорига мўлжалланган тўлиқ метражли анимацион фильм.


2. Буюк аждодларимиз ва улар яратган меросни дунёга танитувчи тарихий бадиий фильм.


3. Янги Ўзбекистоннинг замонавий қиёфаси ва туризм салоҳиятини халқаро аудиторияга тарғиб этувчи фильм.


4. Халқаро кинофестивалларда иштирок этиш ва миллий санъатнинг юқори бадиий салоҳиятини намоён этишга мўлжалланган муаллифлик киноси (арт-хаус).

         

Изоҳ. Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш ушбу йўналишларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши мумкин.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

9-ИЛОВА



Тугатилаётган Кинематография агентлиги

ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг

оммавий савдоларга чиқариладиган

давлат мулки объектлари

РЎЙХАТИ

           

Т/р

Объект номи

Манзили

Эгаллаган майдони

(га)

       

Бино ва иншоот

майдони

(м2)


1.

"Ғунча" кинотеатри биноси

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Боғ кўча мавзеси 1-уй


0,1342

842,0

2.

Собиқ кинотеатр биноси*

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 2А-уй А-блок


0,515

465,0

3.

Ўзбекистон миллий кинофондининг маъмурий биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 2-уй Б-блок


0,910

1690,0

4.

"Қўшработ" кинотеатри биноси*


Самарқанд вилояти Қўшработ тумани "Мустақиллик" МФЙ 110-уй


0,6793

760,0

5.

Кинематография агентлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси*


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Бешёғоч кўчаси 1-берк кўчаси 9-уй


0,0915

815,0

6.

Кинематография агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси*


Андижон вилояти Андижон шаҳри Абдурауф Фитрат кўчаси 230-уй


0,1573

928,06

7.

Кинематография агентлиги Навоий вилояти ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси


Навоий вилояти Навоий шаҳри 4-даҳа Нурафшон кўчаси 2-уй


0,03987

0,01191

30,03

84,1

8.

Кинематография агентлиги Бухоро вилояти ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси


Бухоро вилояти Бухоро шаҳри Моҳитобон кўчаси 1-уй


0,2380

151,7

9.

Кинематография агентлиги Наманган вилояти ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси


Наманган вилояти Наманган шаҳри А.Хўжаев кўчаси 32А-уй


0,0963

549,86

10.

Кинематография агентлиги Хоразм вилояти ҳудудий бўлимининг маъмурий биноси


Хоразм вилояти Урганч шаҳри Ал-Хоразмий кўчаси 27-уй


0,0169

169,42

11.

"Динап" суратга олиш майдони


Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғи


5,200

412,12

12.

Собиқ кинопрокат корхонаси биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қатортол кўчаси 171-уй


1,000

1436,89

        

Изоҳлар:


1. Мазкур рўйхатга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда Давлат активларини бошқариш агентлиги қарори билан ўзгартириш киритилиши ёки активлар рўйхатдан чиқарилиши мумкин.


2. Мазкур рўйхат ва кадастр ҳужжатларида активларнинг номланишида ҳамда бино ва иншоотлар эгаллаган майдони кўрсаткичларида ёки балансда сақловчисида тафовут мавжуд бўлган тақдирда, ушбу активлар кадастр ҳужжатлари асосида сотилади.


*) Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги давлат-хусусий шериклик шартлари асосида фойдаланишга бериш босқичида бўлган объектларни оммавий савдоларга чиқариш масаласини ҳал қилади.

       

           




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

10-ИЛОВА



Қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириладиган

киноиндустрия объектларининг

МАНЗИЛЛИ ДАСТУРИ

             

Т/р

Объект номи

Объект

манзили

      

Иш тури

(лойиҳа)

   

Амалга

ошириш

муддати

       

Молиялаштириш

манбаси

    

Масъул

ижрочи

   

1.

"O`zbekfilm" ҳудудидаги собиқ кинотасмаларни сақлаш биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй


Кинофонд ва музей фондини сақлаш талаблари асосида махсус ҳарорат ва намлик назорати тизимларини ўрнатган ҳолда реконструкция қилиш ва замонавий жиҳозлаш


2027 йил


Тугатилаётган Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг оммавий савдоларга чиқариладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


2.

Дубляж ва овозлаштириш маркази учун қуриладиган махсус бино


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй


Миллий кинокомпания тизимида халқаро стандартларга жавоб берадиган, илғор рақамли технологиялар ҳамда "Dolby Atmos" технологиясидаги овоз ёзиш ускуналари билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази учун махсус бино қуриш ва замонавий жиҳозлаш


2027 йил


Тугатилаётган Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг оммавий савдоларга чиқариладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


3.

"O`zbekfilm" ҳудудидаги "А" ва "Б" блоклар биргаликда (собиқ Чилонзор туман ЙҲХ биноси)


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй


"O`zbekfilm" кино шаҳарчасининг тегишли қисмини барпо этиш (маъқулланадиган лойиҳа асосида)


2027 йил

Тугатилаётган Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг оммавий савдоларга чиқариладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


4.

Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси биноси


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1А-уй


Капитал таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш


2027 йил


Тугатилаётган Кинематография агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг оммавий савдоларга чиқариладиган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


5.

Болалар киноижодкорлиги мактаби учун қуриладиган бино


Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй


Болалар киноижодкорлиги мактаби биносини қуриш ва замонавий жиҳозлаш


2027 йил

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


6.

"O`zbekfilm" миллий киносаройи биноси


Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий шоҳкўчаси 15-уй


Капитал таъмирлаш, замонавий жиҳозлаш ҳамда ҳудудини ободонлаштириш


2027 йил


Ўзбекистон Республикасининг 2027 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратилган маблағлар


Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий кинокомпания, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги


          

Изоҳлар:

ушбу манзилли дастурда белгиланган муддатларга ва молиялаштириш манбаларига Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин;

лойиҳа ҳужжатлари Миллий кинокомпания таклифлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келишилади.

         

         




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

11-ИЛОВА



Кинематография соҳасида давлат

бошқарувини мақбуллаштириш ва миллий

киноиндустрияни ривожлантириш

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ

            

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш

шакли

     

Ижро

муддати

     

Молиялаштириш

манбаи

     

Масъул

ижрочилар

       

1.

Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгашга (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) қуйидагиларни киритиш:

"O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда - Миллий кинокомпания) уставини;

лойиҳа офисларидан иборат бошқарув тузилмасини;

Миллий кинокомпанияга Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тўғрисидаги низомни. Бунда:

питчинг ўтказишни;

"O`zbekfilm" бренди остидаги фильмларни қўллаб-қувватлашни;

субсидия ҳисобидан яратилган асарларга нисбатан мутлақ ва мулкий ҳуқуқлар Миллий кинокомпанияга тегишли бўлиши каби масалаларни инобатга олиш.


Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори лойиҳаси

2026 йил

ноябрь-

декабрь

-

Миллий кинокомпания, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги


2.

Қуйидагиларни Миллий кинокомпания уставида белгилаш ва уларга амал қилишни ташкил этиш:

Миллий кинокомпанияда Директорлар кенгашини жорий этиш ҳамда Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан Директорлар кенгаши раисини тайинлаш ва ундан озод этиш тартиби;

Директорлар кенгаши раиси томонидан ижодий жараёнларни мувофиқлаштириш ташкил этилиши;

Миллий кинокомпаниянинг ижро этувчи органини тузиш, ижрочи директорни Мувофиқлаштирувчи кенгаш билан келишган ҳолда тўғридан-тўғри тайинлаш ва уни Миллий кинокомпаниянинг молия-хўжалик ва ташкилий фаолиятига масъул этиб белгилаш;

Миллий кинокомпания ходимларини ишга олиш ва ишдан бўшатиш Директорлар кенгаши тавсияси асосида ижро этувчи орган томонидан амалга оширилиши.

Бунда давлат фуқаролик хизматчисининг Директорлар кенгаши раиси функциясини бир вақтнинг ўзида бажаришга тайинланишига рухсат этилади ва у ушбу фаолият учун белгиланган барча турдаги тўлов ҳамда бошқа ҳақларни тўлиқ миқдорда олади.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь, келгусида -мунтазам

-

Маданият вазирлиги, Миллий кинокомпания

3.

Қуйидагиларни амалиётга жорий этиш:

Миллий кинокомпаниянинг Директорлар кенгаши томонидан субсидия ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича питчинглар ўтказилиши;

питчинг натижаларига кўра, Директорлар кенгаши қарори билан лойиҳани амалга оширувчи ижодий жамоалар ва киностудияларни белгилаш;

Миллий кинокомпания лойиҳалар бўйича эксперт ва мутахассисларни ҳақ тўланадиган шартнома асосида жалб этиши мумкинлигини назарда тутиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мунтазам

-

Миллий кинокомпания

4.

Миллий кинокомпания томонидан лойиҳаларни амалга оширишда киностудияларнинг сўровномасига асосан зарур бўлган кинотехника ва қурилмалар, шунингдек, махсус кинотранспорт воситаларини субсидия ҳисобидан амалга ошириладиган муайян лойиҳа сметасида назарда тутиш ҳамда лойиҳа якунлангандан сўнг уларнинг Миллий кинокомпанияга топширилишини ташкил қилиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мунтазам

-

Миллий кинокомпания

5.

Ушбу Фармонда назарда тутилган солиқ имтиёзларини тақдим этиш бўйича қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.


Норматив-

ҳуқуқий ҳужжат

2026 йил

декабрь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Маданият вазирлиги


6.

Киностудиялар уларга субсидия ҳисобидан ажратилган маблағлар мақсадли, оқилона ва тўғри сарфланиши, шунингдек, смета ва қонунчилик талабларига мувофиқ фойдаланилиши учун тўлиқ масъул ва жавобгар бўлишини назарда тутиш.

Мазкур талабларни Миллий кинокомпания ва киностудия ўртасида тузиладиган шартномада мажбурий шарт сифатида назарда тутиш.

Сметаларга Миллий кинокомпания билан келишилган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга рухсат бериш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мунтазам

-

Миллий кинокомпания, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

7.

Маданият вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, истисно тариқасида, тугатилаётган Кинематография агентлигининг бошқарув штат бирликлари ҳисобидан қўшимча равишда 14 та штат бирлигидан иборат Кино санъати департаментини ташкил этиш. Бунда:

маданият вазирининг биринчи ўринбосари - Кино санъати департаменти бошлиғи лавозими бўйича Миллий кинокомпаниянинг Кузатув кенгаши таркибига киритилади ва давлат улуши бўйича овоз бериш ваколатига эга бўлган давлат вакили ҳисобланади;

департамент фаолиятини қисқа муддатда самарали йўлга қўйиш мақсадида истисно тариқасида департаментга ходимлар тўғридан-тўғри суҳбат асосида ишга қабул қилинади.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

8.

"Янги Ўзбекистонда дув-дув гап" бадиий фильмини ишлаб чиқариш.

Бунда:

фильмнинг премьерасини 2027 йил Мустақиллик байрами арафасида ўтказиш;


Амалий чора-

тадбирлар

2026-2027

йиллар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бошқа манбалар


Миллий кинокомпания


фильмни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун Миллий кинокомпанияга Давлат бюджетидан алоҳида субсидия ажратилишини таъминлаш.


2026 йил

декабрь


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


9.

Космонавт аёл ҳақида бадиий фильм ишлаб чиқариш.


Амалий чора-

тадбирлар

2028-2030

йиллар

Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ва бошқа манбалар


Миллий кинокомпания, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


10.

Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида жойлашган "Кўҳинур" санаторияси мулкий мажмуасини Миллий кинокомпанияга беғараз асосда мулк ҳуқуқи билан бериш ва давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, Миллий кинокомпания, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги


11.

Тошкент шаҳрида Миллий кинокомпания ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги муассислигида масъулияти чекланган жамият шаклида болалар киноижодкорлиги мактабини ташкил этиш.

Амалий чора-

тадбирлар

2027 йил

январь


-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий кинокомпания, Ёшлар ишлари агентлиги, Кадастр агентлиги


Мактабни Тошкент шаҳри Мустақиллик шоҳкўчаси, 2-уй манзилида жойлашган Ёшлар ижод саройига мактаб учун янги бино қурилиб, фойдаланишга топширилгунга қадар текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Бунда:

жойлаштириладиган майдон Миллий кинокомпаниянинг сўровига асосан ажратилади;

Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетидан маблағлар мактабга субсидия шаклида ажратилади.


2027 йил

январдан

бошлаб

мактаб

учун бино

қурилиб

фойдала-

нишга

топширил-

гунга

қадар


12.

Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини Маданият вазирлигининг келишувисиз Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритишга йўл қўймаслигини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мунтазам

-

Вазирлар Маҳкамаси, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар


13.

Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигини ва унинг тизимидаги тегишли ташкилотларни, шу жумладан, "Ўзбекфильм" миллий киноконцерни" давлат муассасасини ва Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - тугатилаётган ташкилотлар) тугатиш билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга ошириш.

Тугатилаётган ташкилотларнинг шартномавий муносабатларини белгиланган тартибда ҳал этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

(ушбу муддат қонунчиликда белгиланган муддатгача давом этиши мумкин)

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, "Ўзмиллийбанк" АЖ


14.

Тугатилаётган ташкилотлар томонидан буюртмачи сифатида фильмлар ишлаб чиқариш учун тузилган амалдаги тегишли шартномаларни Миллий кинокомпания билан қайта расмийлаштириш.

Бунда ушбу лойиҳалар (шартномалар) бўйича питчинг ўтказмасдан, тегишли постановкачи гуруҳнинг тавсияси асосида Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар (субсидия) ҳисобидан Миллий кинокомпания орқали молиялаштирилишини давом эттиришни таъминлаш.

Шунингдек, тугатилаётган ташкилотлар бевосита ўзи амалга ошираётган тегишли лойиҳалар (шартномалар)ни 2026 йилда якунлаш чораларини кўриш, якунлаш имкони бўлмайдиган айрим лойиҳалар (шартномалар) бўйича питчинг ўтказмасдан тегишли постановкачи гуруҳнинг тавсияси асосида киностудияларни белгилаш орқали Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар (субсидия) ҳисобидан Миллий кинокомпания орқали субсидиялар бериш йўли билан молиялаштирилишини давом эттиришни таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Миллий кинокомпания, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


15.

Тугатилаётган ташкилотлар, шу жумладан, "Ўзбекфильм" миллий киноконцернининг мол-мулкидан, шу жумладан, бино ва иншоотлар, транспорт воситалари, кинотехникалар ҳамда бошқа моддий-техника базасидан ушбу Фармон кучга кирган пайтдан бошлаб Миллий кинокомпания текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида фойдаланишини таъминлаш.

Бунда Миллий кинокомпания ушбу мол-мулкларни мустақил равишда иккиламчи ижарага бериши мумкин.


Амалий чора-

тадбирлар

Миллий кинокомпанияга ушбу Фармонда назарда тутилган мулклар расмийлаш-

тирилгунга

қадар

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Миллий кинокомпания


16.

Тугатилаётган ташкилотларга тегишли бўлган аудиовизуал асарларга нисбатан мутлақ ва мулкий ҳуқуқларни чекланмаган муддатда ва беғараз асосда Миллий кинокомпанияга ўтказиш.

Бунда маданий бойлик ҳисобланган аудиовизуал асарларни "O`zbekfilm" миллий кинофондига топшириш.


Амалий чора-

тадбирлар

Тугатиш жараёнида

-

Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Миллий кинокомпания, Адлия вазирлиги


17.

Ўзбекистон Республикасида 1924 йилдан буён давлат маблағлари ва (ёки) давлат студиялари томонидан яратилган барча фильмларга бўлган эгалик ҳуқуқи ҳолатини тўлиқ хатловдан ўтказиш.

Хатлов натижаларида аниқланган тегишли фильмлар, шу жумладан, давлат органлари ва ташкилотлари эгалигидаги фильмлар бўйича уларга бўлган мулкий ҳуқуқларни чекланмаган муддатга Миллий кинокомпанияга беғараз ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йил

март

-

Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Миллий кинокомпания, тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар


18.

Тугатилаётган ташкилотларнинг балансидаги фойдаланишга яроқли бўлган ва фойдаланиш муддати ўтмаган ҳамда устав фондига (устав капиталига) киритилишига рухсат этилган кўчар мулклар, ушбу Фармоннинг 4а-иловасида назарда тутилган давлат кўчмас мулк объектлари, асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойликлар, шу жумладан, транспорт воситалари ҳамда бошқа турдаги активларни Миллий кинокомпаниянинг устав фондига (устав капиталига) муассиснинг - Маданият вазирлигининг давлат улуши сифатида мулк ҳуқуқи билан ўтказиш.

Тегишли тугатиш комиссиялари томонидан тугатилаётган ташкилотларнинг молиявий-хўжалик фаолияти, шу жумладан, мавжуд дебиторлик ва кредиторлик қарзларининг ҳолатини тўлиқ текшириш ва улар билан ҳисоб-китоб амалга оширилишини ташкил этиш.

Бунда тугатиш жараёнларида ҳақиқатда тўланиши қонуний асосланган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, коммунал тўловлар, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича ҳамда бошқа кредиторлик қарздорликларни ушбу Фармонда назарда тутилган давлат мулки объектларини сотишдан тушган маблағлар, Давлат бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

Тугатиш

жараёни

якунида

-

Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Миллий кинокомпания


19.

Тугатилаётган ташкилотларнинг ушбу Фармонда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги ПФ-177-сон Фармонига 3.14-илованинг 10-позициясида назарда тутилган давлат мулки объектларини сотиш жараёнида қуйидаги тартибни жорий этиш:


Амалий чора-

тадбирлар


Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси

объектларни сотишдан тушган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда тўлиқ миқдорда Миллий кинокомпанияга солиқ солиш объекти ва солиқ базасига киритилмаган ҳолда мақсадли маблағлар шаклида йўналтирилишини;


Объект

сотилиб,

маблағ

тушгандан

сўнг бир ой

муддатда


объектларнинг баҳоланган қиймати миқдоридаги пул маблағлари, улар сотилишини кутмасдан, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси ҳисобидан Миллий кинокомпанияга солиқ солиш объекти ва солиқ базасига киритилмаган ҳолда мақсадли маблағлар шаклида ажратилишини;

объектлар сотилгандан сўнг Миллий кинокомпанияга тушган маблағлардан Жамғарма томонидан олдин ажратилган сумма ушланиб қолиниши ҳамда ҳосил бўлган фарқ бўйича тарафлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилишини;


2026 йил

декабрь


Миллий кинокомпанияга Жамғарма томонидан аввал ажратилган жами маблағ миқдорини қоплашга объектлар сотилгандан сўнг тушган маблағлар етмаганда, маблағнинг етмаган қисми келгуси молия йилида Жамғармага Давлат бюджети ҳисобидан қопланишини таъминлаш.

Бунда Миллий кинокомпания фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, лойиҳаларни молиялаштириш, киноиндустрия объектларида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш кабилар объектларни сотишдан тушган маблағлардан фойдаланиш мақсадлари ҳисобланади.


Объект

сотилиб,

маблағ

тушгандан

сўнг бир ой

муддатда

20.

Фаолияти тугатилаётган Кинематография агентлигининг амалдаги давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларидаги давлат шеригини Маданият вазирлиги сифатида қайта расмийлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йил

январь

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги


21.

Болалар контентини ривожлантириш маркази олий органининг Миллий кинокомпанияни Марказнинг ягона муассиси (таъсисчиси) этиб белгилаш тўғрисидаги қарорини инобатга олиб, Марказни қайта рўйхатдан ўтказиш ишларига кўмаклашиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Адлия вазирлиги, Миллий кинокомпания, Болалар контентини ривожлантириш маркази


22.

Миллий кинематографияни ривожлантириш марказини тугатиш бўйича Маданият вазирлиги томонидан тугатиш комиссиясини тузиш ва ушбу Марказни тугатиш жараёнида барча ҳисоб-китоблар якунига етгач, Марказга тегишли бўлган товар-моддий бойликлар, асосий воситалар, пул маблағларини Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатасига (кейинги ўринларда - Палата) ўтказиш чораларини кўриш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йил

апрель

-

Адлия вазирлиги, Миллий кинокомпания, Палата


23.

Палатани Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй манзилидаги бинога тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармони билан тасдиқланган Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ташкил этиладиган ижодий бирлашмаларнинг йўналишлари рўйхатидаги кино санъати йўналиши бўйича вазифалар Палата томонидан амалга оширилишини ҳамда унга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги бириктирилганлигини инобатга олиш.

Палата фаолиятини самарали ташкил этиш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2026 йил якунига қадар 20 миллиард сўм, 2027 йилдан бошлаб ҳар йили ушбу суммадан кам бўлмаган миқдорда Палатанинг ҳисоб-китобига кўра унга зарур маблағлар ажратилишини таъминлаш.


Топшириш-

қабул қилиш

далолатномалари

2026 йил

декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Миллий кинокомпания, Палата, Давлат активларини бошқариш агентлиги


24.

Қуйидагиларни:

Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Алишер Навоий кўчаси 40-уй манзилида жойлашган "Шарқ юлдузи" номли кинотеатр биносини;

Хоразм вилояти Урганч шаҳри Хонқа кўчаси 62А-уй манзилда жойлашган Худойберган Девонов номли кинотеатр биносини Маданият вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктириш.

Келгусида ушбу объектларнинг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилишини ташкил этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027-2028

йиллар

-

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги


25.

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Чилонзор кўчасининг тегишли қисмига Ўзбекфильм номини бериш масаласини белгиланган тартибда ҳал этиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги


26.

С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиалини замонавий талабларга жавоб берадиган тегишли бино ва иншоотларга жойлаштиришни таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

Жойлаш-

тириш -

2027 йил

февраль


-


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги


Зарур ҳолларда ушбу бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилишини ташкил қилиш.


Қурилиш-

монтаж

ишларини

якунлаш -

2027 йил

сентябрь


Давлат бюджети,

қонунчилик

ҳужжатлари

билан

тақиқланмаган

бошқа

манбалар


27.

С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент шаҳридаги филиали, "O`zbekfilm" давлат музейи, "O`zbekfilm" миллий киносаройи, "O`zbekfilm" миллий кинофондини Маданият вазирлиги тизимига ўтказиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

Давлат бюджети маблағлари

Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги


28.

"O`zbekfilm" давлат музейи, "O`zbekfilm" миллий киносаройи, "O`zbekfilm" миллий кинофонди бўйича Маданият вазирлигининг бошқарув функцияларини чекланмаган муддатга Миллий кинокомпанияга ҳақ тўлаш шартисиз бериш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Миллий кинокомпания


29.

"O`zbekfilm" миллий кинофондини Миллий кинокомпанияга тегишли Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ўзбекфильм кўчаси 1-уй манзилдаги бинога тўғридан-тўғри шартнома тузиш орқали ижара ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь


-

Миллий кинокомпания, Давлат активларини бошқариш агентлиги

"O`zbekfilm" давлат музейи ва "O`zbekfilm" миллий кинофондини Миллий кинокомпаниянинг собиқ кинотасмаларни сақлаш биносида таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг ушбу бинога тўғридан-тўғри ижара ҳуқуқи асосида доимий жойлаштириш.


Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг


30.

Лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида учувчисиз учиш аппаратларидан (дронлардан) фойдаланишнинг соддалаштирилган тартибини жорий этиш мақсадида:

Миллий кинокомпаниянинг мурожаатига асосан Миллий кинокомпанияга, шунингдек, субсидия асосида лойиҳаларни амалга ошираётган киностудиялар ва ижодий жамоаларга ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун учувчисиз учиш аппаратларини белгиланган тартибда олиб кириш, сақлаш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш;

Рақамли технологиялар вазирлиги, Фуқаро авиацияси агентлиги Миллий кинокомпаниянинг мурожаати асосида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш учун тегишли рухсатномаларни 10 иш кунидан ошмаган муддатда расмийлаштиришда амалий ёрдам кўрсатиш;

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Давлат хавфсизлик хизмати лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган ҳудудларда учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган хавфсизлик талабларига мувофиқ қисқа муддатларда келишиб беришни таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мурожаатга кўра мунтазам равишда

-

Фуқаро авиацияси агентлиги, Маданият вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий кинокомпания


31.

Миллий кинокомпания тизимида халқаро стандартларга жавоб берадиган, илғор рақамли технологиялар ҳамда "Dolby Atmos" технологиясидаги овоз ёзиш ускуналари билан жиҳозланган замонавий Дубляж ва овозлаштириш марказини ташкил этишда:

кинофильмлар, сериаллар ва бошқа аудиовизуал маҳсулотларнинг овозини ёзиш, қайта ишлаш, аралаштириш ва мастеринг қилиш имконини берувчи "Dolby Atmos" технологияси асосидаги замонавий овоз постпродакшн студиясини ташкил этиш;

ваколатли ҳамкорларини жалб қилган ҳолда студиянинг техник концепцияси, лойиҳа-смета ҳужжатлари ва зарур ускуналар рўйхатини ишлаб чиқиш;

тегишли сертификатини олиш учун белгиланган тартибда халқаро сертификациядан ўтказиш;

миллий ва хорижий кинофильмлар учун "Dolby Atmos" ва бошқа замонавий форматларда овоз ёзиш, дубляж, аралаштириш, қайта ишлаш ва мастеринг хизматларини кўрсатиш имкониятига эга бўлиш;

Дубляж ва овозлаштириш марказини ташкил этиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж, шу жумладан, замонавий технологиялар асосида жиҳозлаш ва сертификатлаш каби ишларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни ушбу Фармонда назарда тутилган тегишли қурилиш-монтаж ишлари амалга ошириладиган молиялаштириш манбаларида ҳисобга олиш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йил

декабрь

-

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий кинокомпания


32.

"Қорақалпоқфильм" давлат муассасасига тегишли бўлган давлат кўчмас мулки объектини Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктириш.

Ушбу объектга "Қорақалпоқфильм" масъулияти чекланган жамиятини текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштириш.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

декабрь

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Маданият вазирлиги


33.

"RENESSANS TV" телеканалини Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Чилонзор (Ўзбекфильм) кўчаси 1а-уй манзилдаги бинодан кўчириб, бошқа бинога жойлаштириш.


Амалий чора-тадбирлар, зарур ҳолларда Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши лойиҳаси


2027 йил

февраль


Давлат активларини бошқариш агентлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси


34.

Тегишли ташкилотлар тугатилаётганлиги муносабати билан қуйидаги мақсадлар учун назарда тутилган маблағларнинг ишлатилмай қолган қисмини тўлиқ миқдорда Миллий кинокомпанияга субсидия шаклида ўтказиб бериш:

Кинематография агентлигининг сақлаш харажатларига;

аввалги давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш харажатларига;

"Тирик тарих" дастури доирасида фильмлар яратиш харажатларига;

миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун республика миқёсида фаолият юритувчи телеканалларга ажратиладиган субсидияларга;

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш харажатларига;

ҳомийлик ва бошқа маблағлар.

Тугатилаётган ташкилотларнинг ходимлари билан ҳисоб-китоблар билан боғлиқ маблағлар бундан мустасно.


Амалий чора-

тадбирлар

2026 йил

15 декабрга қадар

-

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий кинокомпания

35.

Кино соҳаси учун субсидияларни 2027 йилдан бошлаб ҳар йили республика бюджетидан Миллий кинокомпания томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этилган сўровнома асосида Давлат бюджети параметрларида маблағлар назарда тутилишини таъминлаш.

Ушбу маблағлар тўлиқ миқдорда Миллий кинокомпаниянинг банк ҳисобварағига субсидия шаклида ҳар йили февраль ойида йўналтириб борилишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йилдан бошлаб ҳар йили февраль ойида

Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Миллий кинокомпания

36.

"Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш харажатларини молиялаштириш учун республика бюджетидан ажратиладиган субсидиядан алоҳида ҳолда (қўшимча равишда) Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда зарур маблағлар назарда тутилишини давом эттириш.

Ушбу маблағларни Миллий кинокомпанияга субсидия сифатида ажратиш, шунингдек, "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивали Миллий кинокомпания томонидан ўтказилишини таъминлаш.

Бунда кинофестивални ўтказиш муддати Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади.


Амалий чора-

тадбирлар

Молиялаштириш 2027 йилдан бошлаб ҳар йили февраль


Давлат бюджети маблағлари

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Миллий кинокомпания

37.

Умуммиллий кинолойиҳалар амалга оширилишига тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг имкониятларини тўлиқ сафарбар этиш ва улар томонидан Миллий кинокомпания мурожаатига асосан ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилишини таъминлаш.


Амалий чора-

тадбирлар

2027 йилдан бошлаб лойиҳани амалга ошириш давомида



Давлат органлари ва ташкилотлари

38.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашларига киритиш орқали 2027 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетлар ҳисобидан ҳар уч йилда биттадан кинолойиҳа учун Миллий кинокомпания томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Миллий кинокомпанияга молиялаштириш ва субсидиялар бериш йўли билан маблағлар ажратиб боришни ташкил этиш.

Бунда Миллий кинокомпания ушбу маблағларни умумлаштириб, тегишли лойиҳаларга йўналтириши мумкин.


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорлари, амалий чора-тадбирлар


Маблағ ажратиш - 2027 йилдан бошлаб ҳар уч йилда апрель ойида


Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


39.

Ушбу Фармоннинг 6-иловасида белгиланган вазирлик, идора, корхона ва ташкилотларнинг ҳар бири томонидан уларга ажратилган Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари ва давлат мақсадли жамғармалари, тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда бошқа манбалар ҳисобидан ҳар йили биттадан фильм ишлаб чиқариш учун Миллий кинокомпанияга у томонидан тақдим этилган ҳисоб-китоб асосида маблағлар ажратиб бориш.

Бунда:

Миллий кинокомпания ушбу маблағларни умумлаштириб, тегишли лойиҳаларга йўналтириши мумкин;

фильмлардан фойдаланишга бўлган мутлақ ва мулкий ҳуқуқлар Миллий кинокомпанияга тегишли бўлади.


Амалий чора-

тадбирлар

Маблағ ажратиш - 2027 йилдан бошлаб ҳар йили март ойида

Ушбу Фармонда белгиланган тегишли молиялаштириш манбалари

Вазирлик, идора, корхона ва ташкилотлар

40.

Савдо-саноат палатаси томонидан ҳар йили 10 тадан кинолойиҳа учун Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Миллий кинокомпания томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ унга молиялаштириш, субсидиялар бериш ва (ёки) ҳомийлик хайриялари йўли билан маблағлар ажратиб бориш.


Амалий чора-

тадбирлар

Маблағ ажратиш - 2027 йилдан бошлаб ҳар йили апрель ойида


Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари


Савдо-саноат палатаси

41.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда бошқа давлат органларининг ҳужжатларида фильмлар ишлаб чиқаришга оид топшириқларни Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан қайта кўриб чиқиш, шу жумладан, фильмларни бирлаштириш, тўхтатиш, бекор қилиш ёки муддатларини ўзгартириш мумкинлигини инобатга олиш.


Амалий чора-

тадбирлар

Мунтазам

-

Миллий кинокомпания, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги


42.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида кино соҳаси вакиллари учун замонавий сиҳатгоҳ қуриш ва унинг фаолиятини самарали ташкил этишнинг барча жиҳатларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида тақдимот ўтказиш.


Тақдимот

2027 йил


Жиззах вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Миллий кинокомпания


              

Изоҳ: ушбу чора-тадбирларда белгиланган муддатларга Мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан ўзгартириш киритилиши мумкин.

         

          




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

12-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5781-сон Фармони 23-бандининг "е" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги "Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6044-сон Фармонида:


(а) 4-илованинг 4 ва 5-позициялари "Ваколатли орган" устунидаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 5-иловада:

(i) 20-позиция "Масъуллар" устунидаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) 21-позиция "Масъуллар" устунидаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги, Молия вазирлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги "Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-136-сон Фармони 6-бандининг биринчи хатбошисидан "Кинематография агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги "Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-269-сон Фармонига 4-илованинг 13-позицияси чиқариб ташлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги "Маъмурий ислоҳотлар доирасида маданият ва туризм соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-114-сон Фармонида:


(а) 3-бандда:

(i) олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

(ii) еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


(б) 4-иловадаги "Кинематография агентлиги" блоки "O`zbekfilm" давлат музейи", "O`zbekfilm" миллий киносаройи" ва "O`zbekfilm" миллий кинофонди" блоки билан алмаштирилсин;


(в) 5-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 16 февралдаги "Мамлакат тараққиётининг 2030 йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-21-сон Фармонига 1-илованинг 44-позициясидаги 161, 163 ва 165-кичик позициялари чиқариб ташлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги "Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-103-сон Фармонида:


(а) 9-бандининг "а" кичик бандидаги "ишловчи ходимлар" сўзлари "ишловчи ходимлар, шунингдек, фильмлар ишлаб чиқаришда ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) ижодий гуруҳ аъзолари" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 25-бандда:

(i) "б" ва "в" кичик бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

(ii) "г" кичик банддаги "Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси томонидан ўтказиладиган "Олтин Ҳумо" миллий кино тақдимоти" сўзлари "Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси томонидан ўтказиладиган "O`zbekfilm" миллий кино тақдимоти" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 26-бандда:

(i) биринчи хатбошидаги "давлат буюртмаси асосида кино," сўзлари "Давлат бюджети ҳисобидан кино маҳсулотлари," сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) "а" кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"(а) йиллик ишлаб чиқариладиган фильмлар бюджети умумий маблағларининг 30 фоизи миқдоригача тегишлича "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси ва Болалар контентини ривожлантириш маркази томонидан маркетинг, пиар ва реклама харажатларига йўналтирилишига рухсат берилади";

(iii) "в" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(г) 4-иловада:

(i) 44, 46-50, 53-позициялар чиқариб ташлансин;

(ii) 51-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

51.

"Кинематография тўғрисида"ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

         

Қонун лойиҳаси


2028 йил

ноябрь

-

Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги


".

                    

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 27 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан VI очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-175-сон Фармонида:


(а) 1-банддаги "фуқаролар" сўзи "фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 3-иловада:

(i) 2-позициядаги "Ижро муддати" устунидаги "2026 йил октябрь" сўзлари "2027 йил август" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) 36-позиция чиқариб ташлансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги "Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-177-сон Фармонига 3.14-илованинг изоҳлар қисмидаги 3-кичик банди "Объект маданият ва кино-концерт фаолият турини сақлаш мажбурияти билан сотилади" сўзларидан кейин "Объектни сотишдан тушган маблағлар баҳолаш ва сотиш харажатлари чегирилган ҳолда "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига йўналтирилади" сўзлари билан тўлдирилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги "Кириш туризмини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3509-сон қарорига 2-илованинг 26-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ўзбеккино" миллий агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги "Тошкент халқаро кинофестивалини қайта тиклаш ва ўтказиш тўғрисида"ги ПҚ-5151-сон қарорида:


(а) муқаддимадаги ", шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармони ижросини таъминлаш" сўзлари чиқариб ташлансин;


(б) 2-банднинг биринчи хатбошиси "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалини" сўзларидан кейин "(кейинги ўринларда - Кинофестиваль)" сўзлари билан тўлдирилсин;


(в) 3, 4, 6, 8 ва 12-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(г) 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгашга "Ипак йўли дурдонаси" Тошкент халқаро кинофестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмитанинг функция ва ваколатларини бажариш юклансин, шунингдек, унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:";


(д) 7-банднинг "а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Кинофестивални ўтказиш муддати ва жойи Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш томонидан белгиланади ҳамда Болалар маданий контенти халқаро фестивали Кинофестиваль доирасида ўтказилади";


(ж) 10-банддаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(з) 11-бандда:

(i) "а" кичик банднинг биринчи хатбошисидаги "Кинематография агентлиги (Ф.Ф. Абдухаликов)" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) "б" кичик банддаги "Кинематография агентлигининг" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(и) 18-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга маданият вазири О.А. Назарбеков ва Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзаков масъул этиб белгилансин";


(к) 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги "Тошкент шаҳрида "С.А. Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-5238-сон қарорида:


(а) 4-бандда:

(i) олтинчи хатбошидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) саккизинчи хатбошидаги "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Кинематография агентлиги" сўзлари "Таълим ва илм-фан вазирлиги ҳамда Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 8-бандда:

(i) иккинчи хатбошидаги "Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари "Таълим ва илм-фан вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) олтинчи хатбошидаги "Кинематография агентлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Таълим ва илм-фан вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф. Абдухаликов ҳамда олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Ҳ. Тошкулов" сўзлари "Бош вазирнинг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Э.О. Турдимов ҳамда маданият вазири О.А. Назарбеков" сўзлари билан алмаштирилсин;


(г) 3-илованинг изоҳ қисмидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан, "Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги" сўзлари "Таълим ва илм-фан вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 12 январдаги "Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-19-сон қарорида:


(а) 9-банддан "ҳузуридаги Кинематография агентлиги" сўзлари чиқариб ташлансин;


(б) 2-илованинг 3-позицияси чиқариб ташлансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 июндаги "Кинематография соҳасини янада ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тарихига бағишланган фильмлар туркумини яратишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-209-сон қарорида:


(а) 1-банддаги "Кинематография агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Миллий кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон киноарбоблари ижодий уюшмаси" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси (кейинги ўринларда - Миллий кинокомпания), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси" сўзлари билан ҳамда "2024-2027 йилларга" сўзлари "2026-2027 йилларга" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 2-бандда:

(i) "а" кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисобласин;

(ii) "б" кичик банднинг иккинчи - еттинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан алмаштирилсин:

"Белгилансинки, Миллий кенгаш "Тирик тарих" дастури доирасида яратиладиган фильмларнинг ғоявий ва бадиий мазмуни, адабий ва режиссёрлик сценарийларининг юксак савияда бўлишини таъминлаш чораларини кўради ва фильмларни қабул қилади";


(в) 3, 4, 6-15-бандлар ва 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(г) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"5. Белгилансинки:

"O`zbekfilm" миллий кино мукофоти тақдимоти Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси томонидан ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб борилади;

фильм ижодкорлари ва техник хизмат кўрсатувчи ходимларнинг гонорари (иш ҳақи) шартнома, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида эркин белгиланади;

киностудияларга фильмни ишлаб чиқариш жараёнида фильм бюджетининг 10 фоизигача миқдорда нақд пул билан ҳисоб-китоб қилишга рухсат этилади. Бунда нақд пул билан боғлиқ харажатлар бўйича фильм директори (продюсер), режиссёр ва хизмати учун нақд пулни олган шахс томонидан далолатнома тузилади ва у солиқ органига топширилади;

миллий сериаллар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун ҳар йили "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига 12 миллиард сўмдан кам бўлмаган миқдорда субсидия маблағлари ажратилади;

аудиовизуал асарлар (кино, сериал, мультфильм, ҳужжатли фильм, телекўрсатув) яратишда республика ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш ("rebate") бўйича белгиланган компенсациялар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан тўлаб берилади ва бу мақсадлар учун ҳар йили 20 миллиард сўм маблағ ажратилади, бунда хорижий кинокомпаниялар учун харажатлар суммасининг қоплаб бериладиган миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади;

"Ўзбекистон миллий кинофонди" давлат муассасаси "O`zbekfilm" миллий кинофонди" давлат муассасаси деб қайта номланиши муносабати билан унинг амалдаги 17 та штат бирлиги, ходимларига 50 фоиз миқдорида шахсий устамалар тўлаш ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш тартиби сақлаб қолинади;

"O`zbekfilm" миллий кинофонди" давлат муассасасига молиялаштириш манбаидан қатъи назар маҳаллий киностудиялар томонидан ишлаб чиқарилган фильмлар ва уларнинг бошланғич материаллари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган йирик лойиҳалар бўйича тайёрланган видео ва фото материаллари сақлаш учун бир нусхада топширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралар, давлат улуши мавжуд хўжалик бирлашмаларига бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан тегишли соҳаларга оид фильмлар ишлаб чиқаришга маблағларни йўналтиришга рухсат этилади;

Давлат бюджети, вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналарнинг маблағлари ҳисобидан фильмлар ишлаб чиқариш учун режалаштирилган маблағлар Миллий кинокомпанияга йўналтирилади ва ушбу компания орқали фильмлар ишлаб чиқарилади ("O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси муассислиги (таъсисчилиги)даги ва унинг тизимидаги ташкилотлар бундан мустасно), шунингдек, қоида тариқасида, ушбу фильмларга нисбатан мутлақ ва мулкий ҳуқуқлар Миллий кинокомпанияга тегишли бўлади;

вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари ҳар чоракда камида бир маротаба "O`zbekfilm" миллий киносаройида маданий тадбирлар, ижодий учрашувлар, экскурсиялар ташкил қилади ҳамда фильмлар намойишларига шартнома асосида жалб қилинади;

Киночипталарнинг ягона ахборот тизимига уланмаган ҳолда кинотеатр (кинозал)ларда фильмлар намойиш этиш чакана савдо қилиш қоидаларини бузиш сифатида баҳоланади";


(д) 19-банддаги "ва Кинематография агентлиги директори вазифасини бажарувчи Ш.Т. Ризаев" сўзлари чиқариб ташлансин;


(з) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


(и) 3-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Фильмларнинг ғоявий-бадиий савиясини

оширишга кўмаклашувчи миллий кенгаш

ТАРКИБИ

          

1. Х.М. Султанов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси, Миллий кенгаш раиси


2. Лавозимига кўра

-

"O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси директорлар кенгаши раиси


3. С.С. Саидов

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси


4. Ф.Ф. Абдухаликов

-

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори


5. А.Ҳ. Зиё

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори, академик


6. Н.Г. Каримова

-

Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти директори


7. А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


8. Ш.С. Сирожиддинов

-

Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ректори, академик


9. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси раиси


10. Т.С. Саидов

-

Ўзбекистон Республикаси халқ артисти


11. З.А. Ғаниева

-

либослар бўйича рассом


12. А.Б. Саидов

-

саҳналаштирувчи рассом


13. Ш.М. Хайитов

-

филология фанлари доктори (DSc), Миллий кенгаш котиби

               

Изоҳлар.

Миллий кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.

Миллий кенгаш томонидан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ҳамда Миллий кенгаш раиси ўринбосарини белгилаши мумкин".


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 февралдаги "Буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ижодий меросини юртимиз ва жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилиш ҳамда Навоий вилоятида "Алишер Навоий йили"ни юқори даражада ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-43-сон қарорида:


(а) 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Кинематография агентлиги 2026 йил якунига қадар" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 2-илованинг 4-позициясида:

(i) "Амалга ошириш муддати" устунидаги "2027 йил 9 февраль" сўзлари "2029 йил 9 февраль" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) "Бажариш учун масъул вазирлик ва идоралар" устунидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги "Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратиш ва уларни оммалаштиришни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-183-сон қарорида:


(а) 2-банддаги "Болалар учун мўлжалланган миллий контентлар яратишни мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари "Киноиндустрияни ривожлантиришни мувофиқлаштирувчи кенгаш" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 4-банднинг "а" кичик бандидаги "Марказни" сўзи "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясини" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Киноиндустрияни ривожлантиришни

мувофиқлаштирувчи кенгаш

ТАРКИБИ

          

1. С.Ш. Мирзиёева

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари, Кенгаш раиси


2. Д.М. Зиямухамедова

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари котибияти мудири, Кенгаш раиси ўринбосари


3. Х.Р. Салихов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маданият бўйича вакили


4. Лавозимига кўра

-

"O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси директорлар кенгаши раиси, Кенгаш ишчи органи раҳбари


5. Ж.А. Қўчқоров

-

Бош вазир ўринбосари - иқтисодиёт ва молия вазири, Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси ҳамраҳбари


6. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


7. Лавозимига кўра

-

Ўзбекистон кино соҳаси вакиллари палатаси раиси


8. Келишув асосида

-

халқаро эксперт


9. Келишув асосида

-

маҳаллий эксперт

              

Изоҳлар:

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади;

халқаро ва маҳаллий экспертлар "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси томонидан тегишли шартнома асосида жалб этиб борилади";


(г) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Киноиндустрияни ривожлантиришни

мувофиқлаштирувчи кенгашнинг

АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


1. Миллий кинематографияни иқтисодиётнинг мустақил, рақобатбардош тармоғига айлантириш бўйича стратегик йўналишларни белгилаш ва соҳада давлат сиёсатининг амалга оширилишини мувофиқлаштириш.

2. "O`zbekfilm" миллий кино брендини яратиш, ривожлантириш ҳамда маҳаллий кино маҳсулотларини халқаро кинобозорлар ва нуфузли фестивалларга олиб чиқишга кўмаклашиш.

3. "Умуммиллий кинолойиҳалар" ва "Кинодрайвер" лойиҳаларни суратга олишда ҳар жиҳатдан кўмаклашиш, бу борада давлат органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва давлат улушига эга корхоналарнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

4. Кинематография соҳасига хорижий инвестициялар, илғор технологиялар ва халқаро продюсерлик компанияларини фаол жалб этиш, халқаро қўшма кинолойиҳаларни амалга оширишни рағбатлантириш.

5. "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига ҳар жиҳатдан кўмаклашиш, унинг директорлар кенгаши раисини тайинлаш ва озод этиш.

6. Соҳада хусусий сектор улушини ошириш, очиқ бозор муносабатлари ва соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда маҳаллий кинопрокат тизимини кенгайтириш.

7. Замонавий киноиндустрия учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш, янги технологиялар бўйича мутахассисларни хорижий мамлакатларда ўқитиш ва малакасини ошириш чораларини кўриш.

8. Кино соҳасидаги қонунчилик базасини, шу жумладан, интеллектуал мулк ҳимояси ва фильмларни оммавий намойиш этишнинг янги бозор механизмларини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш.

9. Болаларга оид давлат ахборот сиёсатида иштирок этиш, маънавий қадриятлар, миллий давлатчилик ва тараққиётни тарғиб қилувчи контентларни ишлаб чиқишни ва уларни оммалаштириш, реализация қилишни ҳамда хавфсиз ахборот муҳитини таъминлашни, ахборот таҳдидларини таҳлил қилишни ва олдини олишни мувофиқлаштириш ҳамда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маблағ ҳамда грантлар жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш".


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-388-сон қарорига 6-илова 2-позициясининг 2.2, 2.3 ва 2.4-кичик позициялари чиқариб ташлансин.


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 29 октябрдаги "Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-391-сон қарорига 5-илованинг "Маданият вазирлиги" бўлими ва 17-позицияси чиқариб ташлансин.


19. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 28 июндаги "Оммавий коммуникациялар соҳасида қонунчиликка риоя қилиниши устидан мониторинг олиб боришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 132-сон қарорига илованинг 12-банди иккинчи хатбошисидаги "(аудио маҳсулотлар импорти бўйича), "Ўзбеккино" миллий агентлиги (кино-видео маҳсулотлар импорти бўйича) ва уларнинг" сўзлари "(аудио ва кино-видео маҳсулотлар импорти бўйича) ва унинг" сўзлари билан алмаштирилсин.


20. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 891-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги "Фильмнинг оммавий намойишини амалга ошириш учун бир марталик рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 1012-сон қарорида:


(а) 3-банддаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 4-банддаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков" сўзлари билан алмаштирилсин.


22. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги "Ўзбекистон Республикасида кинотуризмни жадал ривожлантириш ва мамлакат кино жозибадорлигини кенг тарғиб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 499-сон қарорида:


(а) 1, 4 ва 9-бандлардаги "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг" сўзлари "Маданият вазирлигининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 2-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан, "Молия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон кинематографиясини ривожлантириш маркази" сўзлари "Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 3-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағларини ҳисобга олган ҳолда," сўзлари чиқариб ташлансин;


(г) 6-банддаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(д) 7-бандда:

(i) биринчи хатбошидаги "Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси" сўзлари "Туризм қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) иккинчи хатбошидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

(iii) учинчи хатбошидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(ж) 11-банддаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори Ф.Ш. Зокиров" сўзлари "маданият вазири О.А. Назарбеков" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 августдаги "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг функционал вазифалари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги 548-сон қарорига 7-иловадаги Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари томонидан фаолияти мувофиқлаштириб бориладиган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий бўлинмалари рўйхатининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


25. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 558-сон қарорига 1-илованинг 10-бандидан учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.


26. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисида ягона низомда:


(а) 8-илованинг 4-позициясидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 23-иловада:

(i) 4-позициядаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

(ii) 12-позициянинг учинчи хатбошисидаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


27. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 августдаги "Оқила аёллар" ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 437-сон қарори 3-бандининг "д" кичик бандидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


28. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 августдаги "Kinematografiya fidokori" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида"ги 480-сон қарорида:


(а) муқаддима қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Миллий кинематография соҳасини ривожлантириш, бадиий ва ғоявий жиҳатдан етук фильмлар яратиш, миллий фильмларни маҳаллий ва хорижий кинобозорларда кенг тарғиб қилиш, соҳада замонавий ва жаҳон тажрибасига асосланган ишлаб чиқариш ва бошқарув тизимларини жорий этиш ишларига муносиб ҳисса қўшган шахсларни тақдирлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:";


(б) 3-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпанияси маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


(г) 5-банддаги "Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари - туризм ва маданий мерос вазири А.А. Абдухакимов" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков" сўзлари билан алмаштирилсин;


(д) 1-иловада:


(i) 4-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига" (кейинги ўринларда - Миллий кинокомпания)" сўзлари билан алмаштирилсин;


(ii) 5-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги ҳамда 8-банддаги "Агентлик бош директори" сўзлари "Миллий кинокомпания директорлар кенгаши раиси" сўзлари билан алмаштирилсин;


(iii) 7-банддаги "Агентлик бош директорининг" сўзлари "Миллий кинокомпания директорлар кенгаши раисининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(iv) 9-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлигининг Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси маблағлари" сўзлари "Миллий кинокомпаниянинг маблағлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


(v) 10-банддаги "Агентликнинг" сўзи "Миллий кинокомпаниянинг" сўзлари билан алмаштирилсин;


(vi) 13-банддаги "Агентлик" сўзи "Миллий кинокомпания" сўзлари билан алмаштирилсин;


(vii) илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Kinematografiya fidokori"

кўкрак нишони билан тақдирлаш

СХЕМАСИ

           

       

Босқичлар

          


       

Субъектлар

      


       

Тадбирлар

       


       

Бажариш

муддатлари

    








1-босқич


       

Давлат органлари ва

ташкилотлари, нодавлат

нотижорат ташкилотлар

      


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларни "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига тақдим этади


Ҳар йили 1 декабрга

қадар











2-босқич


    

Кўкрак нишони билан

тақдирлашга оид

таклифларни кўриб

чиқиш бўйича

комиссия

        


Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича номзодлар ҳақидаги тегишли ҳужжатларни ўрганиб чиқади ва хулоса қабул қилади


Ҳар йили 20 декабрга

қадар











3-босқич


"O`zbekfilm" миллий

кинокомпанияси


       

Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясининг буйруғини чиқаради

          


Ҳар йили 25 декабрга

қадар











4-босқич


           

Миллий кинокомпания

директорлар кенгаши раиси

(ёки унинг топшириғига

мувофиқ бошқа масъул

шахслар)

         


Кўкрак нишони билан тақдирлайди


Ҳар йили 28 декабрь -

Халқаро кино куни

арафасида




";

            

(ж) 3-иловада:

(i) ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда, оралиғи 2 миллиметрли икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда "O`zbekfilm", иккинчи сатрда "Milliy kinokompaniyasining" ("Times New Roman Bold" шрифти, 10 кегль) сўзлари ёзилган.";

(ii) ўн учинчи хатбошидаги "Bosh direktor" сўзлари "Direktorlar kengashi raisi" сўзлари билан алмаштирилсин.


29. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги "Ташқи реклама ва ижтимоий ахборотнинг айланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 428-сон қарорида 13-банднинг "а" кичик бандида:


(а) иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига (кейинги ўринларда - Кинематография агентлиги)" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) тўртинчи - еттинчи хатбошилардаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


30. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги "Давлат органлари ва ташкилотларининг расмий веб-сайтлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 54-сон қарорига 2-илованинг 22-позицияси чиқариб ташлансин.


31. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги "Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 824-сон қарорига 2-иловада:


(а) 5 ва 46-позициялар "Масъул ижрочилар" устунидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) 24-позиция "Масъул ижрочилар" устунидаги "Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Кинематография агентлиги" сўзлари "Таълим ва илм-фан вазирлиги, Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


(в) 18 ва 29-позициялар "Масъул ижрочилар" устунидан "Кинематография агентлиги," сўзлари чиқариб ташлансин.


32. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги "Атоқли давлат ва жамоат арбоби Қаллибек Камалов таваллудининг 100 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида"ги 103-сон қарорида:


(а) 3-банднинг ўнинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлигига" сўзлари "O`zbekfilm" миллий кинокомпаниясига" сўзлари билан алмаштирилсин;


(б) илованинг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


33. Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 апрелдаги "2026-2027 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги 202-сон қарорига илованинг 58-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Кинематография агентлиги" сўзлари "Маданият вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.

       

             




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2026 йил 21 ноябрдаги

ПФ-250-сон Фармонига

13-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ва  Ўзбекистон Республикаси  Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган

айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кино санъати ва саноатини янги босқичга олиб чиқиш, соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-6202-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 августдаги "Миллий кинематографияни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3176-сон қарори.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 июлдаги "Миллий киноиндустрияни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3880-сон қарори.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 апрелдаги "Кинематография соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш ҳамда соҳа вакилларининг ижодий фаолияти учун муносиб шароит яратиш тўғрисида"ги ПҚ-5060-сон қарори.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 декабрдаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармасининг низомини тасдиқлаш тўғрисида"ги 976-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги "Ўзбеккино" Миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 1030-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг Бадиий кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 947-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 февралдаги "Ҳамкорликда фильм ишлаб чиқаришни давлат ижтимоий гранти асосида молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 89-сон қарори.


9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги "Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 695-сон қарори.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 январдаги "Республика давлат таълим муассасаларида ўқувчи ва талабаларга ўқув-услубий фильмлар ёрдамида дарс ўтиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 24-сон қарори.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 октябрдаги "Кинематография соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги 694-сон қарори.

         

               

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2026 йил 23 ноябрь





























































































Время: 0.1173
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск