ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Умумий қоидалар /

ЎзР ВМ 05.08.2000 й. 305-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 05.08.2000 й. 305-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР Президентининг 30.12.2021 й.

ПҚ-73-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-илова Низом 13-банднинг олдинги таҳрири


13. Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари (ДАҚН инспекциялари) томонидан параллел лойиҳалаштирилаётган қурилиш объекти белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва бериладиган лойиҳа ечимларига мувофиқ бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари сифати устидан зарур назорат ўрнатилади. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 4-илова Низом 14-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


14. Мазкур Низом талаблари бузилиши аниқланганда ДАҚН инспекциялари томонидан тегишли далолатномалар тузилади ёки белгиланган тартибда молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда ёзма кўрсатмалар берилади. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Қарорга 4-илова Низом 14-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Қабул қилинган қарор тўғрисида ДАҚН инспекцияси параллел лойиҳалаштирилаётган объектлар қурилишини молиялаштирувчи банкни белгиланган тартибда хабардор қилади. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 13.05.2019 й. 397-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 4-илова Низом 2-бандининг олдинги таҳрири


2. Объектларни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш фақат мамлакат мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар, табиий ва экологик офатлар оқибатларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларни бажариши ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган давлат эҳтиёжларини ҳал этиш билан боғлиқ истисно ҳолларда, маблағ билан таъминлаш манбалари мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони билан келишилган қарорига кўра амалга оширилиши мумкин. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги банд)



Қарорга 4-илова Низом 6-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Президент Девони билан келишган ҳолда белгиланган тартибда қабул қилинган объектни параллел лойиҳалаштирган ҳолда қуриш тўғрисидаги қарорига асосан буюртмачи билан лойиҳалаш ташкилоти ўртасида лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш, шу жумладан, лойиҳа ечимларини ва объектни параллел ҳолда лойиҳалаштирган ҳолда қуришнинг рухсат этилган даври мобайнида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича маҳаллий сметаларни босқичма-босқич бериш жадвалини тузиш учун шартнома тузилади. (ЎзР ВМ 17.02.2012 й. 42-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР Президентининг 27.12.2005 й.

ПҚ-244-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-бандининг олдинги таҳрири


7. Белгилаб қўйилсинки, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари экология солиғини ҳамда кичик корхоналар ягона солиқ тўловини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмларидан келиб чи??ан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар. (ЎзР ВМ 15.08.2005 й. 198-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 15.08.2005 й. 198-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Белгилаб қўйилсинки, қурилиш, қурилиш-монтаж, таъмирлаш-қуриш, ишга тушириш-созлаш, лойиҳалаш-қидирув ва илмий-тадқиқот ташкилотлари экология солиғини ҳамда кичик корхоналар ягона солиқни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ва Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларни ўз кучлари билан бажарилган ишлар ҳажмларидан келиб чи??ан ҳолда ҳисоблаб чиқадилар. (ЎзР ВМ 27.01.2005 й. 35-сон Қарори таҳриридаги банд)

































Время: 0.1961
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск