ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 11.11.2005 й. 279-сон "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 07.12.2005 й. 1531-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.12.2005 й.
N 1531
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
11.11.2005 й.
N 279
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота
спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни
тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2005 йил 17 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармони, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан ўн кун кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалдаги ЎзПТАнинг 1999 йил 20 апрель 157-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 13 апрель, рўйхат рақами 700) рўйхатдан ўтган "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиочастота спектри ва радиоэлектрон воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида"ги Низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари М.М. Сангилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш
агентлиги Бош директори А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 49-50-сон, 372-модда.