ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Педагог ходимлар меҳнати учун ҳақ тўлаш /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2005 й. 275-сон "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.12.2005 й.
N 275
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА
ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛГАН
ТИЗИМИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 25 ноябрдаги ПҚ-227-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда иқтидорли, ўз касбига содиқ педагогларни рағбатлантириш, ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг адолатли ва ошкора механизмини жорий этиш ҳисобига уларнинг ташаббускорлиги ва касб маҳорати ўсишини рағбатлантириш, умумтаълим мактаблари ходимлари меҳнатини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш масалаларини ҳал қилишда мактабларнинг мустақиллигини ошириш ҳамда педагогик жамоалар ҳуқуқларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисида давлат ҳокимияти маҳаллий органлари, халқ таълимини бошқариш ҳудудий органлари, педагоглар жамоатчилиги вакиллари иштирокида халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизими ҳар томонлама муҳокама қилинганлиги ва маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим, маданият ва спорт муассасалари педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари 1-иловага мувофиқ;
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим, маданият ва спорт муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари 2-иловага мувофиқ;
Давлат мактабгача таълим тизими раҳбар, педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2а-иловага мувофиқ;
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2б-иловага мувофиқ;
Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Директор жамғармаси барча умумтаълим муассасаларида - мактабларда ташкил этилади;
Директор жамғармаси маблағлари фақат умумтаълим муассасаларининг ўқитувчиларига устамалар белгилаш учун йўналтирилади;
Директор жамғармаси маблағларидан устамалар билан умумтаълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнига катта шахсий ҳисса қўшаётган, ўз касбига содиқлик ва ташаббускорлик, юқори касб даражасини намоён этаётган иқтидорли ўқитувчилари рағбатлантирилади.
Умумтаълим муассасалари ходимларига Директор жамғармасидан ҳар ойлик устамалар ва бошқа рағбатлантиришлар белгилаш тўғрисидаги қарорлар умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Бунда халқ таълимини бошқариш ҳудудий органларининг умумтаълим муассасалари ҳузуридаги махсус комиссиялар фаолиятига ва улар томонидан қабул қилинадиган қарорларга аралашишига йўл қўйилмайди.
4. Умумтаълим муассасалари ўқитувчиларига қўшимча ҳақ тўловлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:
а) синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:
15 нафар ўқувчигача - 26,4 фоиз;
16 нафардан 20 нафар ўқувчигача - 31,6 фоиз;
21 нафардан 25 нафар ўқувчигача - 36,9 фоиз;
26 нафардан 30 нафар ўқувчигача - 42,1 фоиз;
31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда - 52,8 фоиз;;
б) дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик учун (ўқувчилар икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фанлар бўйича ҳам) ажратилган дарс соатларига мутаносиб равишда синфдаги (синф - комплектдаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлганда - 8,8 фоиз, 15 нафар ва ундан ортиқ бўлганда - 17,6 фоиз;
в) информатика кабинети мудирлиги учун - 17,6 фоиз;
г) лаборатория хонаси мавжуд бўлганда, физика ёки кимё фани ўқитувчиларидан бирига - 50 фоиз.
Бунда ўқитувчилар ёзги йиллик меҳнат таътилидан қайтгандан кейин уларга янги ўқув йили бошлангунга қадар дафтарларни ва ёзма ишларни текширганлик ҳамда информатика кабинети мудирлиги учун қўшимча ҳақ тўловлари амалга оширилмайди.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда, Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, икки ҳафта муддатда Умумтаълим муассасаси-мактаб ҳузуридаги махсус комиссия тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, унда:
махсус комиссиянинг ҳуқуқлари ва масъулияти, унинг мажлисларини ўтказиш ва қарорлар қабул қилиш тартибини;
педагогик меҳнатни баҳолаш мезонлари асосида ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига устамаларнинг аниқ миқдорларини белгилаш тартибини;
Директор жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби ва мансабдор шахсларнинг масъулиятини;
махсус комиссияларнинг самарали фаолият кўрсатиши билан боғлиқ бошқа масалаларни тартибга солиш назарда тутилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда бир ой муддатда халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифларини ҳамда Раҳбар ва педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомни, кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказган ҳолда, қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, уларда:
педагог ходимлар малакасини, билим даражасини ва педагогик маҳоратини баҳолашнинг улар малакаси холисона баҳоланишини таъминловчи мезонларини такомиллаштириш, шунингдек педагог малакаси пасайган тақдирда белгиланган тоифани пасайтириш;
ўқитувчилар лавозимига фақат олий ёки ўрта махсус, касбий маълумотга эга бўлган ходимлар қабул қилинадиган тартибни белгилаш;
малака тоифаси бериш учун зарур бўлган энг кам стаж муддатларини белгилаш назарда тутилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2006 йил 1 январгача халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш юзасидан, айниқса жойларда зарур тайёргарлик ва тушунтириш ишларини амалга оширсин;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2006-2007 йиллар мобайнида умумтаълим муассасаларининг барча педагог ходимларини аттестациядан ўтказсин ҳамда унинг натижаларига кўра ходимларга тегишли малака тоифаларини белгиласин.
Амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил I ярим йиллиги якунлари бўйича мажлисида ахборот берилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни такомиллаштириш билан боғлиқ чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ мониторинг ўрнатсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги мониторинг асосида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилиши тўғрисида белгиланган тартибда ахборот берсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2006 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари В.А. Голишев ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2005 йил 21 декабрдаги
275-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим, маданият
ва спорт муассасалари педагог ва бошқа ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф
ставкалари миқдорлари
Т/р |
Лавозимлар номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
||||
олий малака тоифали
|
биринчи малака тоифали
|
иккинчи малака тоифали
|
олий маълумотли
|
ўрта махсус маълумотли
|
||
1. |
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқитувчиси, ўқитувчи-логопеди, логопедия шохобчаси мудири, ўқитувчи-дефектологи, инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларининг махсус педагоги |
4,047 |
3,662 |
3,287 |
2,936 |
2,744 |
2. |
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари қошидаги ўқувчиларни касбга йўналтириш ва психологик хизмат шўъбаси ходимлари |
3,871 |
3,503 |
3,144 |
2,808 |
2,625 |
Мактабдан ташқари таълим муассасасининг ўқитувчи-тренери, олий спорт маҳорати мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг, болалар спорт мактабларининг инструктор-методистлари, спорт психологи |
2,845 |
2,657 |
2,487 |
2,318 |
2,154 |
|
4. |
Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси |
3,087 |
2,889 |
2,692 |
2,503 |
2,320 |
5. |
Болалар мусиқа ва санъат мактаби концертмейстери |
2,692 |
2,503 |
2,320 |
2,146 |
1,981 |
6. |
Барча типдаги муассасалар тарбиячиси, катта тарбиячиси (тарбиячи-методист) |
4,047 |
3,662 |
3,287 |
2,936 |
2,058 |
Умумий ўрта типдаги муассасалар психологлари, "Меҳрибонлик" уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари |
3,205 |
3,022 |
2,829 |
2,642 |
2,470 |
|
8. |
Барча типдаги муассасаларнинг психологи (7-банддан ташқари) ва мактабдан ташқари муассасалари инструктор-методисти (3 ва 11-бандлардан ташқари) |
1,795 |
1,668 |
1,547 |
1,430 |
1,321 |
9. |
Барча муассасалардаги методист, педагог-ташкилотчи, тўгараклар раҳбарлари, барча ихтисосликлар инструкторлари, аккомпониатор, мусиқа раҳбари, маданият ишлари бўйича ташкилотчи (11-банддан ташқари) |
1,579 |
1,453 |
1,332 |
1,216 |
1,106 |
10. |
Барча муассасалардаги студиялар, секциялар раҳбарлари, катта вожатий, экскурсовод |
1,511 |
1,390 |
1,274 |
1,163 |
1,057 |
"Баркамол авлод" болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари, инструктор-методистлари ва методистлари, "Меҳрибонлик" уйлари мусиқа раҳбарлари ва тренер йўриқчиси, болалар шаҳарчалари мусиқа раҳбарлари |
2,724 |
2,506 |
2,297 |
2,097 |
1,907 |
|
12. |
Кутубхона мудири |
2,018 |
1,849 |
|||
13. |
Кутубхоначи |
1,688 |
1,604 |
Изоҳ:
Мактабдан ташқари муассасалар бўлим, секция, лаборатория, кабинет мудирининг иш ҳақи миқдори (контингентдан қатъи назар) иккинчи малака тоифали тўгарак раҳбарининг иш ҳақига тенг миқдорда белгиланади.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар тўгарак раҳбарларининг базавий тариф ставкаси миқдорлари давлат умумий ўрта таълим муассасалари олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасининг 80 фоизи миқдорида белгиланади.
2005 йил 21 декабрдаги
275-сон қарорига
2-ИЛОВА
Мактаб ва мактабдан ташқари таълим, маданият
ва спорт муассасалари раҳбар ходимлари
меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий
тариф ставкалари миқдорлари
1.2 |
"Меҳрибонлик" уйи директори |
4,342 |
4,066 |
х |
х |
1.3 |
Мактабдан ташқари муассаса директори |
1,795 |
1,668 |
1,547 |
х |
1.4 |
"Баркамол авлод" болалар мактаби директори |
2,782 |
2,586 |
2,398 |
х |
1.5 |
Республика дам олиш маскани директори |
3,738 |
3,501 |
3,501 |
х |
1.6 |
Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори |
3,037 |
х |
х |
х |
1.7 |
Болалар спорт мактаби директори |
2,845 |
2,657 |
2,487 |
х |
1.8 |
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори |
3,704 |
3,467 |
х |
х |
II |
Раҳбарларнинг ўринбосарлари |
||||
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг ўринбосарлари (2.9-банддан ташқари), мактаб маслаҳатчиси |
5,295 |
4,993 |
4,676 |
4,368 |
2.2 |
"Меҳрибонлик" уйи директорининг ўринбосари |
4,066 |
3,798 |
х |
х |
2.3 |
Мактабдан ташқари муассаса директорининг ўринбосарлари (2.8-банддан ташқари) |
1,668 |
1,547 |
1,430 |
х |
2.4 |
"Баркамол авлод" болалар мактаби директорининг ўринбосарлари (2.8-банддан ташқари) |
2,586 |
2,398 |
2,217 |
х |
2.5 |
Олий спорт маҳорати мактаби, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари болалар-ўсмирлар спорт мактаби директорининг ўринбосари |
2,845 |
х |
х |
х |
2.6 |
Спорт мактаби директорининг ўринбосари, филиал директорлари |
2,657 |
2,487 |
2,318 |
х |
2.7 |
Болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари |
3,467 |
3,231 |
х |
х |
Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари |
1,980 |
1,828 |
1,681 |
1,541 |
|
Умумий ўрта таълим ташкилоти директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари |
2,277 |
2,102 |
1,933 |
1,772 |
Изоҳ: умумий ўрта таълим ташкилотларининг Ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича директор ўринбосари-Ҳарбий чақириққача тайёргарлик раҳбарининг иш ҳақи миқдори умумтаълим мактабининг олий маълумотли (тоифасиз) ўқитувчиси базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.
2005 йил 21 декабрдаги
275-сон қарорига
2а-ИЛОВА
Давлат мактабгача таълим тизими раҳбар,
педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига
ҳақ тўлаш миқдорлари
1. Давлат мактабгача таълим тизими педагог ва бошқа ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари:
Т/р |
Лавозим номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
||||
олий малака тоифали
|
биринчи малака тоифали
|
иккинчи малака тоифали
|
олий маълумотли
|
ўрта махсус (касб-ҳунар) маълумотли
|
||
1. |
Тил ўқитувчилари, ўқитувчи-дефектолог, ўқитувчи-логопед, давлат мактабгача таълим ташкилоти ўқитувчиси, олий маълумотли тайёргарлик гуруҳи (5 ёшдан 6-7 ёшгача) тарбиячилари |
4,047 |
3,662 |
3,287 |
2,936 |
1,859* |
2. |
Тарбиячи-методист, тарбиячи (олий маълумотли тайёргарлик гуруҳи (5 ёшдан 6-7 ёшгача) тарбиячиларидан ташқари) |
4,047 |
3,662 |
3,287 |
2,936 |
1,717* |
3. |
Психологлар |
3,238 |
3,052 |
2,858 |
2,669 |
1,859* |
4. |
Мусиқа ходими, хореограф, барча ихтисосликлар йўриқчилари |
2,053 |
1,889 |
1,731 |
1,580 |
1,437 |
5. |
Олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар педагогик маълумотли тарбиячи ёрдамчиси |
1,567 |
||||
6. |
Олий, ўрта махсус, касб-ҳунар нопедагогик маълумотли ва умумий ўрта маълумотли тарбиячи ёрдамчиси |
1,249 |
*) Мазкур базавий тариф ставкаси олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишларида кундузги, кечки, сиртқи бўлимларнинг 3 ва ундан юқори курсларида ўқиётган шахслар томонидан бажарилган ишлар учун ҳақ тўлашда қўлланади.
2. Давлат мактабгача таълим ташкилоти раҳбарлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари:
Т/р |
Лавозим номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
|
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
||
1. |
Директор
|
4,676
|
4,368 |
Изоҳ. Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорининг базавий тариф ставкаси ташкилотлар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади.
2005 йил 21 декабрдаги
275-сон қарорига
2б-ИЛОВА
Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими
бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ
тўлаш миқдорлари
1. Туман (шаҳар) мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари:
Т/р |
Лавозимлар номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
||||
Шаҳарлар-вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва қишлоқ туманлари
|
Шаҳар туманлари
|
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар
|
||||
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
|||
1. |
Бўлим бошлиғи |
3,439 |
3,234 |
3,234 |
3,032 |
3,234 |
2. |
Бўлим бошлиғи ўринбосари, шўъба бошлиғи |
2,836 |
2,643 |
2,836 |
2,643 |
2,643 |
3. |
Бош мутахассис |
2,511 |
2,331 |
2,511 |
2,331 |
2,331 |
4. |
Етакчи мутахассис |
2,260 |
2,098 |
2,260 |
2,098 |
2,098 |
5. |
Мутахассис |
1,636 |
1,510 |
1,636 |
1,510 |
1,510 |
2. Марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари:
Т/р |
Лавозимлар номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
||
Шаҳарлар-вилоятлар марказлари, укус шаҳри, қишлоқ туманлари, шаҳар туманлари
|
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар
|
|||
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
|||
1. |
Бош бухгалтер |
4,127 |
3,881 |
3,881 |
2. |
Бош бухгалтер ўринбосари, бош иқтисодчи, бош иқтисодчи - гуруҳ раҳбари |
3,881 |
3,639 |
3,639 |
3. |
Гуруҳ раҳбари (ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича, товар-моддий қимматликлар ҳисоби бўйича, давлат харидлари ва шартномалар бўйича, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоби бўйича) |
3,639 |
3,403 |
3,403 |
4. |
Бош мутахассис (иқтисодчи, ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер, товар-моддий қимматликлар ҳисоби бўйича бухгалтер, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисоби бўйича бухгалтер, давлат харидлари ва шартномалар бўйича мутахассис) |
3,171 |
2,945 |
2,945 |
3. Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдорлари:
Т/р |
Лавозимлар номи |
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан (коэффициентда)
|
||
Шаҳарлар-вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри, қишлоқ туманлари, шаҳар туманлари
|
Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар
|
|||
I гуруҳ
|
II гуруҳ
|
|||
1. |
Хизмат бошлиғи-бош муҳандис |
2,587 |
2,426 |
2,426 |
2. |
Бош мутахассис |
2,114 |
1,963 |
1,963 |
3. |
Мутахассис (таълим муассасалари қозонлари ва иситиш тизимларини назорат қилиш бўйича), коммунал хизматлар бўйича инспектор, биноларнинг техник ҳолати ва инфратузилмасини назорат қилиш ва жиҳозлаш бўйича муҳандис |
1,963 |
1,813 |
1,813 |
3.1. Махсус таъмирлаш-эксплуатация хизмати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари:
Т/р |
Лавозимлар номи
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари
|
1. |
Электромонтёр, чилангар-сантехник, пайвандчи |
6 |
2. |
Диспетчер, экспедитор |
5 |
3. |
Енгил автомобиль ҳайдовчиси |
*) Мазкур лавозимлар бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади.
2005 йил 21 декабрдаги
275-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2006 йил
1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори билан тасдиқланган Халқ таълими муассасаларининг қўшимча ҳақ тўланадиган ходимларининг лавозимлари, қўшимча ҳақнинг турлари ва миқдорлари рўйхатидаги 5, 9-11, 13-14, 20 ва 22-бандлар (1-илова).
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 62-модда) 1-бандининг иккинчи хат боши.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўқитувчилар меҳнатини қўшимча рағбатлантиришга доир эксперимент ўтказиш ва халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тармоқ сеткасига ўтиш тўғрисида" 2004 йил 15 июлдаги 335-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 66-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2005 йил, 51-сон, 379-модда.