язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.1994 й. 140-сон "Ўзбекистон Республикасида Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш ва такомиллаштириш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.1994 й.

N 140



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ТАШҚИ ИШЛАР ВАЗИРЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 25 февралдаги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Дипломатия ходимлари учун дипломатия даража мартабалари белгилаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги тўғрисида Низом ҳамда унинг марказий аппарати тузилмаси, қўшимча равишда 112 нафар ходим ажратилган ҳолда, унинг ходимлари сони 384 кишидан иборат қилиб тасдиқлансин (1 ва 2-иловалар).

Молия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги марказий аппарати учун зарур маблағлар ажратсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига вазирнинг олти нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

3. Ташқи ишлар вазирлиги икки ой муддатда, тасдиқланган тузилмага мувофиқ унинг марказий аппарати ва унинг муассасалар ходимларини белгиланган тартибда аттестациядан ўтказсин.


4. Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармаси ташкил этилсин ва унинг тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (3-илова).


5. Ташқи ишлар вазирлиги тизимида махсус унвонлар ходимларнинг дипломатик мартабалари белгилансин ва улар тўғрисидаги Низом (4-илова), шунингдек дипломатик ходимларни дипломатик мартабалари ҳамда кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ҳақ миқдорлари (5 ва 6-иловалар) тасдиқлансин.

1995 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси дипломатик ходимлари учун вакиллик кийим-бошлари жорий этилсин.

Молия вазирлиги ушбу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.


6. Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар масалалари бўйича ихтисослашган "Жаҳон" нашриёти ташкил этилсин; Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг органи сифатида "Жаҳон ва сиёсат" журналини нашр этишга  рухсат этилсин.

Ташқи ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, "Ўзулгиржибиржасавдо" уюшмаси ва "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда ихтисослашган "Жаҳон" нашриётини ташкил этиш ва "Жаҳон ва сиёсат" журналини  чоп этиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни икки ой муддатда ҳал этсин.


7. Ташқи ишлар вазирлиги таркибида, унда халқаро мавзуга доир барча зарур маълумотларни жамлаш мақсадида, Халқаро ахборот маркази ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказ учун ташкилий техника сотиб олишга 1994-1995 йилларда Республика валюта фондидан 400 минг АҚШ доллари ажратсин (7-илова*).


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ Ташқи ишлар вазирлигига 10 та автомобиль, уларга эҳтиёт қисмлар, офис мебели сотиб олиш ва қурилиш ишларини бажариш учун зарур маблағлар  ажратсин (8-илова).


9. Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш Тартибини тайёрласин ва тасдиқласин;

Адлия вазирлиги ҳамда Жаҳон иқтисодиёт ва дипломатия Университети билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ташқи сиёсат фаолиятининг қонунчилик асосларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрласин ва киритсин;

Адлия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, "Ўздавкинокомпания", "Ўзтелерадио" ва "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик муассасаларига турли тилларда юбориладиган маълумотнома материалларнинг рўйхатини ва шаклини белгиласин;

А.Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси давлат кутубхонаси, Бош архив бошқармаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги кутубхонасини зарур нашрлар, тўпламлар, маълумотнома адабиётлар, шу жумладан, хорижий маьлумотнома адабиётлар билан  тўлдириш масаласини ҳал қилсин;

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университети билан биргаликда Ташқи ишлар вазирлиги тизимида, шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналарида ишлашга тавсия қилинаётган кадрларнинг тил, мамлакатшунослик ва махсус техник тайёргарлиги такомиллаштирилишини таъминласин;

Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ижтимоий суғурта жамғармаси билан  биргаликда Ўзбекистон Республикаси дипломатик ва консуллик ваколатхоналари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини  ижтимоий суғурта қилиш масалалари бўйича таклифлар ишлаб чиқсин.


10. Ташқи ишлар вазирлигига:

вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимият маҳаллий органларининг, корхоналар ва ташкилотларнинг, уларнинг қайси идорага қаршиликлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, халқаро фаолиятини амалга оширишнинг шакли ва тартибини  тартибга солувчи ҳужжатлар ишлаб чиқишга;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги йўли билан хорижий мамлакатларга қисқа ва узоқ муддатли хизмат сафарига бораётган мутахассисларни (вазир ўринбосарлари ва бошқармалар бошлиқлари бундан мустасно) юбориш тўғрисида  белгиланган тартибда қарорлар қабул қилишга рухсат этилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси  вазирликлари, давлат қўмиталари  ва идоралари:

Ташқи алоқалар бўйича ўз фаолиятини ва ваколатлари доирасида тегишли  норматив актларни чоп этишни Ташқи ишлар вазирлиги билан мувофиқлаштирилишини;

давлатлараро шартномалар, битимлар Ташқи алоқаларга доир норматив актлар лойиҳаларининг уларни олдиндан экспертизадан ўтказиш учун Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этилишини таъминласинлар.


12. Алоқа вазирлиги белгиланган тартибда Ташқи ишлар вазирлигининг таклифларига биноан, алоқа, шу жумладан, ер йўлдоши орқали ва дипломатик курьерлик алоқалари боғлаш учун зарур алоқа воситалари ва каналлари ажратсин. Молия вазирлиги 1994 йилда ушбу мақсадлар учун Ташқи ишлар вазирлигининг талабномаси бўйича зарур маблағлар ажратсин.


13. Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 9-уйдаги  бинони Ташқи ишлар вазирлиги балансига бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Мустақиллик майдони, 5-уйдаги ўз эгаллаб турган бинони Ўзбекистон Халқ Демократик партияси Марказий Кенгаши балансига берсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги берилаётган бинонинг қийматидаги фарқни Ўзбекистон Халқ Демократик партиясига белгиланган тартибда тўлашни амалга оширсин, шунингдек Ташқи ишлар вазирлигининг таклифига мувофиқ бинони қайта қуриш ва қайта жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.

Ташқи ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда ҳозирги вақтда Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 9-уйдаги  бинода жойлашган йирик хорижий фирмалар ва компанияларнинг ваколатхоналарига хоналар ва бинолар ажратиш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал қилсин. Зарурият бўлганда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уларнинг ишлаши учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 25 майдаги 244-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида" 1993 йил 19 августдаги 423-сон қарори билан тасдиқланган давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловларни тақсимлаш жадвалининг 6-бандини ўзгартирган ҳолда белгилаб қўйилсинки, 1994-1996 йиллар мобайнида консуллик йиғимларидан тушган валюта тушумлари 100 фоиз миқдорида Дипломатик ва консуллик муассасаларини ривожлантириш Республика жамғармасининг валюта счётига ўтказилади.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Биринчи ўринбосари ўртоқ И. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов



*) 7-8-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 мартдаги

140-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлигининг тузилмаси

ва ходимлари сони


Барча ходимлар - 384 нафар

Бошқармалар, бўлимлар ва лавозимларнинг номи:


1. Вазир


2. Вазир ўринбосари


3. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи


4. Алоҳида топшириқлар бўйича элчиларнинг ходимлари


5. Вазир маслаҳатчиси


6. Давлат протоколи бошқармаси


7. Котибият (шу жумладан, Махсус бўлим)


8. Кадрлар бошқармаси


9. Консуллик бошқармаси


10. Америка бўлими


11. Европа бўлими


12. МДҲ бўлими


13. Осиё ва Африка бўлими


14. Осиё-Тинч Океан минтақаси бўлими


15. Сиёсий таҳлил ва прогнозлаш бўлими


16. Ташқи иқтисодий ва инсонпарварлик сиёсати бўлими


17. Шартнома - ҳуқуқ бошқармаси


18. Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистондаги бўлими


19. Ташқи ишлар вазирлигининг Самарқанддаги бўлими


20. Ташқи ишлар вазирлигининг Бухородаги бўлими


21. Ташқи ишлар вазирлигининг Хоразмдаги бўлими


22. Тарихий маълумотнома бўлими (архиви ва кутубхонаси билан)


23. Ишлар бошқармаси (шу жумладан, Қабуллар уйи)






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 мартдаги

140-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

тизимидаги дипломатик мартабалар учун лавозим

маошларига қўшимча тўловларнинг

МИҚДОРЛАРИ

Тр

Дипломатик мартабалар номи

Лавозим маошига қўшимча

тўловлар миқдорлари,

фоиз ҳисобида


1.

Атташе


25

2.

Учинчи котиб


30

3.

Иккинчи даражали иккинчи котиб


35

4.

Биринчи даражали иккинчи котиб


40

5.

Иккинчи даражали биринчи котиб


45

6.

Биринчи даражали биринчи котиб


50

7.

Иккинчи даражали маслаҳатчи


55

8.

Биринчи даражали маслаҳатчи


60

9.

Иккинчи даражали Фавқулодда ва Мухтор Вакил


65

10.

Биринчи даражали фавқулодда ва Мухтор Вакил


70

11.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи


75

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 16 мартдаги

140-сон қарорига

6-ИЛОВА



Кўп йил ишлаганлик учун лавозим

маошларига қўшимча тўловларнинг

МИҚДОРЛАРИ

Т/р

Ташқи ишлар вазирлиги тизимидаги

умумий иш стажи


Лавозим маошига қўшимча тўловлар миқдорлари,

фоиз ҳисобида


1.

2 йилдан 5 йилгача


5

2.

5 йилдан 10 йилгача


10

3.

10 йилдан 15 йилгача


15

4.

15 йилдан 20 йилгача


20

5.

20 йилдан 25 йилгача


25

6.

25 йилдан ортиқ


30

"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 3, 16-модда.