язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.02.2006 й. 27-сон "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.02.2006 й.

N 27



ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ

ҲАМДА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН МАСЪУЛ

БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ

РЎЙХАТИНИ ТАСДИҚЛАШ

ТЎҒРИСИДА


"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида" 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхати (кейинги ўринларда "Рўйхат" деб юритилади) ило вага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирликлар ва идоралар:

электрон давлат хизматларини кўрсатишга жалб этилган тегишли давлат ахборот ресурсларини шакллантирилиши, улардан фойдаланилиши, ўз вақтида қўллаб-қувватланиши ва янгиланиши ҳамда электрон ҳукуматнинг марказий маълумотлар базалари билан интеграциялашувини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кейинчалик уларни рўйхатга киритиш учун янгидан ташкил этилган давлат ахборот ресурслари бўйича мунтазам равишда ахборот тақдим этсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги заруриятга кўра вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Рўйхатга ўзгартиришлар киритишга доир умумлаштирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 20 февралдаги

27-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш,

улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш

учун масъул бўлган давлат органлари

РЎЙХАТИ

Т/р


Давлат ахборот ресурслари номи


Масъул давлат органлари


1

Суғурта қилувчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

Молия вазирлиги

1-1

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестри

1-2

Малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестри

1-3

Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

2

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари давлат ҳисоби реестри

Адлия вазирлиги

3

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар давлат реестри


3-1

Нодавлат нотижорат ташкилотлари реестри

3-2

Диний ташкилотлар реестри

3-3

Давлат нотариал идоралари реестри

3-4

Адвокатлар, шунингдек адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари реестри

3-5

Юридик шахслар бирлашмалари реестри

3-6

ФҲДЁ органлари

4

Солиқ тўловчилар юридик ва жисмоний шахсларнинг ягона реестри


Давлат солиқ қўмитаси

4-1

Солиқ тўловчиларнинг шахсий карточкалари реестри

4-2

Солиқ декларациялари реестри

4-3

Молия ва солиқ ҳисоботи реестри

5

Ихтиролар давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

6

Фойдали моделлар давлат реестри


7

Саноат намуналари давлат реестри


8

Ўсимликлар навлари давлат реестри


9

Ҳайвонларнинг зотлари давлат реестри


10

Товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари давлат реестри


11

Товарларнинг келиб чиқиш жойлари номлари давлат реестри


12

Дастурий маҳсулотлар давлат реестри


13

Маълумотлар базаси давлат реестри


14

Интеграл микросхемалар топологиялари давлат реестри


15

Патентли ишончли вакиллар давлат реестри


16

Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномалари ва ҳуқуқларни бериш тўғрисида шартномалар маълумотлар банки


17

Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартларининг, ташкилотлар стандартларининг ва уларга ўзгартиришларнинг, шунингдек стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш бўйича нормалар ва қоидаларнинг давлат реестри


17-2

Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестри


17-3

Сертификатланган маҳсулотларнинг давлат реестри

18

Сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар давлат реестри


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

19

Аккредитация қилинган синов лабораториялари давлат реестри


20

Юклашдан олдинги инспекция органлари давлат реестри


21

Сифат бўйича экспертлар-аудиторлар давлат реестри


22

Сертификатланган сифат тизимлари давлат реестри


24

Ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат регистри


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

25

Бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар давлат регистри


26

Давлат картография-геодезия фонди


27

Давлат ер фонди


27-1

Олдиндан тайёрлаб қўйилган маълумотнома харита

27-2

Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

28

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри


Давлат статистика қўмитаси

29

Музейлар фондларидаги экспонатларнинг ягона каталоги

Маданият вазирлиги

30

Маданий-маърифий иншоотлари реестри

31

Спорт турлари бўйича мамлакат рекордлари реестри


31-1

Спорт иншоотлари реестри

32

Мактабгача таълим муассасалари

Халқ таълими вазирлиги

32-1

Умумий ўрта таълим таълим муассасалари

32-2

Мактабдан ташқари таълим таълим муассасалари

34

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари


Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


35

Кадрлар тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлар


36

Давлат таълим стандартлари


36-1

Бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари ўқув режалари

36-2

Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг ҳамда талабаларининг битирув малака ишлари ва магистрлик диссертациялари маълумотлар базаси

37

Пенсионерлар маълумотлар базаси


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

38

Интеграцияланган маълумотлар базаси (жисмоний шахслар)



38-1

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

38-2

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

38-4

Рўйхатдан ўтказилган шахсий автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси

Ички ишлар вазирлиги

38-5

Юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси

38-6

Профилактик ҳисобда турган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-7

Республика қидирувида бўлган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-8

Давлатлараро қидирувда бўлган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-9

Темир йўл чипталари сотиб олган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-10

Авиачипталар сотиб олган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-11

Йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва топилган рақамли буюмларнинг маълумотлар базаси

38-12

Республика бўйича йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва олиб қўйилган нарезкали қуролларнинг маълумотлар базаси

38-13

МДҲ давлатлари бўйича йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва олиб қўйилган нарезкали қуролларнинг маълумотлар базаси

38-14

Республика бўйича йўқотиб қўйилган ва ўғирланган автотранспорт воситаларининг маълумотлар базаси

38-15

МДҲ давлатлари бўйича йўқотиб қўйилган ва ўғирланган автотранспорт воситаларининг маълумотлар базаси

38-16

Фуқаролар ва ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказилган қуролларининг маълумотлар базаси

38-17

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар бармоқ изларининг маълумотлар базаси

38-18

Шахсларнинг фото тасвири туширилган ва паспорт 1-шакли ахборотларининг маълумотлар базаси

38-19

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олган шахсларнинг маълумотлар базаси

38-20

Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг маълумотлар базаси

39

Ўзбекистоннинг табиий ресурслари


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

39-1

Озонни бузувчи моддаларни олиб кириш ва олиб чиқишни ҳисобга олиш бўйича маълумотлар базаси

39-2

Маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик экспертизадан ўтказиш маълумотлар базаси

40

Оммавий ахборот воситалари ягона реестри


Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигии

40-1

Ўзбекистон Республикаси матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш Ягона давлат реестри

40-2

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган нашриётлар давлат реестри

41

Радиочастоталарни тақсимлаш миллий жадвали














Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

42

Давлат ахборот ресурслари ва давлат органларининг ахборот тизимлари реестри

43

Давлат органлари веб-сайтлари


43-1

Телекоммуникациялар тармоқларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

43-2

Телекоммуникациялар тармоқлари қурилиши бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

43-3

Телекоммуникациялар тармоқларидан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

43-4

Телекоммуникациялар тармоқларига хизматлар кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

43-8

Радиочастоталар бўйича республика кенгаши қарорлари бўйича маълумотлар базаси


43-9

Базавий интерактив давлат хизматлари реестри

44

Фан, адабиёт, санъат асарлари ва уларнинг муаллифлари, турдош ҳуқуқлар субъектлари ва объектлари


Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги

45

Содир бўлган фавқулодда вазиятлар маълумотлар базаси

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

46

Автомобиль транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш хуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги

49

Банк депозиторлари миллий ахборот базаси

Марказий банк


50

Электрон маълумотномалар ягона базаси (МБ ЭМЯБ)

50-1

Тижорат банкларига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

50-2

Тижорат банкларига хорижий валютада операциялар ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

50-3

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри

50-4

Гаровхоналар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

            

50-6

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


51

Ўзбекистон Республикаси экспорт қилувчилари маълумотлар базаси

Ташқи  савдо вазирлиги

51-1

Асосий хом ашё товарлари котировкалари маълумотлар базаси

51-2

Инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базаси

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

52

Идораларда (вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар марказий муассасалар ва бошқаларда) сақланадиган ҳужжатлар таркиби тўғрисидаги маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги


53

Қурилиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларнинг кўрсаткичи


Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги

54

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


55

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


56

Баландликларда саноат альпинизми усулида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


57

Кўприк-тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


58

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


59

Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


60

Ер ости бойликлари тўғрисида геологик ва бошқа маълумотлар давлат фонди


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

61

Фойдали қазилмалар конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган конлар ва ер ости бойликлари участкаларининг давлат реестри


62

Фойдали қазилмалар, шу жумладан углеводородлар захираларининг давлат баланси


63

Конлар, фойдали қазилмалар белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри


64

Давлат сув кадастри (ер ости сувлари)


65

Табиий хавф юқори бўлган зоналар (хавфли геологик жараёнлар пайдо бўладиган зоналар) давлат кадастри


66

Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензияларнинг давлат реестри


67

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензиялар реестри

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

68

Аттестациядан ўтказилган шахслар (қимматли қоғозлар бозори мутахассислари)нинг ягона давлат реестри


69

Эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқариш ягона давлат реестри

70

Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси

71

Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган биржалар реестри


72

Товар-хом ашё биржаларида биржа савдоларида профессионал иштирокчилар сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри

73

Кўчмас мулк биржаларида биржа савдоларида профессионал иштирокчилар сифатида аттестациядан ўтган шахсларнинг ягона давлат реестри

74

Риэлторнинг малакавий сертификатига эга бўлган жисмоний шахслар реестри

75

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар реестри

76

Соғлиқни сақлаш муассасалари реестри



77

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

      

79

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

80

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг айланиши фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


81

Божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Давлат божхона қўмитаси


82

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


83

"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


83-1

Божхона юк декларацияси маълумотлар базаси

83-2

Рўйхатдан ўтказилган ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотлар базаси

83-3

Давлат чегараси орқали ўтаётган транспорт воситалари бўйича маълумотлар базаси

83-4

Божхона ташувчилари реестри

83-5

Божхона брокерлари реестри

84

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси

85

Томоша-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

         

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси

86-1

Концертлар ва томоша тадбирлари ўтказишга томоша-концерт гувоҳномаси олган шахслар реестри


87

Гидротехника иншоотларининг давлат кадастри


Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси

88

Гиёҳвандликка оид содир этилган жиноятларни ҳисобга олиш маълумотлар банки


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


89

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси

90

Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, аварияларнинг маълумотлар базаси


91

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


92

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўлиши соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


93

Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


94

Олий аттестация комиссиясида тасдиқланган фан докторлари ва номзодларининг маълумотлар базаси


Олий аттестация комиссияси

95

Ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

         

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

97

Аэропортларда ҳаво ташувларини бажариш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


97-2

Рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ҳаво кемалари реестри

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси

97-3

Сертификатланган Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари реестри

97-4

Сертификатланган Ўзбекистон Республикаси ҳаво кемалари эксплуатантлари реестри

98

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


99

Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


99-1

Алкоголли маҳсулотлар сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига берилган лицензиялар реестри

99-2

Рўйхатдан ўтказилган кичик корхоналар ва хусусий тадбиркорлар реестри

100

Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, "Ўзбекозиқовқатзахира" мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирадиган мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан ташқари

Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

100-1.

Вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳарбий хизматчилари ҳамда ходимларининг тасдиқланган намунадаги формали кийим-боши савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


101

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри



103

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

104

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, заводда идишларга жойланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари)


105

Маҳаллий ва халқаро темир йўл йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


107

Этил спирти ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри



108

Тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри

110

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри



111

Диний таълим муассасаларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


112

Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


113

Киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


114

Киновидеомаҳсулотлар прокати фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


115

Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


116

Жамғариб бориладиган пенсия тизимининг ягона маълумотлар базаси


Давлат-тижорат Халқ банки


117

Малака тоифалари тўғрисида сертификат олган Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактаблари педагоглари реестри


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази


118

Аккредитация қилинган таълим муассасалари тўғрисидаги реестр


119

Юридик шахсларга темир йўл транспорти объектлари, маҳсулотлари ва технологияларини уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари реестри


Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


120

Миллий ва хорижий ахборот ресурслари маълумотлар базаси


Ўзбекистон миллий кутубхонаси


121

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг тайёр илмий-техник ишланмалари маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 8-сон, 51-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 2-сон, 11-модда.