Юрист Предприятия

Корхона юристи / Корхона юристининг асосий ҳужжатлари базаси / Устав фонди / Устав фондидаги улушларга ҳуқуқларнинг ўтиши. ("Устав фонди" бўлими) /

Устав фондидаги улушларга ҳуқуқларнинг ўтиши амалиётидан вазиятларнинг маълумотлар базаси. ("Устав фонди" бўлими)

Масъулияти чекланган жамият таъсисчиларидан бири ўз улушини учинчи шахсга бериб, иштирокчилар таркибидан чиқмоқчи. Ушбу ҳолатда қандай шартнома тузилади: олди-сотди шартномасими ёки улушдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш шартномасими? ("Устав фонди" бўлими) (6.1 KB)
Масъулияти чекланган жамият таъсисчиси МЧЖ таркибидан чиқмоқда ва унга улуш қийматини тўлашни талаб қилмоқда. Тўловни пул маблағлари билан амалга ошириш шартми? Пул ўрнига ўша суммага товар-моддий бойликларни (компьютерлар ва бошқа ташкилий техника) бериш мумкинми? ("Устав фонди" бўлими) (5 KB)
Таъсисчилар ўзаро масъулияти чекланган жамият устав фондидаги улушнинг олди-сотдиси шартномаларини тузмоқдалар. Улуш учун тўлов қандай усулда амалга оширилиши мумкин: фақат пул маблағлари биланми ёки бошқа шаклларни, масалан, мол-мулк билан тўлашни назарда тутиш мумкинми? Улушнинг олди-сотдиси шартномаси нотариал тасдиқланиши, шунингдек давлат рўйхатидан ўтказилиши керакми? ("Устав фонди" бўлими) (13.8 KB)
Масъулияти чекланган жамият таъсисчиларидан бири ўз улушининг бир қисмини яқин қариндошига бепул беришга қарор қилди. Бу қонунийми ёки улушни бериш фақат пулли асосда сотиш йўли билан амалга оширилиши керакми? ("Устав фонди" бўлими) (6.7 KB)
Масъулияти чекланган жамият таркибидан чет эллик ҳамкор чиқмоқда. У ўзи киритган улушни фойдасиз қайтариб олмоқчи, фойда МЧЖ тасарруфида қолади. Агар ташкилот молия йилини фойда билан тугатган бўлса, буни амалга ошириш мумкинми ёки улушнинг ҳақиқий қийматини тўлаш шартми? ("Устав фонди" бўлими) (5.5 KB)
МЧЖ иштирокчиси ўз улушини сотиш ниятида. МЧЖ улушининг олди-сотдиси битими ижро этилаётганида харидорга устав капиталига янгидан киритиши мақсадида бериш учун унинг қийматини иштирокчи-сотувчи пул маблағлари (мол-мулк) билан натура ҳолида олиши шартми ёки улушга мулк ҳуқуқининг ўтишини ҳужжат билан расмийлаштиришнинг ўзи кифоя қиладими? ("Устав фонди" бўлими) (6.7 KB)
Масъулияти чекланган жамият икки шахс томонидан таъсис этилган. Уларнинг иккиси ҳам ўз улушларини бошқа субъектларга сотмоқчи. "Ягона дарча" маркази ходими дастлаб суҳбат ўтказганида бунинг ноқонунийлигини айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, аввал бир муассис ўзининг улушини сотиб, сўнг МЧЖнинг уставини қайтадан рўйхатдан ўтказиши керак экан. Шундан кейингина иккинчи муассис ҳам шундай қилиши мумкин. Бу қанчалик асосланган? Иккала муассис ўз улушларини бошқа шахсларга сотиб, бир вақтнинг ўзида МЧЖ таркибидан чиқа оладиларми? Иккала муассиснинг бир вақтда алмашиниши ноқонунийлигини сабаб қилиб "ягона дарча" маркази жамият уставини қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишга ҳақлими? ("Устав фонди" бўлими) (12.9 KB)
Жисмоний шахс тенг улушларга эга бўлган икки муассис ташкил этган МЧЖнинг устав фондида улушнинг 50 фоизини олди. Улушни бериш иккинчи муассиснинг розилиги билан амалга оширилди. Битим қатнашчилари МЧЖ юристи билан биргаликда муассислар умумий йиғилишининг баённомасини расмийлаштирди. Бироқ рўйхатдан ўтказувчи орган ушбу баённома бўйича уставдаги ўзгартиришларни қайта рўйхатдан ўтказмади, буни улушни бериш нотариал расмийлаштирилиши кераклиги билан асослади. Ўз улушини берган муассис республикадан ташқарига кўчиб кетган. Шу боис улушни беришни нотариал расмийлаштириш чўзилиб кетди, чунки ундан ишончнома олиш керак эди. Ишончнома олингунча иккинчи муассис тўсатдан вафот этди. МЧЖ уставидаги ўзгартиришлар шу тариқа қайта рўйхатдан ўтказилмади. Ворислар муассиснинг вафотидан кейин икки ҳафта мобайнида мустақил равишда, иккинчи муассиснинг иштирокисиз ва розилигисиз устав фондига ва МЧЖ асосий воситалари қолдиқ қийматининг 50 фоизига мерос ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома, шунингдек уларга доир мулк ҳуқуқи тўғрисида гувоҳнома олишди. Муҳр ва учбурчак штамп ворисларда, чунки вафот этган муассис МЧЖ директори, унинг қизи эса бош бухгалтери эди. Улушни олувчи биринчи муассиснинг ҳуқуқий вориси сифатида МЧЖ уставига ўзгартиришларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва МЧЖни бошқаришда иштирок этиш имкониятига эга эмас. МЧЖ уставида назарда тутилишича, улуш ёки унинг бир қисми учинчи шахсга берилганида бир вақтнинг ўзида улушни берган муассисга тегишли бўлган барча ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ҳам унга ўтади. Агар бу МЧЖ уставида назарда тутилмаган, иккинчи муассис эса ворисларнинг МЧЖни бошқаришда иштирок этишига қарши бўлса, ушбу ҳуқуқлар ворисларга ўтадими? Ҳуқуқий ворис сифатида улушни олувчига уставдаги ўзгартиришларни қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда МЧЖни бошқаришга тўсқинлик қилган ҳолда ворисларнинг учбурчак штамп ва думалоқ муҳрга эгалик қилиши қонунийми? Ворислар уставни қайта рўйхатдан ўтказмай, ишлаб чиқариш ва молиявий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эгами? ("Устав фонди" бўлими) (23.2 KB)
Масъулияти чекланган жамият таркибидан устав фондидаги улуши 40 фоиз бўлган иштирокчи чиқяпти. МЧЖнинг қолган иштирокчилари унинг улушини қуйидагича тақсимлашга қарор қилдилар: биринчи иштирокчининг улуши 30 фоиздан 60 фоизга, иккинчи иштирокчининг улуши эса 30 фоиздан 40 фоизга оширилади. Ушбу ҳолда устав фонди уставда назарда тутилган миқдорда қолиши учун қолган иштирокчилар унга қўшимча пул ҳиссаларини киритишлари лозимми ёки уларнинг янги улушларини қайд этиш кифоя қиладими? Чиқиб кетган иштирокчининг улушини жамиятнинг қолган иштирокчилари ўртасида тақсимлаш қандай расмийлаштирилади? ("Устав фонди" бўлими) (18 KB)
МЧЖда битта муассис бор. У ўз улушининг бир қисмини учинчи шахсга бермоқчи. Бундай битим қонуний ҳисобланадими? ("Устав фонди" бўлими) (5.7 KB)
Икки фирма - А ва В айнан бир шахслар томонидан таъсис этилган. Тугатилиши мўлжалланган А фирманинг балансида "Нексия" автомашинаси мавжуд. 1. Тугатиш олдидан мазкур автомобилни В фирманинг устав фондига киритиш ва А фирмани унинг муассислари таркибига қабул қилиш мумкинми? 2. Тугатишдан кейин А фирманинг улушини В фирма муассислари ўртасида тақсимлаш мумкинми? 3. В фирма мазкур автомобилни рўйхатдан ўтказишга ва кейинчалик ундан автотранспорт воситаси сифатида фойдаланишга ҳақлими? ("Устав фонди" бўлими) (7.8 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск