Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнатга ҳақ тўлаш ва бошқа тўловлар / Амалиётдан вазиятлар /

Пенсиялар ва нафақалар тўлаш бўйича вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотда пенсионер ишлайди, касса орқали унга белгиланган ёшга доир пенсиянинг 50 фоизини олади. У кадрлар бўлимига унга бошқа ташкилотга ўриндошлик асосида ишга жойлашиш учун маълумотнома беришини сўраб мурожаат қилди. Бу вазиятда ташкилот Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиб, ходим ўриндошлик асосида ишга жойлашганлиги муносабати билан пенсиянинг 50 фоизини тўлашни тўхтатиши керакми? (4.9 KB)
Нодавлат ташкилотида меҳнат шартномаси бўйича пенсионер ишлайди. Унга туман ижтимоий таъминот бўлимидан тайинланган ёшга доир пенсиянинг ярми корхона бухгалтерияси орқали белгиланган тартибда тўланмоқда. Директор у билан меҳнат шартномасини бекор қилиб, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузишга қарор қилди. Корхона Пенсия жамғармаси туман бўлимига мазкур шахсга тўлиқ пенсия тўлаш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкинми? (5.1 KB)
Ташкилотда кадрлар ҳисобини доимий асосда юритадиган ходим йўқ. Буйруқларни расмийлаштириш ва меҳнат дафтарчаларини тўлдириш вақтинча бухгалтерга юклатилган. Бухгалтерияга оид масалалар билан бандлиги туфайли у кадрларга оид ишлар мажмуини, жумладан пенсияга чиқаётган ходимларни кузатиб бориш ва уларга Пенсия жамғармаси учун ҳужжатларни тайёрлашни тўлиқ бажара олмайди. Корхона штатида пенсия ёшига яқинлашиб қолган ходим бор. У ёшга доир пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштиришни сўраб бухгалтерга мурожаат қилди, бироқ кадрларга оид ишлар унинг асосий иши эмаслиги ва пенсия ишлари билан шуғулланишга унинг вақти йўқлиги важ қилиниб, рад жавобини олди. У ходимга барча ҳужжатларни унинг ўзи расмийлаштиришини ва уларни яшаш жойи бўйича ижтимоий таъминот бўлимига топширишини таклиф қилди. Мазкур шахснинг ҳаракатлари қонунийми? (7.4 KB)
Ходим меҳнат шартномаси ходимлар сони қисқарганлиги сабабли бекор қилиниши ҳақида ёзма равишда огохлантирилди. Меҳнат шартномаси амалда бекор қилинадиган санагача ходим бетоб бўлиб қолди. Иш берувчи унга меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида огоҳлантириш даврида касаллик варақаси бўйича ҳақ тўлаши керакми? (3.6 KB)
Ходим текширувдан ўтди ва бир неча кун шифохонада бўлишга мажбур бўлди. Унда барча маълумотномалар, хулосалар бор, лекин касаллик варақаси йўқ. Ушбу ҳолатда иш берувчи вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаши керакми? (5 KB)
Корхонада вояга етмаган болаларни тарбия қилувчи бир нечта оилавий жуфтликлар ишлайди. Уч ва ундан ортиқ болалари бор, бир ташкилотда ишловчи эр-хотиннинг иккаласига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини иш стажидан қатъи назар иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида олиш ҳуқуқи татбиқ этиладими? Агар татбиқ этилса, улар касаллик варақасига қандай ҳужжатларни илова қилиши керак? (8.9 KB)
Аёл болани парваришлаш таътилига чиқди, лекин унга нафақа тўлаш тўғрисида ариза бермади, тегишинча иш берувчи томонидан унга нафақа тайинланмади. Бир йил ўтгач, у иш берувчига мазкур ариза билан мурожаат қилди. Корхона ўтган йил учун унга нафақа тўлаши керакми? (4.8 KB)
Маъмурият ходим соғайиб қайтганидан кейин бу кунларни ишлаб беришини талаб қилди. Мазкур талаб қонунийми, ходим уни бажаришга мажбурми? Агар ходим бу соатларни бошқа кунлардаги иш ҳисобидан тўлдирса, уларга ҳақ тўланиши лозимми ва бунда вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини тўлаш керакми? (7 KB)
Ходим-аёл болани икки ёшгача парваришлаш таътилида (бюджет ташкилоти эмас). Жамоа шартномасига биноан унга болани парваришлаш нафақаси тўланади. Унинг ишга чиқиши иш берувчи учун зарур. Агар аёл ишга чиқса, унда болани парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қоладими? (4.1 KB)
Ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилига кетишдан олдин Тошкент шаҳрида вақтинча пропискага эга эди, доимий эса бошқа вилоятда яшарди. Паспорт алмаштирганидан кейин у Тошкент шаҳрида пропискага эга эмас. У иккинчи фарзандини туғиши муносабати билан ҳомиладорлик ва туғиш таътилида эканлигини тасдиқловчи меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этди. 1. Иш берувчи унга нафақа тўлаши керакми ёки уни ўз вилоятидан олиши мумкинми? 2. Иш берувчи бир вақтнинг ўзида иккита болага нафақа тўлаши керакми? (9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск