Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Таътиллар ва бошқа ишланмайдиган вақт / Амалиётдан вазиятлар /

Таътилдан чақириб олиш ва муддатидан олдин ишга чиқиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Фирма ходимларидан бири меҳнат таътилига чиқди. Икки кундан сўнг унинг вазифаларини бажараётган ходим йўл-транспорт ҳодисасига учради ва шифохонага жойлаштирилди. Фирмада мазкур соҳа бўйича бошқа мутахассис йўқ ва директор асосий ходимни таътилдан чақириб олишга қарор қилди. Телефондаги мулоқот чоғида ходим муддатидан олдин ишга чиқишга рози бўлди, бироқ фирма юристи ходимнинг ёзма розиликни имзолашини талаб қилмоқда. Юрист ҳақми? (5.7 KB)
Ташкилотга контрагентдан талабнома келиб тушди. Директор юридик ва бухгалтерлик хизматлари иштирокида мажлис чақириш тўғрисида фармойиш берди. Бош бухгалтер таътилда эди ва даволанаётганлигини важ қилиб, ишга чиқишдан бош тортди. Маъмуриятнинг топшириқларини бажаришдан бош тортганлик учун директор бош бухгалтерни ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Иш берувчининг мазкур ҳаракатлари қонунийми? (8.3 KB)
Ички меҳнат тартиби қоидаларида кўрсатилишича, ўта зарур ҳолларда директор ишлаб чиқариш мақсадларида ходимни унинг розилигисиз буйруқ билан таътилдан чақириб олишга ҳақли. Ишга қабул қилишда ходим қоидалар билан танишганлиги тўғрисида буйруққа имзо чекади ва уларни бажариш мажбуриятини олади. Бу ходимнинг таътилдан чақириб олишга олдиндан розилиги ҳисобланадими? Мазкур банд меҳнатга оид қонун ҳужжатларини бузмайдими? (7 KB)
Ходим-аёл болани 3 ёшгача парваришлаш таътилида бўлган даврда муддатидан олдин ишга чиқишга қарор қилди. Кадрлар бўлимига қўнғироқ қилиб, у ишга чиқишга тайёр эканлигини маълум қилди, бироқ унга ҳозирги пайтда бундай қила олмаслиги айтилди, чунки унинг ўрнига бошқа ходим ишга олинган ва у билан тузилган меҳнат шартномасининг шартларига кўра у аёлнинг таътил муддати тугагунга қадар ишлайди. Бундай рад этиш қонунийми? (6.9 KB)
Ходим-аёл болани икки ёшгача парваришлаш таътилида (бюджет ташкилоти эмас). Иш берувчи учун унинг ишга чиқиши зарур. Уни таътилдан чақириб олиш мумкинми ёки бунга унинг аризаси талаб қилинадими? (3.2 KB)
Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугагандан сўнг ходимага унинг аризасига кўра болани 2 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш таътили, шунингдек болани 3 ёшга тўлгунга қадар парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил берилди. Бироқ у белгиланган муддатдан олдин ишга чиқмоқчи. У иш берувчини бу ҳақида хабардор қилиши керакми? Асосий ходим бўлмаган вақтга мўлжаллаб янги ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномасини қайси сана билан бекор қилиш зарур? (5.6 KB)
Ходим таътилда бўла туриб, иш берувчи билан келишувга кўра муддатидан олдин ишга чиқиш ниятида. Таътилнинг умумий муддати 24 иш кунини ташкил этади. Келишувда ходим асосий йиллик таътилнинг 5 куни ўтгандан кейин ишга чиқиши, қолган 19 куни ўртача иш ҳақи миқдорида пуллик компенсация билан алмаштирилиши назарда тутилган. Мазкур келишув қонунийми? (4.9 KB)
Меҳнат таътилида бўлган ходимга кадрлар бўлимининг бошлиғи қўнғироқ қилиб, директор у муддатидан олдин таътилдан чиқишини талаб қилаётганлигини айтди. Ходим буни рад этиши мумкинми ва бу ҳолатда иш берувчи қандай йўл тутади? (8.9 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск