Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Меҳнат дафтарчаларини юритиш / Амалиётдан вазиятлар /

Меҳнат дафтарчасига иш ва ўқиш даврларига оид ёзувларни киритиш тўғрисидаги вазиятларнинг маълумотлар базаси

Ташкилотга ишга янги кирган ходим ОТМни тугатган, илгари ҳеч қаерда ишламаган. У ишга қабул қилинганда компания меҳнат ва бандликка кўмаклашиш туман бўлимидан ("меҳнат биржаси"дан) пул ўтказиш йўли билан меҳнат дафтарчасини сотиб олди. Меҳнат дафтарчасига биринчи ёзувни ОТМ киритиши керакми ёки ОТМ тугатилганлиги тўғрисидаги қайд билан ташкилотми? (11.7 KB)
Ходима ОТМга киргунча ишлар эди, аммо ўқиш бошланиши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ўқишдан кейин у меҳнат фаолиятини қайтадан бошлашга қарор қилди. Бу вазиятда ОТМдаги ўқиш вақти тўғрисидаги ёзув қандай киритилади? (5.3 KB)
Иш берувчи коллеж ўқувчисини ишга қабул қилди, у учун меҳнат дафтарчаси олди. Унга коллеждаги ўқиш тўғрисидаги биринчи ёзувни киритиш керакми ёки буни коллежнинг ўзи қиладими? (9.3 KB)
Компанияга ишга жойлашишда ходим Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўла туриб, бошқа давлатда берилган меҳнат дафтарчасини тақдим этди. Унда миллий намунадаги меҳнат дафтарчаси йўқ. Ундаги меҳнат дафтарчасига ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзувни киритиш мумкинми ёки янгисини расмийлаштириш керакми? (5.1 KB)
Ходим меҳнат дафтарчасига ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзувни киритиш учун ўриндошлик асосидаги иш жойидан маълумотнома олди ва уни асосий иш жойи бўйича кадрлар бўлимига тақдим этди. Кадрлар бўйича инспектор мазкур ёзувни киритишдан бош тортди. Бу қоидабузарлик ҳисобланадими? (7.3 KB)
Ходим икки жойда ишлайди: бир ташкилотда (А) – асосий иш жойи бўйича, бошқасида (Б) – ўриндошлик асосида. У иш жойини алмаштирмоқчи, яъни ҳозирда ўриндош ҳисобланган Б ташкилотга доимий асосда жойлашиб, меҳнат дафтарчаси расмийлаштирилган А ташкилот билан эса меҳнат шартномасини ўриндошлик шартларида қайта тузмоқчи. Бу икки ташкилотдан қайси бири ўриндошлик асосидаги жорий иш даври тўғрисидаги ёзувни киритиши керак? (6.5 KB)

Наши газеты

по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск