язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ Марказий банк Бошқарувининг 11.03.2006 й. 7/2-сон "Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 18.04.2006 й. 1562-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

18.04.2006 й.

N 1562

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

11.03.2006 й.

N 7/2

ҚАРОРИ



Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар

базасини  шакллантириш  ҳамда  Банклараро  кредит

бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини

тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 28 апрелдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 15 апрелдаги ПҚ-56-сонли қарорига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюроси ва тижорат банкларига кредит ахборотини тақдим этиш тартиби тўғрисида"ги Низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2004 йил 21 майдаги ""Кредит ахбороти миллий институтининг маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда Банклараро кредит бюросига ва тижорат банкларига кредит ахбороти тақдим этиш тартиби тўғрисида"ги низомни (2004 йил 1 июль, рўйхат рақами 1379) тасдиқлаш тўғрисида"ги 12/1-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк Бошқаруви раиси                              Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 16-сон, 135-модда.