язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.2007 й. 181-сон "Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.2007 й.

N 181



ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК БОШҚАРУВИ,

МАҲАЛЛИЙ ДАВЛАТ ҲОКИМИЯТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНГАН  ҲОЛДА  ЮРИДИК  ВА  ЖИСМОНИЙ

ШАХСЛАР БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИГИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш воситасида жисмоний ва юридик шахслар билан тезкор ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлардан кенг фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Интерактив давлат хизматлари реестрини юритиш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига юклансин.

3. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

уч ой муддатда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш тадбирлари режаларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

интерактив давлат хизматлари кўрсатиш ва кўрсатилаётган ана шундай хизматларни кенгайтириш, юридик ва жисмоний шахсларнинг интерактив давлат хизматларидан сифатли фойдаланишини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш йўли билан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига кўрсатилаётган интерактив давлат хизматлари бўйича ахборот, шунингдек мўлжалланаётган интерактив давлат хизматлари бўйича таклифларни уларни кейинчалик Интерактив давлат хизматлари реестрига киритиш учун тақдим этсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги заруриятга кўра вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига Базавий интерактив давлат хизматлари реестрига ўзгартиришлар киритишга доир умумлаштирилган таклифлар киритсин.

5. 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури амалга оширилишини мувофиқлаштириш бўйича Республика комиссияси ўз мажлисларида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интерактив давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг электрон ҳужжатлар айланиши тизимларини жорий этиш ва ахборот тизимларини интеграциялаш ишларининг аҳволини мунтазам равишда кўриб чиқсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев

Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

2.

3.

Туғилганликни, ўлимни, никоҳни рўйхатдан ўтказиш, никоҳни бекор қилиш, оталикни белгилаш, фарзандликка олиш, фамилияни, исмни ва ота исмини ўзгартириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Адлия вазирлиги

4.

Ўзбекистон Республикаси ФҲДЁ ҳудудий органлари рўйхатини тақдим этиш.


4-1.

4-2.

4-3.

4-4.

4-5.

5.

Мактабгача таълим, умумий таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимлари тўғрисида ахборотлар, Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари, академик лицейлари, касб-ҳунар коллежлари ва мактаблари рўйхатини тақдим этиш.


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


7.

Бандлик масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш


Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


(ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


8.

Пенсия ва нафақаларни расмийлаштириш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш


Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси


(ЎзР ВМ 24.03.2010 й. 52-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


9.

Жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.


Ички ишлар вазирлиги

10.

Транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


11.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини кўриб чиқиш.


12.

Ўзбекистон Республикасида коммунал хизматлар кўрсатишда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


"Ўзкоммунхизмат" агентлиги

13.

Фуқароларга тиббий хизматлар кўрсатиш тартиби ва уларни ташкил этиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

14.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими давлат муассасалари томонидан бепул тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


15.

Рўйхатдан ўтказилган дори-дармонлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


16.

Давлат санитария-эпидемиология назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


17.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув муассасалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


18.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ўқув юртларига ўқишга кириш ва ўқиш учун давлат грантлари бериш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


19.

Соғлиқни сақлаш муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


19-1.

20.

Солиқ тўловчининг сўровига кўра бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаси билан ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Давлат солиқ қўмитаси


21.

Солиқ тўловчининг сўровига кўра назорат органларининг тегишли давр учун хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалидан кўчирмалар бериш.


22.

Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш юзасидан аризаларини қабул қилиш ва шахсий тартиб рақамларини бериш ҳамда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш маълумотларини ўзгартириш (фақат шаҳар ва туманлар ҳузуридаги рўйхатдан ўтказувчи органлар, шунингдек минтақавий адлия органлари учун).


23.

Солиқ солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


24.

Электрон солиқ ҳисоботини қабул қилиш ва қайта ишлаш, электрон солиқ ҳисоботини жўнатиш бўйича хизматлар кўрсатиш.


24-1.

24-2.

24-3.

25.

Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг амалда қарор топган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Давлат статистика қўмитаси

26.

Корхоналар ва ташкилотларнинг давлат регистрига доир ахборотлар тақдим этиш.



26-1.


26-2.


            

ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарорига мувофиқ 26.3-позиция чиқариб ташланган



26-3.

Электрон аризаларни қабул қилиш ва улар билан ишлаш, шунингдек Интернет тармоғи орқали Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг расмий сайтида очиқ фирма номларини захиралаш ва вақтинча сақлаш (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)



26-4.


27.

Декларантлардан декларацияларнинг электрон нусхаларини қабул қилиш ва қайта ишлаш.


Давлат божхона қўмитаси

27-1.

27-2.

27-3.

27-4.

28.

Бизнесни режалаштириш ва бошқариш, тадбиркорликни ривожлантиришни молия-кредит бўйича қўллаб-қувватлаш масалаларига доир ахборотлар тақдим этиш.


Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Марказий банк

29.

Тадбиркорликни лицензиялаш ва давлат томонидан тартибга солиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.


30.

Мол-мулки сотиладиган иқтисодий ночор хўжалик юритувчи субъектлар тўғрисида ахборот.


Давлат рақобат қўмитаси

(ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


31.

Қимматли қоғозлар бозори, банк ва суғурта секторлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Давлат рақобат қўмитаси, Марказий банк, Молия вазирлиги

(ЎзР ВМ 09.09.2013 й. 244-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


32.

Коммунал хизматлар учун тарифларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Молия вазирлиги


(ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


33.

Ташқи савдо статистикаси бўйича ахборотлар тақдим этиш.


Ташқи савдо вазирлиги

(ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


34.

Инвестиция лойиҳалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, инвестиция таклифларини қабул қилиш.


Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

(ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


35.

Давлат электрон харидларини ташкил қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


Иқтисодиёт вазирлиги

(ЎзР ВМ 14.07.2017 й. 499-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


36.

Мамлакатнинг транспорт-коммуникация комплекси: автомобиль йўллари ва темир йўллар, фуқаро авиацияси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари", "Ўзавтойўл" ДАК


(ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


37.

Йўловчи ташиш темир йўл ва авиация транспорти қатновлари жадвалини, вокзалларнинг маълумотлар бериш хизматлари рўйхатини тақдим этиш


Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК, "Ўзбекистон темир йўллари"


(ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


38.

Телекоммуникацияларнинг универсал хизматлари тарифлари, Ўзбекистон Республикаси почта индекслари рўйхати, Ўзбекистон Республикаси телефон рақамлари зоналар кодлари, мамлакатлар кодлари, давлат органлари сайтлари рўйхати ва манзиллари бўйича ахборотлар тақдим этиш.


39.

Рўйхатдан ўтказилган Давлат ахборот ресурслари ва тизимлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


40.

Лицензиялар олиш юзасидан аризалар қабул қилиш.


40-1.

40-2.

40-3.

40-4.

40-5.

40-6.

41.

Миграция ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш масалалари бўйича ахборотлар тақдим этиш.


Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

42.

Келаётган чет элликларга визалар бериш, уларни вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказишни узайтириш, доимий яшаш учун рухсатномалар олиш, бирон жойда яшаш ҳужжати, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олиш тартиботлари бўйича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш борасидаги чеклашлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


43.

Ўзбекистон Республикасидаги чет эл элчихоналари, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг дипломатик миссиялари ва ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги элчихоналари рўйхатини тақдим этиш.


Ташқи ишлар вазирлиги

43-1.

44.

Давлат архиви фондларидан ахборотлар тақдим этиш.


"Ўзархив" агентлиги

45.

Илм-фан, таълим, ахборот ва маданият бўйича қизиқишларни тезкорлик билан қондиришга йўналтирилган замонавий ахборот технологиялари асосида аҳолига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга доир ахборотларни, Ўзбекистон Республикасининг ахборот ресурслари ва ахборот-кутубхона марказлари, шунингдек ихтисослаштирилган кутубхоналари рўйхатини тақдим этиш


(ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


46.

Ер ресурслари бўйича ахборотлар тақдим этиш.


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

47.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


47-1.

47-2.

48.

Ўзбекистон Республикасининг табиий-жуғрофий шароитлари ва тарихий-маданий мероси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш.


49.

"Тошкент" халқаро аэропортидаги самолётлар қатнови жадвали, рейслардаги мавжуд ўринлар сони, авиакомпания томонидан кўрсатиладиган хизматлар тарифлари, рўйхати, самолётларнинг келиш ва кетиш вақти таблоси.


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК

         

ЎзР ВМ 20.08.2009 й. 239-сонли Қарорига мувофиқ киритилган 50-84-позициялар

       

50.

Авиакомпания томонидан реал вақт режимида кўрсатилаётган хизматлар сифатини аниқлаш учун анкета


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК


50-1.

50-2.

51.

Олиб кирилаётган ва олиб чиқилаётган озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган моддалар тўғрисида ахборот бериш


Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (ЎзР ВМ 14.11.2017 й. 915-сон Қарори таҳриридаги устун)


52.

Экология сертификати бериш бўйича ахборот бериш


52-1.

53.

Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар бўйича ахборот бериш


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси


54.

Маҳсулотлар (хизматлар)ни сертификатлаш бўйича аккредитация қилинган органлар тўғрисида ахборот бериш


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


55.

Аккредитация қилинган синов (ўлчов) лабораториялари бўйича ахборот бериш


55-1.

55-2.

55-3.

55-4.

55-5.

55-6.

         

           

ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ 55-7 позиция ўз кучини йўқотган


55-7.

Ўлчов воситаларини тайёрлаш, сотиш ва ижарага бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


56.

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги


57.

Янги илмий лойиҳалар бўйича танловга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасаларида бажарилган илмий ишланмалар тўғрисидаги  аризаларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ҳақида ахборот бериш


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси


58.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки


58-1.

58-2.

59.

Кредитлар, микрокредитлар бериш бўйича, шунингдек халқаро молия ташкилотлари ва хорижий банкларнинг кредит линиялари тўғрисида ахборот тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари


60.

Банк омонатлари бўйича ахборот бериш


61.

Банк карталари бериш бўйича ахборот тақдим этиш


62.

Карточкалар, терминаллар, банкоматлардан фойдаланиш, терминалларни ўрнатиш, таъмирлаш ва алмаштириш бўйича ахборот бериш



63.

Илмий лойиҳалар танловига берилаётган буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси


64.

Инновацион илмий ишланмалар, илмий лойиҳалар танловлари, шунингдек илмий ва илмий-техник тадбирлар режалари тўғрисида ахборот бериш


65.

Инновацион маҳсулотлар ярмаркасида қатнашиш учун буюртманомаларни рўйхатдан ўтказиш


65-1.

65-2.

66.

Қимматли қоғозларнинг чиқарилиши, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал қатнашчилари тўғрисида ахборот бериш


67.

Пахта маҳсулотлари ташқи кўриниши стандарт намуналарига буюртмалар қабул қилиш тўғрисида ахборот бериш


Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Сифат" Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази


68.

Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


68-1.

68-2.

68-3.

68-4.

68-5.

69.

Ички ва халқаро йўналишларда темир йўл транспортида юк ва йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


70.

Юридик шахсларга объектларни, маҳсулотлар ва технологияларни уларнинг белгиланган стандартларга мувофиқлиги юзасидан берилган қабул қилиш хулосалари бўйича ахборот бериш


71.

Ғаллани, дуккакли донларни, ёғли экинлар ҳосилини ва уларни қайта ишлаш маҳсулотларини сертификатлаш, ғаллани ва уни қайта ишлаш маҳсулотларини текшириш тартиби, ушбу тармоқда синов воситаларини метрологик аттестациядан ўтказиш тўғрисида ахборот бериш


Давлат дон инспекцияси


72.

          

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси


         

ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ 73 позиция ўз кучини йўқотган


73.

Энергетик текшириш ва экспертиза ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатини бериш


       

ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ 73-1 позиция ўз кучини йўқотган

73-1.

Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини лицензиялаш бўйича ахборотлар тақдим этиш (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


74.

Давлат киностудиялари томонидан тайёрланган аудиовизуал асарлар тўғрисида ахборот бериш


"Ўзбеккино" миллий агентлиги


75.

Кино, видеомаҳсулотларни ишлаб чиқариш, кўпайтириш, дубляж қилиш, сотиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия бериш юзасидан ахборот тақдим этиш


76.

Электрон каталогдан, миллий ва хорижий электрон ресурслардан фойдаланишга рухсат бериш, адабиётларга буюртма бериш


Ўзбекистон миллий кутубхонаси


77.

Шаҳар транспорти йўналишлари тўғрисида ахборот бериш


"Toshshahartransxizmat" уюшмаси

77-1.

78.

Электрон темир йўл чипталарини банд қилиш ва сотиш хизматлари кўрсатиш, поездларда йўл ҳақи нархи тўғрисида ахборот бериш


"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси


79.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида темир йўлда юришда имтиёзлар тўғрисида ахборот бериш


80.

Аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар учун табиий газдан фойдаланиш тарифлари ҳамда табиий газ билан таъминлаш тармоқларига сервис хизмати кўрсатиш учун аризаларнинг электрон шакллари тўғрисида ахборот бериш


"Ўзбекнефтгаз" МХК

81.

"Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси заводларида ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари рўйхатини тақдим этиш


82.

Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, шу жумладан истеъмол товарлари, шартномаларнинг намунавий шакллари, истеъмол товарларининг доимий янгилаб бориладиган прайс-варақлари тўғрисида ахборот бериш


"Олмалиқ КМК" АЖ


83.

Рух ва қўрғошин концентратини қайта ишлаш хизматлари кўрсатиш, етказиб бериладиган концентрат сифатига, намунавий контракт шаклига қўйиладиган талаблар тўғрисида ахборот бериш


84.

Лизинг хизматлари тўғрисида ахборот бериш


         

(ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 24-сон Қарорига мувофиқ киритилган 85-150-позициялар)

     

85.

Суғуртачилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини лицензиялаш тартиби, шунингдек лицензия олиш учун тегишли бланкалар ва аризаларнинг электрон шакллари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

86.

Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш тартиби, шунингдек лицензия олиш учун тегишли бланкалар ва аризаларнинг электрон шакллари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


87.

Малака сертификатига эга бўлган аудиторлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


88.

Монополистик корхоналар ва табиий монополиялар субъектлари томонидан ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар)ни декларациялаш (тасдиқлаш) учун аризалар қабул қилиш


89.

Мактабларнинг 9-синфлари битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида ўқишга қамраб олиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

90.

Банк хизматлари олиш учун зарур бўлган махсус аризалар ва бошқа шаблонлар шаклларини электрон шаклда тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари

91.

Банк счётларини масофадан хизмат кўрсатиш тизимига улаш шартлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


92.

Банк счётларининг масофадан хизмат кўрсатиш тизими орқали шахсий счётлар бўйича қолдиқлари ва маблағлар айланиши, берилган кредитларни қайтариш ҳамда мижозларнинг омонатлари бўйича ҳисобланган фоизлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


93.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг баҳолаш, биржа ва риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчилар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


94.

Низоли вазиятларда суд сўровномалари бўйича материалларни баҳолашни экспертизадан ўтказиш эксперт комиссиялари ва экспертлар таркиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


95.

Давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналарда (устав капитали 500 млн сўмдан ортиқ бўлган очиқ акциядорлик жамиятлари, банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) ташқи аудитни ўтказишига рухсат берилган аудиторлик ташкилотлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


96.

Баҳолаш ташкилотлари ва биржалар, риэлторлик фаолияти учун лицензиялар бериш учун ариза бланкалари, шунингдек баҳоловчининг малака имтиҳонидан ўтиш ҳамда жисмоний шахсларнинг биржа савдоларида профессионал иштирокчилар сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига аттестациядан ўтиш учун тўлдириладиган анкеталар тақдим этиш


97.

Ўзбекистон Республикасида баҳоловчилар ва биржа савдоларининг профессионал иштирокчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланадиган мавжуд ўқув марказлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


98.

Жисмоний шахсларни биржа савдолари иштирокчилари сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини олиш учун аттестациядан ўтказиш тартиби ва жадвали ҳамда ўтказилган тест натижалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


99.

Баҳоловчиларни малака имтиҳонидан ўтказиш тартиби ва жадвали ҳамда ўтказилган тест натижалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


100.

Юридик шахсларга саноат алпинизми усули билан баландликларда таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар беришга ахборотлар тақдим этиш, аризалар қабул қилиш ва уларнинг реестрини юритиш


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

101.

Юридик шахсларга хавфи юқори бўлган объектлар ва потенциал хавфли ишлаб чиқаришларда таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар беришга ахборотлар тақдим этиш, аризалар қабул қилиш


102.

Юридик шахсларга мудофаа объектларида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар беришга ахборотлар тақдим этиш, аризалар қабул қилиш


103.

Юридик шахсларга кўприклар ва туннеллар қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига лицензиялар бериш бўйича ахборотлар тақдим этиш, аризалар қабул қилиш


104.

Танлов савдолари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, савдоларга электрон шаклда аризалар қабул қилиш


105.

Оммавий ахборот воситаларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек уларни рўйхатдан ўтказиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

106.

Матбаа корхоналарини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек гувоҳнома олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


107.

Ноширлик фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


108.

Олий малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар мутахассисликлари номенклатуралари ва паспортларини тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси


109.

Ҳимоя қилинган диссертация ишларининг илмий ва илмий-амалий аҳамияти тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


110.

Диссертация ишларини ҳимоя қилиш учун рухсат берилган мутахассисликлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


111.

Бажариладиган докторлик ва номзодлик диссертациялари мавзулари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


112.

Илмий даража ва илмий унвон берилган шахслар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


113.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлаш амалга ошириладиган мутахассисликлар бўйича ахборотлар тақдим этиш


Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази

114.

Халқ ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида педагогик кадрларга берилган малака тоифаси ва эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатлар бўйича ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази

115.

Таълим муассасаларига берилган аккредитация гувоҳномалари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


116.

Нодавлат таълим муассасаларига берилган лицензиялар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


117.

Ўзбекистон Республикасидаги наркотик вазият ривожланишининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


118.

Ўзбекистон Республикаси бўйича об-ҳаво маълумоти


119.

Нефть, газ ва газ конденсати қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш ва сотиш, нефть маҳсулотларини сотиш, магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш бўйича ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси


120.

Автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш шохобчалари орқали нефть маҳсулотларини сотиш фаолиятини лицензиялаш бўйича ахборотлар тақдим этиш


121.

Саноат мулкчилиги объектлари, селекция ютуқларига муҳофаза ҳужжатлари, ЭҲМ, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари учун дастурларни расмий рўйхатдан ўтказишга буюртманомалар беришга аризалар қабул қилиш ва ахборотлар тақдим этиш


Интеллектуал мулк агентлиги


122.

Саноат мулкчилиги объектларидан, селекция ютуқларидан, ЭҲМ, маълумотлар базалари ва интеграл микросхемалар топологиялари учун дастурлардан фойдаланиш учун ҳуқуқлар бериш бўйича лицензия шартномалари, шунингдек уларнинг тўлиқ ёки қисман воз кечиш тўғрисидаги шартномалари ҳақида ахборотлар тақдим этиш


123.

Транспорт хизматларини ташкил этиш бўйича мавжуд йўналишлар ҳамда фуқаролардан таклифлар қабул қилиш тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


124.

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида давлат харидларини амалга ошириш


125.

Ҳаж ва Умра зиёратига боришни ташкил этиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, уларни ташкил қилиш бўйича фуқаролар аризаларини қабул қилиш


126.

Алкоголли маҳсулотлар савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


127.

Автомобиль ёнилғиси савдоларини амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


128.

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазер дисклари ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, ёзиш, уларни кўпайтириш ва сотиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


129.

Улгуржи савдоларни амалга ошириш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек лицензия олиш учун аризалар қабул қилишни ташкил этиш


130.

Ер муносабатларини тартибга солиш бўйича ахборотлар тақдим этиш ва ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш юзасидан ҳужжатлар қабул қилиш



131.

Ишлаб чиқариладиган тармоқ маҳсулотларининг турлари рўйхати бўйича ахборотлар тақдим этиш


132.

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган фармацевтика маҳсулотлари бўйича ахборотлар тақдим этиш


Ўзбекистон фармацевтика саноати давлат-акциядорлик концерни


133.

Мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқариладиган дори-дармон воситалари номенклатураси тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


134.

Замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда очиқ танловлар асосида харидларни амалга ошириш


"Ўзавтосаноат" акциядорлик компанияси

135.

Автомобиль танлаш ва буюртма бериш бўйича ахборотлар тақдим этиш


136.

Компания корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар турлари, уларнинг тавсифлари ва хусусиятлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


137.

Зарур формулярларни, шартномаларни электрон шаклда тақдим этиш


138.

Алкоголли маҳсулотларнинг ҳақиқийлигини автоматлаштирилган равишда текшириш имкониятини бериш


"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси

139.

У ёки бу суғурта маҳсулоти қийматининг автоматлаштирилган ҳисоб-китобини амалга оширишни назарда тутувчи "Суғурта калькулятор" суғурта полиси ҳисоб-китоби бўйича ахборот


"Ўзбекинвест" миллий экспорт-импорт суғурта компанияси

140.

Компания мижозларидан суғурта ҳодисалари тўғрисида аризалар қабул қилиш


141.

Китоблар ёки бошқа бадиий адабиётлар тайёрлаш ва нашр қилиш тартиби тўғрисида, газеталар, китоблар ва бошқа нашрлар турларини, электрон шаклда файлнинг мазмунини тегишли равишда ҳимоя қилинишини таъминлаган ҳолда ишлаб чиқаришга қабул қилиш тарзидаги қўшимча хизматлар турлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


"Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси


142.

Китоблар ва тайёрлашга имконияти бўлган қоғозли тоза товарлар рўйхатини тақдим этиш


143.

Ишлар турларига баҳолар, ишлаб чиқариш шартлари, газеталар ва журналлар (ҳар ойда янгилаш) ҳақидаги бошқа маълумотлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


144.

Газеталарни тарқатиш ва кузатиб бориш, босма нашрларни савдо минтақасининг манзили билан тарқатиш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


145.

    

     

ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарорига мувофиқ 146-позиция ўз кучини йўқотган


146.

Тўйлар, туғилган кунлар ва бошқа тантаналарга концерт хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида ахборотлар тақдим этиш, шунингдек ушбу хизматларни кўрсатишга аризалар қабул қилишни ташкил этиш


147.


148.

Ишлаб чиқариладиган халқ истеъмол товарлари тўғрисида ахборотлар тақдим этиш ҳамда уларга Интернет тармоғи орқали буюртманомалар қабул қилиш


"Ўзметкомбинат" ОАЖ

149.

"Ўзметкомбинат" ОАЖ томонидан ишлаб чиқариладиган рангли металлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш ҳамда уларга Интернет тармоғи орқали буюртманомалар қабул қилиш


150.

"Ўзметкомбинат" ОАЖда ишлаб чиқариладиган электродлар тўғрисида ахборотлар тақдим этиш


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 348-модда.