ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Маълумот ахборотлар / 2. Солиқ тўловчининг тақвими / 2008 й. /

Январь

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

2008


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ЯНВАРЬ



ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156



ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

3

- декабрь ойининг III ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;

ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 26-банди.


- декабрь ойининг III ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.

ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 12-банди.

5

******

- юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга солиқ, шунингдек норезидент юридик шахсларга тўловлардан фойда солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36-банди.

ЎзР АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “ЎзР Чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини соли??а тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”нинг 40 банди.


- акцизли товарлар алоҳида турларининг харид қилиниши ва сотилиши (ички бозорда янги автомобиллар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, автомобиль бензини, дизель ёқилғисини сотиш) тўғрисида маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни.

    

9

- декабрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплашга тўлов кирим қилишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 44-банди.


10


- декабрь ойи учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммалари ҳамда фуқароларнинг мажбурий суғурта бадаллари суммалари ҳисоб-китобларини тақдим этиш ва уларни тўлашнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 15, 38, 52-бандлари


- декабрь ойи учун хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобварақларига сотилган маҳсулот ҳақиқий ҳажмидан мажбурий ажратмаларни тўлашнинг сўнгги куни;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 39-банди.


- декабрь ойи учун меҳнат пайтида майиб бўлиш ёки касбий касалланиш оқибатида тайинланган ва тўланган пенсиялар бўйича харажатларни қоплаш ҳисоб-китобларини тақдим этишнинг сўнгги куни;

ЎзР АВ 06.04.2004 й. 1333-сон билан рўйҳатга олинган Ягона ижтимоий тўловни ҳамда давлат ижтимоий суғуртасига мажбурий бадаллар ва ажратмаларни ҳисоблаш,тўлаш ва тақсимлаш тўғрисидаги Низомнинг 46-банди.


- 2008 йилнинг I чораги учун тахмин қилинаётган фойдадан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни;

Солиқ кодекси, 164-модда.


- 2008 йилнинг I чораги учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни.

Солиқ кодекси, 300-модда.


  

13

******

- январь ойининг I ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда.


- январь ойининг I ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда.



14


- бир чорак учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан ошадиган корхоналар учун декабрь ойига сув ресурсларидан фойдаланганлик солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни***;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1097-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11-13-банди.


- декабрь ойи учун Халқ банкига жамғариб бориладиган пенсия тизимида иштирок этувчи ходимлар реестри ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига 1 фоиз миқдорида бадалларни тўлаш ҳақида тўлов топшириқномасини тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР ВМ 21.12.2004 й. 595-сон Қарори билан тасдиқланган Халқ банкида фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш ва юритиш ҳамда уларга мажбурий ва ихтиёрий бадалларни киритиш тартиби тўғрисида Низомнинг 16-банди.

ЎзР АВ 06.10.2005 й. 1515-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ, ДСҚ ва МББ Қарори билан тасдиқланган Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 10-банди.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун 2008 йилга қатъий белгиланган солиқ бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

бильярдхоналар.


Солиқ кодекси, 372-модда.


- корхоналар (қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари) томонидан солиқни белгиланган лимитдан келиб чиқиб ёки сув етказиб бериш шартномасига кўра ҳар ойда ёки ҳар чоракда тўлашлари тўғрисида билдирувнома тақдим этишнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 264-модда.


15


- январь ойи учун фойда солиғи бўйича жорий тўловни тўлашнинг сўнгги куни****;


Солиқ кодекси, 264-модда.


- 2007 йилнинг IV чораги учун ёлланиб ишловчиларга иш ҳақи ва бошқа даромадлар кўринишида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган суммалар тўғрисида, шунингдек ушбу даромадларга солинадиган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ 14.03.2002 й. 1110-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 38-банди.


- қуйидаги соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган шахслар учун декабрь ойига қатъий белгиланган солиқни тўлашнинг сўнгги куни:

автотранспорт қисқа муддат сақланадиган автотўхташ жойлари (юридик шахслар);

болалар ўйин автоматлари;

бильярдхоналар.


ЎзР АВ томонидан 16.02.2003 й. 1218-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган ""Алоҳида турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган юридик ва жисмоний шахслар учун қатъий белгиланган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 12-банди.

- декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни*;


ЎзР Президентининг 25.10.2006 й. ПҚ-499-сон Қарори билан тасдиқланган ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 31 банди.


- январь ойи учун ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловларни тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 300-модда.


- декабрь ойига транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ томонидан 03.01.2002 й. 1092-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Жисмоний шахслардан транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва суюлтирилган газ истеъмолига солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқнома"нинг 13-банди.


- декабрь ойи учун мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмалар бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни**.


ЎзР АВ 31.01.2005 й. 1446-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Мактаб таълимини ривожлантиришга мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7-банди.


  


19

******

- декабрь ойи учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ томонидан 15.03.2004 й. 1325-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган " ЎзР Ишлаб чиқариладиган товарлар бўйича юридик шахслар томонидан акциз солиғини ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 27-банди.

- декабрь ойи учун ер остидан фойдаланганлик (фойдали қазилмаларни қазиб олганлик ва техноген ҳосилалардан фойдаланганлик) солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни**;


ЎзР АВ 15.02.2002 й. 1098-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган "Ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Йўриқноманинг 11а-банди.


- жорий йилга мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматидан келиб чиқиб мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловлар ҳақидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 271-модда.


20

******

- декабрь ойи учун Республика йўл жамғармасига тўлов тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР Президентининг 25.10.2006 й. ПҚ-499-сон Қарори билан тасдиқланган ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 31 банди.


  


23


- январь ойининг II ўн кунлиги учун ҳақиқий айланмадан келиб чи??ан ҳолда акциз солиғини тўлашнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 240-модда.


- январь ойининг II ўн кунлиги учун сотишнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чи??ан ҳолда транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газ истеъмолига жисмоний шахслардан ундириладиган солиқни тўлашнинг сўнгги куни.


Солиқ кодекси, 304-модда.


  

25


- 2007 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан Республика йўл жамғармасига ажратмалар ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 271-модда.


- 2007 йилнинг IV чораги учун микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ёлланиб ишловчиларга иш ҳақи ва бошқа даромадлар кўринишида ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган суммалар тўғрисида, шунингдек ушбу даромадларга солинадиган солиқ суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 14.03.2002 й. 1110-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 38-банди.


- январь ойи учун мол-мулк солиғи бўйича ойлик бўнак (жорий) тўловини тўлашнинг сўнгги куни.


ЎзР Президентининг 25.10.2006 й. ПҚ-499-сон Қарори билан тасдиқланган ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл фонди даромадлари шаклланиши ва маблағларини сарфлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 31 банди.


30

- 2007 йил учун жисмоний шахсларга асосий бўлмаган иш жойидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни;


ЎзР АВ 14.03.2002 й. 1110-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдикланган Жисмоний шахслар даромадига солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида Йўриқноманинг 38-банди.


- юридик шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга солиқ бўйича ҳисоб-китобни, шунингдек норезидент юридик шахсларга тўловлардан фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этишнинг сўнгги куни.


ЎзР АВ томонидан 13.03.2002 й. 1109-сон билан рўйхатга олинган МВ ва ДСҚ томонидан тасдиқланган "Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси)га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 36-банди.

ЎзР АВ томонидан 05.10.2004 й. 1416-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ ва ДСҚ Қарори билан тасдиқланган “ЎзР Чет эллик юридик шахсларни даромад (фойда)ларини соли??а тортиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”нинг 40 банди.


31

- 2008 йил учун ягона ер солиғи ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни;


Солиқ кодекси, 363-модда.


             

-----------------------------------

*) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблардан ташқари;

**) микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича йиллик молия ҳисоботи муддатларида тақдим этиладиган ҳисоб-китоблардан ташқари;

***) қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари. Ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган қишлоқ хўжалиги корхоналари сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича ҳисоб-китобни бир йилда бир марта - ҳисобот йилининг 15 декабрига қадар топширадилар ва солиқ тўлайдилар. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун умумий солиқ суммаси энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан кам бўлган юридик шахслар солиқни чоракда бир марта, чораклик молиявий ҳисоботни топшириш учун белгиланган муддатларда тўлайдилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналар IV чорак учун мазкур ҳисоб-китобни йиллик молия ҳисоботи тақдим этиладиган муддатда тақдим этадилар;

****) ҳисобот даврида кутилаётган солиқ солинадиган фойдаси энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган корхоналар ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган ҳамда бўнак (жорий) тўловларини тўламасдан, тўловларни ҳар чоракда йил бошидан ўсиб борувчи якун билан амалга оширадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари;

*****) ҳисобот даврида энг кам иш ҳақи даражасининг 200 бараваригача бўлган солиқ солинадиган базага эга бўлган корхоналардан ва ягона ер солиғини тўлашга ўтмаган, тўловларни ҳар чоракда амалга оширадиган қишлоқ хўжалиги корхоналаридан ташқари (де??он хўжаликлари бундан мустасно);

******) муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



"Солиқ тўловчи тақвими" МУШТАРИЙЛАРИ ЭЪТИБОРИГА!

Тақвим саҳифаларида чоп этилаётган барча қўшимча маълумот тусидаги материаллардан, жумладан 2007 йил учун солиқ тўловчининг тақвими, жисмоний шахсларнинг даромадидан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ва бошқалардан 2007 йилда қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ 2008 йил бошида назарда тутилаётган соли??а тортишдаги ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш лозим.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Норма маслаҳатчи" газетаси ва “Norma” АҲТ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда кўчириб босилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Норма маслаҳатчи" газетаси таҳририяти ёки “Norma Hamkor” МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.








































Время: 0.0193
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск