язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2009 й. 116-сон "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига ахборотларни тақдим этиш ва жойлаштириш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2009 й.

N 116



ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҲУКУМАТ ПОРТАЛИГА АХБОРОТЛАРНИ

ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЖОЙЛАШТИРИШ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 20 январдаги ПҚ-1041-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорига мувофиқ ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириладиган ахборотларнинг ҳаққонийлиги, яхлитлиги ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Намунавий низом 2-иловага мувофиқ;

Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:

ушбу қарорга 2-иловада назарда тутилган талаблардан келиб чиққан ҳолда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталига жойлаштириш учун ахборотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат ахборот тизимларини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича ягона интегратори ҳузуридаги Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини ахборотлар билан таъминлаш ва ривожлантириш гуруҳи томонидан белгиланган муддатларда ва шаклларда ахборотларнинг тақдим этилишини таъминласинлар.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги 259-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2007 й., 12-сон, 71-модда) 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ушбу қарорнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида ахборот бериб борилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 21 апрелдаги

116-сон қарорига

4-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Интернет тармоғида Ўзбекистон

Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 17 декабрдаги

259-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар


1. 2-банднинг тўртинчи хатбоши ва 4-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 17-сон, 212-модда.