язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ҳисоб-китоблар/ Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар/ Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2010 й. 2155-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 23.10.2010 й. 34/8-сонли қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 19 ноябрда 2155-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2010 йил 23 октябрдаги

34/8-сонли қарорига

ИЛОВА



Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш

тизимларида ишлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Электрон тўловлар тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизимларида ишлаш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Банк ҳисобварақларига масофадан хизмат кўрсатиш тизими (кейинги ўринларда тизим деб юритилади) банк ва унинг мижози ўртасидаги муносабатларни автоматлаштиришга мўлжалланган бўлиб, пул маблағларини бошқаришнинг тезкорлигини ҳамда банк операцияларининг сифатли қайд қилинишини таъминлайди.


2. Тизимнинг асосий вазифалари:

мижозни аутентификация қилиш;

электрон тўлов ҳужжатларини киритиш;

электрон тўлов ҳужжатларини шифрлаш ва уларни банк ахборот тизимларида қайта ишлаш учун алоқа каналлари орқали узатиш;

ахборот хабарларини қабул қилиш-узатиш;

ҳисобот шаклларини (шахсий ҳисобварақлар, электрон тўлов ҳужжатлари, киритилган ҳужжатларнинг рўйхатини) кўриш ва чоп этиш;

Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ташқи савдо контрактлари бўйича маълумотларни киритиш, киритилган маълумотларни кўриш ва чоп этиш.

3. Тизим банкнинг мулки ҳисобланади ва Умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларини қўллаган ҳолда тўлов тизимларини ташкил қилиш қоидалари (рўйхат рақами 1767, 2008 йил 13 февраль) талабларига мос бўлиши шарт.

4. Тизимдан фойдаланиш ва тизим хизматлари учун ҳақ миқдори банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.



II. ТИЗИМДА ИШЛАШ


5. Мижоз ва банкнинг алоқа каналлари орқали ахборот алмашинуви шартномада кўрсатилган вақтда амалга оширилади.


6. Мижоз Тизимда мазкур Низомнинг иловасида келтирилган чизмага мувофиқ ишлайди.


7. Мижоз янги амалиёт кунида ишни бошлашдан олдин, ўзининг шахсий ҳисобварағидаги аввалги амалиёт куни учун айланма ва қолдиқларини текшириши керак. Айланма ва қолдиқлар тўғрисидаги маълумотлар мос келган ҳолда мижоз электрон тўлов ҳужжатларини киритишни бошлаши мумкин, акс ҳолда улар ўртасидаги фарқ сабабларини аниқлаши шарт. Мижоз ва банк ўртасида ахборот сўровлари ва хабарлари алмашинуви шахсий депозит ҳисобварақлардаги айланма ва қолдиқларни текшириш натижаларидан қатъи назар, амалга оширилади.


8. Мижоз Тизимда тўловларни тўловчи сифатида амалга оширишда фақат тўлов топшириқномаларини қўллаши мумкин. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) 59-бандида назарда тутилган инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар бевосита маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банкка инкассо топшириқномаларини электрон шаклда тақдим этиши ёки уларни чақириб олиши мумкин.

9. Тизим орқали телекоммуникация провайдерлари ва операторлари ёки коммунал хизмат ташкилотлари фойдасига мижоз томонидан бир хил турдаги операцияларни амалга ошириш учун банк билан мижоз ўртасидаги шартномада тўловчи - мижознинг аниқ идентификация маълумотлари (телефон рақамлари, шахсий ҳисобварақлари ва бошқалар) кўрсатилиши лозим.


10. Мижознинг топшириғи бўйича тизим орқали учинчи шахсларнинг тўловларини амалга оширишга йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно.


11. Электрон рақамли имзо билан тасдиқланган электрон тўлов ҳужжати пул-ҳисоб-китоб ҳужжатининг асл нусхасига тенглаштирилади ва у билан бир хил юридик кучга эга бўлади.


12. Мижозларнинг сўровлари автоматик тарзда қайта ишланади. Барча ўзгартиришлар, шу жумладан, мижозларнинг тизимга кириш ва чиқиш вақтлари, IP манзиллари банк ахборот тизимида қайд қилинади ҳамда электрон баённома тузилади.

13. Тизим орқали юборилган пул-ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл нусхалари банкка тақдим қилинмайди ва мижозда сақланади. Бунда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари расмийлаштирилишининг тўғрилиги, уларнинг электрон ва қоғоз кўринишлари мувофиқлиги бўйича жавобгарлик мижозга юклатилади.



III. МИЖОЗЛАРНИНГ ИШЛАШИ


14. Тизимда мижоз томонидан миллий валютадаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) талабларига мувофиқ расмийлаштирилади.

14-1. Халқаро тўловларни амалга оширишда чет эл валютасидаги пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:

тўловнинг тури;

ҳужжатнинг санаси;

маблағларни тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни тўловчининг ҳисобварағи;

тўлов суммаси;

тўлов мақсади;

тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;

маблағларни тўловчи банкининг номи;

маблағларни тўловчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни тўловчи банкининг махсус коди;

маблағларни олувчи банкининг номи;

маблағларни олувчи банкининг почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни олувчи банкининг махсус коди;

маблағларни олувчи банкининг маблағларни тўловчи банкидаги ҳисобварағи;

маблағларни олувчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни олувчининг ҳисобварағи;

маблағларни тўловчининг маблағларни олувчига хабари.

15. Телекоммуникация провайдерлари ва операторлари ёки коммунал хизмат ташкилотлари фойдасига бир хил турдаги операцияларни амалга ошириш учун тўловчи - мижознинг фақат идентификация маълумотларини (телефон рақамлари, шахсий ҳисобварақлари ва бошқаларни) киритишга рухсат этилади.


16. Ҳужжатларни Тизимга киритиш тугатилгандан сўнг якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахснинг масъул ходими (бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс) ҳужжатнинг асл нусхасини унинг электрон нусхаси билан таққослаб текшириши ва электрон ҳужжатни ўзининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши керак.


17. Тизим орқали банкдан қабул қилинган ахборотни мижоз фақатгина кўриш ва чоп этиш имкониятига эга бўлади.


18. Тизим орқали хизмат кўрсатиладиган шахсий ҳисобварақлардан кўчирмалар мижознинг ўзи томонидан чоп қилинади. Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ мижоз ҳисобварақларидан кўчирмалар банк томонидан чоп қилиниши мумкин.


19. Мижоз томонидан электрон рақамли имзо ёпиқ калити йўқотилган тақдирда ёки идентификация ва аутентификация маълумотлари учинчи шахсларга маълум бўлиб қолгани бўйича шубҳа туғилганда, мижоз Тизим орқали хизмат кўрсатишни тўхтатиш юзасидан банкни дарҳол мазкур Низомнинг 4-бандига асосан тузилган шартномага мувофиқ хабардор қилиши керак. Шундан сўнг, тизим орқали мижоз ҳисобварақларидан амалга оширилган операциялар бўйича жавобгарлик банк зиммасига юклатилади.



IV. БАНКНИНГ ИШЛАШИ


20. Мижозлардан келган барча ахборотлар дастурий равишда дешифрланади, реквизитлар бўйича назорат қилинади ва қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига узатилади.


21. Тўлов амалга оширилгандан сўнг электрон тўлов ҳужжатлари реестр кўринишида чоп этилади ва банкнинг кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади.


22. Банкнинг масъул ходими Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига (рўйхат рақами 2886, 2017 йил 23 май) мувофиқ мижозларни лозим даражада текширишда электрон тўлов ҳужжатларини чоп этиши ва уларни банкнинг тегишли бўлимлари билан келишиши мумкин.

23. Мижознинг ҳисобварағида тўлов учун маблағлар етарли ёки мавжуд бўлмаса, агар банк ҳисобварағи бўйича шартномада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, мижоз томонидан тизим орқали банкка юборилган электрон тўлов топшириқномаси қайта ишлаш учун банк амалиёт кунига қабул қилинмайди ва бу ҳақда мижозга хабар берилади.


24. Мижозлардан олинган барча ахборот банкда ҳар куни архивланади ва Ўзбекистон Республикаси банкларида электрон архив ишларини юритиш тартиби тўғрисида йўриқнома (рўйхат рақами 1685, 2007 йил 2 июнь) талабларига мувофиқ сақланади.


25. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низом (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) талабларига мувофиқ маблағларни ҳисобварақларга ўтказиш, ҳисобдан чиқариш ҳамда Марказий банк Ҳисоб-китоблар марказига қайта ишлаш учун электрон тўлов ҳужжатини узатиш учун жавобгарлик банкка юклатилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


27. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.






Низомга

ИЛОВА



Банк ҳисобварақларига масофадан

хизмат кўрсатиш тизими

СХЕМАСИ

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 47-сон, 438-модда.