ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектлари / Якка тартибдаги тадбиркорлар /

ЎзР ВМ 07.01.2011 й. 6-сон Қарори билан тасдиқланган Рўйхатнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 07.01.2011 й. 6-сон Қарори

билан тасдиқланган Рўйхатнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 22.11.2021 й. 707-сон Қароридан олдинги таҳрири



Рўйхат номининг олдинги таҳрири


Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан

шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари

РЎЙХАТИ




ЎзР ВМ 10.07.2020 й. 433-сон Қароридан олдинги таҳрири



37-банднинг олдинги таҳрири

37.

Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш

80-банднинг олдинги таҳрири

80.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туристик фаолият

ЎзР ВМ 22.10.2018 й. 850-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 1-илованинг олдинги таҳрири


Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 январдаги

6-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил

этмасдан шуғулланиши мумкин

бўлган фаолият турлари

РЎЙХАТИ

Мазкур Рўйхатга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган

ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори,

ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори,

ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарори,

ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори,

ЎзР ВМ 13.03.2014 й. 60-сон Қарори,

ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори,

ЎзР ВМ 25.11.2014 й. 319-сон Қарори,

ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори,

ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарори,

ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 384-сон Қарори,

ЎзР ВМ 30.07.2018 й. 595-сон Қарори,

ЎзР ВМ 07.08.2018 й. 631-сон Қарори,

ЎзР ВМ 11.08.2021 й. 510-сон Қарори

       

Т/р


Фаолият турининг номи


I.

Чакана савдо:


1.

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи, алкоголли ичимликлар ва тамаки маҳсулотларини сотишдан ташқари) (ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


2.

Де??он бозорларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чакана сотиш


3.

Ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (нефть маҳсулотларининг барча турларини, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар ёхуд бундай материаллар қўлланилган буюмларни, аудиовизуал асарлар, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни, янги импорт автомобиллар ва фармацевтика товарларини сотиш бундан мустасно) (ЎзР ВМ 15.03.2012 й. 72-сон Қарори таҳриридаги позиция)


3-1.

Газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш (ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


4.

Озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарларини чакана сотиш (турғун шохобчаларда аралаш савдо қилиш)


5.

Товарларни импорт қилиш ва чакана сотиш


II.

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича ҳунармандчилик фаолияти. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги бўлим) (Олдинги таҳририга қаранг)


III.

Маиший хизматлар, II бўлимда назарда тутилганларидан ташқари:


6.

Сартарошлик хизматлари, маникюр, педикюр, косметолог хизматлари ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар


7.

Кир ювиш, қуруқ ва кимёвий тозалашни ташкил этиш, шунингдек дазмоллаш хизматлари


8.

Гилам ва гилам буюмларини таъмирлаш ва тозалаш


9.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларни, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, шу жумладан дераза ва эшик пардалари тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


10.

Ҳайвонлар терилари, мўйна, тўқимачилик, чарм буюмлар ва бошқа буюмларни ошлаш ва бўяш


11.

Якка буюртмалар бўйича пойабзал тайёрлаш ва тикиш, пойабзални таъмирлаш, бўяш ва тозалаш


12.

Атторлик буюмларини тайёрлаш ва таъмирлаш


13.

Бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш


14.

Калитлар тайёрлаш


15.

Металл ва тунука буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш


16.

Гулчамбарлар (шу жумладан мотам гулчамбарлари), сунъий гуллар, икебаналар, маржонлар тайёрлаш (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


17.

Тўсиқлар, ҳайкаллар, металлдан ясалган гулчамбарларни тайёрлаш ва таъмирлаш


18.

Ёғочдан (мебелдан ташқари) ва алюминий (пластик) профилдан эшик, дераза ва бошқа буюмлар тайёрлаш. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


19.

Инвентарни (хўжалик, спорт, балиқчилик ва ҳоказо инвентарь) таъмирлаш ва тайёрлаш


20.

Кесувчи буюмлар ва асбобларни чархлаш


21.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш, мебелни безаш  (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


22.

Мусиқа асбобларини таъмирлаш ва созлаш


23.

Якка буюртма бўйича қимматбаҳо металлардан ва тошлардан заргарлик буюмларини ясаш, шунингдек заргарлик буюмларини таъмирлаш


24.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва металл, пластмасса, сопол, фаянс, тош, картондан тайёрланган буюмларга ўймакорлик ишлари (рельефли ёзувлар ва тасвирлар тушириш) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


25.

Радиоэлектрон аппаратлар, маиший машиналар, маиший приборлар, офис машиналари ва ҳисоблаш техникасини таъмирлаш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш


26.

Транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шу жумладан, транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш хизматларининг бошқа турлари (акустик тизимлар ва қўриқлаш сигналларини таъмирлаш ва ўрнатиш, ювиш, текислаш, кузовга ҳимоя ва безак қопламалари қоплаш, салонни тозалаш ва шунга ўхшаш бошқа хизматлар)


27.

Санитария-техника хизматлари ва пайвандлаш ишлари


28.

Шиша ва ойналарни қирқиш, шишага бадиий ишлов бериш


29.

Биноларга ойна ўрнатиш хизматлари


30.

Жамоат ҳожатхоналари хизматлари


31.

Ҳаммом ва сауна хизматлари


32.

Тураржойларни йиғиштириш хизматлари


33.

Ҳовлилар ва боғларга қараш хизматлари, шунингдек кўкаламзорлаштириш ишлари


34.

Боғлар, полизлар ва дов-дарахтларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш


35.

Видеога олиш ва фотосуратга олиш хизматлари


35-1.

Хўжалик моллари ва уй-рўзғор буюмларини (мебель, идиш-товоқлар, хўжалик, спорт, балиқчилик анжомлари, маиший техника, приборлар ва бошқаларни) ижарага бериш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


35-2.

Оилавий меҳмон уйларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташкил этиш (ЎзР ВМ 07.08.2018 й. 631-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


IV.

Фаолиятнинг бошқа турлари:


36.

Миллий ширинликлар, пишлоқдан тайёрланган буюмлар ва қуртлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, попкорн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


37.

Ўлчов воситалари тайёрлаш ва уларни прокатга бериш


38.

Қурилиш, таъмирлаш ва безаш бўйича алоҳида ишларни бажариш (капитал қурилиш, қурилиш-монтаж ишлари бўйича юридик шахсларга хизмат кўрсатишдан ташқари)


39.

Репетиторлик хизматлари


40.

Таржима хизматлари, таҳрир хизматлари


41.

Болаларнинг ўйинчоқ автоматлари билан боғлиқ хизматлар


42.

Ахборотнинг криптографик ҳимояси воситаларини лойиҳалаш, яратиш, ишлаб чиқариш, сотиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш


43.

Дизайн бўйича хизматлар (график, интерьер, мебель ва ҳоказолар), шунингдек чизмачилик-графика ишлари, шунингдек рассомлик санъати (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция)


44.

Компьютер дастурларини ишлаб чиқиш хизматлари, компьютер ўйинларини ташкил этиш, шунингдек компьютер ёрдамида матнларни териш ва босиб чиқариш хизматлари, матндан нусха олиш ва кўпайтириш билан боғлиқ хизматлар


45.

Ташриф қоғозлари ва таклифнома билетларини тайёрлаш ва босиш


46.

Муқовалаш ишлари


47.

Рекламани ишлаб чиқиш ва жойлаштириш


48.

Суғурта агентлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар


ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарорига мувофиқ 49-позиция ўз кучини йўқотган

49.

Тўйлар, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш


50.

Концерт-томоша фаолиятини амалга ошириш (ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


51.

Тантанали маросимларни ташкил этиш хизматлари (тўй, юбилей, туғилган кун ва ҳоказолар)


52.

Кўйлак ва костюмларни, шунингдек уларга аксессуарларни прокатга бериш


53.

Ижтимоий хизматлар (болалар, беморлар ва кекса кишиларга қараш хизматлари)


54.

Жисмоний тарбия-соғломлаштириш фаолияти (шейпинг, аэробика, спорт секциялари, саломатлик гуруҳлари), тренерлик хизматлари


55.

Тўгараклар ташкил этиш ва юритиш


55-1.

Давлат-хусусий шерикчиликнинг оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шакли асосида ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти (ЎзР ВМ 11.08.2021 й. 510-сон Қарори таҳриридаги банд)

      

(ЎзР ВМ 30.07.2018 й. 595-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


56.

Тулумни шишириш хизматлари (таксидермик ишлар)


57.

Тегирмонларда донни майдалаш (тозалаш) хизматлари


58.

Мол сўйиш хизматлари


59.

Уй ҳайвонларига қараш хизматлари


60.

Ветеринария фаолияти


61.

Юкларни автомобиль транспортида ташиш


62.

Йўловчилар ва юкларни дарё транспортида ташиш


63.

Ўсимлик, ҳайвонлар ва минераллардан тайёрланган доривор хом ашёни етиштириш, йиғиштириш, тайёрлаш, қадоқлаш ва улгуржи сотиш


64.

Гуллар ва декоратив дарахтларни ўстириш ва сотиш (шу жумладан бонсай санъати) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


65.

Аквариум балиқлари, декоратив қушлар ва бошқа ҳайвонларни кўпайтириш ва сотиш


66.

Шиша идишлар ва иккиламчи хом ашёни қабул қилиш хизматлари (металл чиқиндиларидан ташқари)


67.

Риэлторлик фаолияти (ЎзР ВМ 01.04.2011 й. 100-сон Қарори таҳриридаги позиция)


68.

Жисмоний ва юридик шахсларга махсус техникадан (тракторлар, автокранлар, бульдозерлар, экскаваторлар ва бошқалардан) фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


69.

Илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишлар учун пудрат шартномаси бўйича ишларни бажариш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


70.

Матрицали принтерлар ва алфавит-рақам ёзадиган қурилмалар учун бўёвчи тасмаларни тайёрлаш ва қайта ишлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


71.

Қоғозлар ва скоросшивателлар учун конвертлар, папкалар тайёрлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


72.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчиларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш) (ЎзР ВМ 25.11.2014 й. 319-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


73.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш бўйича хизматлар (ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 384-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


74.

Пахта (илгари истеъмолда бўлган) ва жун тозалаш ҳамда титиш хизматлари (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


75.

Экскурсия хизматлари кўрсатиш бўйича туризм фаолияти (ЎзР ВМ 13.03.2014 й. 60-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


76.

Дурадгорлик ишлари (аҳоли буюртмаси бўйича дурадгорлик ишларини бажариш) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

77.

Металлни таъмирлаш ишлари (уй шароитида амалга ошириладиган маиший металл буюмларни таъмирлаш (калитлар дубликатини тайёрлаш, соябонларни таъмирлаш, металлдан тайёрланган бошқа маиший буюмларни енгил таъмирлаш) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

78.

Витраж ишлари (шиша, смальта ва бошқа материаллардан тайёрланган витражлар) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

79.

Ёғоч меъморчилиги (ёғоч ҳайкалчалар, болалар майдончалари ва парк зоналари учун ёғоч қурилмалар) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

80.

Матони гул солиб безаш (матони ва кийим предметларини бўяш, матога расм чизиш, шу жумладан трафаретда босиш усулида ва қўлда сурат чизиш) (ЎзР Президентининг 27.12.2016 й. ПҚ-2699-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)

               

ЎзР ВМ 01.05.2017 й. 252-сон Қарорига мувофиқ ҳавола чиқариб ташланган


*) Товарларнинг турлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциялари томонидан бериладиган чакана савдони амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган рухсатномада, шунингдек давлат солиқ хизмати органлари томонидан берилган тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан ташкил этилган якка тадбиркорнинг рўйхатдан ўтказиш (рухсат бериш) тартиботлари варақасида кўрсатилади.


Изоҳ.

Агар якка тадбиркор фаолиятнинг асосий турига нисбатан ёрдамчи ҳисобланган фаолиятни амалга оширса, қатъий белгиланган солиқ фаолиятнинг бир тури учун тўланади.

Ушбу Рўйхатга киритилган фаолият турлари юридик шахс шаклидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ушбу Рўйхат доирасида ўз фаолиятини амалга оширадиган хусусий тадбиркорлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин. (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)




ЎзР ВМ 22.05.2018 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири



73-позициянинг олдинги таҳрири

73.

Ташкилотлар учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (хом сут, сабзавотлар, мевалар, асал, тери ва мўйна) тайёрлаш бўйича хизматлар (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


ЎзР Президентининг 27.12.2016 й.

ПҚ-2699-сон Қароридан олдинги таҳрири



16-позициянинг олдинги таҳрири

16.

Мотам гулчамбарлари, сунъий ранглар, гирлянд тайёрлаш


21-позициянинг олдинги таҳрири

21.

Мебелни йиғиш ва таъмирлаш


24-позициянинг олдинги таҳрири

24.

Оптика, соатларни таъмирлаш ва ўймакорлик ишлари


36-позициянинг олдинги таҳрири

36.

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари, поп-корн, фрезерда музқаймоқ, салатлар ва тузламалар тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўтириш жойлари ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг айрим турларини тайёрлаш (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)


64-позициянинг олдинги таҳрири

64.

Гуллар ва декоратив дарахтлар етиштириш ва сотиш


ЎзР ВМ 25.11.2014 й. 319-сон Қароридан олдинги таҳрири



72-позициянинг олдинги таҳрири

72.

Телекоммуникациялар операторларига, провайдерларига воситачилик хизматлари кўрсатиш (салоҳиятли абонентларни излаш, абонентлар ёки хизматлар кўрсатувчилар билан абонентлик шартномалари тузиш ва уларга маълумот-ахборот хизмати кўрсатиш, хизмат кўрсатувчиларнинг хизмати учун тўловларни қабул қилиш) (ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қарорига мувофиқ киритилган позиция)


ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



50-позициянинг олдинги таҳрири

50.

Ўзбекистон Республикасида ва унинг ташқарисида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш


ЎзР ВМ 28.02.2012 й. 56-сон Қароридан олдинги таҳрири



1-позициянинг олдинги таҳрири

1.

Озиқ-овқат товарлари билан чакана савдо қилиш (ўсимлик мойи ва алкоголли маҳсулотларни сотиш бундан мустасно)


     



ЎзР ВМ 10.06.2011 й. 170-сон Қароридан олдинги таҳрири



II-бўлимнинг олдинги таҳрири

II.

Қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхат бўйича халқ бадиий ҳунармандчилиги ва декоратив-амалий санъат буюмларини тайёрлаш.


9-позициянинг олдинги таҳрири

9.

Тикув, мўйна, чарм ва трикотаж буюмларни, бош кийимларини, тўқимачилик галантереясидан тикилган буюмларни таъмирлаш ва тикиш, трикотаж буюмларни тўқиш


18-позициянинг олдинги таҳрири

18.

Эшик, дераза ва ёғочдан бошқа буюмлар тайёрлаш, мебелдан ташқари


36-позициянинг олдинги таҳрири

36.

Миллий ширинликлар, нон-булка ва қандолатчилик буюмлари тайёрлаш ва сотиш, шунингдек уй шароитларида ёки маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарори билан ажратилган махсус жойларда ўриндиқлар ташкил этмасдан доналаб сотиладиган таомларнинг алоҳида турларини тайёрлаш










































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск