ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Инсонпарварлик ва техник ёрдам /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.01.2012 й. 4-сон "Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг техникавий кўмаклашиш маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.01.2012 й.

N 4


ГЕРМАНИЯ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ЖАМИЯТИНИНГ ТЕХНИКАВИЙ КЎМАКЛАШИШ

МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЦ) билан ҳамкорликда техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (кейинги ўринларда Мувофиқлаштирувчи гуруҳ деб аталади) иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.


2. Қуйидагилар Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

техникавий кўмаклашишнинг биргаликдаги лойиҳалари доирасида ГИЦ билан ҳамкорликни мувофиқлаштириш;

ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириш учун лойиҳаларни танлаб олиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан белгиланган тартибда келишиш;

ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этиш билан боғлиқ тартибот масалалари юзасидан мунтазам мулоқот олиб бориш, ахборотлар алмашиш ва ушбу масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тайёрланган лойиҳаларнинг бажарувчиларини ва техникавий кўмак олувчиларни таклиф этган ҳолда, ГИЦ иштирокида лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига қуйидагилар юклансин:

Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг ишчи органи функцияларини бажариш ҳамда ГИЦ иштирокида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан лойиҳаларнинг ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши мониторингини юритиш;

ҳамкорлик масалалари бўйича ГИЦ билан музокаралар ўтказиш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Германия Федератив Республикаси Ҳукумати ўртасида 1993 йил 28 апрелда тузилган Илмий тадқиқотлар ва мутахассислар жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги Битимнинг 7-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг Илмий тадқиқотлар ва техникавий ҳамкорлик мутахассислари жамғармасини бошқариш билан боғлиқ функцияларини бажариш.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Илмий тадқиқотлар ва мутахассислар жамғармасини бошқариш юзасидан жавоб берувчи масъул муассаса этиб белгиланганлиги тўғрисида хабардор қилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти иштирокида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан лойиҳалар Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи гуруҳ билан келишган ҳолда амалга оширилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ГИЦ иштирокида амалга ошириладиган лойиҳалар ва бошқа тадбирларни ишлаб чиқиш Мувофиқлаштирувчи гуруҳ билан келишилиши юзасидан уларнинг шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.


6. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ (Тўлаганов):

лойиҳалар бўйича ижрочи агентликлар билан биргаликда 2011-2012 йилларда ва кейинги йилларда Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан техникавий ҳамкорлик дастурлари доирасида лойиҳаларнинг ўз вақтида тайёрланиши ва амалга оширилишини таъминласин;

Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан техникавий кўмаклашиш маблағларини жалб этган ҳолда амалга ошириш учун лойиҳаларни танлаб олиш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда лойиҳаларнинг бошқа ижрочи ташкилотлари ва ГИЦнинг техникавий кўмагини олувчилар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳамда Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига лойиҳаларнинг амалга оширилиши ва техникавий кўмаклашиш маблағларининг ишлатилиши тўғрисида ахборот тақдим этсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар (ижрочи агентликлар) томонидан олинадиган ГИЦнинг техникавий кўмаклашиш молия маблағларидан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назоратни таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



*) Илова берилмайди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 2-сон, 15-модда

























































Время: 0.1899
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск