язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Таълим/ Халқ таълими вазирининг 13.06.2012 й. 185-сон "Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.07.2012 й. 2377-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.07.2012 й.

N 2377




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИНИНГ

13.06.2012 й.

N 185


БУЙРУҒИ


Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши

тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида


(2012 йил 13 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 майдаги 203-сон "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида"ги, 2004 йил 5 августдаги 372-сон "Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 31-сон, 356-модда) ҳамда 2007 йил 25 октябрдаги 225-сон "Мактабгача таълим соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 йил, 43-сон, 431-модда) қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Халқ таълими муассасасининг Васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Вазир                                                                                          Т. Ширинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 26-27-сон, 302-модда