язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар/ Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар/ кам таъминланган ва кўп болали оилаларга/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.02.2013 й. 44-сон "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2013 й.

N 44



КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ОИЛАЛАРГА

ИЖТИМОИЙ НАФАҚАЛАР ВА МОДДИЙ

ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 12 декабрдаги 350-сон қарорига мувофиқ ҳамда кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг манзиллилигини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳудудларига 8-10 та фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига 1 ходим ҳисобидан туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг малакали мутахассислари бириктирилишини таъминласин.

3. Республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда аҳоли ўртасида эҳтиёжманд оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида кенг тушунтириш ишларини олиб борсин.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Болали оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1996 йил 10 декабрдаги 437-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 35-модда):

1-банд, шунингдек қарорга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

2-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 3-банддаги "16" рақами "14" рақами билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 15 февралдаги

44-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Кам таъминланган оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1994 йил 24 августдаги 434-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 8-сон, 40-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларга мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 25 январдаги 33-сон қарорига илованинг I, II ва III бўлимлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 1-сон, 5-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сон Фармони)" 2007 йил 30 апрелдаги 87-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 4-сон, 23-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илова 5-бандининг "б" кичик банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарори)" 2010 йил 17 февралдаги 22-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 8-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ташкилий тузилмасини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1252-сон қарорлари)" 2010 йил 24 мартдаги 52-сон қарорига 1-илованинг 9 ва 11-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 3-сон, 12-модда).


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ижтимоий нафақалар тайинлаш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда оилаларнинг жами даромадлари янада тўлиқ ҳисобга олинишини таъминлаш тўғрисида" 2012 йил 7 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 6-сон, 40-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 25 февраль, 8-сон, 101-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 2-сон, 10-модда