язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2003 й. 308-сон "Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2003 й.

N 308



ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИДА

КАСБИЙ ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолият турларини лицензиялашни тартибга солиш мақсадида ҳамда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази:

лицензиялар бериш ёки лицензиялар беришни рад этиш тўғрисида хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияси таркибини ва комиссия тўғрисидаги низомни икки ҳафта муддатда тасдиқласин;

ўз идоравий норматив ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Инвестиция ва Хусусийлаштириш инвестиция фондлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 25 сентябрдаги 410-сон қарорига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ў. Султонов


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 60-модда.