язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш/ Назорат-касса машиналарини қўллаш. Нархлар. Ҳисоб-китоблар/ ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 306-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 17.11.2011 й. 306-сон Қарори билан

тасдиқланган Низомнинг (1-илова)

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 10.08.2019 й. 661-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 1-илова 5-банд з) кичик бандининг олдинги таҳрири


з) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини беришда ариза берувчига қайтарилади);




ЎзР ВМ 15.09.2016 й. 299-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 1-илова 4-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


хўжалик юритувчи субъект - юридик шахс учун - турғун шохобчанинг номидаги ва (ёки) жойлашган жойи (почта манзили)даги ва (ёки) дислокациясидаги ўзгаришлар, шунингдек унинг тугатилиши; давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги берилган гувоҳномада кўрсатилган исми ёки фамилияси, отасининг исми, турғун шохобчанинг жойлашган жойи ўзгариши, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор учун - хўжалик юритувчи субъект фаолияти тўхтатилиши рўйхатдан ўтказилгандан кейин етти иш куни мобайнида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиш;



Низомга 1-илова 5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


5. Хўжалик юритувчи субъект фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини олиш учун турғун шохобча жойлашган жой бўйича бевосита, почта алоқаси воситаси орқали ёки электрон шаклда уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома олинган ҳолда давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади: (ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



Низомга 1-илова 5-банд а) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахслар учун - номи, жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, банк реквизитлари, алоқа қилинадиган телефонлар, раҳбарнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ҳамда турғун шохобча жойлашган жойнинг манзили, зарурат бўлганда электрон манзили; (ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қароридан олдинги таҳрири



Низомга 1-илова 13-бандининг олдинги таҳрири


13. Агар давлат солиқ хизмати органлари ушбу Тартибнинг 10-бандида назарда тутилган муддат мобайнида хўжалик юритувчи субъектни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериш рад этилиши тўғрисида хабардор қилмаган ёки фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бермаган тақдирда, у ҳолда хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органларини ёзма равишда хабардор қилиб фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлади.

Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси олингунга қадар тақдим этилган ҳужжатларнинг қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган рўйхати ва хўжалик юритувчи субъект томонидан давлат солиқ хизмати органларига юборилган ёзма билдиришнома рухсат берувчи хусусиятга эга бўлган ҳужжатга тенглаштирилади ва фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасини қўллаган ҳолда аҳоли билан нақд пулли ҳисоб-китоб қилиб товарларни сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш учун асос ҳисобланади.

Бунда давлат солиқ хизмати органлари хўжалик юритувчи субъектнинг ёзма билдиришномаси олингандан кейин беш иш кунидан кеч бўлмаган муддатда фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини бериши шарт.




ЎзР ВМ 07.06.2014 й. 147-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банднинг олдинги таҳрири


7. Сертификатга эга бўлмаган ва белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермайдиган ҳамда давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилмаган назорат-касса машиналаридан фойдаланишга, қонун ҳужжатларига мувофиқ айбдор шахслар ва хўжалик юритувчи субъектлар жавобгарликка тортилган ҳолда назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга оширилган фаолият сифатида қаралади.



10-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Бунда хўжалик юритувчи субъектга аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда ёзиладиган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича квитанция берилади. Квитанцияларнинг ушбу шаклидан электр энергияси вақтинча мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам фойдаланилади.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Ўз фаолиятининг хусусиятига кўра аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини қўлламасдан амалга ошириши мумкин бўлган хўжалик юритувчи субъектлар аҳоли билан ўзаро ҳисоб-китобларни ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган, қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланадиган квитанциялар, чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатларни мажбурий тартибда ёзиши ва буюртмачига (харидорга) бериши шарт.

Хўжалик юритувчи субъект квитанциялар (чипталар, талонлар ёки чекка тенглаштирилган бошқа ҳужжатлар)ни рўйхатдан ўтказиш учун аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга ошириш бошлангунга қадар давлат солиқ хизмати органларига мурожаат қилади. Давлат солиқ хизмати органлари кўрсатиб ўтилган ҳужжатларни икки кун муддатда рўйхатдан ўтказади.



Низомга 1-илова матнининг олдинги таҳрири


Давлат солиқ хизмати органларида фискал хотирага эга

бўлган назорат-касса машиналарини рўйхатдан ўтказиш

ТАРТИБИ


I. Умумий қоидалар

II. Назорат-касса машиналарини

рўйхатдан ўтказиш тартиби

III. Назорат-касса машинасини

рўйхатдан ўтказишдан чиқариш тартиби

1-илова. Назорат-касса машинаси ҳисоблагичининг

кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси

2-илова. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машиналарини рўйхатдан ўтказиш дафтари

3-илова. Рўйхатдан ўтказиш карточкаси



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса машиналарини (кейинги ўринларда назорат-касса машиналари деб аталади) рўйхатдан ўтказиш турғун савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича туманлар, (шаҳарлар) давлат солиқ хизмати органларида (кейинги ўринларда давлат солиқ хизмати органлари деб аталади) амалга оширилади.


2. Хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган барча назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилиши керак.

Назорат-касса машиналари давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилганлиги учун тўлов ундирилмайди.



II. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАЛАРИНИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Хўжалик юритувчи субъект назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш учун турғун савдо шохобчаси жойлашган жой бўйича давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда давлат солиқ хизмати органлари бошлиғининг номига ариза тақдим этади:

а) назорат-касса машинасининг мувофиқлик сертификати нусхаси;

б) юридик шахс (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

в) турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларнинг (бинонинг ижара шартномаси, ордер (далолатнома) ва ҳоказолар) нусхалари;

г) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартноманинг нусхаси;

д) назорат-касса машинасига техник хизмат кўрсатиш учун тузилган шартнома нусхаси;

е) хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг назорат-касса машиналарига хизмат кўрсатиш дастурлари ва назорат-касса машиналарининг фискал хотираси дастурларининг ҳолати тўғрисидаги, шунингдек ёт техник ўзгаришлар мавжуд эмаслиги (бирор-бир ташқи ўзгаришларнинг йўқлиги ва эталон версияларига мувофиқлик) юзасидан хулосаси нусхаси;

ж) тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб тикилган, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри билан тасдиқланган кассир-операциячининг назорат-касса дафтари (рўйхатдан ўтказилгандан кейин ариза берувчига қайтарилади);

з) агар назорат-касса машинаси олдин рўйхатдан ўтказилган ва рўйхатдан ўтказишдан чиқарилган бўлса, олдинги рўйхатдан ўтказишдан чиқаришда - назорат-касса машинаси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси.


4. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини текширгандан кейин назорат-касса машинасининг фискал хотирасидан фойдаланишни кодлаштиради. Шундан кейин хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг мутахассиси томонидан ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилади, бу ҳақда назорат чеки илова қилинган ҳолда ушбу Тартибга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича 3 нусхада назорат-касса машинаси ҳисоблагичининг кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади. Назорат-касса машинасини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказиш ариза ва барча зарур ҳужжатлар олинган пайтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай амалга оширилади.


5. Қуйидаги ҳолларда ариза назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилмасдан уч кун мобайнида хўжалик юритувчи субъектга қайтарилиши мумкин:

а) агар рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган назорат-касса машинаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш учун рухсат берилган назорат-касса машиналари Давлат реестрига (кейинги ўринларда Давлат реестри деб аталади) киритилмаган бўлса;

б) илова қилинган ҳужжатлар ҳақиқий бўлмаса (ҳужжатлар муддатларининг тамом бўлиши ва ҳоказолар);

в) назорат-касса машинаси белгиланган ягона техник талабларга жавоб бермаса;

г) назорат-касса машинасининг мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаса.


6. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, давлат солиқ хизмати органлари рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши учун етарли бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ёзма шаклда билдиришнома юбориши керак.


7. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этишга асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш такрорий ариза олинган кундан бошлаб бир иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ киритилган хатбоши)


8. Хўжалик юритувчи субъект ва рўйхатдан ўтказиладиган назорат-касса машинаси ҳақидаги маълумотлар ушбу Тартибга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича давлат солиқ хизмати органларида юритиладиган назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш дафтарига киритилади.


9. Давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказилган ҳар бир назорат-касса машинасига алоҳида ҳужжатлар йиғмажилди юритилади, унга ушбу назорат-касса машинаси билан боғлиқ барча ҳужжатлар, шу жумладан, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича материаллар тиркаб қўйилади.


10. Давлат солиқ хизмати органлари назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин хўжалик юритувчи субъектга ушбу Тартибга 3-иловага мувофиқ ҳар бир рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинасига алоҳида рўйхатдан ўтказиш карточкасини беради ва кассир-операциячининг назорат-касса дафтарини муҳр билан тасдиқлайди.


11. Туман (шаҳар) доирасида назорат-касса машинаси жойлашган жой ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъект уч кундан кечикмай давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилиши ва:

а) объектнинг олдинги ва янги манзили кўрсатилган аризани;

б) назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасини;

в) назорат-касса машинаси жойлашган янги жой бўйича турғун шохобча мавжудлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни;

г) нақд пул тушуми хизмат кўрсатувчи банк билан инкассация қилинганлиги тўғрисидаги шартнома нусхасини тақдим этиши шарт.


12. Давлат солиқ хизмати органлари тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги текширилгандан кейин рўйхатдан ўтказиш карточкасига зарур ёзувларни киритади, хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган ҳужжатлар эса назорат-касса машинасининг ҳужжатлар йиғмажилдига тиркаб қўйилади.



III. НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИ РЎЙХАТДАН

ЎТКАЗИШДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ


13. Хўжалик юритувчи субъект тугатилган, қайта ташкил этилган ёки унинг жойлашган жойи ўзгарган тақдирда, шунингдек назорат-касса машинаси мазкур хўжалик юритувчи субъектда фойдаланишдан чиқарилган ҳолларда у рўйхатдан ўтказишдан мажбурий чиқарилиши керак.


14. Назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказишдан чиқариш учун давлат солиқ хизмати органлари бошлиғи номига ариза тақдим этиш, унда хўжалик юритувчи субъектнинг реквизитларини (номи (Ф.И.О.), солиқ тўловчининг идентификация рақами, манзили), назорат-касса машинасининг моделини ва завод рақамини, рўйхатдан ўтказишдан чиқариш сабабларини кўрсатиш зарур.


15. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

а) рўйхатдан ўтказишда берилган назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкаси;

б) ушбу турғун шохобчада бошқа назорат-касса машиналари рўйхатдан ўтказилмаган тақдирда - инкассация хизматида тасдиқланган фаолиятнинг тугалланганлиги тўғрисидаги хат-билдиришноманинг нусхаси.


16. Давлат солиқ хизмати органлари ариза ва илова қилинадиган ҳужжатлар олингандан кейин бошлиқнинг (ёки унинг ўринбосарининг) буйруғи асосида тақдим этилган ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилигини уч кун муддатда текширади, назорат-касса машинаси рўйхатдан ўтказилган бутун давр учун жойнинг ўзида фискал хотиранинг якуний кўрсаткичларини чиқариб олади, бу ҳақда ушбу Тартибга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича назорат-касса машинасининг фискал хотираси ҳисоблагичи кўрсаткичларини қайд этиш далолатномаси тузилади.


17. Давлат солиқ хизмати органларининг масъул мансабдор шахси назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва назорат-касса машинасини рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ёзувларни киритади.


18. Назорат-касса машинасининг рўйхатдан ўтказиш карточкасига ва уни рўйхатдан ўтказиш дафтарига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан кейин назорат-касса дафтари ва рўйхатдан ўтказиш карточкаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади.






Тартибга

1-ИЛОВА



Назорат-касса машинаси ҳисоблагичининг

кўрсаткичларини қайд этиш

ДАЛОЛАТНОМАСИ



201__ йил "__"______________ N________

  

Давлат солиқ хизмати органи вакили


Хўжалик юритувчи субъект вакили


Техник хизмат кўрсатиш шартномасига мувофиқ назорат-касса машинасига хизмат кўрсатувчи

ташкилот вакили


Назорат-касса машинаси унинг номига рўйхатдан ўтказилган хўжалик юритувчи субъектнинг номи ва солиқ тўловчининг идентификация рақами

         

        

Рўйхатдан ўтказилган назорат-касса машинаси жойлашган жой


                  

          

Назорат-касса машинаси модели ва завод рақами


                  

          

Ҳисобдан чиқариш пайтида назорат-касса машинаси фискал хотираси жамловчи ҳисоблагичининг кўрсаткичи ___________________________ (назорат чеки илова қилинади).

Назорат-касса машинасининг фискал хотирасидан фойдаланиш коди


Далолатномани тузишда шикоятлар ва аризалар тушмади, бу ҳақда 3 нусхада ушбу далолатнома тузилди.

Давлат солиқ хизмати органи вакили


Хўжалик юритувчи субъект вакили


Хизмат кўрсатувчи ташкилот вакили


          





Тартибга

2-ИЛОВА



Фискал хотирага эга бўлган назорат-касса

машиналарини рўйхатдан ўтказиш дафтари

     

Рўйхатдан

ўтказиш

рақами


Рўйхатдан

ўтказилган

сана


Хўжалик

юритувчи

субъект

номи


Рўйхатдан

ўтказиладиган

назорат-касса

машинаси

объекти

жойлашган жой


Рўйхатдан

ўтказиладиган

назорат-касса

машинаси

модели


Назорат-

касса

машина-

сининг

завод

рақами


Дастурий

версия рақами


Назорат-

касса машина-

сининг фискал

хотирасидан

фойдаланиш

коди


Назорат-

касса

машинасини

рўйхатдан

ўтказишдан

чиқариш

санаси


Изоҳ















































           





Тартибга

3-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказиш карточкаси

Ушбу рўйхатдан ўтказиш карточкаси


          

         


га

__________________________________ моделдаги, завод рақами _______________, 201__ йил "___"______________ даги реестр рақами ____________ бўлган назорат-касса машинаси ______________________ давлат солиқ хизмати органида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида берилди.

Реестр

рақами


Назорат-

касса

машинаси

модели


Завод

рақами


Дастурий

версия рақами


Назорат-касса

машинаси

жойлашган

жой


Назорат-касса

машинаси рўйхатдан

ўтказилганлиги

ва рўйхатдан

ўтказишдан

чиқарилганлиги

тўғрисида белги












Давлат солиқ хизмати органи раҳбари



         

Назорат-касса машинасини

рўйхатдан ўтказиш бўйича

Давлат солиқ хизмати

органининг масъул ходими



      

     

Низомга 3-илова Титул варағи номининг олдинги таҳрири


НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИНИ ҚЎЛЛАМАСДАН,

ШУНИНГДЕК НАЗОРАТ-КАССА МАШИНАСИ ТАЪМИРЛАШДА,

ЭКСПЕРТИЗАДАН ЎТКАЗИШДА БЎЛГАН ВАҚТДА, ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

БЎЛМАГАНДА АҲОЛИ БИЛАН ПУЛЛИ ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ

АМАЛГА ОШИРИШИ МУМКИН БЎЛГАН ХўЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИНГ ФОЙДАЛАНИШИ УЧУН КВИТАНЦИЯЛАР

ДАФТАРЧАСИ