язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ташқи иқтисодий фаолият/ Экспорт-импорт шартномаларини рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш, мониторинг қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.07.2014 й. 199-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2014 й.

N 199


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

САВДО ОПЕРАЦИЯЛАРИ МОНИТОРИНГИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек ташқи савдо операциялари мониторингини амалга оширишни янада такомиллаштириш ва тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ташқи савдо контрактларини тижорат банкларида ҳисобга қўйиш тартиботи 2014 йил 1 сентябрдан бошлаб бекор қилинсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, ташқи савдо контрактларини тижорат банкларида ҳисобга қўйиш тартиботининг бекор қилиниши муносабати билан:

хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари юзасидан мониторинг валюта назорати органлари ва тижорат банклари томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади;

2014 йил 1 сентябргача тижорат банкларида ҳисобга қўйилган контрактлар ваколатли банкларда ҳисобдан чиқарилиши, кўрсатиб ўтилган контрактлар бўйича маълумотлар айни бир вақтда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилиши керак.

Республикага товарларни олиб кириш бўйича тузилган контрактларга қўшимча келишувлар киритилиб, уларга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар, хорижий ҳамкорлар ва уларнинг реквизитлари ўзгарган тақдирда, тижорат банкларига ушбу контрактлар бўйича пул маблағлари (молиявий транзакциялар) ўтказишни божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг амалга ошириш тавсия этилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ташқи савдо фаолияти субъектларига контрактлар бўйича маълумотларни электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интернет тармоғи орқали киритиш имкониятини бериш, шунингдек ташқи савдо операциялари юзасидан мониторингни ушбу тизим орқали амалга ошириш бўйича талабларни ҳисобга олган ҳолда 2014 йил 1 сентябргача Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими такомиллаштирилишини таъминласин.


3-1. Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган, шунингдек, электрон тижорат орқали амалга ошириладиган беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти ташқи савдо контрактлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилмайди.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари, шунингдек ушбу контрактларни бажариш билан боғлиқ ҳужжатлар божхона хизмати органларига ва хизмат кўрсатувчи банкка белгиланган тартибда тақдим этилади.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича юк божхона декларациялари божхона хизмати органлари томонидан қоғоз шаклида расмийлаштирилади. Бундай контрактлар бўйича тўловлар ва маблағларни ўтказиш хизмат кўрсатувчи банклар томонидан контракт шартларига мувофиқ амалга оширилади.

Божхона юк декларацияси рўйхатидан ўтказиш талаби электрон тижорат орқали амалга ошириладиган беш минг АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилишга татбиқ этилмайди.

Давлат сирлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ташқи савдо контрактлари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарзлари тўғрисида ва валюта операциялари мониторинги масалалари бўйича валюта назорати органлари ва банклар ўртасидаги ахборот алмашуви белгиланган тартибда амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари қўмитаси Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда контрактлар бўйича маълумотларни электрон шаклда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш имкониятини берувчи ташқи савдо фаолияти субъектлари учун интерактив хизматнинг 2014 йил 1 сентябргача бўлган муддатда жорий этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 21 июлдаги

199-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 апрелдаги 174-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Товарларни экспортга товар-хом ашё биржалари орқали эркин алмаштириладиган валютага сотиш тартибида:


а) Тартибнинг номидаги "эркин алмаштириладиган" сўзлари "хорижий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"7. Биржаларда хорижий валютада тузилган экспорт контрактлари биржаларда рўйхатдан ўтказилиши ва белгиланган тартибда божхона органларида ҳисобга қўйилиши керак".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Экспорт ва импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):


а) 4-банднинг иккинчи хатбошидаги "импорт контрактларини ваколатли банкларда ҳисобга қўйиш" сўзлари "импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш" сўзлари билан алмаштирилсин;

6. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 3-банднинг тўртинчи хатбошидан ва 5-банднинг еттинчи хатбошидан "ваколатли банкда ва" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 7-банднинг иккинчи хатбошидан иккинчи жумла чиқариб ташлансин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси, 2010 й., 7-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Олиб кириладиган технологик асбоб-ускуналар ва уларга эҳтиёт қисмларни, шунингдек компонентлар, хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириладиган маҳсулотни ишлаб чиқаришда технологик жараёнда фойдаланиладиганлар тоифасига киритиш тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-банди еттинчи хатбошидан "белгиланган тартибда ваколатли банкда ҳисобга қўйилган" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 декабрдаги 341-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 12-сон, 95-модда) билан тасдиқланган "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зонасида алоҳида валюта режими фаолияти тартиби тўғрисидаги низомда:


а) III бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"III. Экспорт-импорт контрактларини ижро этиш

ва мониторингини олиб бориш тартиби


16. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт ва импорт контрактлари мониторингини олиб бориш Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими орқали амалга оширилади.


17. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчилари экспорт қилинадиган (импорт қилинадиган) товарлар, ишлар ва хизматлар учун ҳақ тўлаш ва ҳисоб-китобларнинг улар учун қулай шартлари ва шаклларидан фойдаланишга ҳақлидир.


18. "Навоий" ЭИИЗ қатнашчиларининг экспорт контрактларини давлат божхона хизмати органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


19. Экспорт қилувчилар юклаб жўнатилган товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун хорижий валютадаги тушум уларнинг ҳисоб рақамларига ўз вақтида ва тўлиқ тушмаганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар";


б) IV бўлим ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2014 йил 29 июль, 30-сон, 371-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2014 йил, 7-сон, 74-модда