язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Саноат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.2001 й. 252-сон "Республика пахта тозалаш саноатини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.06.2001 й.

N 252



РЕСПУБЛИКА ПАХТА ТОЗАЛАШ

САНОАТИНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 11 июндаги ПФ-2874-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда пахта тозалаш саноати корхоналарини акциялаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва тармоқда бошқарув тизимини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

8. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармасининг тижорат агенти ҳисобланади.

Қуйидагилар:

"Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказлари тўғрисидаги Намунавий низом 7-иловага мувофиқ;

Пахта хом ашёси етиштирувчилар билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш схемаси 9-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси марказий аппарати ходимларининг  чекланган сони 3 штат бирлигига кўпайтирилсин. Жамғарма тузилмасида 1-2 тадан минтақавий инспекторлар лавозими киритилсин, улар "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиаллари Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказларига бириктириб қўйилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда Пахта хом ашёси етиштирувчиларга аванс бериш ва улар билан ҳисоб-китоб қилиш тартибини ўн кун муддатда тасдиқласин;

"Пахтасаноат" ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг  пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби ҳудудий марказларига  бириктириб қўйиладиган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси минтақавий инспекторларининг бир ой муддатда тайинланишини таъминласин;

Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин, жойларда молия интизоми бузилишларини бартараф этсин, айбдор шахсларни жиноий жавобгарликка тортишгача қатъий жавобгарликка тортсин.


10. Акциядорлик-тижорат "Агробанк" АТБга пахта тозалаш корхоналари, "Ўзпахтасаноат" АЖ ва унинг ҳудудий филиалларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамлари очилиши ва улар бўйича операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавобгарлик юклансин.

Тайёрлов пунктлари томонидан банк ҳисоб рақамлари очилиши тақиқлансин. Белгилансинки, тайёрлов пунктларининг хўжалик эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ ҳисоб-китоблар пахта тозалаш корхоналарининг депозит ҳисоб рақамлари орқали амалга оширилади.

12. Контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишининг белгиланган тартибига риоя этилиши устидан зарур назоратни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўлинмаси мустаҳкамлансин, республика аппаратида, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида ва вилоят бўлинмаларининг ҳар бирида улар ходимлари сони тегишли равишда 2 штат бирлигига кўпайтирилсин.

15. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон пахтани қайта ишлаш ва пахта маҳсулотларини сотиш давлат-акционерлик уюшмаси ("Ҳздавпахтасаноатсотиш") фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1992 йил 10 ноябрдаги 517-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига 3 ва 4-иловалар "Ўздавпахтасаноатсотиш" уюшмаси корхоналарига нисбатан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 12 июндаги

252-сон қарорига

9-ИЛОВА



Пахта хом ашёси етиштирувчилари билан Молия вазирлиги

ҳузуридаги давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб

жамғармаси орқали ҳисоб-китоб қилиш

СХЕМАСИ

        



Давлат эқтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси



















3

Марказий банк Тошкент шақар бошқармасининг ҳисоб-китоб кассалари маркази
































2




3



















"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали (Жамғарманинг тижорат агенти)

Пахта ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва ҳисоб-китоби маркази


1

"Агробанк" АТБ

(Жамғарманинг молиявий агенти)




9




















4

"Агробанк" АТБ филиаллари










Пахта тозалаш заводи


5












7




6
























Қишлоқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжаликлари

















































8










Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва моддий-техника ресурсларини етказиб берувчи корхоналар ва ташкилотлар




Меҳнатга ҳақ тўлаш ва у билан боғлиқ тўловлар,

кечиктириб бўлмайдиган тўловлар
































а

А

а

а

а

а

а

а

А

а

а

а

а

а

а




Схемага

ИЛОВА


Аккредитив очиш


1. "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали аккредитив очиш учун белгиланган шаклда 2 нусхада ариза тўлдиради ва "Агробанк" АТБга тақдим этади.

"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали топшириғига кўра "Пахта-банк" томонидан "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали учун очилган махсус мақсадли ҳисоб рақамидан пахта тозалаш корхоналари фойдасига аккредитив қўйилади.

Аккредитив суммаси уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги авансни чегириб ташлаган ҳолда тайёрланадиган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизини ташкил этади. ғолган 20 фоизи пахтани қайта ишлаш ва толани сотиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда якуний ҳисоб-китоб қилишда тўланади.

2. "Агробанк" АТБ "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалидан олинган буюртманома асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва фермер хўжаликлари (кейинги ўринларда "қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари" деб аталади)дан амалда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида маблағ олиш учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда "Жамғарма" деб аталади)га мурожаат қилади, бунда уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги аванс чегириб ташланади.

3. Жамғарма, кутилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосили ҳажмидан келиб чиқиб, "Агробанк" АТБ ҳамда "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиали билан тузилган Бош битим асосида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан амалда харид қилинган пахта хом ашёси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида (уруғлик, идишлар ва ўраш материаллари тарзидаги натурадаги авансни чегирган ҳолда) мақсадли маблағлар ажратади.

Жамғарманинг тўлов топшириқномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент шаҳар бошқармасининг ҳисоб-китоб кассалари маркази мақсадли маблағларни, кейинчалик "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиалининг махсус мақсадли ҳисоб рақамига йўналтириш мақсадида "Агробанк" АТБга 29801-сон "Мижозлар билан ҳисоб-китоб қилиш" ҳисоб рақамига ўтказади. "Ўзпахтасаноат" АЖнинг ҳудудий филиали кўрсатиб ўтилган маблағларни пахта тозалаш корхоналарининг махсус ҳисоб рақамларига аккредитивлар очиш учун йўналтиради.

4. "Агробанк" АТБ аризанинг тўғри расмийлаштирилганлигини текширади ва "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида ижро этувчи банк ("Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали банки)ни электрон тизими орқали хабардор қилади. Айни бир вақтда аккредитив суммаси  кўзда тутилмаган вазиятлар учун мўлжалланган балансдан ташқари 90909-сон "Чиқарилган аккредитивлар" ҳисоб рақамига кирим қилинади.

"Агробанк" АТБ филиали аккредитив суммасини қоплаш маблағларини электрон тўловлар тизими бўйича ижро этувчи банкка ўтказади, кейинчалик мазкур маблағлар "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг 22602-сон "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" аккредитив ҳисоб рақамига ёзиб қўйилади.

Ижро этувчи банкда аккредитивга оид электрон ариза икки нусхада очиб чиқарилади, унинг бир нусхаси банкнинг кундалик ҳужжатларига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси "Тўлов муддатини кутаётган ҳисоб-китоб ҳужжатлари" 1-сон картотекага қўйилади. Сўнгра ижро этувчи банк "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалини унинг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида хабардор қилади.

"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали аккредитив шартларини шартнома шартлари билан солиштиради ва унинг фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида банк билдиришномасини олган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида аккредитив шартларини қабул қилишга розилиги ёки рози бўлмаганлигини ёзма шаклда маълум қилади. Аккредитивни қабул қилиш рад этилган тақдирда "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали шартномага мувофиқ аккредитив шартларига ўзгартиришлар киритишни ёки мазкур аккредитивни бекор қилишни талаб қилади. ҳеч қандай жавоб бўлмаган тақдирда аккредитив қабул қилинган ҳисобланади.


Аккредитивни ўтказиш


5. "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари билан тузилган контрактация шартномаларига асосан ўзининг "трансфер", яъни чақириб олинмайдиган очиқ ҳужжатлаштирилган аккредитивни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига маблағлар таъминотисиз ўтказиб қайта авизо қилиш, ҳуқуқидан фойдаланади. Ушбу мақсадда "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали аккредитив шартларини бутун сумма ёки унинг бир қисми бўйича қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига қайта авизо қилиш учун ижро этувчи банкка ёзма кўрсатма беради.

"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг топшириқ хатида аккредитивни (тўлиқ ёки қисман) банкнинг муайян муассасасига ёки тўғридан-тўғри пахта тозалаш корхонасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб бериш тўғрисидаги илтимоснома ва корхонани ҳужжатлар қабул қилинганлиги ва жўнатилганлиги, шунингдек банк муассасасини аккредитив шартлари ўзгартирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш тартиби ҳақида кўрсатма бўлиши керак.

"Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг аккредитив шартларини пахта тозалаш корхонасининг махсус ҳисоб рақами орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига бериш тўғрисидаги топшириғига кўра ижро этувчи банк аккредитивни ўтказиш тўғрисида билдиришномани расмийлаштиради.

Аккредитивларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг банк муассасасига (авизо қилувчи банкка) бажариш учун беришда "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиали уларни ўз ҳисобида қолдиради. Тегишли равишда, "Агробанк" АТБ аккредитивнинг бажариш учун берилганлиги тўғрисида хабардор қилинади. Ҳар бир ўтказилган аккредитив бўйича батафсил ҳисоб юритилади.

Авизо қилувчи банк қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси фойдасига аккредитив очилганлиги тўғрисида билдиришнома олгач, уни балансдан ташқари 90961-сон ("Хабар қилинган аккредитивлар") ҳисоб рақамида ҳисобга олади.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси, аккредитивни олгач, аккредитив шартларини текширади; аккредитив шартлари контрактация шартларига мувофиқ бўлган тақдирда ўз розилиги тўғрисида авизо қилувчи банкка ўз фойдасига аккредитив  очилганлиги тўғрисида банк билдиришномаси олинган вақтдан бошлаб 3 банк куни мобайнида хабар беради.

Аккредитивга барча ўзгартиришлар фақат "Агробанк" АТБ томонидан аккредитивнинг асл нусхаси пахта тозалаш заводига авизо  қилинган  усулда "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалидан ёзма шаклда олинган йўриқнома асосида киритилади. Ўзгартириш "Ўзпахтасаноат" АЖ ҳудудий филиалининг ёзма шаклдаги розилиги мавжуд бўлган тақдирда қабул қилинган ҳисобланади.

Зарурат бўлганда ўзгартиришлар қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисига авизо қилинган аккредитивга ҳам киритилиши мумкин. Ҳар қандай ўзгартириш унинг акцептига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг розилиги мавжуд бўлганда қабул қилинган ҳисобланади.



Аккредитивни бажариш


6. Маблағларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг махсус ҳисоб рақамларига ўтказиш улар томонидан ижро этувчи банкка аккредитив шартларининг бажарилганлигини тасдиқловчи қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин амалга оширилади:

Пахта ва пахта маҳсулоти контрактацияси ва ҳисоб-китоби марказининг бошлиғи, "Ўзпахтасаноат" АЖ филиали, пахта тозалаш заводи ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари томонидан имзоланган, ҳар 5 кун бўйича контрактнинг бажарилишига оид солиштириш далолатномаси;

пахта бўйича ПК-17 қабул қилиш-топшириш квитанциялари.

Ижро этувчи ҳужжатлар банкка қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ёки унга хизмат кўрсатувчи банкнинг пулларни олувчининг реквизитлари кўрсатилган хати билан юборилади.


7. Ижро этувчи банк тўлаш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг Текшириш варақаси бўйича аккредитив шартларига мувофиқлигини пухта текширади ва маҳсулотлар белгиланган тартибда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин 7 банк куни мобайнида ушбу ҳужжатларда кўрсатилган суммани амалдаги аккредитивнинг депозит ҳисоб рақамидан ҳиосбдан чиқаради, сўнгра маблағларни пахта хом ашёси учун, илгари олинган, уруғлик чигит, идишлар, ўраш материаллари тарзидаги натурадаги авансни ушлаб қолган ҳолда, амалда етказиб берилган пахта хом ашёси қийматининг 80 фоизи миқдорида ҳамда олинган ва сотилган толани ҳисобга олган ҳолда якуний ҳисоб-китоб учун 20 фоизи миқдорида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг ҳисоб рақамига ўтказади.

8. Махсус мақсадли ҳисоб рақамлари орқали қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига келиб тушган  маблағлардан Марказий банк билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш ҳамда унинг билан боғлиқ тўловлар, кечиктириб бўлмайдиган тўловлар, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва унга моддий-техника ресурслари етказиб берувчи корхоналар ва ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланилади.


9. Маблағлар тўлангандан кейин ижро этувчи банк илова хати тайёрлайди ва пахта тозалаш корхонаси, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси ва ижро этувчи банк томонидан имзоланган уч томонлама тузилган солиштириш далолатномасини амалга оширилган тўлов тасдиқномаси билан "Агробанк" АТБга жўнатади.

"Агробанк" АТБ филиали ҳужжатларни олгач суммани ҳисобдан чиқаради ва ҳужжатларни тўлов суммаси ва санасини кўрсатган ҳолда "Ўзпахтасаноат" АЖ филиалига беради.

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг банкидаги аккредитив қуйидаги ҳолларда ёпилади:

а) аккредитив муддати тугаганда. Ижро этувчи банк "Агробанк" АТБни аккредитив ёпилиши тўғрисида хабардор қилади;

б) агар аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг бундан буён аккредитивдан унинг белгиланган муддати тугамасдан фойдаланишдан воз кечиши тўғрисидаги аризасига кўра. Бунда "Агробанк" АТБга ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади. Фойдаланилмаган сумма "Агробанк" АТБнинг маблағлар депонент қилинган ҳисоб рақамига ёки кредитни қоплаш ҳисобига ўтказилади;

в) "Ўзпахтасаноат" АЖ филиали ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчисининг, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса, аккредитивни тўлиқ ёки қисман чақириб олиш тўғрисидаги икки томонлама розилигига кўра аккредитив ижро этувчи банкдан хабар олинган куни ёпилади ёки "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 22602-сон баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқ суммадан ошмайдиган миқдорда камайтирилади. Аккредитив ёпилганлиги тўғрисида "Агробанк" АТБга билдиришнома юборилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб-китобларнинг барча босқичларида "Ўзпахтасаноат" АЖ филиалларининг Пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари контрактацияси ва  ҳисоб-китоби марказларидаги ўз минтақавий инспекторлари орқали "Агробанк" АТБ билан биргаликда Жамғарма маблағларининг ҳаракати ҳамда пахта хом ашёси ва пахта маҳсулотлари учун ҳисоб-китобларнинг амалга ошириши устидан кундалик назоратни олиб боради.

"Агробанк" АТБ пахта тозалаш корхоналари ва "Ўзпахтасаноат" АЖ филиалларининг депозит ва махсус ҳисоб рақамларининг очилиши ҳамда операциялар тўғри ўтказилиши, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб беради.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 6, 29-модда.