язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 21.08.2003 й. 361-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раиси ва унинг ўринбосарлари лавозимга Компания кенгаши тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади;




ЎзР ВМ 18.10.2006 й. 217-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 6-иловадаги Низом 7 банди в) кичик бандининг олдинги таҳрири


в) банклар (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ташқари), суғурта ташкилотлари, видеосалонлар (видеокўрсатув пунктлари), ким ошди савдолари, казинолар, видео ва аудиоманбаларни кўпайтиришдан, улар прокатидан, пул ютуқли автоматлардан фойдаланишдан, лотерея ўйинлари ўтказишдан ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлардан, шунингдек оммавий концерт-томоша тадбирларидан даромад олувчи корхоналар томонидан даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади; (ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)




ЎзР ВМ 27.07.2006 й. 149-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга 6-иловадаги Низом 29 банди олтинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқни қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлашни давлат томонидан рағбатлантириш жамғармаси; (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР Президентининг 27.12.2005 й. ПҚ-244-сон

Қароридан олдинги таҳрири



7 банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) тайёрлов, воситачи, савдо корхоналари, шу жумладан умумий овқатланиш корхоналари, таъминот-сотиш ташкилотлари томонидан қўшилган қиймат солиғи чиқариб ташланган ҳолда товар айланмасидан, улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари томонидан эса - ялпи даромаддан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади;



7 банд е) кичик банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


сотиб олинган ва вақтинча олиб келинадиган автотранспорт воситалари қийматидан, мулкчилик шаклидан қатъи назар, ушбу воситаларнинг эгалари (фойдаланувчилари) томонидан - сотиб олинган ва вақтинча олиб келинган автотранспорт воситаларининг (енгил автомобиллар, автобуслар, микроавтобуслар, юк автотранспорт воситалари ва махсус автомобиллар)нинг баҳосидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказишдаги қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон Қарори таҳриридаги хат боши), (Олдинги таҳририга қаранг)



26 банднинг олдинги таҳрири


26. Микрофирмалар ва кичик корхоналардан ташқари, тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва худди шу ойнинг 20-кунигача тўланиши керак бўлган тўловларни Жамғармага ўтказадилар. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар чоракда, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай, рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши юзасидан ҳисоб-китобларни тақдим этадилар. Жамғармага тўланиши керак бўлган тўловлар микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан ҳар ойнинг 20-кунигача ўтказилади. Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича, тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан тўловчига қайтарилади. (ЎзР ВМ 15.08.2005 й. 197-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 15.08.2005 й. 197-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга (6-иловадаги) Низомнинг олдинги таҳрири


26 бандининг олдинги таҳрири


26. Тўловчилар ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича солиқ органларига Жамғармага маблағ ажратилиши бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва худди шу ойнинг 20-кунигача тўланиши керак бўлган тўловларни Жамғармага ўтказадилар. Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси солиқ органларининг ортиқча тўлаганлик тўғрисидаги хулосаси бўйича, тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки Республика йўл жамғармаси томонидан тўловчига қайтарилади. (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон Қарори таҳриридаги банд), (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР ВМ 28.12.2004 й. 610-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга (6-иловадаги) Низомнинг олдинги таҳрири



7 банд а) кичик банди биринчи хат бошининг олдинги таҳрири


а) корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар томонидан (азкур банднинг "б", "в", "в1", "г", "д", "ж" кичик бандларида кўрсатилганлардан ташқари) қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи чиқариб ташланган ҳолда маҳсулот (ишлар, хизматлар) сотиш ҳажмидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади. (ЎзР ВМ 26.04.2004 й. 199-сон Қарори таҳриридаги хат боши)



7 банд в-1) кичик бандининг олдинги таҳрири


в-1) асосий фаолияти лизингга мол-мулк тақдим этиш бўлган корхоналар томонидан маблағларидан - лизинг бўйича даромадлари (фоизлари) суммасидан мажбурий ажратмалар ҳисобига шакллантирилади; (ЎзР ВМ 26.04.2004 й. 199-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



7 банд е) кичик банди биринчи ва иккинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказилган тақдирда харид қилинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган енгил автомобиль ёки бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклидан қатъи назар ушбу маблағларнинг харидорлари (фойдаланувчилари) томонидан тўланадиган сотиб олинган ва вақтинча олиб чиқиб кетиладиган автотранспорт воситалари қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.

Йиғимлар бевосита харидорлар (фойдаланувчилар) - юридик ва жисмоний шахслар томонидан Жамғарманинг автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича хизмат кўрсатувчи туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг тегишли банкларда очилган тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.



7 банд и) кичик бандининг олдинги таҳрири


и) хорижий давлатларнинг автотранспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги учун ундириладиган тўлов ҳисобига шакллантирилади, бир автоташувчининг кирганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорларда - АҚШ долларида;



29 банд тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи йўл хўжалиги ташкилотлари;



30-банд учинчи хат бошининг олдинги таҳрири


умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;



31-банд тўртинчи хат бошининг олдинги таҳрири


умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини сақловчи, таъмирловчи, реконструкция қилувчи ва қурувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар;



31-банд олтинчи хат бошининг олдинги таҳрири


юридик шахслар - қонун ҳужжатларига мувофиқ йўловчилар ташишга белгиланган намунадаги лицензияга эга бўлган умумий фойдаланиладиган автотранспорт корхоналари, йўловчилар ташувчи транспорт воситалари бўйича (енгил таксилар ва йўналишли таксилардан ташқари);



31-банд тў??изинчи ва ўнинчи хат бошиларининг олдинги таҳрири


автотранспорт воситалари балансдан балансга беғараз берилган ҳолларда юридик шахслар. (ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон Қарори таҳриридаги хат боши)

лизинг ёки сублизинг шартномаси бўйича - шартномада қайтариб олиш қийматини тўламасдан автотранспорт воситасига мулк эгаси ҳуқуқи ўтиши назарда тутилган тақдирда ва барча лизинг тўловлари тўланган тақдирда, лизингга олувчилар. (ЎзР ВМ 26.04.2004 й. 199-сон Қарори таҳриридаги хат боши)




Қарорга (5-иловадаги) Низомнинг олдинги таҳрири



4 банднинг олдинги таҳрири


4. Жамғарма маблағлари умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси таъминоти учун, шунингдек "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги йўл-қурилиш ҳудудий шўъба ташкилотлари томонидан буюртмачи функцияларини бажариши юзасидан харажатларини қоплаш учун сарфланади.





ЎзР ВМ 25.12.2003 й. 567-сон Қароридан олдинги таҳрири



Қарорга (6-иловадаги) Низомнинг олдинги таҳрири



7 банд "е" кичик бандининг олдинги таҳрири


е) харид қилинган енгил автомобиль ёки бошқа автотранспорт воситалари (юк автомобиллари, автобуслар, махсус автомобиллар) нархидан келиб чиқиб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар автотранспорт воситаларининг харидорлари томонидан сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан тўланадиган йиғимлар ҳисобига шакллантирилади.

Йиғим бевосита харидорлар - юридик ва жисмоний шахслар томонидан автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамларига тўланади.

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш ёки қайта сотишга йиғим тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилмаса автотранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилмайди, қайта рўйхатдан ўтказилмайди ёки техник кўрикдан ўтказилмайди.

Сотиб олинган автотранспорт воситалари қийматидан йиғимлар суммаси маблағ тўловчи корхоналар томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича харажатлар таркибига, бюджет ташкилотлари томонидан эса - сақлаш харажатлари сметасига киритилади;



26 банднинг олдинги таҳрири


26. Жорий тўловлар тўловчилар томонидан туман (шаҳар) солиқ инспекцияларига ва Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаларига хизмат кўрсатувчи тегишли банкларда очилган Жамғарманинг тегишли транзит ҳисоб рақамлари орқали ҳар бир ойнинг 15-кунидан кечикмай олдинги йил чораги учун амалда ўтказилган тўлов суммасининг учдан бир қисми миқдорида ўтказилади - кейинчалик ҳар чоракда бухгалтерия ва статистика ҳисоботи маълумотлари бўйича йил бошидан ўсиб борувчи якунли амалда тўланадиган база ҳисобга олинган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади (қишлоқ хўжалиги ширкатлари ва фермер хўжаликларидан ташқари).

Тўловчилар йилнинг ҳар чорагида рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органларига чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда Жамғармага ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этади.

Амалда тўланадиган базадан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўлов суммаси йил чораги ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун белгиланган санадан бошлаб беш кун мобайнида тўланади.

Мажбурий ажратмаларнинг ортиқча тўланган суммаси бўлажак тўловлар ҳисобига ўтказилади ёки тўловчининг ёзма аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кун муддатда солиқ органи томонидан тўловчига қайтарилади.

Қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай рўйхатдан ўтказилган жойдаги солиқ органларига Жамғармага ажратмалар бўйича ҳисоб-китобларни тақдим этадилар ва шу ойнинг 20-кунигача Жамғармага тўланиши керак бўлган тўловларни тўлайдилар.



27 банднинг олдинги таҳрири


27. Хўжалик юритувчи субъектлар таркибига кирувчи, юридик шахслар ҳисобланмаган, бироқ ҳисоб-китоб рақамига эга бўлган таркибий бўлинмалар Жамғармага ажратмаларни ўзлари жойлашган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекцияларининг транзит ҳисоб рақамларига ўтказадилар, ушбу корхоналарнинг банк муассасаларида ҳисоб рақамлари бўлмаган тақдирда маблағни ўтказиш уларнинг юқори турувчи ташкилотлари томонидан амалга оширилади.



29 банд еттинчи хат бошининг олдинги таҳрири


Марказий банк, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жаамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигига қарашли бўлинмалар, "Ўзмарказимпэкс", "Ўзсаноатмашимпэкс", "Марказсаноатэкспорт", "Ўзинтеримпэкс" давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари;