язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 10.03.2004 й. 118-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 10.03.2004 й. 118-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 25.04.2017 й. 238-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспорти хизматлари бозорида бозор муносабатларини ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни таъминлаш;



7-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспортида юк ва йўловчилар ташишни лицензиялашни амалга ошириш, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилишини назорат қилиш; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)



8-банд в) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ташиш йўналишларини тендер асосида реализация қилиш механизмларини жорий этади, тендер ташкилотчилари ишларини мувофиқлаштиради;



8-банд д) кичик банднинг олдинги таҳрири


д) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автомобиль ва дарё транспортида фаолиятни лицензиялашни, лицензиатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, лицензиялар реестрини юритади; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги кичик банд)



10-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини таҳлил этиш ва такомиллаштириш масалалари бўйича мутахассисларни белгиланган тартибда жалб этиш;




ЎзР ВМ 05.01.2016 й. 2-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Агентлик тизимига Қорақалпоғистон республика, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, Автомобиль ва дарё транспортини ривожлантиришни норматив-техник таъминлаш республика маркази, "Автодарётранс-илм" касб малакасини ошириш давлат илмий-методик маркази, "Ўзбекистон автомобилчиси" газетаси таҳририяти киради.




ЎзР ВМ 06.12.2011 й. 318-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолининг юк ва йўловчилар ташишга эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жамоат автомобиль ва дарё транспорти фаолиятини мувофиқлаштириш;



8-банд б) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


автомобиль ва дарё транспортини ривожлантириш дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этади;




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



15-банднинг олдинги таҳрири


15. Агентликда таркибига агентлик бошлиғи (ҳайъат раиси), бошлиқ ўринбосарлари (лавозимига кўра) ва агентлик тизими бошқа раҳбар ходимлари кирадиган 5 кишидан иборат ҳайъат ташкил этилади.

Ҳайъатнинг шахсий таркиби агентлик бошлиғининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Агентлик ҳайъати агентлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, агентликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, ўзига қарашли органлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, агентликнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини муҳокама қилади.

Ҳайъат қарорлари агентлик бошлиғининг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Бошлиқ билан ҳайъат ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлганда бошлиқ ўз қарорини амалга оширади. Пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида бошлиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.