язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Транспорт/ ЎзР ВМ 26.02.2004 й. 90-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 26.02.2004 й. 90-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 17.07.2014 й. 196-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. "Дававианазорат" инспекциясининг моддий-техника таъминоти, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш:

олинган лицензияларга (сертификатларга) мувофиқ авиация фаолиятини амалга оширишдан юридик шахслар томонидан олинаётган даромадлардан мажбурий тўловлар ҳисобига амалга оширилади. Мажбурий тўловлар миқдори "Дававианазорат" инспекциясининг жорий йилга Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган харажатлар сметаси доирасида юридик шахсларнинг ўтган йилги даромадларига мутаносиб равишда белгиланади;

аэропортларда ҳаво ташувларини амалга ошириш билан боғлиқ ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

(ЎзР ВМ 26.03.2012 й. 84-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



7-банд б) кичик банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ягона нусхадаги ҳаво кемалари турини, ушбу ҳаво кемаларини ишлаб чиқувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек фаолияти парвозлар хавфсизлигини таъминлаш билан бевосита боғлиқ бўлган фуқаро авиациясининг бошқа объектлари ва субъектларини сертификатлаштириш (тегишли сертификатлар ёки гувоҳномалар берилган ҳолда);



8-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


парвозлар хавфсизлигига таҳдид солаётган камчиликлар аниқланганда ҳаво кемалари эксплуатантларининг сертификатлари амал қилишини, фуқаро ҳаво кемаси нусхасига учишга яроқлилик сертификатлари амал қилишини, фуқаро ҳаво кемаси туридаги сертификат амал қилишини, фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларининг мувофиқлик сертификатлари амал қилишини, фуқаро авиацияси мутахассисларининг гувоҳномалари амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиб туриш;




ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


авиация транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисидаги аризалар кўриб чиқилганлиги учун йиғим ҳисобига амалга оширилади.



6-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири


парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, фуқаро ҳаво кемалари ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича норматив ва қоидаларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;



6-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаро ҳаво кемаларини ҳамда фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини давлат рўйхатидан ўтказиш;



6-банд еттинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаро авиациясининг авиация техникаси ишланмалари, модификациялари ва фойдаланиш-техник ҳужжатларини тасдиқлаш;



6-банд тў??изинчи хатбошининг олдинги таҳрири


йўловчилар ва юк ташиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясида авиация ишларини бажариш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш;



7-банд б) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


ҳаво кемалари эксплуатантларини сертификатлаштириш, авиация техникасига техника хизмати кўрсатиш ва таъмирлашни ташкил этиш;



7-банд б) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромларни, аэропортларни, авиация ходимларини, фуқаро авиациясининг авиация ўқув марказларини сертификатлаштириш;



7-банд в) кичик банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


авиация техникасига техник хизмат кўрсатиш ва уни таъмирлашни ташкил этишни сертификатлаш;



7-банд в) кичик банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


фуқаро ва экспериментал авиация аэродромларини, биргаликда фойдаланиладиган (жойлашган) аэродромларни ва аэропортларни сертификатлаштириш;



7-банд в) кичик банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


парвозларни ташкил этиш ва таъминлаш, фуқаро ва экспериментал ҳаво кемаларидан учишда ва техник мақсадларда фойдаланишни ташкил этиш, фуқаро ҳаво кемалари ва аэродромларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳаво қатновини ташкил этиш, парвозларни аэродром билан таъминлаш;



7-банд ж) кичик бандининг олдинги таҳрири


ж) фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари давлат реестрини ва фуқаро ҳаво кемалари давлат реестрини юритади;



7-банд з) кичик бандининг олдинги таҳрири


з) фуқаро ва экспериментал авиация аэродромлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни, фуқаро ҳаво кемалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни ва фуқаро ҳаво кемаси нусхасига учишга яроқлилик сертификатларини белгиланган тартибда беради;



7-банд к) кичик бандининг олдинги таҳрири


к) фуқаро авиацияси авиация техникаси ишланмалари, модификацияларини, ҳаво кемаларидан техник ва учишда фойдаланиш бўйича ҳужжатларни тасдиқлайди;



7-банд п) кичик бандининг олдинги таҳрири


п) йўловчилар ва юк ташишни ташкил этиш, аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш ва фуқаро авиациясига авиация ишларини бажариш фаолияти лицензияланишини ташкил этади;




ЎзР ВМ 26.03.2012 й. 84-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. "Дававианазорат" инспекциясининг моддий-техника таъминоти, шунингдек ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш:

олинган лицензияларга мувофиқ юридик шахслар томонидан авиация фаолиятидан олинадиган даромадларнинг 0,5 фоизи миқдорида мажбурий тўловлар тўланиши; (ЎзР ВМ 22.01.2005 й. 28-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

ҳаво транспорти соҳасида фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим;

фуқаро авиацияси фаолияти соҳасида сертификатлаштиришдан тушган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.




ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири



11-банднинг олдинги таҳрири


11. "Дававианазорат" инспекциясига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бошлиқ бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

"Дававианазорат" инспекцияси бошлиғи мақомига кўра вазирга, унинг ўринбосари эса  вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.