ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат /ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (4-илова) олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг (4-илова)
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 23.08.2013 й. 233-сон Қароридан олдинги таҳрири
9-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
9. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази, Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси вакиллари Комиссия таркибига киритилади. (ЎзР ВМ 11.06.2009 й. 159-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 16.08.2005 й. 200-сон Қароридан олдинги таҳрири
9. Қуйидагилар:
Ички ишлар вазири, Мудофаа вазири, Фавқулодда вазиятлар вазири, Адлия вазири, Ташқи ишлар вазири, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбсарлари;
Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, "Ватанпарвар" мудофаага кўмаклашувчи ташкилотлар марказий кенгаши, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекистон темир йўллари давлат-акциядорлик компанияси, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосарлари; (ЎзР ВМ 26.07.2004 й. 359-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг ўринбосарлари;
Ҳукумат алоқа хизмати, "Дававианазорат" инспекцияси бошлиқларининг ўринбосарлари лавозимига ва юқорида кўрсатиб ўтилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларининг тақдимномасига кўра Комиссия аъзолари этиб белгиланган.
ЎзР ВМ 07.05.2004 й. 215-сон Қароридан олдинги таҳрири
2. Комиссия радиочастота спектрини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади, радиочастоталардан фойдаланиш масалалари бўйича халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалайди.