язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.02.1993 й. 59-сон "Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги масалалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.02.1993 й.

N 59



ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОИНОТНИ

ТАДҚИҚ ЭТИШ АГЕНТЛИГИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Коинот оламини тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш тузилмалари тўғрисида" 1992 йил 11 декабрдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон давлат коинотини тадқиқ этиш ("Ўзбеккоинот") агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги бошқарувининг марказий аппарати ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тегишли иш ҳақи фонди билан 20 кишидан иборат қилиб белгилансин. Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлигига бош директорнинг бир нафар ўринбосари, 5 кишидан иборат ҳайъат бўлишига рухсат этилсин.


2. Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қуйидагилар агентликнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қилиб белгилансин:

давлатнинг коинотни тадқиқот этиш соҳасидаги сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш;

фундаментал фанларни ривожлантириш манфаатларини кўзлаб Ерни, коинот оламини, бошқа сайёраларни ва Қуёшни тадқиқ этиш:

Коинот техникаси ва технологияси ютуқларини халқ хўжалиги, фан ва таьлимнинг турли соҳаларига жорий этиш;

коинотни тадқиқ этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, коинот-тижорат фаолиятини ривожлантириш;

коинот технологиялари соҳасида кадрлар тайёрлаш.


3. Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар, корхоналар ҳамда муассасалар мақоми бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 июлдаги 337-сон қарорига мувофиқ илмий-тадқиқот ва илмий-ишлаб чиқариш ташкилотларига, бу ташкилотлар, корхоналар ва муассасаларининг ходимлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 8 октябрдаги 465-сон қарорига мувофиқ фан соҳасининг имтиёзли ходимлари билан тенглаштирилсин.

Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлигининг бош директорига моддий таьминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатишнинг Ўзбекистон Республикаси вазирларининг биринчи ўринбосарлари учун, унинг ўринбосарига эса вазирларнинг ўринбосарлари учун назарда тутилган шарт-шароитлар жорий этилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб бюджетда Ўзбеккистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги аппарати харажатлари учун зарур миқдордаги маблағни назарда тутсин, шунингдек 2 та енгил автомашина харажатлари учун лимит ажратсин.

Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлигига хизмат кўрсатиш учун 2 та енгил автомобиль ажратсин.


5. Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргалиида икки ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг коинотни тадқиқ этиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йуналишларини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлигини бир ой муддатда иккита ҳукумат алоқаси телефони билан таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси "Гидрометприбор" илмий  ишлаб чиқариш бирлашмаси (X. Асомов кўчаси, 4-уй) биносидан 1500 квадрат метр ҳажмидаги хизмат жойини Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш агентлиги учун ажратиб берсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 5 февралдаги

59-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон давлат коинотни тадқиқ этиш

("Ўзбеккоинот") агентлиги марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Давлат дастурларими тузиш ва амалга оширишни таъминлаш бўлими

Халқ хўжалиги ва илмий-коинот тадқиқотлар бўлими

Комплекс тизимлар бўлими

Халқаро ҳамкорлик, ташқи алоқалар ва ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш бўлими

Биринчи бўлим

Кадрлар бўлими


Изоҳ. Бўлинмаларнинг сони кўпайиши мумкин, шунингдек, хўжалик ҳисоби фаолияти ҳисобига янги бўлинмалар ташкил этнлиши мумкин.