ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Оммавий ахборот воситалари /ЎзР ВМ 21.04.1992 й. 202-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 21.04.1992 й. 202-сон Қарори
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 05.05.2016 й. 140-сон Қароридан олдинги таҳрири
10-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Бош директорнинг уч нафар ўринбосари (шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари) бўлади, уларни бу лавозимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди.
ЎзР ВМ 05.06.2010 й. 108-сон Қароридан олдинги таҳрири
11. Ҳайъат ЎзАни бошқаришнинг бамаслаҳат иш олиб борувчи органидир. Ҳайъат агентликнинг Бош директори (ҳайъат раиси), лавозимига кўра унинг ўринбосарлари ҳамда ЎзА хизматлари ва бўлинмаларининг бошқа раҳбарларидан иборат таркибда тузилади. Ҳайъат таркибига ахборот соҳасидаги фаолият билан боғлиқ бўлган давлат бошқаруви бошқа органларининг, ташкилотлар ва муассасаларнинг, жамоат бирлашмаларининг вакиллари ҳам киритилиши мумкин
ЎзА ҳайъат аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Ҳайъат ўз мажлисларида агентликнинг ахборот соҳасидаги сиёсатини, унинг жорий ва истиқболдаги вазифаларини белгилайди, республикада ва чет элларда ЎзА тузилмаларини ривожлантириш, молиявий-иқтисодий фаолиятнинг аҳволи, кадрлар билан ишлаш масалаларини кўриб чиқади, ЎзА хизматлари ва бўлинмалари, шунингдек, ўзига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳисоботларини тинглайди.
Ҳайъат қабул қилган қарорлар, одатда, ЎзА Бош директорининг буйруқлари билан амалга оширилади. Агентликнинг барча хизматлари ва бўлинмалари ҳайъат қарорларини бажаришлари шарт.