язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.10.2000 й. 411-сон "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида'ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.10.2000 й.

N 411



"ШАРҚ" НАШРИЁТ-МАТБАА

АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Ишлар бошқармаси ҳузуридаги "Шарқ" нашриёт-матбаа концернини "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси этиб ўзгартириш тўғрисида" 2000 йил 16 октябрдаги ПФ-2737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмаси ва ходимларнинг чекланган сони 85 нафар бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) ижроия аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Белгилансинки, "Шарқ" нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг Бош директори белгиланган тартибда компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланади, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бош директор ўринбосарлари компаниянинг Кузатувчи кенгаши томонидан лавозимга тайинланадилар, кейинчалик белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.

2. Белгилаб қўйилсинки, "Шарқ" акциядорлик компаниясининг дастлабки устав сармояси:

қайта ўзгартирилаётган "Шарқ" концернининг мол-мулки, 3-иловага* мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги балансига берилаётган маъмурий бинолар қиймати бундан мустасно;

компания шуъба акциядорлик жамиятларининг давлатга тегишли акцияларининг назорат пакетлари, шунингдек 4-иловага* мувофиқ акциядорлик жамиятлари  компаниянинг жалб қилинган қатнашчиларидаги давлатга тегишли акциялар пакетлари унга берилиши ҳисобига шакллантирилади.

Белгилансинки, "Шарқ" акциядорлик компанияси таркибига кирувчи шуъба акциядорлик жамиятлари юридик шахслар ҳисобланади.


3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 3-иловага* мувофиқ маъмурий биноларни ижара ҳақи ундирмасдан доимий фойдаланиш учун "Шарқ" акциядорлик компаниясига берсин.


4. "Шарқ" акциядорлик компанияси акциялари пакетларини жойлаштиришнинг қуйидаги тартиби белгилансин:

давлат мулки бўлиб қоладиган улуш  51 фоиз;

меҳнат жамоаси аъзолари ўртасида жойлаштириладиган улуш  5 фоиз;

эркин сотишга мўлжалланган улуш  44 фоиз, шу жумладан хорижий инвесторга сотиш учун мўлжалланган улуш  камида 25 фоиз.


5. Қуйидагилар:

таъсис ҳужжатлари асосида "Шарқ Мир", "Шарқ электроникс" ва "Афросиёб Грэнд Фурничур" қўшма корхоналари, улар эгаллаб турган жойлар ижарага берилган ҳолда, хорижий корхоналарга айлантирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. Махфий.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

бир ой муддатда "Шарқ" акциядорлик компаниясининг таъсис йиғилиши белгиланган тартибда ўтказилишини, унинг раҳбар органлари шакллантирилишини ва устави тасдиқланишини таъминласин;

2000 йил 1 декабргача 4-иловага* мувофиқ давлат корхоналарини акциялаштирсин, ушбу корхоналарнинг давлатга тегишли акциялари пакетларини "Шарқ" компаниясининг устав фондига берсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 29 февралдаги 92-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.