язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Ахборот агентликлари. Алоҳида нашрлар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 29.07.2009 й. 217-сон "Ўзбекистон Республикаси бош прокуратурасининг "Ҳуқуқ" газетаси таҳририяти тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.2009 й.

N 217



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИНИНГ "ҲУҚУҚ"

ГАЗЕТАСИ ТАҲРИРИЯТИ ТЎҒРИСИДА



"Прокуратура тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон ҳамда "Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Прокуратура органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини ёритишга ихтисослашган "Ҳуқуқ" ("Huquq") газетасини чиқаришнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан таъминланиши;

"Ҳуқуқ" ("Huquq") газетаси таҳририяти мустақил юридик шахс ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Давлат мулки қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини муассис сифатида белгилаган ҳолда "Ҳуқуқ" ("Huquq") газетаси таҳририяти" давлат корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси икки ҳафта муддатда "Ҳуқуқ" ("Huquq") газетаси таҳририяти"нинг уставини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги "Ҳуқуқ" ("Huquq") газетаси таҳририяти" давлат корхонасининг, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги - "Ҳуқуқ" ("Huquq") газетасининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев