язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Оммавий ахборот воситалари/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.11.1996 й. 394-сон "Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

08.11.1996 й.

N 394



ЎЗБЕКИСТОН ОММАВИЙ АХБОРОТ

ВОСИТАЛАРИНИ ДЕМОКРАТИЯЛАШТИРИШ

ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ИЖТИМОИЙ

СИЁСИЙ ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДА



Оммавий ахборот воситалари фаолиятида демократияни ривожлантиришга ахборот маконини кенгайтиришга журналистларнинг ижодий фаоллигини оширишга кўмаклашиш уларнинг хуқуқини ва ижтимоий ҳимоя қилинишини таъминлаш шунингдек даврий босма нашрларнинг теле, радио, кино, видеодастурларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жамоат ташкилотлари муассасалар газеталар, журналлар телевидение ва радио тахририятлари томонидан Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб қувватлаш ижтимоий сиёсий жамғармаси ташкил этилиши маъқуллансин.

Жамғарма Уставининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда кенг жамоатчилик ушбу Жамғарманинг ташкил этилишини қўллаб қувватлаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Жамғарманинг саъи ҳаракатлари қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширишга қаратилганлиги ҳисобга олинсин:

оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш уларнинг демократия ва сўз эркинлигининг ҳақиқий муассасалари сифатидаги ўрни ва аҳамиятини кучайтириш даврий матбуот теле, радио, видео, ҳужжатли кино ва бошқа ахборот материаллари ислохотлар йўлини фаол ўтказувчиларига янги тафаккурни шакллантиришнинг таъсирчан воситасига одамларнинг фикр ва иродасининг холис ифодаловчисига айланиши учун уларнинг эркин тайёрланишини ва тарқалишини таъминлаш чора тадбирларини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситалари фаолиятининг хуқуқий негизини мустаҳкамлаш журналистларнинг юридик ижтимоий иқтисодий ва ижодий хуқуқларини шаъни ва қадр қимматини уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш уларнинг махорати ва фуқаролик фаоллигини ошириш хорижий оммавий ахборот воситалари билан касб тажрибаси айирбошлашни йулга қўйиш учун шарт шароитлар яратиш матбуот клублари бошқа ижодий бирлашмалар ташкил этиш;

оммавий ахборот воситалари фаолиятини молиявий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.


3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси илгари қабул қилинган мажбуриятлар, тузилган шартномалар, контрактлар ва уларга тегишли мол-мулк бўйича Ўзбекистон Республикаси матбуотини кўллаб-қувватловчи жамғарма ва Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

4. Бир қатор вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик органлари ва жамоат ташкилотлари Жамғарманинг муассислари бўлганлиги ҳамда унга молиявий ва моддий-техникавий ёрдам кўрсатаётганлиги маъқуллансин.

Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармасига Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 25 млн сўм ажратилсин.


5. Қуйидагиларга розилик берилсин:

Жамғарма ўз Уставида назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эгадир;

Жамғарманинг ижро этувчи аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 30-уйга жойлаштирилади.


6. Жамғарма, унинг бўлимлари, филиаллари ва унинг тузилмасига кирувчи корхоналар, бўш қолган маблағларни ўз моддий-техника базасини ривожлантиришга ва журналистларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга йўналтириш шарти билан, солиқларнинг барча турларидан 3 йилга озод қилинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Жамғармани ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказсинлар ҳамда миллий ва хорижий валютада операцияларни амалга ошириш учун Жамғарманинг тегишли счётларини очсинлар.


8. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократиялаштириш ва қўллаб-қувватлаш ижтимоий-сиёсий жамғармаси томонидан Матбуот клуби ташкил этилади.

"Шарқ" нашриёт-матбаа концерни Матбуот клубини Тошкент шаҳар, Матбуотчилар кўчаси, 32-уйга ижара хақисиз жойлаштирсин ва унинг ишлаши учун зарур шароитларни яратсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Жамғармага унинг жойларда бўлимлари ва филиалларини ташкил этишга ҳамда уларнинг ишлаши учун зарур шароитлар яратишга ҳар томонлама кўмаклашсинлар.


10. "Ўзавтосаноат" уюшмасининг Жамғармага ва унга қарашли ташкилотларга 2 та "Нексия", 3 та "Дамас", 1 та "Дамас" (юк автомашинаси), 10 та "Тико" автомашинасини бюджет ташкилотлари учун назарда тутилган нархларда сотишига рухсат берилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Жамғарма бошқарувини ва Матбуот клубини шаҳар ҳамда қўшимча Ҳукумат телефон алоқаси билан таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси матбуотини қўллаб-қувватловчи жамғарма фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 1993 йил 11 сентябрдаги 451-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов