язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Матбаа-нашриёт фаолияти/ ЎзР 30.08.1996 й. 274-I-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 30.08.1996 й. 274-I-сон Қонунининг

олдинги тахрири




ЎзР 30.04.2013 й. ЎРҚ-352-сон Қонунидан олдинги таҳрири



7-модданинг олдинги таҳрири


7-модда. Лицензиялар беришда ва уларнинг амал қилиш муддатини

узайтиришда давлат божларининг имтиёзли миқдорлари


Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва уларни нашр этиш учун лицензия берганлик ҳамда лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун давлат божларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин. (ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонуни таҳриридаги модда) (Олдинги таҳририга қаранг)




ЎзР 13.12.2002 й. 447-II-сон Қонунидан олдинги тахрири



5-моддасининг олдинги тахрири


5-модда Давлат рўйхатидан ўтказиш ва лицензия бериш


Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтганидан ва лицензия олганидан кейин ноширлик фаолияти билан шуғулланишга хақлидир.

Ноширлик ишларига раҳбарлик қилувчи давлат органлари ноширларнинг ўз устав мажбуриятларини бажаришини назорат қилади.



6-моддасининг олдинги тахрири


6-модда. Руйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш


Рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш тегишли давлат органларига белгиланган тартибда ариза бериш йўли билан амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:

- муассис (ҳаммуассис);

- ноширнинг номи ва манзили;

- ихтисослашуви;

- маблағ билан таъминланиш манбаи.

Аризага устав, шунингдек рўйхатдан ўтиш ва лицензия олиш йиғимларини тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжат қўшиб тақдим этилади.

Рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш вақтида бошқа талаблар қўйиш тақиқланади.



7-моддасининг олдинги тахрири


7-модда. Рўйхатдан ўтказиш ва лицензия олиш йиғимлари


Рўйхатдан ўтказиш ва лицензия йиғимлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартиб ва миқдорларда тўланади.

Болалар адабиёти, ўқув адабиёти, норматив маълумотномалар, фан ва техникага оид адабиётни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш учун рўйхатдан ўтказиш ва рухсатнома (лицензия) олиш йиғимларининг имтиёзли миқдорлари белгиланиши мумкин.



9-моддаси бешинчи хат бошисининг олдинги тахрири


матбаа маҳсулоти тайёрлаш ҳамда нашр этиш учун буюртмалар олиш;



15-моддаси матнининг олдинги тахрири


Ноширлик фаолияти муассиснинг, рўйхатга олган ёки лицензия берган органнинг ёхуд суднинг қарори билан тугатилиши мумкин.

Башарти ношир рўйхатдан ўтган ва лицензия олган кундан бошлаб олти ой давомида матбаа маҳсулоти чоп этмаса, тегишли органлар рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги ҳужжатни бекор қилади ва берилган лицензияни қайтариб олади.