язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Транспорт/ Автомобиль транспорти/ Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация тўлаш Тартиби (ЎзР ВМ 02.04.1999 й. 154-сон қарорига 3-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 2 апрелдаги

154-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат

мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари)

фойдаланганлик учун компенсация тўлаш

ТАРТИБИ


1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотлари, суюлтирилган ва сиқилган газ сотиш тизимини тартибга солиш, улардан фойдаланиш ва автотранспорт воситаларининг ишлатилиши устидан назоратни кучайтириш тўғрисида" 1998 йил 31 декабрдаги 542-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган ва ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун (хизмат сафарларидан ташқари) фойдаланганлик учун компенсация миқдори ва уни тўлаш тартибини белгилайди.


2. Компенсация, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ишлаб чиқариш фаолияти мунтазам транспортда юриш (хизмат сафарларидан ташқари) зарурияти билан боғлиқ бўлган ва ушбу мақсадлар учун ўз шахсий енгил автомобилларидан фойдаланадиган ходимларига тўланади.


3. Компенсация тўлаш харажатлари хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар суммасининг 30 фоизи доирасида амалга оширилади.

Бунда хўжалик ҳисобидаги корхоналар (бирлашмалар)да ва ташкилотларда компенсация тўлаш хизмат енгил автомобилларини сақлаш учун фойдани тақсимлаш сметаларида назарда тутилган, корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.


4. Компенсация автомобиллар моторининг от кучи сонига қараб қуйидаги миқдорларда тўланади:

  

От кучи сони

Бир ой учун компенсациянинг чекланган миқдори

100 от кучидан юқори

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4,5 баравари

70 от кучидан 100 от кучигача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 3,5 баравари

70 от кучигача

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

   

Компенсация миқдорлари ходимга фақат хизмат мақсадлари учун фойдаланиладиган автомобилни ишлатиш юзасидан қилинадиган харажатларни қоплашни ҳисобга олган ҳолда белгиланган.

5. Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарининг буйруғи хизмат мақсадлари учун ўзларининг енгил автомобилларидан фойдаланувчи ходимларга компенсация тўлаш учун асос бўлади. Корхона, муассаса ва ташкилот раҳбари ишлатиш шароитларига қараб компенсациянинг чекланган миқдорини кўпи билан 10 фоизга оширишга ҳақлидир.

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан компенсацияни тўлаш юқори ташкилотнинг рухсати билан амалга оширилади.

Компенсация олиш учун ходимлар корхона, муассаса ва ташкилот бухгалтериясига шахсий автомобиль техник паспортининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этадилар.


6. Компенсация ойига бир марта, календар кунларнинг сонидан қатъи назар, ойнинг иккинчи ярми учун иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.

Ходим таътилда, хизмат сафарида бўлган, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли, шунингдек, у бошқа сабабларга кўра ишга чиқмаган, шахсий автомобилдан фойдаланмаган вақтлар учун компенсация тўланмайди.


7. Ушбу Тартибнинг 4-бандида кўрсатилган нормалар доирасидаги компенсацияга солиқ солинмайди ва ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқишда ҳисобга олинмайди.