ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (Парламент) / Олий Мажлис тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Кенгашининг 26.01.2004 й. 592-II-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ҳамда назорат-таҳлил фаолиятининг 2004 йилга мўлжалланган режаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ МАЖЛИСИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

26.01.2004 й.

N 592-II



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИ

ҚЎМИТАЛАРИ ВА КОМИССИЯЛАРИ ҚОНУНЧИЛИК

ҲАМДА НАЗОРАТ-ТАҲЛИЛ ФАОЛИЯТИНИНГ

2004 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН РЕЖАСИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ҳамда назорат-таҳлил фаолиятининг 2004 йилга мўлжалланган режаси тасдиқлансин (илова қилинади).



Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг Раиси                                                 Э. Халилов





Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

қўмиталари ва комиссиялари қонунчилик ҳамда

назорат-таҳлил фаолиятининг - 2004 йилга мўлжалланган

РЕЖАСИ


Бюджет, банк ва молия масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Жиноий фаолиятдан тушган даромадларни легаллаштиришга ва террорчилик фаолиятини молиялаштиришга қарши кураш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Ғазначилик тўғрисида"ги Конун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Солиқ консультантлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг 2005 йилги Давлат бюджети лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойихаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2003 йилдаги, 2004 йилнинг биринчи чорагидаги, биринчи ярим йиллигидаги ва тўқкиз ойи мобайнидаги ижроси тўғрисида.

Йил мобайнида


Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2003 йил юзасидан ҳисоботи.

I ярим йиллик


"Қимматбаҳо қоғозлар бозорида депозитарийлар фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.

I ярим йиллик


Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иққинчи ўқиш) (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоларининг мақоми тўғрисида"ги Қонун лойихаси.

I ярим йиллик


"Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари мақоми тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири) (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикаси судларининг халқ маслаҳатчилари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик



"Компьютерга оид жиноятлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Холислар судлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар лойиҳалари.

Йил мобайнида


Суд-ҳуқуқ ислоҳотини янада чуқурлаштириш концепциясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг тўққизинчи сессиясидаги маърузасидан келиб чиқадиган, суд-ҳуқук соҳасидаги дастурий вазифаларни бажаришга доир тадбирларни амалга ошириш масалалари юзасидан "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва кўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунлар лойиҳалари.


Йил мобайнида


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури"нинг Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилишини ўрганиш (Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


Транспортда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун нормаларининг ички ишлар органлари томонидан қўлланилиши самарадорлигини ўрганиш.

I ярим йиллик


Озодликдан маҳрум этиш жойларидан қайтган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш ва ишга жойлаштиришда ёрдам кўрсатишга қаратилган қонунларнинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.

II ярим йиллик


Гиёҳвандликка қарши курашга қаратилган қонунларнинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши самарадорлигини ўрганиш.

II ярим йиллик



Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


Қўмитанинг асосий фаолияти:

хорижий давлатларнинг парламентлари билан икки томонлама алоқаларнинг ривожланишини таъминлашга;

Парламентлараро Иттифоқ, ЕХҲТнинг Парламент Ассамблеяси, Тинчлик учун кураш Осиё парламентлари уюшмаси ва Европа парламенти билан хамкорликка;

Олий Мажлис қўмиталари ва комиссиялари томонидан сессияга киритилаётган қонун лойиҳаларини уларнинг Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқлиги нуқтаи назардан кўриб чиқишга;

икки томонлама ва кўп томонлама халқаро шартномалар, битимлар ва конвенцияларни ратификация қилишга доир ҳужжатларни тайёрлашга;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларнинг таржима этилиши ва эълон қилинишини ташкил этишга (Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг .ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси билан биргаликда);

Олий Мажлис йўналиши бўйича чет элларга борувчи делегациялар ва айрим шахсларни ахборот, маълумотнома ва бошқа адабиётлар билан таъминлашга қаратилади.


Назорат-таҳлил фаолияти


Озон қатламини асрашга доир Вена конвенциясининг ҳамда Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреаль протоколининг ижро этилиши тўғрисида (Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


Гиёҳвандлик воситалари тўғрисидаги ягона конвенциянинг, Психотроп моддалар тўғрисидаги конвенциянинг ҳамда Гиёхвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ғайриқонуний равишда муомалага киритишга қарши кураш тўғрисидаги БМТ конвенциясининг ижро этилиши хақида.


I ярим йиллик


Маданий бойликларни ноқонуний равишда олиб келиш, олиб кетиш ва уларга бўлган эгалик ҳуқуқини ўзгага беришни ман этиш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисидаги конвенциянинг ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенциянинг ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Аграр, сув хўжалиги масалалари ва озиқ-овқат қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Қишлок хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат кимё комиссияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Қонуннинг Сирдарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Наслчилик тўғрисида"ги Қонуннинг Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг "Ўзбек қоракўли" компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I ярим йиллик

"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш) (Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва тадбиркорлик қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик

"Компьютерга оид жиноятлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Темир йўл транспорти тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси томонидан ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида"ги Қонуннинг "Ўзкоммунхизмат" агентлиги томонидан ва Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида Қўмита томонидан 2002 йил 8 июлда қабул қилинган қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


II ярим йиллик


"Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Иқтисодиётни ислоҳ қилиш масалалари ва

тадбиркорлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Электрон тижорат тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўкиш) (Саноат, қурилиш, транспорт ва алоқа масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик

"Матлубот кооперативлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Ишлаб чиқариш кооперативлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


"Холислар судлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонуннинг "Суғурта-бизнес" суғурта компанияси томонидан ва Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Товар бозорларида монополистик фаолиятни чеклаш ва рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг Хоразм вилоятида ижро этилиши хақида.


II ярим йиллик


"Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Қизил ярим ой ва қизил хоч тимсолларидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш).

I ярим йиллик


"Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонун лоййҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ёшлар ишлари қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига караб


Назорат-таҳлил фаолияти


"Давлат санитария назорати тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши хакида.


I ярим йиллик


"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги ва бошка қонунларнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилишга доир қисмининг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Психиатрия ёрдами тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент шаҳрида ижро этилиши хақида.


II ярим йиллик


Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган қонунларни ижро этишга доир ишларнинг 2004 йил - Меҳр ва мурувват йилида Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан такомиллаштирилиши ҳакида.


II ярим йиллик



Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Кутубхоначилик иши тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


I ярим йиллик


"Маданият муассасалари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Давлат тили ҳақида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва "Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг умумтаълим мактабларини дарсликлар, қўлланмалар, ўқув-услубий, бадиий ва бошқа адабиётлар билан таъминлашга доир қисмининг Халқ таълими вазирлиги томонидан ва Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида"ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Архивлар тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш

масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом лойиҳаси (янги таҳрири).


I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2003 йил юзасидан ҳисоботи.


I ярим йиллик


Озон қатламини асрашга доир Вена конвенциясининг ҳамда Озон қатламини бузувчи моддаларга доир Монреаль протоколининг ижро этилиши тўғрисида (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


1999-2005 йилларда Ўзбекистон Республикасининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш ишлари дастурининг бажарилиш жараёни тўғрисида.


II ярим йиллик


"Радиациявий хавфсизлик тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган ва Тошкент вилоятларида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Матбуот ва ахборот қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Оммавий ахборот воситалари соҳасидаги иқтисодий муносабатлар асослари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


I ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


1 ярим йиллик


"Ноширлик фаолияти тўғрисида"ги ва "Реклама тўғрисида"ги қонунларнинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида Қўмита томонидан 2002 йил 18 апрелда қабул қилинган қарорнинг бажарилиши тўғрисида.


II ярим йиллик



Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


I ярим йиллик


"Қурол-яроғлар тўғрисида"ги Қонун лойихаси.


II ярим йиллик


"Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Мудофаа тўғрисида"ги Қонуннинг Навоий вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Терроризмга қарши кураш тўғрисида"ги Қонуннинг Фарғона вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Фуқаро муҳофазаси тўғрисида"ги Қонуннинг Тошкент вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (иккинчи ўқиш) (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири) (Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Жамоат фондлари тўғрисида"ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун лойиҳаси.

I ярим йиллик


"Жамоат бирлашмалари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (янги таҳрири).


II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


"Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги Қонуннинг Наманган вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги Қонуннинг Самарқанд вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларнинг таржима этилиши ҳамда эълон қилинишини ташкил этиш (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси ҳамда Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси билан биргаликда).


Йил мобайнида



Ёшлар ишлари қўмитаси


Қонунчилик фаолияти


"Ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг янги таҳрири лойиҳаси.


I ярим йиллик


"Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Оила ва аёллар муаммолари комиссияси билан биргаликда).

II ярим йиллик


Назорат-таҳлил фаолияти


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинган "Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш миллий дастури"нинг Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида амалга оширилишини ўрганиш (Қонунчилик ва суд-ҳуқук масалалари қўмитаси билан биргаликда).


I ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида"ги Қонуннинг Жиззах вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Бухоро вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


"Таълим тўғрисида"ги Қонуннинг Андижон вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик



Регламент, одоб ва депутатлар фаолиятининг

таъминоти комиссияси


Қонунчилик фаолияти


Олий Мажлис қўмиталари билан биргаликда Олий Мажлис палаталарини, уларнинг органларини шакллантириш тартибини, ваколатларини ҳамда ишлаш регламентини, шунингдек Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари фаолиятини белгиловчи қонунлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.


Назорат-таҳлил фаолияти


Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига сайлов, палаталарнинг биринчи мажлисларини ўтказиш масалалари билан боғлиқ семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказишда ҳамда ҳозирги ва янги чақириқдаги парламент аъзолари ишида ворисликни таъминлаш билан боғлиқ бошқа масалаларни тайёрлашда иштирок этиш.


Йил мобайнида


Олий Мажлис депутатларини улар 2004 йил октябрь-ноябрь ойларида ўз сайловчилари олдида якунловчи ҳисоботлар ўтказишлари учун парламентнинг беш йиллик иши тўғрисидаги маълумотнома тариқасидаги материаллар билан таъминлаш.

II ярим йиллик



Оила ва аёллар муаммолари комиссияси


Қонунчилик фаолияти


"Йод танқислиги касалликларининг олдини олиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда).

I ярим йиллик


"Бола ҳуқуқлари тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси (Ижтимоий масалалар ва бандлик қўмитаси ҳамда Ёшлар ишлари қўмитаси билан биргаликда).

II ярим йиллик


"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси.


Келиб тушишига қараб


Назорат-тахлил фаолияти


Оила кодексининг болаларни оилага тарбияга олишга (патронатга) доир қисми қоидаларининг Тошкент шаҳрида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


"Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида"ги Қонуннинг Қашқадарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


I ярим йиллик


Оила кодекси 17-моддасининг (Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш) Сурхондарё вилоятида ижро этилиши ҳақида.


II ярим йиллик


ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонуннинг Қорақалпоғистон Республикасида ижро этилиши ҳақида.

II ярим йиллик



Норматив-ҳуқуқий атамалар комиссияси


Комиссиянинг асосий фаолияти:

амалдаги қонун ҳужжатларида ва Олий Мажлис қўмиталари ҳамда комиссиялари томонидан тайёрланган қонун лойиҳаларида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг қўлланилиши мониторингини амалга оширишга;

оммавий ахборот воситаларида норматив-хуқуқий атамалардан фойдаланилиши аҳволини ўрганишга (Матбуот ва ахборот қўмитаси билан биргаликда);

қўмиталар ва комиссияларнинг Олий Мажлис Кенгаши мажлислари ва парламент сессияларида кўриб чиқиш учун киритилаётган ҳужжатларида норматив-ҳуқуқий атамалардан фойдаланилишига доир тавсиялар ва хулосалар тайёрлашга;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан ратификация қилинган инсон ҳуқуқларига доир халқаро шартномаларнинг таржима этилиши ва эълон қилинишини ташкил этишга (Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси хамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси билан биргаликда) қаратилади.


Йил мобайнида

"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2004 йил, 1-2-сон, 49-модда





























Время: 0.0272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск